📜 Инструкция по применению Батронат®
💊 Состав препарата Батронат®
✅ Применение препарата Батронат®
📅 Условия хранения Батронат®
⏳ Срок годности Батронат®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БАТРОНАТ®

BATRONAT®

 

Препаратнинг савдо номи: Батронат® (Batronat®).

Таъсир этувчи модда (ХПН): мельдоний

Дори шакли: 10% ли инъекцион эритма.

Таркиби

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: мельдоний дигидрати – 500 мг;

Ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

АТХ коди: C01CX

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Одам организмининг ҳар бир ҳужайрасида учрайдиган модда – гамма-бутиробетаиннинг структур аналогидир.

Ҳужайраларда оксидланмаган ёғ кислоталарининг фаол шаклларини тўпланишига тўсқинлик қилиб, ҳужайра мембраналари орқали карнитиннинг даражасини ва узун занжирли ёғ кислоталарининг ташилишини пасайтиради.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштиради. Ишемияда гликолизни фаоллаштиради. Карнитиннинг синтезини пасайтириши натижасида қон томирларни кенгайтирувчи (вазодилатацияловчи) таъсир кўрсатувчи гамма-бутиробетаиннинг миқдори ошади.

Ўткир миокард инфарктида тўқималарнинг некрозини секинлаштиради, реабилитация даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокарднинг қисқарувчанлигини яхшилайди, жисмоний юкламаларга бардош бериш хусусиятини оширади. Жисмоний иш қобилиятини рағбатлантиради, руҳий ва жисмоний зўриқишни сусайтиради. Ҳужайра ва гуморал иммунитетни фаоллаштиради. Сурункали алкоголизмда абстиненция синдромини бартараф қилади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг МИЙ орқали тез сўрилади. Биокиришаолишлиги тахминан 78% ни ташкил қилади. Плазмада максимал концентрацияга (Cmax) қабул қилгандан сўнг 1-2 соатдан кейин эришилади.

Препарат вена ичига юборилганидан сўнг биокиришаолишлиги 100% га тенг. Плазмада Cmax га юборилганидан сўнг дарҳол эришилади.

Организмда биотрансформацияга учрайди ва иккита асосий метаболитларини ҳосил қилади, буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (T1/2) дозага боғлиқ ва 3-6 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

  • Иш қобилиятини пасайиши, жисмоний зўриқиш;
  • дисгормонал кардиомиопатия (мажмуавий даволаш таркибида);
  • турли этиологияли гемофтальм ва тўр пардага қон қуйилиши, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли ретинопатиялар (диабетик, гипертоник);
  • бош мияда қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (инсультлар ва цереброваскуляр етишмовчилик) мажмуавий даволаш таркибида;
  • сурункали алкоголизмда абстиненция синдроми (махсус даволаш таркибида) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ақлий ва жисмоний юкламаларда 0,5 г дан суткада бир марта в/и буюрилади. Даволаш курси 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш 2-3 ҳафтадан кейин такрорланади.

Спортчиларга 0,5-1 г дан суткада 2 марта машқлардан олдин в/и тавсия қилинади. Тайёргарлик даврида даволаш курсини давомийлиги 14-21 кун, мусобақа вақтида 10-14 кун.

Бош мияда қон айланишини бузилишини ўткир фазасида препарат в/и 500 мг дан суткада 1 марта 10 кун давомида буюрилади, сўнгра препаратни суткада 0,5-1 г дан ичга қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси 4-6 ҳафта.

Бош мияда қон айланишини сурункали бузилишларида препарат суткада 500 мг дан суткада 1 марта м/и буюрилади. Даволаш курси 4-6 ҳафта. Такрорий курслар шахсий равишда йилда 2-3 марта буюрилади.

Кўз тубининг қон томир патологияларида ва кўзнинг тўр пардасини дистрофик касалликларида Батронат 10 кун давомида инъекция учун эритма 0,5 мл дан 500 мг/мл концентрацияда парабульбар ва субконъюнктивал юборилади.

Сурункали алкоголизмда препарат 500 мг дан суткада 2 марта в/и ёки м/и буюрилади. Даволаш курси 7-10 кун.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда – қичишиш, диспептик кўринишлар, тахикардия, қўзғалиш, артериал босимни ўзгариши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратга юқори сезувчанлик;
  • бош мия ички босимини ошиши.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Батронат антиангинал воситалар, баъзи гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради.

Препарат антикоагулянтлар, антиагрегантлар, бронхолитиклар, антиаритмик, антиангинал ва диуретик воситалар билан мутаносиб.

Батронат нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан мажмуада қўлланганида енгил тахикардия, артериал гипотензия ривожланиши мумкин (эҳтиёткорликка риоя қилиш керак).

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйракнинг сурункали касалликларида препарат узоқ муддат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Бош мияни қўзғатувчи самарасини ривожланиш эҳтимоли туфайли, препаратни куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Батронатни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Чиқарилиш шакли

0,5 г/5мл ампулаларда, 10 ампула картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.