📜 Инструкция по применению КСИЛАТ®
💊 Состав препарата КСИЛАТ®
✅ Применение препарата КСИЛАТ®
📅 Условия хранения КСИЛАТ®
⏳ Срок годности КСИЛАТ®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КСИЛАТ®

XYLATUM

Таркиби

Фаол моддалар: 1 мл эритма 50 мг ксилитол, 2,6 мг натрий ацетати тригидрати (натрий ацетатга қайта ҳисоблаганда), 6 мг натрий хлориди, 1,0 мг кальций хлориддигидрати (Кальций хлоридга қайта ҳисоблаганда), 3,0 мг калий хлориди, 1,0 мг магний хлорид гексагидрати (магний хлоридга қайта ҳисоблаганда);

Ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Дори шакли. Инфузия учун эритма

Асосий физик-кимёвий хусусиятлари тиниқ рангсиз суюқлик. Препаратнинг ион таркиби: Na+ – 134,4 ммоль/л, К+ – 4ммоль/л, Са++ – 0,9 ммоль/л, Mg++ -1,1 ммоль/л, Cl – 110,6 ммоль/л, CH3COO – 31,7 ммоль/л сақлайди.Энергетик қиймати – 200 ккал/л; Назарий осмолярлиги – 610 мОсмоль/л, рН – 6,0-7,6.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Қон ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Электролитлар эритмалари. Электролитлар бошқа препаратлар билан мажмуада.

АТХ Коди АТХ В05Х А31.

 

 Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препаратнинг асосий таъсир қилувчи моддалари ксилитол ва натрий ацетатидир. Ксилитол беш атомли спирт бўлиб, вена ичига юборилганда умумий метаболизмга тез киришади, 80% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида тўпланади.

Яққол антикетоген таъсир кўрсатади, метаболизми бўйича инсулинга қарам бўлмаган энергия манбаидир.

Ксилитол – бу одамда карбонсувлар алмашинувининг табиий оралиқ маҳсулотидир, шунинг учун кам токсикликка эга ва яхши ўзлаштирилади. Фруктозага нисбатан жигарда нуклеотидларни (АТФ, АДФ, АМФ) пасайишини чақирмайди, шунингдек фруктозани ўзлаштира олмайдиган ёки фруктоза-1,6-дифосфат ферментининг танқислиги бўлган беморларга юбориш учун хавфсиздир.

Натрий ацетати секин таъсир қилувчи ишқорлаштирувчи воситаларга киради. У препаратнинг метаболизми ҳисобига асосларнинг тўпланишини чақиради ва Н+ ортиқча тўпланиши секин кузатиладиган метаболик ацидознинг кўринишларида кўрсатилган (масалан, буйрак ва нафассиз ацидоз танқислигида). Натрий гидрокарбонати эритмасидан фарқли равишда натрий ацетати қўлланганида, метаболик ацидозни тўғрилаш секинроқ юз беради, шунинг учун рН нинг кескин тебранишларини чақирмайди.

Фармакокинетикаси

Натрий ацетати 1,5-2 соат давомида натрий гидрокарбонатининг эквивалент миқдорига тўлиқ метаболланади, бош миянинг хужайрали интерстициал шиш кўринишларини ва тромбоцитлар ва эритроцитларнинг агрегациясини ошишини чақирмайди.  Ацетатнинг метаболизмида кислородга бўлган талаб, лактатнинг метаболизмига нисбатан аҳамияти кам бўлиб, бу турли келиб чиқишга эга бўлган оғир шокни даволаш учун муҳим аҳамиятга эга.

Ксилат® таркиби бўйича кўп компонентли, полифункционал, гиперосмоляр эритмалар гуруҳига мансуб бўлиб, антикетоген, гемодинамик, дезинтоксикацион,  реологик,  энергетик, ишқорийлаштирувчи, осмодиуретик таъсирларга эга.

Клиник  хусусиятлари.

Қўлланилиши

Интоксикацияни камайтириш, микроциркуляцияни яхшилаш учун, қандли диабет ва бошқа глюкозани йўқотилишининг бузилишларида карбонсувларга бўлган талабни қисман қоплаш учун, травматик, операцион, гемолитик ва куйиш шокларида (қон ва сийдикнинг осмолярлигини ҳисобга олиб), операциядан олдинги тайёргарлик ва операциядан кейинги даврда, ўткир қон йўқотилишида, шунингдек куйиш касаллигида, чўзилган йирингли жараёнларда, турли инфекцион касалликлар ва сурункали токсик гепатитларда қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гиперосмоляр кома, анурия. Суюқликни қуйиш мумкин бўлмаган ҳолларда (шишлар, мияга қон қуйилиш, тромбоэмболия, юрак-томир декомпенсацияси, III даражали артериал гипертензия) Ксилат® ни юбориш мумкин эмас. Препаратни умумий сувсизланишларда ва сув-туз алмашинуви бузилган ҳолларда қўллаш тавсия этилмайди.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Препаратни фосфат- ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Ксилат® бошқа препаратлар учун эритувчи-ташувчи бўлмаслиги керак.  Препаратларни қўшиш физик-кимёвий ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Гемодинамик самарага эришиш учун Ксилат® катталарга минутига 40-60 томчи тезликда вена ичига томчилаб юборилади. Зарурати бўлганида препарат дақиқасига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин, оқим билан юборишга йўл қўйилади. Олдин 15 томчи юборилади, 3 дақиқадан кейин реакциялар кузатилмаса,  препаратни оқим билан юборилади.

Препаратнинг антикетоген хусусиятлари юбориш тезлиги ксилитолни йўқотилиш тезлигига тенг бўлганида намоён бўлади.

Жигар касалликларида препарат жигар фаолиятининг кўрсаткичлари назорати остида қўлланади.  Сурункали буйрак етишмовчилиги бор беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур; препаратни юборганда буйраклар фаолиятини текшириб туриш зарур. Гарчи Ксилат® ўт ҳайдовчи самарага эга бўлса ҳам, уни ўт-тош касаллигида юбориш шифокорнинг синчков назорати остида амалга оширилиши керак. Қандли диабети бўлган беморларга Ксилат® препаратини юбориш қондаги қанднинг миқдорини назорати остида амалга оширилиши керак.

Организмнинг умумий сувсизланишида  ва сув-туз алмашинуви бузилганда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

 

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга Ксилат® ни қўллаш мумкинлиги ҳақида текширувлар ўтказилмаган.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Препарат фақат шифохона шароитида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари.

Катталарга вена ичига томчилаб, минутига 50-70 томчидан, яъни 2,1-3,0 мл/кг/соат ёки 150-210 мл/соат тезлик билан юборилади.

Максимал доза: катталарга – суткада 2100 мл ёки суткада 1 кг тана вазнига 1,5 г ксилитол.

Инфузиянинг максимал тезлиги – 210 мл/соат (минутига 70 томчи) = 1 соатда1 кг тана вазнига 0,15 г ксилитол;

– сурункали ва токсик гепатитларда – катталарга 400 мг дан (5-6 мл/кг) томчилаб (жигар фаолиятининг кўрсаткичларини назорат қилиш керак), сутка давомида бир марта ёки икки марта юборилади (суткалик дозасини 2 мартага бўлиб юбориш мумкин);

– беморларни, шу жумладан қандли диабети бўлганларни парентерал овқатлантириш учун – катталарга 600-1000 мл дан (1 кг тана вазнига 10-15 мл), сутка давомида бир марта  ёки икки марта (суткалик дозасини 2 мартага бўлиб юбориш мумкин);

– травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокда – катталарга – 600-1000 мл дан (1 кг тана вазнига 10-15 мл), сутка давомида бир марта ёки икки марта (суткалик дозасини 2 мартага бўлиб юбориш мумкин);

Операциядан олдинги даврда ва турли жарроҳлик муолажалардан кейин катталарга 400-600 мл дозада (6-10 мл/кг), томчилаб, суткасига бир марта ёки икки марта (суткалик дозасини 2 мартага бўлиб юбориш мумкин), ҳар куни 3-5 кун давомида юборилади.

Ўткир қон йўқотишларда-катталарга 1000-1400 мл (20 мл/кг) дан. Бундай ҳолатда Ксилат® препаратининг инфузиясини “Тез ёрдам” махсус машинасида, шифохонагача босқичда ўтказиш тавсия қилинади.

Болалар.

Болаларда препаратни қўллаш мумкинлиги ҳақида текширувлар ўтказилмаган.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида кўнгил айниши, ичакнинг дам бўлиши, ич кетиши, қоринда оғриқ, сув-электролит мувозанатнинг бузилиши кузатилиши мумкин (гипертоник реакция кўринишида; бундай ҳолда артериал босимни назорати остида гипотензив воситалар юборилади).

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, қичишиш, эшакеми ҳам, кам – тахикардия, тана ҳароратини кўтарилиши, юборилган жойда периферик веналарнинг таъсирланиши. Гипертоник реакция пайдо бўлиши мумкин (бундай ҳолда артериал босимни назорати остида гипотензив воситалар юборилади); кўнгил айниши, қалтираш.  Электролитлар алмашинувининг бузилиши, лактоацидоз, гипергидратация, шишлар, гипероксалурия, гиперурекемия, жигар синамаларининг ўзгариши, ацидоз (жумладан сут кислотали ацидоз).

 Сақлаш муддати. 2 йил.

Сақлаш шароити. 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.  Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Номутаносиблик

Препаратни фосфат- ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Препаратларни қўшиш физик-кимёвий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Агарда қўшишнинг зарурати бўлса, у ҳолда стерилликка риоя қилиш, синчиклаб аралаштириш ва препаратларнинг ўзаро таъсирини назорат қилиш керак.

Ўрами.

Шиша бутилкаларда 200 ёки 400 мл дан.

Дорихоналардан бериш тартиби. Рецепт бўйича

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.