📜 Инструкция по применению Метронидазол
💊 Состав препарата Метронидазол
✅ Применение препарата Метронидазол
📅 Условия хранения Метронидазол
⏳ Срок годности Метронидазол

КЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕТРОНИДАЗОЛ

METRONIDAZOLUM

Препаратнинг савдо номи: Метронидазол

Таъсир этувчи модда (ХПН): Метронидазол

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Фаол модда: Метронидазол – 0,25 г.

Ёрдамчи моддалар: сут қанди, микрокристаллик целлюлоза, картошка крахмали, магний стеарати.

Таърифи: Сарғиш-яшил тусли оқ рангли таблеткалар, бироз доғлари бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Протозойларга қарши восита.

Код АТХ: J01DX01

Фармакологик хусусиятлари

Антимикроб фаолликка эга бўлган, таъсир доираси кенг протозойларга қарши восита. Trichomonas vaginalis, Giardia intestinalis, Entamoeba histolytica, Lamblia, шунингдек облигат анаэроблар, шу жумладан анаэроб грамманфий бактериялар (Bacteroides spp., Fusobacterium spp., ва бошкалар), анаэроб граммусбат бактериялар (Clostridium spp., вa Eubacterium нинг сезгир штаммлари), анаэроб граммусбат кокклар (Peptococcus spp., ва Peptostreptococcus spp., ларни ҳам қўшиб) нинг ривожланишини тўхтатади. Препаратга аэроб микроорганизмлар сезгир эмас. Препарат алкоголизмга учраган шахсларга буюрилганида, уларда алкоголга нисбатан жирканишни шаклланишига (тетурамсимон реакция) олиб келади.

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул килинганида меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Сmax) 1-3 соатдан сўнг эришилади. Организмнинг барча тўқималарига тақсимланади, йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқлардан ўтади, кўкрак сутига, орқа мия ва ўт суюқлигига ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври (T1/2) 8-10 соат. Қабул қилинганидан кейин организмдан 1-2 сутка ўтгач тўлиқ чиқарилади. Асосан сийдик билан (асосан метаболитлари кўринишида), қисман аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Эркаклар ва аёллардаги ўткир ва сурункали трихомониазни даволашда (шу жумладан эркаклардаги трихомонад уретрит, аёллардаги трихомонад вагинит), протозой инфекцияларни (лямблиоз, амеба дизентерияси, ўткир ярали гингивит), препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган анаэроб инфекцияларни, оғир аралаш аэроб-анаэроб инфекцияларни мажмуавий даволашда, хирургик аралашувлардаги анаэроб инфекцияларини олдини олишда (асосан қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларининг) ишлатилади. Тери лейшманиозини (ёрдамчи восита сифатида), меъда ва ўникки бармок ичак яра касаллигини (Helicobacter pylori ни йўкотиш учун мажмуавий даволаш таркибида), сурункали алкоголизмни даволаш (алкоголизмга нисбатан жирканишни шакллантириш учун) учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат овқатдан кейин, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан бирга ичга қабул қилинади.

Эркаклар ва аёллардаги ўткир ва сурункали трихомониазни даволашда 250 мг дан суткада 2-3 марта, 7-10 кун давомида буюрилади. Қайта инфекцияланиш эҳтимолини бартараф қилиш учун иккала шерик бир вақтда даволанади. Зарурати бўлганида даволаш курси 3-4 ҳафтадан кейин такрорланади. Даволашнинг муқобил схемаси бўлиб пациент ва унинг жинсий шеригига бир марта 2 г дан буюриш ҳисобланади (таблеткалар кечкурун, уйқудан олдин қабул қилинади).

Лямблиозда катталарга 250 мг дан суткада 2-3 марта, 5-7 кун давомида буюрилади.

Бир ёшгача бўлган болаларга суткада 125 мг дан, 2 дан 4 ёшгача – суткада 250 мг дан, 5 ёшдан 8 ёшгача – суткада 375 мг дан, 8 ёшдан ошган болаларга – суткада 600 мг дан (2 қабулда). Даволаш курси-5 кун.

Белгисиз ва сурункали амёбиазда катталарга 500 мг дан суткада 2-3 марта 5-10 кун давомида, ўткир амёба дизентериясида – 750 мг дан суткада 2-3 марта белгилари йўқолгунча буюрилади.

Жигар абсцессида суткада- 2,5 г дан 3-5 кун давомида тетрациклинлар ва бошка даволаш усуллари билан бирга буюрилади. Суткалик доза 2-3 қабулда қабул қилинади; 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга катталарнинг 1/4 дозаси; 3 ёшдан 7 ёшгача – катталарнинг 1/3 дозаси; 7 ёшдан 12 ёшгача – катталарнинг 1/2 дозаси 1-2 қабулда қабул қилинади.

Ярали стоматитда катталарга 250 мг дан суткада 2 марта 3-5 кун давомида буюрилади, бундай ҳолда болаларга препарат кўрсатилмаган.

Операциядан кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш учун препарат катталарга операциядан олдин суткада 750-1500 мг дан 2-3 қабулда, 3-4 кун давомида буюрилади, бир марта 1 г зарб дозани ҳам қўллаш мумкин. Операциядан 1-2 кундан кейин (ичга қабул қилишга рухсат берилганида) препаратни суткада 750 мг дан 7 кун давомида қабул қилиш тавсия қилинади.

Анаэроб инфекцияларда катталар ва 13 ёшдан ошган болаларда суткалик доза 3-4 қабулда 1,0-2,0 г ни ташкил қилади, 13 ёшгача бўлган болаларга 7,5мг/кг ҳисобида кунига 3 марта, 7 ва кўпроқ кун давомида қабул қилиш буюрилади.

Лейшманиозни даволашда препарат катталарга 250 мг дан кунига 2 марта; болаларга – 125 мг дан кунига 2 марта 7 кун давомида, сўнгра 7 кунлик танаффусдан кейин – 14 кун давомида, катталарга – 250 мг дан кунига 2 марта, болаларга-125 мг дан кунига 2 марта буюрилади.

Меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигида препарат кунига 500-750 мг дан 2 қабулда (эрталаб ва кечкурун) 2-3 ой давомида кўлланади.

Алкоголизмга учраган 500-750 мг дан (овқатдан кейин) 2-4 кун давомида буюрилади. Беморнинг аҳволи яхши бўлса суткалик дозани 1,6 г гача ошириш, ва препаратни яна 10 кун бериш мумкин. Сўнгра доза 500 мг гача пасайтирилади ва 20-25 кун давомида даволаш давом эттирилади. Даволаш жараёнида алкоголли синамалар ўтказилади.

Буйраклар фаолияти бузилган беморларда (креатинин клиренси (КК) 10 мл/мин дан кам) қўлланганида препаратнинг суткалик дозаси икки марта камайтирилиши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Кўнгил айниши, қусиш, иштаҳанинг йўқолиши, оғизда ёқимсиз металл таъми; бош оғриғи, бош айланиши, ҳаракатнинг дискоординацияси, онгни бузилиши, юқори кўзғалувчанлик, депрессия, уйқусизлик, периферик невропатия (узоқ муддат даволанганда), артралгия; ҳолсизлик, сийдик чиқариш каналининг ачишишини ҳис қилиш, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми), ўртача лейкопения кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври, қон яратилишини бузилиши, марказий нерв тизимининг органик касалликлари, препаратга юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат ва билвосита антикоагулянтлар бир вақтда кўлланганида, уларнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши ва қон кетиши хавфини ошиши мумкин. Бир вақтда препарат ва литий препаратлари қўлланганида, литийнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошиши кузатилган.

Барбитуратлар ва фенитоин билан бир вақтда қўлланганида препаратнинг фаоллиги камаяди. Айрим ҳолларда циметидин метронидазолнинг элиминациясини сусайтириши ва унинг қон зардобидаги концентрациясини ошириши мумкин. Дисульфирам (тетурам) билан бир вақтда қўлланганида бош айланиши ва онгни чалкашиши пайдо бўлиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Даволаниш вақтида спиртли ичимликларни ичиш мумкин эмас. Марказий нерв тизимининг органик касалликларида ва гранулоцитопенияда препарат фақат ҳаётий кўрсатмалари бўйича буюрилади Препаратни ҳомиладорликнинг I-чи уч ойлигида буюриш ман этилади. Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида препаратни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича ва 2 г дан юқори бўлмаган дозаларда қўллаш мумкин. Эмизувчи аёлларга буюришнинг зарурати бўлганида эмизишни вақтинча тўхтатиш керак. Эмизишни, препарат тўхтатилганидан сўнг, 2-3 кун ўтгач давом эттириш мумкин. Сурункали жигар касалликлари бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади ва жигар фаолиятининг бузилишларида препаратнинг дозаси камайтирилади. Қypcли буюришда периферик қон манзарасини мунтазам назорат қилиш керак. Метронидазол ва билвосита антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганида антикоагулянтларнинг дозасини камайтириш, протромбин вақтини мунтазам назорат қилиш керак.

Препарат билан даволаш фонида қон зардобида АЛТ ва ACT концентрациясини нотўғри (пасайтирилган) қийматларини олиш мумкин. Препаратни қабул қилишда сийдик қизил-жигарранг рангга бўялади.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, анорексия.

Даволаш: махсус антидоти йўқ. Симптоматик даволаш тавсия қилинади.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 250 мг дан.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳиомяланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.