📜 Инструкция по применению Амбролонг
💊 Состав препарата Амбролонг
✅ Применение препарата Амбролонг
📅 Условия хранения Амбролонг
⏳ Срок годности Амбролонг

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АМБРОЛОНГ

AMBROLONG

 

Препаратнинг савдо номи: Амбролонг

Таъсир этувчи модда (ХПН): Амброксол гидрохлориди

Дори шакли: Таъсири узайтирилган капсулалар.

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

75 мг амброксол гидрохлориди сақловчи – амброксол микрогранулалари (пеллетлар) – 268 мг.

Таърифи: Оқ рангли желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – оқ ёки оқ оч-сариқ тусдаги, қобиқ билан қопланган шарсимон шаклдаги микрогранулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:. Балғам кўчирувчи воситалар.

АТХ коди: R05CB06

Фармакологик хусусиятлари

Яққол балғам кўчирувчи таъсирга эга бўлган муколитик препарат. Бронхларнинг шиллиқ қаватидаги безларнинг сероз ҳужайларини рағбатлантириб, шиллиқ секретни миқдорини оширади ва шу йўл билан балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг бузилган нисбатини меъёрлаштиради.

Гидролизловчи ферментларни фаоллаштириб, балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради. Ҳилпилловчи эпителийнинг киприкчаларини ҳаракат фаоллигини кучайтириб, балғамнинг мукоцилиар транспортини оширади.

Альвеолалар ва бронхларда сирт-фаоллигига эга моддани (сурфактантни) ажралиб чиқишини рағбатлантиради. Сурфактант ҳосил бўлишини ошиши ҳисобига препарат яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, антиоксидант хусусиятларга эга ва маҳаллий иммунитетни оширади.

 

Фармакокинетикаси

Препаратни перорал қўлланганида амброксол капсуланинг массасидан аста-секин ажралиб чиқади ва ичакда тўлиқ сўрилади. Ўпка тўқималарига яхши ўтади. Препаратнинг таъсири уни қабул қилинганидан кейин 30 минут ўтгач бошланади.

Сўрилиши – юқори, максимал концентрациясига эришиш вақти – ичга қабул қилинганидан кейин 1–2,5 соат ўтгач.

Амброксол гидрохлоридининг қондан тўқималарга тақсимланиши тез ва жадал кечади, бунда фаол модданинг энг юқори концентрацияси ўпкада аниқланади. Перорал қабул қилинганидан кейин тақсимланиш ҳажми 552 л ни ташкил қилади. Қон зардобидаги оқсиллар билан боғланиши – 90%, гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади.

Препарат жигарда коньюгация йўли билан фармакологик фаол бўлмаган метаболитлар хосил бўлиши билан метаболизмга учрайди.

Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 9-12 соатни ташкил қилади. Препаратнинг тахминан 90% буйраклар орқали чиқарилади.

Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда амброксол гидрохлоридини чиқарилиши пасаяди, бу унинг қон зардобидаги даражасини 1,3–2 марта ошишига олиб келади, бироз дозага тузатиш киритишни талаб қилинмайди.

Тадқиқотлар амброксолнинг фармакокинетикаси ёшга ва жинсга боғлиқ эмаслигини кўрсатади, ва дозалашни ўзгартириш талаб қилинмайди.

Овқат қабул қилиш амброксол гидрохлоридининг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

Қўлланилиши

Нафас йўлларининг қовушқоқ балғамни ажралиб чиқиши билан кечувчи ўткир ва сурункали касалликлари (ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, пневмония, балғамни ажралиб чиқишини бузилиши билан кечувчи бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик), шунингдек бурун-томоқ бўшлиғи яллиғланишларида шиллиқни суюлишини яхшилаш учун муколитик даволаш.

Ўпкалардаги операциядан кейинги асоратларни олдини олиш ва даволаш, бронхоскопиядан олдин ва кейин, ўпка муковисцидозида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар.

Кунига бир капсуладан эрталаб ёки кечқурун, чайнамасдан ва етарли миқдордаги суюқлик (сув, чой ёки шарбат) билан ичилади. Қўллаш давомийлиги кўрсаткичларга ва касалликни кечишига боғлиқ ва у шахсий равишда белгиланади, лекин шифокорнинг кўрсатмасисиз 4-5 кундан ошмаслиги керак. Йўтал симптомлари кучайиши ҳолларида бемор шифокорга мурожаат қилиши лозим. Даволаш вақтида кўп миқдордаги суюқлик (чой, сув) истеъмол қилиш зарур, бу препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради.

 

Ножўя таъсирлари

Амброксол яхши ўзлаштирилади. Қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин:

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: оғизни қуриши, жиғилдон қайнаши, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, айрим холлар холатлар – контактли дерматит, Квинке шиши, анафилактик шок, Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми.

Бошқалар: ҳолсизлик, бош оғриғи, дизурия, ринорея.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;

– ҳомиладорлик (I уч ойлиги) ва лактация даври;

– меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги;

– препаратни йўталга қарши дори восисталари билан бир вақтда қабул қилиш;

– лактозани наслий ўзлаштираолмаслик;

– 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цефуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларни ўпка тўқимасига яхши киришига ёрдам беради. Туғруқ фаолиятини сусайтирувчи препаратлар билан мутаносиб.

Препаратни йўталга қарши воситалар билан мажмуавий қўлланганда, йўтал рефлексини сусайиши туфайли, суюлтирилган секрет хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларини қабул қилиш фақат даволовчи шифокорнинг кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак. Амброксолни юрак гликозидлари диуретиклар билан бирга қўллаш мумкин.

Нокардиоселектив β-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўлланиши, бронхоспазм оқибатида балғамни кўчиши ёмонлаши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Буйраклар ёки жигар фаолияти оғир бузилишларида препарат қабули ўртасидаги интервални узайтириш лозим.

Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг  II ёки III уч ойлигида амброксол билан даволаш фақат даволовчи шифокор тавсиясига биноан мумкин. Препарат автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Аллергик реакцияларнинг биринчи белгилари ривожланганда препаратни қабул қилишни бекор қилиш лозим.

Навбатдаги дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда кейинги қабул қилишда препаратнинг дозасини ошириб юбормаслик лозим. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилганда заҳарланиш ҳоллари кузатилмаган. Аммо баъзида: қисқа муддатли безовталик ва ич кетиши, доза кучли ошириб юборилганида артериал босимни пасайиши, қусиш, сўлак ажралишини кучайиши бўлиши мумкин.

Даволаш: бундай ҳолларда, айниқса дозани кучли ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсиясига кўра меъдани ювиш, ёғ сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш, гемодинамик кўрсаткичларни назорат қилиш, зарурати бўлганда симптоматик даволашни ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан контур-уяли ўрамда.

1, 3 ёки 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

100, 200, 500 ёки 1000 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.