📜 Инструкция по применению Метронидазол Ультра
💊 Состав препарата Метронидазол Ультра
✅ Применение препарата Метронидазол Ультра
📅 Условия хранения Метронидазол Ультра
⏳ Срок годности Метронидазол Ультра

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕТРОНИДАЗОЛ УЛЬТРА

METRONIDAZOLE ULTRA

 

Препаратнинг савдо номи: Метронидазол Ультра

Таъсир этувчи модда (ХПН): метронидазол

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

100 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: метронидазол – 500,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 800 мг, инъекция учун сув.

Таърифи: кўринарли зарачалар бўлмаган, тиниқ, рангсиздан оч-сариқ рангача бўлган эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Протозойларга қарши восита.

АТХ коди: J01XD01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Протозойларга қарши ва микробларга қарши препарат, 5-нитроимидазол ҳосиласи. Таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва содда ҳайвонларнинг хужайра ички ташувчи протеинлари томонидан 5-нитрогуруҳини биохимик тикланиши билан боғлиқ. Тикланган 5-нитрогуруҳ микроорганизмларнинг хужайраларини дезоксирибонуклеазаси (ДНК) билан уларнинг нуклеин кислоталарини синтезини ингибиция қилиб, ўзаро таъсир қилади, бу бактерияларнинг ўлимига олиб келади.

Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Gardnerella vaginalis, Giardia intestinalis, Lamblia spp, шунингдек облигат анаэробларга Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus), Fusobacterium spp., Veillonela spp., Prevotella (P.bivia, P.buccae, P.disiens) ва айрим граммусбат микроорганизмларга (Eubacterium spp., Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.)га  нисбатан фаол.

Метронидазолга аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар сезгир эмас.

 

Фармакокинетикаси

Вена ичига 500 мг 20 минут давомида юборилганида қон зардобида 1 соатдан кейин препаратнинг максимал концентрацияси (Cmax) 35,2 мкг/мл ни, 4 соатдан кейин –
33,9 мкг/мл ни, 8 соатдан кейин 25,7 мкг/мл ни ташкил қилади; Cmin кейинги юборишда – 18 мкг/мл. Метронидазол юқори кирувчи қобилиятга эга, организмнинг кўпчилик тўқималари ва суюқликларида шу жумладан ўпка, буйрак, жигар, тери, орқа мия суюқлиги, бош мия, сафро, сўлак, амниотик суюқлиги, абсцесслар бўшлиғи, вагинал секрети, уруғ суюқлиги, кўкрак сутида бактерицид концентрацияларга эришади, гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқларидан ўтади. Нормал сафро ҳосил бўлишида вена ичига (в/и) юборилганидан кейин сафродаги метронидазолнинг концентрацияси қон плазмасидаги концентрациясидан анча юқори бўлиши мумкин.

Метронидазол юқори биокираолишликка эга (тахминан 80%). Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 10-20% ни ташкил қилади. Организмда метронидазолнинг тахминан 30-60% гидроксил гурухини кўшилиши, оксидланиш ва УДФ-глюкурон кислота  субстратга кўшилиши йўли билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболити (2-оксиметронидазол) ҳам протозойларга қарши ва микробларга қарши таъсир кўрсатади.

Буйрак орқали 60-80% (20% ўзгармаган ҳолда), ичак орқали 6-15% чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 8 соатни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

  • метронидазолга сезгир анаэроб микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари: перитонит, жигар абсцесси, флегмона;
  • пневмония, плевра эмпиемаси ва ўпка абсцесси;
  • эндометрит, эндомиометрит, фаллопий найларининг ва тухумдонларнинг абсцесси, гистероктомия;
  • сепсис, эндокардит;
  • марказий нерв тизимининг инфекциялари, шу жумладан менингит, бош мия абсцесси;
  • суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари, шу жумладан остеомиелит;
  • тери ва юмшоқ тўқмаларнинг инфекциялари, шу жумладан тери лейшманиози;
  • ичак ва жигар амебиази, балантидиаз, лямблиоз;
  • трихомониаз (шу жумладан трихомонад вагинит, трихомонад уретрит);
  • жарроҳлик аралашувлардаги, асосан қорин бўшлиғи (чамбар ичакдаги, тўғри ичак олди соҳасидаги операциялар, аппендэктомия), кичик чаноқ аъзолари (қин равоғи инфекциялари) ва сийдик чиқариш йўлларидаги анаэроб инфекцияларни олдини олиш ва даволаш;
  • Helicobacter pylori билан боғлиқ бўлган гастрит ёки ўн икки бармоқ ичакнинг яраси, сохтамембраноз колитда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни тўхтовсиз (оқим билан) ёки томчилаб юбориш тезлиги минутига 5 мл ни ташкил қилади.

Оғир инфекцияларда катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга бошланғич доза суткада
1,5-2 г ни ташкил қилади (300-400 мл эритмага мувофиқ). Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза сифатида ҳар 12 соатда (алоҳида ҳолларда ҳар 8 соатда) 0,5 г ишлатилади (100 мл эритмага мувофиқ), 100 мл эритмадан кунига 2-3 марта буюрилади.

Операциядан олдин профилактика учун айнан операцияни бошлашдан олдин 0,5 г бир марталик доза тавсия этилади (максимал дозаси 2 г), 100 мл эритмага мос келади (максимал 400 мл).

12 ёшгача бўлган болаларга препарат тана вазнига 7,5 мг/кг дозада секин в/и инфузияси кўринишида ҳар 8  соатда буюрилади (0,5%ли 1,5 мл/кг метронидазол эритмаси).

Терминал буйрак етишмовчилигида суткалик самарани бир маромда ушлаб турувчи доза 1,0 г дан оширмаслик лозим. Юқори бир марталик доза 0,5 г. Юқори суткалик доза 1 г.

Жигар функцияси бузилишларида ва ўт чиқариш йўлларининг обструкциясида препаратни чиқарилишини секинлашишини ҳисобга олиш лозим, шундай қилиб анаэроб инфекцияни давомли даволашда дозани камайтириш лозим.

Оғир инфекция 5-7 кун даволашни талаб этади, асоратланмаган инфекцияда умумий         3-5 кун етарли ҳисобланади. Даволаш давомийлиги шифокор кўрсатмаси бўйича оширилиши мумкин, бироқ даволаш курси 10 кундан ошмаслиги лозим.

Ушбу муддат фақат якка ҳолатларда алоҳида жиддий кўрсатмалар бўйича узайтирилиши мумкин. Иложи борича метронидазол билан такрорий даволашдан сақланиш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирлари даволашни давомийлиги, дозалаш ва препаратни қўллаш усулига боғлиқ.

Жуда тез-тез (≥1/10):  

  • бош оғриғи;
  • кўнгил айниши.

Тез-тез (≥1/100 дан  <1/10 гача):  

  • қоринда оғриқлар ва санчиқлар;
  • диарея;
  • оғизда “металл” таъми.

Тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача):  

  • анорексия, қусиш, тилни караш билан қопланиши;
    • периферик нейропатия (бармоқларни оқариши), бош айланиши, координацияни бузилиши, уйқучанлик, дисгевзия (оғизда металл таъми);
  • тана ҳароратини кўтарилиши, иситма;
  • тери гиперемияси ;
  • кўп шаклли эритема;
  • бурунни битиб қолиши;
  • артралгия;
  • ЭКГ да Т тишни текислашиши; дизурия, цистит, полиурия, сийдикни тутиб тутолмаслик, кандидоз;
  • Квинке шиши, қичишиш, тошма, эшакеми.

Кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000гача): 

  • онгни чалкашиши, атаксия, таъсирчанлик, депрессия, юқори қўзғалувчанлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, тиришишлар, галлюцинациялар, периферик нейропатия;
  • иштаҳани пасайиши, қабзият;
  • оғиз шиллиқ қаватини қуриши, глоссит, стоматит;
  • панкреатит;
  • жигар функциясини бузилиши (АСТ, АЛТ, билирубинни ошиши),
  • сийдикни тўқ рангга бўялиши;
  • оғир давомли диарея.

Жуда кам ҳолларда (<1/10000): 

  • нейтропения (лейкопения);
  • анафилактик реакциялар;
  • тромбофлебит;
  • холестаз, сариқлик;
  • жигар ферментлари фаоллигини ошиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • метронидазолга ёки бошқа 5- нитроимидазол ҳосилаларига юқори сезувчанлик;
    • гранулоцитопения;
    • қон ва қон аъзоларини касалликлари;
    • марказий ва периферик нерв тизимининг органик шикастланишлари (шу жумладан тутқаноқ);
  • жигарни оғир бузилишлари;
    • ҳомиладорлик ва лактация даври;
    • болаларда ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда амоксициллин билан мажмуада қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

В/и юбориш учун метронидазолни бошқа препаратлар билан аралаштириш тавсия қилинмайди.

Метронидазол билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин ҳосил бўлишининг вақтини ошишига олиб келади.

Дисульфирамга ўхшаш этанолни ўзлаштираолмаслигини чақиради. Дисульфирам билан бир вақтда қўллаш турли неврологик симптомларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Метронидазолни дисульфирамни қабул қилгандан кейин 2 ҳафта ўтиб қўллаш мумкин.

Циметидин метронидазолнинг метаболизмини ингибиция қилади, бу қон зардобида унинг концентрациясини ошишига ва ножўя ҳолатларни ривожланишини хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Жигарни микросомал оксидланиш ферментларини рағбатлантирувчи препаратларни (фенобарбитал, фенитоин) бир вақтда буюриш, метронидазолнинг чиқарилишини тезлаштириши мумкин, бунинг натижасида қон плазмасида унинг концентрацияси пасаяди.

Литий препаратлари билан бир вақтда қабул қилинганида плазмада литийнинг концентрациясини ошиши ва интоксикация симптомларини ривожланиши мумкин.

Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар билан (векуроний бромиди) қўшиш тавсия этилмайди;

Астемизол, терфенадин билан бир вақтда қабул қилиш ЭКГ, аритмиялар, юракни блокадаси, хушдан кетишлар бўлиши мумкин.

Сульфаниламидлар метронидазолнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради.

Антибиотиклар билан (пенициллинлар, тетрациклин, спирамицин, клиндамицин, рифампицин, налидикс кислотаси) турли даражадаги синергик таъсири аниқланган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни бошқа препаратлар ёки кам ҳолларда қўлланиладиган эритмалар билан мажмуада, алоҳида қисмларнинг бир-бири билан мутаносиблиги аниқлангандан кейин қўлланилиши мумкин.

Даволаш даврида алкоголни қабул қилиш мумкин эмас, чунки дисульфирамсимон реакцияларни: қоринда спастик оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, бирдан юзга қонни оқиб келишини ривожланиши мумкин. Бу этанолни оксидланиши ва ацетальдегидани тўпланиши оқибатида юз беради.

Узоқ муддатли даволанганда қон манзарасини назорат қилиш керак.

Лейкопенияда даволашни давом эттириш имконияти инфекцион жараённи ривожланиши хавфига боғлиқ.

Атаксия, бош айланишини пайдо бўлиши ва неврологик статусни ҳар қандай бошқа ёмонлашиши даволашни тўхтатишни талаб қилади.

Транспорт воситаларини ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсир қилишни ўзига хослиги.

Препаратни ножўя таъсирини ҳисобга олиб, транспортни бошқариш ва эътибор концентрациясини талаб этадиган механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: тиришишлар, периферик нейропатия, кўнгил айниши, қусиш, ҳаракат координациясини бузилиши.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш. Специфик антидоти йўқ. Метронидазол гемодиализ йўли билан чиқарилади.

Чиқарилиш шакли

100 мл дан (5 мг/мл) флаконларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.