ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТАД 600
TAD 600
Препаратнинг савдо номи: ТАД 600
Дори шакли: вена ичига юборишга эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.
Таркиби:
Ҳар бир кукунли флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда – глутатион натрийли тузи 0,646 г
Таърифи: оқ рангдан сарғиш ранггача бўлган кристалл, гигроскопик кукун.
Тайёрланган эритма – рангсиз оч сариқ ранггача бўлган тиниқ рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антидотлар
АТХ коди: V03AB32
Фармакологик [усусиятлари
Глутатион – глютамин кислотаси, цистеин ва глициндан таркиб топган физиологик трипептид бўлиб, қатор биологик жараёнларда иштирок этади ва детоксикацияда муҳим роль ўйнайда, ҳужайраларни ксенобиотиклар, эркин радикаллар ва нурланишнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Клиника олди ва клиник тадқиқотлар, ҳужайраларни патологик шикастланишини чақирадиган қатор ҳолатларда (этил спирти, парацетамол, салицилатлар, фенобарбитал, трициклик антидепрессантлар, фосфорорганик инсектицидлар ва бошқалар каби моддалар билан заҳарланиш) глутатионни ҳимоя қилиш вазифасини кўрсатди.
Шунингдек, глутатион кўпчилик кимётерапевтик препаратларнинг фаоллиги таъсир кўрсатиб, тўқималарда эндоген глутатионнинг даражасини камайтиради ва натижада ўсма жараёни билан боғлиқ бўлган оксидланиш стресси пасаяди.
Кимётерапевтик препаратлар билан индукция бўлган нейротоксикликни олдини олиш учун цисплатин ва унинг ҳосилалари каби препаратларни қўллаш периферик нерв тизимида, айниқса орқа нерв тугунларининг ганглийларида платинани тўпланиши билан намоён бўлган. Шунинг учун глутатион каби моддалар ишлатилади, у орқа нерв тугунларининг ганглийларида платинани бирламчи тўпланишини олдини олади.
Клиник тадқиқотлар, тухумдон карциномаси, меъда карциномаси ва колоректал рак билан хасталанган беморларга ўсмага қарши воситани юборишдан олдин глутатионни инфузия қилиш цисплатин ва оксалиплатинни қўллаш билан чақирилган буйрак етишмовчилиги ва нейротоксикликдан самарали ҳимоя қилади, бу ҳолат, агар зарур бўлса, ўсмаларга қарши воситаларнинг юқори кумулятив дозаларига эришиш имконини беради.
Фармакокинетикаси
2 г/м2 глутатион вена ичига юборилгандан сўнг, умумий глутатионнинг плазмадаги концентрацияси 17,5±13,4 ммоль/л дан 823±326 ммоль/л гача ошган. Экзоген глутатионнинг умумий тақсимланиши 176±107 мл/кг ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври 14,1±9,2 минутни ташкил этади. Инфузиядан кейин қон плазмасида цистеиннинг концентрацияси 8,9±3,5 ммоль/л дан 114±45 ммоль/л га ошган. Цистеиннинг концентрациясини ошишига қарамасдан, қон плазмасида умумий цистеин, цистин ва аралаш дисульфидларнинг умумий концентрацияси камайган, бу ҳужайралар ичида цистеиннинг транспорт ҳусусиятларини ошишидан далолат беради.
Глутатион ва цистеиннинг сийдик экскрецияси 300% га ошган ва инъекциядан сўнг 90 минут давомида мувофиқ 10% га ошган.
Қўлланилиши
- цисплатин ёки бошқа яқин бирикмалар билан кимётерапия ўтказилганида кузатиладиган нейротоксикликни олдини олиш учун;
- турли этиологияли гепатопатиялар, шу жумладан алкоголь ҳамда дори воситалари оқибатида ривожланган гапетопатияларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Одатда цисплатин ва унга яқин бирикмалар билан химиятерапия олаётган пациентлар учун ТАД 600 нинг тавсия этилган суткалик дозаси 1,5 г/м² ни ташкил этади (бу 2,5 г га тўғри келади), вена ичига секин юборилади.
Бироқ препаратнинг дозаси беморнинг ёши, оғирлиги ва клиник ҳолатига, шунингдек кимётерапевтик воситаларнинг дозаси ва юбориш жадвалига боғлиқ бўлади.
Глутатион ва кимётерапевтик воситалар бир вақтда қўлланганида, ТАД 600 ни вена ичига кимётерапия бошланишидан 15-30 минут олдин юборилиши керак.
Узоқ муддат даволанганда препаратнинг дозасини пасайтириш (600 мг ёки 300 мг) мумкин, у мушак ичига ёки вена ичига секин юборилиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Бўлиши мумкин: иситмани кўтарилиши оқибатидаги реакциялар, веноз тромбоз ёки флебит ва инъекция қилинган жойга қон қуйилиши.
Кам ҳолларда: тери тошмаси, даволаш тугаганидан сўнг йўқолган, инъекция қилинган жойда ўртача оғриқ бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг фаол компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Глутатион билан фармакологик ўзаро таъсирлар юзасидан адабиётларда қайд этилган маълумотлар йўқ.
ТАД 600 тавсия этилган дозаларда қўлланганида кимётерапевтик препаратларнинг терапевтик фаоллигига таъсир кўрсатмайди.
Махсус кўрсатмалар
Вена ичига юборилганида нохуш реакциялар кузатилганида, препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш керак.
Огоҳлантириш: парентерал юбориш учун мўлжалланган препаратда заррачаларни борлиги ва ранггини ўзгарганлигини имкон борича аниқлаш учун, уни юборишдан олдин визуал кўрув ўтказиш керак. Эритма хира ёки ичида қуйқалар бўлганида ишлатиш мумкин эмас.
Болаларда қўлланиши
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда дори воситасини қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги юзасидан маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Мавжуд бўлган маълумотлар, кейинчалик физиологик модда бўлиши мумкин бўлган глутатион ҳужайраларда мавжуд бўлади, ҳомиладорликда ёки эмизиш даврида аёлларда нохуш самараларни чақирмаслигини кўрсатди.
Клиник олди тадқиқотлар, ҳомиладорлик, эмбрионал/қоринда ривожланиши, туғруқ ва туғруқдан кейинги ривожланишига нисбатан билвосита ёки бевосита зарарли таъсири борлигини кўрсатмади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: дозани ошириб юборилишини ҳеч бир ҳолати қайд этилмаган.
Даволаш: зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Препарат 0,646 г дан тиниқ шиша флаконга жойланган, резина тиқин билан ёпилган ва алюмин қопқоқча билан маҳкамланган.
Эритувчи 4 мл дан тиниқ шиша флаконга қуйилган, резина тиқин билан ёпилган ва алюмин қалпоқча билан маҳкамланган.
10 препаратли флакон 10 эритувчили флакон билан бирга ва давлат ҳамда рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.