ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИНГАЛИПТ
INHALYPTUM
Препаратнинг савдо номи: Ингалипт
Дори шакли: махаллий қўллаш учун аэрозол
Таркиби:
Бир баллон қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сульфаниламид натрий (эрувчан стрептоцид) – 0,750 г; сульфатизол натрий пентагидрати 0,750 г; эвкалипт мойи – 0,015 г; қалампир ялпиз мойи – 0,015 г; тимол – 0,015 г;
ёрдамчи моддалар: этанол (этил спирти 95% ёки 96%) – 1,800 г; сахароза (қанд) – 1,500 г; глицерол (глицерин) – 2,100 г; полисорбат-80 – 0,900 г; тозалангансув – 30 мл гача; азот – 0,300 дан 0,400 г гача.
Таърифи: оч-сариқдан то тўқ–сариққача бўлган рангли тиниқ суюқлик, баллондан чиқишда ўзига хос тимол ва ментол ҳидили оқим ҳосил қилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: мажмуавий микробларга қарши восита.
АТХ коди: R02AA20
Фармакологик хусусиятлари
Маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат. Препарат таркибига кирувчи эрувчан сульфаниламидлар микробларга қарши (оғиз бўшлиғи ва томоқнинг касалликларини чақирувчи граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан) таъсир кўрсатади. Тимол, эвкалипт мойи ва қалампир ялпиз мойи замбуруғларга қарши (Candida тури замбуруғларига нисбатан), микробларга қарши, яллиғланишга қарши ва енгил оғриқсизлантиручи самара кўрсатади.
Қўлланилиши
Тонзиллит, фарингит, ларингит, афтоз ва ярали стоматитда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий қўлланади. Флакондан ҳимояловчи қопқоқча олинади ва берилган пуркагич киритилаб, оғиз бўшлиғига осилма 1-2 секунд давомида пуркалади. Препарат оғиз бўшлиғида 5-7 минут тутилади. Оғиз бўшлиғини қайнаган сув билан олдиндан чайиш билан ювиш суткада 3-4 марта ўтказилади.
Пуркагичнинг тешигини тиқилиб қолишидан сақланиш учун, муолажа тугатилгач уни пуфлаш ёки тоза сувли стаканга солиб қўйиш керак.
Ишлатилганда баллонни қатъий вертикал ҳолда тутиб туриш керак.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар (тери тошмалари, қичишиш), томоқда қисқа муддатли ачишиш ёки қирилиш.
Ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат килиш керак.
Одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолда препаратни кейинги қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанлик, болаларда (3 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан мутаносиб, клиник аҳамиятли ўзаро таъсири бўйича маълумотлар йўқ.
Таъсир доирасини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида бошқа маҳаллий микробларга қарши воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Ингалипт препаратини болаларда фақат шифокорнинг тавсияси бўйича қўллаш мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига нохуш таъсири бўйича маълумот қайд қилинмаган.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши
Она учун фойда ҳомила ва бола учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлганида, шифокор тавсияси бўйича қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: препаратнинг бир қисмини ютилиши билан боғлиқ бўлган кўнгил айниши, қусиш.
Даволаш: специфик антидоти йўқ, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш.
Чиқарилиш шакли
Маҳаллий қўллаш учун аэрозол 30 мл дан узлуксиз таъсирли клапан, пуркагич учлик ва ҳимояловчи қалпоқча билан таъминланган аэрозол алюмин баллонларда. Ҳар бир баллон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.