ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РИДФЛЮ хот
RIDFLU hot
Препаратнинг савдо номи: РИДФЛЮ хот
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, кофеин, фенилэфрин гидрохлориди, фенирамин малеати.
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритмани тайёрлаш учун кукун (лимон, апельсин, узум ёки малина таъмли).
Таркиби:
10 г лимон таъмли кукун (бир пакетча) қуйидагиларни сақлайди:
фаол ингредиентлар: парацетамол – 500 мг, кофеин – 30,0 мг, фенилэфрин гидрохлориди – 10,0 мг, фенирамин малеати – 20 мг;
ёрдамчи ингредиентлар: лимон кислотаси – 730 мг, аспартам – 20 мг, қанд – 7617,2 мг, натрий сахарини – 80,004 мг, натрий цитрати – 730 мг, натрий метилпарабени – 16 мг, натрий пропилпарабен – 4 мг, хинолин сариқ лаки – 77,5 мг, лимон таъмли қўшимча – 234 мг.
10 г апельсин таъмли кукун (бир пакетча) қуйидагиларни сақлайди:
фаол ингредиентлар: парацетамол – 500 мг, кофеин – 30,0 мг, фенилэфрин гидрохлориди – 10,0 мг, фенирамин малеати – 20 мг;
ёрдамчи ингредиентлар: лимон кислотаси – 730 мг, аспартам – 20 мг, қанд – 7617,2 мг, натрий сахарини – 80,004 мг, натрий цитрати – 730 мг, натрий метилпарабени – 16 мг, натрий пропилпарабен – 4 мг, сансет хинолин сариқ супра – 5,5 мг, апельсин таъмли қўшимча – 234 мг.
10 г узум таъмли кукун (бир пакетча) қуйидагиларни сақлайди:
фаол ингредиентлар: парацетамол – 500 мг, кофеин – 30,0 мг, фенилэфрин гидрохлориди – 10,0 мг, фенирамин малеати – 20 мг;
ёрдамчи ингредиентлар: лимон кислотаси – 730 мг, аспартам – 20 мг, қанд – 7617,2 мг, натрий сахарини – 80,004 мг, натрий цитрати – 730 мг, натрий метилпарабени – 16 мг, натрий пропилпарабен – 4 мг, понсо 4R лаки – 4 мг, понсо 4R супра – 2 мг,индигокармин лаки – 4 мг, узум таъмли қўшимча – 234 мг.
10 г малина таъмли кукун (бир пакетча) қуйидагиларни сақлайди:
фаол ингредиентлар: парацетамол – 500 мг, кофеин – 30,0 мг, фенилэфрин гидрохлориди – 10,0 мг, фенирамин малеати – 20 мг;
ёрдамчи ингредиентлар: лимон кислотаси – 730 мг, аспартам – 20 мг, қанд – 7617,2 мг, натрий сахарини – 80,004 мг, натрий цитрати – 730 мг, натрий метилпарабени – 16 мг, натрий пропилпарабен – 4 мг, понсо 4R супра – 4 мг, эритрозин супра – 0,96 мг, малина таъмли қўшимча – 234 мг.
Таърифи:
Лимон таъмли: сариқ рангли, ўзига хос ҳидли гранулаланган кукун.
Апельсин таъмли: тўқ сариқ рангли, ўзига хос ҳидли гранулаланган кукун.
Узум таъмли: бинафша рангли, ўзига хос ҳидли гранулаланган кукун.
Малина таъмли: пушти рангли, ўзига хос ҳидли гранулаланган кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ўткир респиратор касаллик симптомларини бартараф қилиш учун восита.
АТХ коди: N02BE51.
Фармакологик хусусиятлари
Мажмуавий препарат.
Парацетамол оғриқсизлантирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга. Шамоллаш касалликларида кузатиладиган оғриқ синдромини, томоқдаги оғриқни, бош оғриғини, мушак ва бўғим оғриғини камайтиради, юқори ҳароратни пасайтиради.
Фенилэфрин – альфа1-адреномиметик. Қон томирни торайтирувчи таъсир кўрсатади, нафас олиш йўлларининг юқори бўлимлари шиллиқ қаватлари ва буруннинг қўшимча бўшлиқлари шишини ва гиперемиясини камайтиради.
Фенирамин малеати – Н1-гистаминли рецепторлар блокатори бўлиб ҳисобланади. Фенирамин экссудация кўринишларини пасайтиради ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Препарат ичга қабул қилинганидан кейин унинг таъсирлари бир соат давомида бошланади ва бир суткагача давом этади. Препарат ичга қабул қилинганида қондаги максимал плазма концентрациясига 1-2,5 соатдан кейин эришилади. Препаратнинг якуний ярим чиқарилиши даври 16-19 соатга тенг. Фенирамин метаболитлар кўринишида ва ўзгармаган ҳолда 70-83% гача сийдик билан организмдан чиқарилади.
Кофеин марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлиб, толиқиш ва уйқучанликни камайтиришга, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширишга олиб келади.
Қўлланилиши
Клиник манзарасида иситма ёки қалтираш, гипертермия, бош оғриғи, бурун битиши, тумов, мушакларда оғриқ каби шамоллаш симптомларини қисқа вақтга енгиллаштириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Буюрилган дозаларни оширманг.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1-2 пакетча ичидаги кукун 1 стаканда қайнатилган иссиқ сув билан эритилади; иссиқ ҳолда ичилади. Таъмига қараб шакар қўшиш мумкин. Такрорий дозани ҳар 6-8 соатдан кейин қабул қилиш мумкин.
12 ёшдан кичик бўлган болаларга тавсия этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Парацетамол панкреатитни, тошма кўринишида аллергик реакцияларни ёки қон касалликларини (шу жумладан нейтропения, панцитопения, лейкопения, агранулоцитоз ва тромбоцитопенияни) чақириши мумкин. Симптомлар препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин йўқолади. Тошма одатда қизил доғлар ёки аллергик пуфакчалар кўринишида пайдо бўлади ва тана ҳароратини ошиши ҳамда шиллиқ қаватларнинг шикастланиши билан кечиши мумкин.
Фенилэфрин гидрохлориди бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, терлаш, чанқоқ, юракнинг тез-тез ёки номунтазам уриши (тахикардия, юрак қоринчалари аритмияси), қон босими ошиши (гипертония), сийдик чиқаришда қийинчиликлар, мушак бўшашиши, тремор, хавотирлик, безовталик ва уйқусизлик, қўрқув, онгни чалкашиши, иштаҳани пасайиши, хансираш, терлаш, кўп сўлак ажралиши, модда алмашинувини бузилишини чақириши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Препаратни оғир жигар касалликлари бўлган беморларда;
- артериал гипертензияда;
- қандли диабетда;
- трициклик антидепрессантлар, бета-адреноблокаторлар бир вақтда қабул қилинганда;
- препарат таркибига кирадиган компонентларни ўз таркибида сақлайдиган препаратлар бир вақтда қабул қилинганда;
- препарат компонентларига нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат моноаминоксидаза ингибиторлари, седатив препаратлар, этанол таъсирини кучайтиради.
Препарат антидепрессантлар, Паркинсон касаллигига қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари билан бир вақтда қўлланганида сийдик тутилиши, оғиз қуриши, қабзият ривожланиши хавфи ошади.
Парацетамол диуретик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради.
Этанол антигистамин дори воситаларининг седатив таъсирини кучайтиради.
Трициклик антидепрессантлар фенилэфриннинг адреномиметик таъсирини кучайтиради, галотанни бир вақтда буюрилиши юрак қоринчалари аритмияси ривожланиши хавфини оширади.
Фенилэфрин гуанетидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, гуанетидин эса ўз навбатида фенилэфриннинг альфа-адреностимуляцияловчи фаоллигини кучайтиради.
Препарат барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари билан бир вақтда қабул қилинганда парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи ошади.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни қабул қилиш даврида алкоголни, ухлатувчи ва анксиолитик препаратларни (транквилизаторларни) истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Таркибида парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида. Тадқиқотлар ўтказилмаган.
Автотранспортни бошқариш қобилиятига таъсири. Препарат билан даволаш даврида автотранспортни бошқаришдан ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: Дозани ошириб юборилиши кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, меъдада оғриқлар, атаксия, қўзғалувчанлик, галлюцинациялар, мушаклар тремори, мушакларни тортишиши, қорачиқни кенгайиши, оғиз қуриши, артериал гипертензия ва хавотирлик каби симптомларни ўз ичига олиши мумкин.
Даволаш: меъдани ювиш ва сўнгра фаоллаштирилган кўмирни буюриш, симптоматик даволаш, доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач метионинни ва 12 соатдан кейин ацетилцистеинни юбориш билан амалга оширилади.
Чиқарилиш шакли
10 г дан кукун алюминий фольгали пакетчада №5 ва №10
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
.