ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАРЛОН® ПЛЮС
KARLON PLUS
Препаратнинг савдо номи: Карлон® Плюс
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Эналаприл малеати ва гидрохлортиазид
Дори шакли: Таблеткалар
Таркиби:
Фаол моддалар: эналаприл малеати 20 мг, гидрохлортиазид 12,5 мг;
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўҳори крахмали, ўта желатинланган крахмал, натрий бикарбонати, магний стеарати.
Таърифи: Оқ рангли, думалоқ шаклли, силлиқ, рискали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигипертензив воситалар (диуретик билан мажмуавий ААФ ингибитори).
АТХ коди: С09ВА01
Фармакологик хусусиятлари
Карлон® Плюс – ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибитори (эналаприл малеати) ва диуретик (гидрохлоротиазид) нинг мажмуасидир.
Ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) – бу ангиотензина I ни прессор модда (субстанция) ангиотензин II га айланишини катализловчи пептидил дипептидазадир. Сўрилганидан кейин эналаприл ААФ ни сусайтирувчи эналаприлатгача гидролизланади. ААФ ни сусайиши қон плазмасида ангиотензина II даражасини камайишига олиб келади, бу қон плазмасида рениннинг фаоллигини (ренин ажралиб чиққанида салбий тескари боғлиқликни сусайиши орқали) ошишига ва альдостеронни секрециясини камайишига олиб келади
ААФ кининаза II билан бир хил. Эналаприл шунингдек кучли вазопрессор (қон томирларни торайтирувчи) пептид ҳисобланган брадикининни парчаланишини хам блоклаши мумкин. Бироқ эаналаприлнинг терапевтик самараларида бу фактнинг роли номаълумлигича қолмоқда. Айни пайтда, эаналаприлнинг артериал босимни пасайтирадиган механизми сифатида, энг аввало, артериал босимни бошқаришда асосий ролни ўйнайдиган ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини сусайиши билан боғлайдилар, эналаприл хатто ренин даражаси паст гипертензияси бўлган пациентларда хам антигипертензив самарани намоён этиши мумкин.
Гидрохлоротиазид – бу қон плазмасида рениннинг фаоллигини оширувчи сийдик ҳайдовчи ва антигипертензив воситадир. Иккита компонентнинг антигипертензив самаралари аддитив бўлиб, одатда 24 соат давом этади. Гарчи эналаприл гипотензив таъсирини хатто ренин даражаси паст гипертензияси бўлган пациентларда хам намоён этсада, бундай пациентларда гидрохлоротиазид билан бир вақтда қўлланиши артериал босимни кўпроқ пасайишига олиб келиши мумкин. Препаратдаги эаналаприл компоненти, одатда гидрохлоротиазид томонидан чақирилган калийни камайишини сусайтиради.
Фармакокинетикаси
Эналаприл малеати. Перорал қўллангандан кейин эналаприл тез сўрилади ва 1 соат давомида қон зардобида максимал концентрацияларига етади. Сийдик билан чиқарилиши кўрсаткичларига асосланиб, эналаприлнинг сўрилиш ҳажми перорал қўлланганда тахминан 60-70% ни ташкил қилади.
Сўрилганидан кейин эналаприл ангиотензинга айлантирувчи ферментининг кучли ингибитори – эналаприлатгача тез ва экстенсив гидролизга учрайди. Эналаприлатнинг қон зардобида максимал концентрациясига эналаприл малеати оғиз орқали қўлланганидан кейин 3-4 соатдан кейин эришилади. Эналаприл асосан буйрак орқали чиқарилади. Сийдикдаги асосий компонентлар дозанинг тахминан 40% ни ташкил қилувчи эналаприлат ва ўзгармаган ҳолдаги эналаприл ҳисобланади. Эналаприлатга айланишидан ташқари, эналаприлнинг жиддий метаболизм белгилари йўқ. Эналаприлатнинг қон зардобидаги концентрациясининг профили узайган терминал фазаси билан характерланади, бу эҳтимол ААФ билан боғланиши билан боғлиқ бўлса керак. Буйрак фаолияти нормал бўлган шахсларда эналаприлатнинг қон зардобидаги концентрациясининг мувозанат ҳолатига эналаприлни перорал қўлланишининг 4-чи куни эришилади. Эналаприлатнинг кумуляциясини самарали ярим даври эналаприлни кўп марта перорал қўллангандан кейин 11 соатни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш эналаприлни меъда-ичак йўлларидан сўрилишига таъсир қилмайди. Сўрилиш ҳажми ва эналаприлни гидролизланиши тавсия қилинган терапевтик диапазон чегараларида турли дозалар қабул қилинганда ўхшаш бўлган.
Гидрохлортиазид. Қон плазмасидаги даражаларини камида 24 соат давомидаги мониторингида қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 5,6-14,8 соатни ташкил қилган. Гидрохлортиазид метаболизмга учрамайди, лекин буйрак орқали тез чиқарилади. Перорал қўлланганда дозанинг камида 61% 24 соат давомида ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Гидрохлортиазид йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.
Эналаприл/гидрохлортиазид. Эналаприл ва гидрохлортиазидни бир вақтда кўп марта қўлланиши бу препаратларнинг биокираолишлигига бироз ёки умуман таъсир қилмайди. Мажмуавий таблетка, бир вақтда қўлланилаётган унинг алоҳида компонетларига биоэквивалентдир.
Қўлланилиши
Мажмуавий даволашни қўллашни талаб этувчи артериал гипертензияни даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни дозасини беморни ўтказиладиган давога шахсий реакциясига қараб шахсий белгиланади. Одатда ичга қабул қилинганда бошланғич доза 2,5–5,0 мг дан суткада бир мартани ташкил қилади. Ўртача доза суткада 10-20 мг дан 2 қабул қилишга буюрилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда креатинин клиренси минутига 30 мл дан 80 мл гача бўлганида, препаратнинг суткалик дозаси 10 мг ни ташкил этади. Креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлса, бу препарат билан даволаш тавсия қилинмайди. Агар пациент Карлон Плюс билан даволангунича диуретикларни қабул қилаётган бўлса, артериал босимни кескин тушиб кетишини олдини олиш учун уларни препарат билан даволашни бошлашдан 2-3 кун олдин бекор қилиш ёки дозасини камайтириш тавсия қилинади.
Ножўя таъсирлари
Ножўя таъсирлар одатда ўткинчи характерга эга ва одатда препаратни бекор қилишни талаб этмайди.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, кам ҳолларда – оғизни қуриши, қоринда оғриқ, қусиш, диарея, қабзият, жигар фаолиятини бузилиши, жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, қонда билирубин концентрациясини ошиши, гепатит, панкреатит, жуда кам ҳолларда юқори дозада қўлланганда – глоссит.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, чарчоқлик ҳисси, юқори ҳолсизлик, жуда кам ҳолатларда юқори дозада ишлатилганда уйқуни бузилиши, асабийлик, депрессия, мувозанатни бузилиши, парестезия, қулоқларни шанғиллаши бўлиши мумкин.
Юрак-томир тизими томонидан: ортостатик гипотензия, ҳушдан кетиш, юракни тез уриб кетиши, юрак соҳасида оғриқлар, жуда кам ҳолларда – юқори дозаларда ишлатилганда қонни юзга кўпроқ қуйилишлари.
Моддалар aлмашинуви томонидан: кам ҳолларда – гиперкалиемия.
Кон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда -нейтропения, аутоиммун касалликлари мавжуд бўлган пациентларда агранулоцитоз.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда буйрак фаолиятини бузилиши, протеинурия.
Нафас олиш тизими томонидан: қуруқ йўтал бўлиши мумкин.
Репродуктив тизими томонидан: юқори дозада қўлланганида жуда кам ҳолларда – импотенция.
Дерматологик реакциялар: жуда кам-ҳолатларда юқори дозаларда қўлланганда сочни тўкилиши.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тери тошмаси, Квинке шиши.
Бошқалар: кам ҳолатларда мушакларни тиришиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Анамнезида ангионевротик шиш, буйрак артерияларини икки томонлама стенози ёки якка буйрак артериясининг стенози, гиперкалиемия, бирламчи гиперальдостеронизм, порфирия, буйрак етишмовчилиги, подагра ва қандли диабетнинг оғир шакллaри, сульфонамидларга бўлган юқори сезувчанлик, эналаприл ва бошқа ААФ ингибиторларига ёки препаратни ҳар қандай бошқа компонентларига нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни хомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик бошланиши билан препарат қўллашни дарҳол тўхтатиш лозим. Эналаприл ва гидрохлортиазид кўкрак сутига осон ўтади, шунинг учун лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратнинг гипотензив таъсирини бошқа антигипертензив воситалар, диуретиклар, опиоид aнальгетиклар ва наркоз учун воситалари кучайтиради. Эналаприлни ностероид яллиғланишига қарши воситалар билан бир вақтда қўлланганида уларнинг таъсирини камайиши мумкин; калийтежовчи диуретиклар билан гиперкалиемия келиб чиқиши мумкин; иммунодепрессантлар билан бирга қўлланганда суяк кўмигига сусайтирувчи таъсирини ривожланиш хавфи ортади; литий тузлари билан бирга литийни чиқарилишини секинлашиши кузатилади. Карлон Плюсни ичга қабул қилиш учун гипогликемик препаратлар билан ёки инсулин билан биргаликда қўлланганда, гидрохлортиазид уларни таъсирини сусайтириши, эналаприлни эса кучайтиришини ҳисобга олиш лозим.
Эналаприл малеати
Калийни тежовчи диуретиклар ёки калийли қўшимчалар. ААФ ингибиторлари диуретикларни қўлланиши оқибатида индукцияланган калийни йўқотилишини камайтиради. Калийни тежовчи диуретиклар (масалан, спиронолактон, эплеренон, триамтерен ёки амилорид), калий қўшимчалари ёки калий сақловчи туз ўринбосарлари қон зардобида калий даражасини сезиларли даражада ошишига олиб келиши мумкин. Агар гипокалиемия сабабли бу препаратларни бир вақтда қўллаш тайинланган бўлса, даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш ва қон зардобида калий даражасини тез-тез назорат қилиб туриш лозим.
Диуретиклар (тиазид ёки халқали диуретиклари). Диуретиклар билан юқори дозаларда олдиндан даволаш эналаприл билан даволашнинг бошида дегидратацияга ва гипотензияни ривожланиш хавфига олиб келиши мумкин. Гипотензив самарани диуретикни бекор қилиш, организмда суюқлик ҳажмини ошириш ёки тузни истеъмол қилишни ошириш йўли билан сусайтириш мумкин.
Трициклик антидепрессантлар/нейролептиклар/анестетиклар/ухлатувчи воситалар. Айрим анестетиклар, трициклик антидепрессантлар ва нейролептикларни ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланиши артериал босимни қўшимча пасайишига олиб келиши мумкин.
Олтин препаратлари. Инъекцион олтин препаратлари (натрий ауротиомалати) ва ААФ ингибиторлари, шу жумладан эналаприл билан бир вақтда даволанган пациентларда нитроид реакциялар (юзни қизариши, кўнгил айниши, қусиш ва артериал гипотензия) ни юз бериши тўрисида хабар берилган.
Симпатомиметиклар. Симпатомиметиклар ААФ ингибиторларининг антигипертензив самарасини камайтириши мумкин.
Алкоголь. Алкоголь ААФ ингибиторларининг гипотензив самарасини потенциялайди.
Антидиабетик препаратлар. Эпидемиологик тадқиқотлар, ААФ ингибиторларини ва антидиабетик воситаларни (инсулинлар, перорал гипогликемик воситаларни) бир вақтда қўлланиши гипогликемияни ривожланиш хавфи билан қонда глюкоза даражасини пасайишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатади. Бундай самара, эҳтимол, буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда хам ёндош даволашнинг биринчи ҳафталарида ўрин тутиши мумкин.
Ацетилсалицил кислотаси, тромболитик препаратлар ва β-блокаторлар. Эналаприлни ацетилсалицил кислотаси (кардиологик дозаларда), тромболитик воситалар ва β-блокаторлар билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш мумкин.
Гидрохлоротиазид
Қутбсизлантирмайдиган мушак релаксантлари. Тиазидлар тубокураринга сезувчанликни ошириши ва мушакни бўшаштирувчи (миорелаксацияловчи) самарани кучайтириши мумкин.
Қуйида кўрсатилган препаратлар қўлланганда тиазид диуретиклар билан ўзаро таъсир юз бериши мумкин.
Алкоголь, барбитуратлар ёки наркотик анальгетиклар. Ортостатик гипотензияни ривожланишини потенциялаши мумкин.
Антидиабетик препаратлар (перорал воситалар ва инсулин). Антидиабетик препаратнинг дозасига тузатиш киритиш зарур бўлиши мумкин, чунки ААФ ингибиторларини ва антидиабетик препаратларни бирга қўлланиши қонда глюкоза даражасини пасайишини чақириши мумкин.
Тиазидлар билан даволаниш фонида глюкозага толерантлик пасайиши мумкин. Дозага тузатиш киритишга эҳтиёж туғилиши мумкин. Метформинни, гидрохлортиазид билан боғлиқ юз бериши мумикн бўлган функционал буйрак етишмовчилиги ҳисобига лактатли ацидоз хавфини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бошқа антигипертензив воситалар. Аддитив самара кузатилади.
Литий. Диуретиклар литийнинг буйрак клиренсини камайтиради ва литий билан боғлиқ токсиклик хавфини оширади. Бу препаратларни бир вақтда қабул қилиш тавсия қиоинмайди.
Антиподагрик воситалар (пробенецид, сульфинпиразон ва аллопуринол). Урикозурик воситаларнинг дозасига тузатиш киритишга эҳтиёж туғилиши мумкин, чунки гидрохлортиазид қон зардобида сийдик кислотаси даражасини ошириши мумкин. Пробенецид ёки сульфинпиразоннинг дозасини ошириш зарурати туғилиши мумкин. Тиазидларни бир вақтда қўллаганда аллопуринолга нисбатан ўта юқори сезувчанлик реакцияларини тез-тезлиги ошиши мумикн.
Антихолинергик воситалар (масалан, атропин, бипериден). Меъда-ичак йўлларининг моторикасини сусайиши ва меъдадан моддаларни чиқарилиш тезлигини пасайиши туфайли, тиазид туридаги диуретикларнинг биокираолишлиги ошади.
Колестирамин ва колестипол қатронлари. Гидрохлоротиазидни сўрилиши анион-алманишувчи смолалар борлигида сусайиши мумкин. Колестирамин ва колестипол қатронлари препаратининг бир марталик дозаси гидрохлоротиазид билан боғланади ва уни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини мувофиқ равишда 85 % ва 43 % га пасайтиради.
QT интервални узайиши (хинидин, прокаинамид, амиодарон, соталол). «Пируэт» туридаги полиморф юрак қоринчалари тахикардиясини юз бериш хавфини оширади.
Салицилатлар. Салицилатларнинг юқори дозалари қўлланганда гидрохлоротиазид уларнинг марказий нерв тизимига токсик таъсирини кучайтириши мумкин.
Метилдопа. Гидрохлоротиазид ва метилдопа бир вақтда қўлланганда гемолитик анемияни юз беришини алоҳида ҳолатлари тўғрисида хабар берилган.
Циклоспорин. Циклоспоринни бир вақтда қўлланганда гиперурикемия кучайиши ва подаграга ўхшаш асоратлар хавфи ошиши мумкин.
Ангишвонагул гликозидлари. Тиазид томонидан чақирилган гипокалиемия ёки гипомагниемия ангишвонагул препаратлари билан боғлиқ артмияларни ривожланишига замин яратиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Аутоиммун касалликлар, қaндли диабет, жигар фаолиятининг бузилиши, аорта стенозини оғир шакли, ноаниқ генезли субаортал мушак стенози, гипертрофик кардиомиопатияси бўлган беморларда, суюқлик ва туз йўқотилганда жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Олдин салуретиклар билан даволанган ҳолларда, хусусан сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, ортостатик гипотензияни ривожланиш хавфи ортади, шунинг учун эналаприл билан даволашни бошлаш олдидан йўқотилган суюқлик ва тузни компенсация қилиш керак. Препарат билан узоқ муддат даволанганда периферик қон манзарасини вақти-вақти билан назорат қилиш керак. Эналаприлни қабул қилишни бирдан тўхтатиш қон босимини кескин ошиб кетишига олиб келмайди. Жарроҳлик аралашувларида эналаприл билан даволаш даврида артериал гипотензия ривожланиши мумкин, уни етарли миқдорда суюқлик киритиш йўли билан тўғрилаш мумкин. Калқонсимон бези олди бези фаолиятини текшириш олдидан препарат қўллашни тўхтатиш лозим. Препаратни болаларда қўллашни самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Ичга қабул учун гипогликемик препаратлар ёки инсулин қўллаётган пациентларга препаратни буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки гидрохлортиазид охиргини таъсирини сусайтиради, эналаприл эса кучайтиради. Шунинг учун гипогликемик препаратлар дозасини тўғрилашга зарурат пайдо бўлиши мумкин. Карлон Плюс ва сульфонамидлар ёки сульфонилмочевина гуруҳига кирувчи гипогликемик препаратлари билан бир вақтда қўлланганда кесишувчан aллергия ривожланиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлар: артериал гипотензия, кўнгил айниши, ҳолсизлик, электролит балансини бузилиши фонида бош айланиши. Даволаш – симптоматик ва эришилган самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш. Препаратни қўллашни тўхтатиш ва пациентни синчковлик билан текшириш лозим.
Доза беҳосдан ошириб юборилганда, агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса, меъдани ювиш, қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмир ва сурги воситаларни қабул қилиш, шунингдек умумий қабул қилинган чора-тадбирлар ёрдамида сув ва электролит дисбалансини ва артериал гипотензияни мувофиқлаштиришни амалга ошириш лозим.
Эналаприл малеати. Мавжуд маълумотларга мувофиқ, эналаприлнинг дозасини ошириб юборилишининг белгилари, ренин-ангиотензин тизимининг блокадаси оқибатидаги яққол артериал гипотензия бўлиб, у препаратни қабул қилгандан кейин тахминан 6 соатдан сўнг бошланади ва ренин-ангиотензин тизимининг блокадаси ва ступор билан кечади.
ААФ ингибиторларининг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ симптомлар, циркулятор шок, электролит балансини бузилиши, буйрак етишмовчилиги, гипервентиляция, тахикардия, пальпитация, брадикардия, бош айланиши, хавотирлик ва ступорни ўз ичига олиши мумкин.
Дозани ошириб юборилишини даволаш учун физиологик эритмани вена ичига юбориш тавсия қилинади.
Агар артериал гипотензия юз берса, пациентни горизонтал ҳолатда ётқизиб, оёқларини кўтариб қўйиш керак. Агар лозим бўлса, ангиотензин II ни инфузион юбориш ва/ёки катехоламинларни вена ичига юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мумкин. Агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса, эналаприл малеатни организмдан чиқарилишига қаратилган чораларни (қусишни қўзғатиш, меъдани ювиш, абсорбентлар ва натрий сульфатини қўллашни) ўтказиш керак. Эналаприл тизимли қон оқимидан гемодиализ ёрдамида чиқароиб ташланиши мумкин. Ўтказилган даволашга резистент бўлган брадикардияда пейсмекерни ишлатиш кўрсатилган. Организмнинг ҳаёт фаолиятини асосий кўрсаткичларини, қон зардобидаги электролитлар ва креатинин даражасини доимо назорат қилиш керак.
Гидрохлоротиазид. Кўпинча электролитларни йўқотилиши (гипокалиемия, гипохлоремия, гипонатриемия) ва хаддан ташқари диурез туфайли дегидратация билан боғлиқ симптоматика кузатилади.
Даволаш: специфик антидот мавжуд эмас. Препаратни меъдадан чиқариб ташлаш учун қусишни чақириш (индукция), меъдани ювиш ва сўрилишини камайтириш учун – фаоллаштирилган кўмирни қўллаш керак. Артериал гипотензия ва шок юз берган ҳолларда суюқлик ва электролитларни (калий, натрий, магнийни) вена ичига юбориш тавсия қилинади. Пациентнинг ҳолати нормаллашгунича суюқлик ва электролитларнинг балансини ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.
Симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
«Карлон® Плюс», таблеткалар 20 мг дан, №20.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.