📜 Инструкция по применению Катта Зубтурум Барглари
💊 Состав препарата Катта Зубтурум Барглари
✅ Применение препарата Катта Зубтурум Барглари
📅 Условия хранения Катта Зубтурум Барглари
⏳ Срок годности Катта Зубтурум Барглари

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАТТА ЗУБТУРУМ БАРГЛАРИ

FOLIA PLANTAGINIS MAJORIS

 

Препаратнинг савдо номи: Катта зубтурум барглари.

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркиби:

Зубтурумдошлар (Plantaginaceae)  оиласига мансуб, ёввойи  ва маданий ўстириладиган  кўп йиллик катта зубтурум (Plantago major L.) ўт  ўсимлигининг гуллаш даврида йиғилган ва   қуритилган барглари.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Катта зубтурум барглари полисахаридлар, ринантин ва аукубин гликозиди, лимон кислотаси, каротин, С витамини, ошловчи моддалар сақлайди. 

Балғам кўчирувчи, яллиғларнишга қарши ва буриштирувчи таъсир кўрсатади.

 

Қўлланилиши

Йўтал билан кечувчи юқори нафас йўлларининг касалликлари, меъда-ичак йўлларининг касалликларини даволашда (гипоацид, энтеритлар, колитлар, ўникки бармоқли ичак яраси), иштаҳани пасайишида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга дамлама кўринишида қабул қилинади. Дамламани тайёрлаш учун 10 г майдаланган баргларни ёки 10 та фильтр-пакет баргларни  сирланган идишга солинади, устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпилади ва қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади. Сўнгра 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 сутка давомида сақлаш мумкин.

1 ош қошиқдан кунига 2-3 марта қабул қилинади. 

 

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар. Қутиларга жойлаштирилган пакетларда 25, 30, 40, 50, 100 г ва қутиларда №25 ёки №50 та 1 г ли фильтр-пакетларда. 

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.