📜 Инструкция по применению Карипазим
💊 Состав препарата Карипазим
✅ Применение препарата Карипазим
📅 Условия хранения Карипазим
⏳ Срок годности Карипазим

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАРИПАЗИМ

CARIPAZIM

 

Препаратнинг савдо номи: Карипазим (Caripazim)

Дори шакли: сиртга қўллаш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун 350ПБ

Таркиби:

Фаол модда: 350 ПБ қуритилган сутли папайя шарбати (Carica Papaya)

Таърифи: сарғиш тусли оқ лиофилизация қилинган кукун ёки кучсиз специфик ҳидли ғоваксиман модда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: фермент препаратлари. 

АТХ коди: D03B

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Карипазим ўсимликлардан олинадиган протеолитик воситаларга киради. Препаратнинг ҳусусиятлари учта протеолитик ферментлар: папаин, химопапаин ва протеиназа, шунингдек, ўзининг фаол марказларида сульфгидрил гуруҳини сақловчи муколитик фермент ­ лизоцимга боғлиқ. 

Карипазим тўқималарга кириш орқали ва шикастланган умуртқалараро дикслар соҳасида депо ҳосил қилиш йўли билан бириктирувчи тўқимага, шу жумладан дискнинг ўзини тўқимасига ва бўртиб чиққан чурра тўқимасига маҳаллий­танлаб таъсир кўрсатади. Карипазим коллаген оқсилини секрециясини кучайишини чақиради; бу дискнинг юмшоқ толали қисмини ўртача чандиқланишига олиб келади. Ҳужайраларнинг бир қисми томонидан хондроитинсульфатларни биосинтезини сақланиши пульпали ядронинг трофик ролини оширади ва дискнинг тургорини тиклаб, уни янада эластикроқ қилади.    

Протеолитик фаолликдан ташқари, Карипазим таркибига қирувчи ферментлар, шунингдек кучли шишга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Улар қон айланишини яхшилайди, фагоцитозни рағбатлантиради, гиалуронидазанинг фаоллигини сусайтиради ва тўқималарнинг регенерациясини кучайтиради.

Фармакокинетикаси

Препарат сиртга қўлланганида сўрилмайди ва организмга тизимли таъсир кўрсатмайди. Электрофорез ёрдамида юборилганда Карипазим шикастланган умуртқалар орасидаги дисклар соҳасида селектив равишда тўпланади. Карипазим таркибига кирувчи ферментлар парчаланади ва жигарда тўлиқ биотрансформацияга учрайди. 

 

Қўлланилиши

Суяк­мушак тизими ва бириктирувчи тўқималарнинг касалликларида, шу жумладан:

­ умуртқа поғонаси остеохондрозида;

­ умуртқалараро дисклар чурраларининг турли шаклларида;

­ дискоген радикулитлар, Шморль чурраларида;

­ жароҳатлардан кейинги бармоқларнинг букилувчи контрактураларида;

­ келиб чиқиши турлича бўлган келлоид чандиқларда;

­ йирик бўғимларнинг артроз­артритларида;

­ елка­курак периартритида;

­ куйишларда қўлланилади.

Нерв тизимининг касалликларида, шу жумладан:

­ церебрал (шу жумладан оптохиазмал) ва спинал арахноидитда;

­ юз нерви невритида қўлланилади.

Оғиз бўшлиғи, сўлак безлари ва жағ касалликларида, шу жумладан:

­ сурункали периодонтит, пульпит, гингивитда;

­ парадонтоз, афтоз ва ярали­некротик стоматитда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Карипазим маҳаллий равишда куйишларда ва жароҳат инфекцияларида 17,5 ПБ/мл, 35 ПБ/мл ёки 70 ПБ/мл концентрацияли эритмалар кўринишида қасмоқнинг қалинлигига қараб қўлланилади. Эритмаларни ишлатиш олдидан 0,5% ли новокаин эритмасида ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида тайёрланади. 17,5 ПБ/мл концентрацияни олиш учун Карипазим флаконига 20 мл эритувчини, 35 ПБ/мл концентрацияни олиш учун Карипазим флаконига 10 мл эритувчини ва 70 ПБ/мл концентрацияни олиш учун Карипазим флаконига 5 мл эритувчини қўшиш керак. Препарат билан хўлланган салфетка куйган юзага қўйилади, нам ўтказмайдиган боғлов билан ёпилади. Бир вақтда тананинг умумий юзасининг кўпи билан 30% юзасига ишлов берилади. Боғлов суткада 1 марта ёки 2 суткада 1 марта ўзгартирилади, ажралган некротик тўқималар олиб ташланади. Даволаш курси 4 кундан 12 кунгача вақтни ташкил этади. 

Таянч­ҳаракат тизимининг юқорида кўрсатилган патологиясида, келлоид чандиқларда, невритларда ва бошқаларда Карипазим электрофорез усули билан юборилади. 

Карипазимни электрофорез усули ёрдамида юбориш

(Карипазимни қўллаш бўйича йўриқномасига) 

Карипазим электрофорез усули ёрдамида фақат мусбат қутбдан юборилади.

  1. Остеохондроз ва дискоген радикулитда умуртқа поғонаси соҳасига Карипазимни электрофорез қилиш.

Курслик даволаш ­ 3 курс (1­курс 20 дан 30 муолажагача). Муолажалар орасида 1­2 кунга танаффус қилишга рухсат берилади. Такрорий курслар 30­60 кундан кейин ўтказилади. 1 ёки 0,5 флакон Карипазим 5­10 мл физиологик эритмада бевосита муолажадан олдин суюлтирилади. Эритмага 1­2 томчи Димексид қўшилади. Эритма электроднинг таглигига жойлаган фильтр қоғозига суртилади. Тагликнинг ўлчами 10х15 см, 15х20 см.

Тагликларнинг жойлашиш вариантлари қуйидагича:

узунасига а) Карипазим бўйин соҳасига (+)

    Эуфиллин бел соҳасига (­)

б) Карипазим бўйин соҳасига (+)

    Эуфиллин елка соҳасига (­)

в) Карипазим бўйин соҳасига (+)

    Эуфиллин иккала елкага иккига ажралган электрод билан (­)

г) Карипазим бел соҳасига (+)

    Эуфиллин куймуч нервининг чиқиш нуқтасига (­) (соннинг орқа юзаси)

д) Карипазим бел соҳасига (+)

    Эуфиллин сон соҳасига иккига ажралган электрод билан (­)

кўндаланг е) Карипазим бел соҳасига (+)

    Эуфиллин қорин соҳасига (­)

Тагликнинг ҳарорати ­ 37­39°С ­ сувли термометр билан назорат қилинади. Ток кучи 10­
15 мА (аста­секин оширилиши керак). Экспозиция вақти 10 дан 20 минутгача бўлиб, у ҳам аста­секин оширилиши керак.

Ушбу параметрларга риоя қилмаслик препаратнинг самарасини кескин пасайишига олиб келади.

Муолажадан кейин дори юборилган жойнинг терисига илиқ совунли сув билан ишлов берилади. Карипазимни литий хлориди билан бирга юбориш вариантларини қўллаш мумкин (3% эритма кўринишида).

Дориларни бир тагликка, лекин турли фильтр қоғозларига жойлаштирилади. Юбориш шароити олдингидек, аммо литий билан даволаш Вольтаренни қўллаш билан қўшилиши мумкин эмас.

  1. Келлоид чандиқлар соҳасига Карипазимни электрофорези.

а) Карипазим бевосита чандиққа (+)

    Эуфиллин ёки калий йодиди қарама­қарши юзага, яъни кўндаланг  (­)

б) Карипазим бевосита чандиққа (+)

    Эуфиллин узунасига 1­чи тагликдан 15­20 см масофага  (­) қўйилади.

III. Юз нервининг невритини айрим шаклларида Карипазимни электрофорези.

Ток кучи 1 дан 5 мА гача.

Карипазим юзга Берганье  ярим ниқоби кўринишида (+)

Эуфиллин  кураклараро соҳага ёки қарама­қарши елкага (­) қўйилади.

  1. Бош мия арахноидитида Карипазимни электрофорези (шу жумладан оптохиазмал).

Ток кучи 1 дан 2 мА гача.

Карипазим эндоназал (+)

Эуфиллин  умуртқа поғонасининг юқори кўкрак бўлимига (­) қўйилади.

Стоматологияда ­ сурункали пульпитларда тишлар илдизининг каналлари Карипазим эритмаси билан ювилади. 1 флакондаги модда дистилланган сув ёки физиологик эритманинг 5­10 мл да эритилади. Сурункали периодонтитларда илдиз каналлари ювилади ва 35 ПБ/мл ­ 70 ПБ/мл Карипазим эритмаси билан ички электрофорез (3­5 сеанслар) ўтказилади ва каналда хўлланган тампон 3­4 кунга қолдирилади. Гингивитларда пародонтитларда, афтоз стоматитларда, травматик эрозияларда ва яраларда 15­20 минут давомида аппликация (4­10 муолажа) ўтказилади.

Препарат стационар ёки амбулатор шароитларда қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

­ тўқималардаги ўткир яллиғланиш жараёнларида

­ диск чуррасини секвестрацияси ва секвестрни фораменал жойлашишида

­ 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат қўлланганида бошқа препаратлар билан ўзаро салбий таъсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препарат сўрилмайди ва ҳомиладорлик ва лактация даврида тизимли таъсир кўрсатмайди.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат фақат сиртга қўлланганлиги сабабли, дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

 

Чиқарилиш шакли

Флаконлар 350 ПБ дан.

 

Сақлаш шароити 

Сақлаш ҳарорати +2°С дан +8°С гача.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.