📜 Инструкция по применению Квадромокс
💊 Состав препарата Квадромокс
✅ Применение препарата Квадромокс
📅 Условия хранения Квадромокс
⏳ Срок годности Квадромокс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КВАДРОМОКСтм

QUADRОMOXТМ

 

Препаратнинг савдо номи: Квадромокстм

Таъсир этувчи модда (ХПН): моксифлоксацин

Дори шакли: инфузия учун эритма 1,6 мг/мл.

Таркиби:

Ҳар бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: моксифлоксацинга эквивалент моксифлоксацин гидрохлориди 1,6 мг; 

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий эдетати, натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: сариқ ёки яшил-сарғиш рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: синтетик антибактериал восита (фторхинолонлар гуруҳи).

АТХ коди: J01MA14.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фторхинолонлар гуруҳига мансуб, кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши воситадир. Бактерицид таъсир кўрсатади. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, анаэроблар, кислотага чидамли ва атипик бактериялар: Mycoplasma spp., Chlamydia spp., Legionella spp. га нисбатан кенг таъсир доирасига эга. Бета-лактам ва макролидларга чидамли бактериал штаммларга нисбатан самарали. Микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол:

Граммусбат микроорганизмлар:Staphylococcus aureus (шу жумладан метициллинга сезгир бўлмаган штаммлари), Streptococcus pneumoniae (шу жумладан пенициллин ва макролидларга чидамли штаммлари), Streptococcus pyogenes (А гуруҳи); грамманфий – Haemophilus influenzae (шу жумладан бета-лактамаза ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Moraxella catarrhalis (шу жумладан бета-лактамаза ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Escherichia coli, Enterobacter cloacae; атипик – Chlamydia pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae , Streptococcus milleri, Streptococcus mitior, Streptococcus agalactiae, Streptococcus dysgalactiae, Staphylococcus cohnii, Staphylococcus epidermidis (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus, Staphylococcus simulans, Corynebacterium diphtheriae.

Грамманфий микроорганизмлар: Bordetella pertussis, Klebsiella oxytoca, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter Intermedius, Enterobacter sakazaki, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii, Providencia rettgeri, Providencia stuartii. 

Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides distasonis, Bacteroides eggerthii, Bacteroides fragilis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaornicron, Bacteroides uniformis, Fusobacterium spp., Porphyromonas spp., Porphyromonas anaerobius, Porphyromonas asaccharolyticus, Porphyromonas magnus, Prevotella spp., Propionibacterium spp., Clostridium perfringens, Clostridium ramosum.

Атипичные микроорганизмы: Legionella pneumophila, Caxiella burnettii. ДНК нинг топологик хусусиятларини назорат қилувчи ва ДНК ни репликацияси, репарацияси ва транскрипциясида иштирок этувчи ферментлар топоизомераза II ва IV ни блоклайди. Моксифлоксациннинг таъсири унинг қондаги ва тўқималардаги концентрациясига боғлиқ. Минимал бактерицид концентрациялари минимал бостирувчи концентрацияларидан деярли фарқ қилмайди.

Чидамлилик. Пенициллинлар, цефалоспоринлар, аминогликозидлар, макролидлар ва тетрациклинларга чидамлиликни ривожланишига олиб келувчи механизмлар препаратнинг антибактериал фаоллигини бузмайди. Ушбу антибактериал препаратлар гуруҳлари ва Квадромокс орасида кесишган чидамлилик кузатилмайди. Плазмидга боғлиқ чидамлилик ҳозирги вақтгача кузатилмаган. Препаратнинг структурасидаги С8-метокси-гуруҳи граммусбат микроорганизмларга нисбатан фаоллигини ошириши ва С8-Н-гуруҳига нисбатан чидамли граммусбат бактерияларнинг селекцияси мутантларини ривожланишини камайишига ёрдам бериши аниқланган. Структурасидаги С7 ҳолатида азабициклоструктурани мавжудлиги фторхинолонларга микроорганизмларни чидамлигини ривожланишининг асосида ётувчи механизм фаол эффлюксни (яъни хужайрадан фторхинолонни фаол чиқарилиши) олдини олади. Чидамликни ривожланишининг умумий тез-тезлиги – паст. In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар кетма-кет мутациялар натижасида моксифлоксацинга чидамлилик секин ривожланишини кўрсатди. Моксифлоксациннинг субминимал бостирувчи концентрацияларида микроорганизмларга кўп марта таъсир этилганида МБК кўрсаткичлари аҳамиятсиз даражада ошади. Фторхинолонлар гуруҳи препаратлари орасида кесишган чидамлилик кузатилади. Аммо, бошқа фторхинолонларга чидамли баъзи граммусбат ва анаэроб микроорганизмлар моксифлоксацинга сезгир.

Фармакокинетикаси

Моксифлоксацинни 400 мг дозада бир марта юборилгандан кейин қондаги Сmax 0,5-4 соат давомида эришилади ва 3,1 мг/л ни ташкил этади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 91% ни ташкил этади. 50 мг дан 1200 мг гача бир марталик дозаларда, шунингдек 10 кун давомида суткада 600 мг дозада ичга қабул қилинганида моксифлоксациннинг фармакокинетикаси тўғри чизиқли ҳисобланади. Мувозанат ҳолатига 3 кун давомида эришилади. Қон оқсиллари (асосан альбуминлар) билан боғланиши тахминан 45% ни ташкил этади. Моксифлоксацин аъзолар ва тўқималарда тез тақсимланади. Vd тахминан
2 л/кг ни ташкил этади. Моксифлоксациннинг плазмадаги концентрациясидан юқори концентрациялари ўпка тўқимаси (шу жумладан альвеоляр макрофагларда), бронхларнинг шиллиқ қаватида, бурун бўшлиқларида, юмшоқ тўқималарда, тери ва тери ости тузилмаларида, яллиғланиш ўчоғида ҳосил бўлади. Препарат интерстициал суюқлик ва сўлакда плазмадаги концентрациясидан юқори концентрацияда оқсиллар билан боғланмаган, эркин ҳолатда аниқланади. Фаол бўлмаган сульфобирикмалар ва глюкуронидларгача биотрансформацияга учрайди. Моксифлоксацин жигарнинг микросомал ферментлари цитохром Р450 тизими томонидан биотрансформацияга учрамайди. Моксифлоксацин биотрансформациянинг 2-чи фазасидан ўтганидан кейин ўзгармаган кўринишда ҳам, фаол бўлмаган сульфобирикма ва глюкуронидлари кўринишида ҳам буйраклар ва ичак орқали чиқарилади. Ўзгармаган кўринишда ҳам, фаол бўлмаган метаболитлари кўринишида ҳам сийдик ва ахлат билан чиқарилади. 400 мг дозада бир марта юборилганида тахминан 19% ўзгармаган кўринишда сийдик билан, тахминан 25% – аҳлат билан чиқарилади. Т1/2 тахминан 12 соатни ташкил этади. 400 мг дозада ичга қабул қилинганидан кейин ўртача умумий клиренси минутига 179 мл дан минутига 246 мл гачани ташкил этади.

 

Қўлланилиши

Катталарда препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

  • нафас йўлларининг инфекциялари, шу жумладан сурункали бронхитни зўрайиши; касалхонадан ташқари пневмония, шу жумладан мультирезистент штаммлар чақирган пневмония;
  • ўткир синусит;
  • тери ва юмшоқ тўқималарни асоратланмаган инфекциялари;
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари, шу жумладан инфекцияланган диабетик панжа;
  • кичик чаноқ аъзоларининг асоратланмаган яллиғланишли касалликлари (аёлларда жинсий аъзоларнинг юқори соҳалари инфекциялари, шу жумладан сальпингит ва эндометрит);
  • асоратланган интраабдоминал ва урогенитал инфекциялар, шу жумладан полмикроб инфекциялар, шу жумладан қорин бўлиғи абсцессларида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни қабул қилиш куннинг вақти ва овқат қабул қилишга боғлиқ эмас. 

Узоқ ярим чиқарилиш даври қулай дозалаш – суткада бир марта қабул қилиш имконини беради. 

Моксифлоксацин 400 мг дозада суткасига 1 мартадан вена ичига юбориш учун (секинлик билан юборилади, 60 минутдан кам бўлмаган вақт ичида) буюрилади. Моксифлоксацин эритмасини тўғридан – тўғри ёки Т-симон катетер ёрдамида инфузия учун бошқа эритмалар билан юбориш мумкин: инъекция учун сув, 9 мг/мл ли натрий хлориди эритмаси, 50 мг/мл, 100 мг/мл ва 400 мг/мл ли декстроза эритмалари билан, Рингер эритмаси, Рингер-лактат эритмаси билан биргаликда юбориш мумкин.  

Даволаш давомийлиги ЛОР патологиясида – 5-7 кун, пневмонияда – 10 кун, тери инфекциясида – 7 кун, урогенитал ва интраабдоминал инфекцияларда – 7-10 кунни ташкил этади.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, жигар трансаминазалари, ишқорий фосфотаза, ЛДГ, билирубиннинг фаоллигини ошиши, сохтамембраноз колит.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, толиқиш ҳисси, уйқуни бузилиши, даҳшатли туш кўришлар, галлюцинациялар, ҳушдан кетиш, кўришни бузилиши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кристаллурия, гломерулонефрит, дизурия, полиурия, альбуминурия, гематурия, қон зардобида креатинин даражасини транзитор ошиши.

Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитлар сонини ўзгариши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, юрак ритмини бузилиши, артериал гипотензия.

Аллергик реакциялар: тери қичишиши, эшакеми, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми, артралгиялар.

Химиотерапевтик таъсири билан боғлиқ ножўя реакциялар: кандидоз.

Бошқалар: васкулит.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳомиладорлик ва лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар, моксифлоксацин ёки фторхинолонлар гуруҳининг бошқа препаратларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Квадромокс препаратини антацид воситалар, поливитаминлар ва минераллар билан бир вақтда қўллаш, моксифлоксацин ичга қабул қилинганидан кейин ушбу препаратларда мавжуд бўлган кўп валентли катионлар билан хелат мажумалар ҳосил бўлиши натижасида моксифлоксациннинг сўрилишини бузилишига олиб келиши мумкин. Натижада плазмада моксифлоксациннинг концентрацияси кутилганидан сезиларли даражада паст бўлиши мумкин. Шундай қилиб, антацид препаратлар, антиретровирус препаратлар (масалан, диданозин) ва магний ёки алюминий сақловчи бошқа препаратлар, сукральфат ва темир ёки рух сақловчи бошқа препаратларни Квадромоксни қабул қилишдан камида 4 соат олдин ёки 4 соатдан кейин буюриш керак. Варфарин билан бирга қўлланилганида фармакокинетикаси, протромбин вақти ва қон ивишининг бошқа кўрсаткичлари ўзгармайди. Антибиотиклар, шу жумладан Квадромокс билан бирга антикоагулянтларни қабул қилган пациентларда қон ивишига қарши препаратларнинг антикоагулянт фаоллигини ошиши ҳоллари қайд этилган. Квадромокс ва дигоксин бир бирининг фармакокинетик кўрсаткичларига аҳамиятли даражада таъсир қилмайди. Квадромоксни соғлом кўнгиллиларда такрорий дозаларда қўлланилганидан кейин дигоксиннинг Сmax тахминан 30% га ошган, бунда AUC ва дигоксиннинг минимал концентрацияси ўзгармаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилади. Кекса ёшдаги пациентлар, бош мия қон томирлари атеросклерози, бош мияда қон айланишини бузилиши, тутқаноқ, номаълум этиологияли тиришиш синдромида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Даволаш вақтида пациентлар етарли миқдорда суюқлик қабул қилишлари керак. Кучли диарея ҳолларида моксифлоксацинни бекор қилиш керак. Моксифлоксацин ва барбитуратларни бир вақтда вена ичига юборилганида ЮҚС, АБ, ЭКГ ни назорат қилиш керак. Даволаш жараёнида қонда мочевина, креатинин, жигар трансаминазалари даражасини назорат қилиш керак. Даволаш жараёнида реакция қобилияти пасайиши мумкин (айниқса алкоголь билан бир вақтда қўлланилганида). Тутқаноғи, анамнезида тиришиш ҳуружлари, қон томир касалликлари ва бош миянинг органик касалликлари бўлган беморларда марказий нерв тизими томонидан ножўя реакциялар ривожланиши хавфи мавжудлиги туфайли, моксифлоксацинни фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича буюриш керак. Даволаш вақтида ёки даволангандан кейин оғир ва узоқ муддатли диарея пайдо бўлган ҳолларда препаратни дарҳол бекор қилиш ва тегишли даволашни буюришни талаб этувчи сохтамембраноз колит ташҳисини инкор этиш лозим. Пайларда оғриқ ёки тендовагинитнинг биринчи белгилари пайдо бўлган ҳолларда фторхинолонлар билан даволаш вақтида пайларни яллиғланиши ва ҳатто узилиши ҳоллари таърифланганлиги сабабли даволашни бекор қилиш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Моксифлоксацин қабул қилаётган пациентлар автомобилни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенцил хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда (айниқса алкоголни бир вақтда қабул қилганда) эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. 

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсирларни кучайиши.

Даволаш: специфик антидоти номаълум. Беморнинг ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш, меъдани ювиш, шошилинч ёрдамнинг одатдаги чораларини амалга ошириш, суюқликни етарли миқдорда тушишини таъминлаш керак. Гемо- ёки перитонел диализ ёрдамида препаратнинг фақат озгина (10% дан камроқ) миқдори чиқарилиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

250 мл дан эритма пластик флаконларда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.