ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАРСИЛ® ФОРТЕ
CARSIL® FORTE
Препаратнинг савдо номи: КАРСИЛ® ФОРТЕ
Таъсир этувчи модда (ХПН): cилимарин (silymarin)
Дори шакли: қаттиқ капсула
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: силибин (HPLC) шаклидаги 90,0 мг силимаринга эквивалент 163,6-225,0 мг доғли Расторопша меваларининг қуруқ экстракти (Silybi mariani fructus extractum siccum);
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза (101 тип), буғдой крахмали, повидон К25, полисорбат 80; сувсиз коллоид кремний диоксиди; маннитол, кросповидон (А тип), натрий гидрогенкарбонати, магний стеарати; қаттиқ желатин капсула (желатин, титан диоксиди (Е 171), темир (II, III) оксиди (Е 172), темир (III) оксиди (Е 172), темир (II) оксиди (Е 172).
Таърифи: Цилиндрик шаклли, оч-жигарранг рангли, қаттиқ желатин капсула №0.
Капсула ичидагиси: оч-сариқдан то сарғиш-жигарранг ранглигача бўлган, кучсиз ўзига хос ҳидли, агломератлари бўлган кукунсимон масса.
Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор.
АТХ коди: А05ВА03.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Карсил Форте – фаол таркибий қисми доғли Расторопша ўсимлигидан ажратиб олинган силимарин сақловчи дори препаратидир. Силимарин жигарнинг жароҳатланган хужайраларида оқсиллар ва фосфолипидлар синтезини фаоллаштиради, уларнинг хужайра мембранасини мустаҳкамлайди, эркин радикалларни боғлайди (антиоксидант таъсири), шундай қалиб, жигар хужайраларини зарарли омиллардан ҳимоя қилади ва уларни тикланишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: перорал қўлланганидан сўнг силимарин меъда-ичак йўлларида секин сўрилади. Ичак-жигар циркуляциясига учрайди. Тўпланмайди.
Тақсимланиши: 14С нишонланган силибинин билан тадқиқотлар ўтказилганида энг юқори концентрациялари жигарда ва жуда аҳамиятсиз миқдорлари буйракларда, ўпкада, юракда ва бошқа аъзоларда аниқланади.
Метаболизми: Жигарда конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди. Сафрода метаболитлари сифатида глюкуронидлари ва сульфатлари аниқланган.
Чиқарилиши: Ярим чиқарилиш даври 6 соатни ташкил қилади. Асосан сафро билан (тахминан 80%) глюкуронидлари ва сульфатлар кўринишида ва оз миқдорда (тахминан 5%) сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Карсил Форте қуйидагиларда қўлланади: жигарнинг токсик шикастланишларида; ўтказилган ўткир гепатитдан кейинги ҳолатларда; вирусли бўлмаган сурункали гепатитда; жигарнинг ёғли дегенерациясида, жигар циррозини мажмуавий даволашда; дори воситалари, алкоголни давомли қабул қилишда, сурункали интоксикацияларда (шу жумладан касбий) жигар шикастланишларини олдини олиш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Карсил Фортени ҳар доим шифокор қандай буюрган бўлса, шундай қабул қилинг. Агар Сизни бирон-бир нарсага ишончигиз комил бўлмаса, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.
Капсулалар етарли миқдордаги сув билан ичга қабул қилинади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар
Жигарнинг оғир шикастланишларини даволаш 1 капсула суткада 3 марта дозадан бошланади.
Енгилроқ ва ўртача оғирликдаги ҳолларда 1 капсуладан суткада 1-2 марта қўлланади.
Кимёвий интоксикацияларни олдини олиш учун – суткада 1-2 капсула.
Даволаш курси камида 3 ой давом этади.
12 ёшдан кичик болалар
Болаларда қўллашнинг етарли клиник маълумотлари йўқ.
Агар Сиз Карсил Фортени қабул қилишни ўтказиб юборсангиз
Агар Сиз бир дозани ўтказиб юборган бўлсангиз, имкони борича уни тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозанинг вақти келган бўлса, уни худди одатдагидек қабул қилинг. Унутилган дозанинг ўрнини қоплаш учун дозани икки марта ошириб қабул қилманг. Дори воситаси Сизга қандай буюрилган бўлса, шундай қабул қилишни давом эттиринг.
Ножўя таъсирлари
Барча дори воситалари каби Карсил Форте ҳам, ҳар кимда намоён бўлмасада ножўя таъсирлар чақириши мумкин.
Карсил Форте яхши ўзлаштирилади. Кам, айрим ҳолларда ва индивидуал юқори сезувчанликда қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин: овқат ҳазм қилиш фаолиятини бузилиши, диарея; якка ҳолларда – терида тошмалар ва қичишиш; кам ҳолларда мавжуд вестибуляр бузилишларни (кўнгил айниши, бош айланиши) кучайиши мумкин. Ножўя таъсирлари ўткинчи ва препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин ўтиб кетади.
Агар ҳар қандай ножўя таъсирлари жиддийлашса ёки Сиз бу қўллаш бўйича йўриқномада таърифланмаган бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, бу ҳақда даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтни хабардор қилинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Карсил Фортени қабул қилманг:
- Агар Сизда фаол ёки ҳар бир ёрдамчи моддасига аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса;
- Болаларда қўллашнинг етарли клиник маълумотлари йўқлиги сабабли 12 ёшдан кичик болаларда.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Даволовчи шифокорингизга Сиз ҳозир қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бошқа, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида хабар беришингизни сўраймиз.
Силимарин перорал контрацептив воситалар ва эстрогенлар, гормонал ўринбосар даволаш учун қўлланадиган препаратлар билан бирга қўлланганида, бу препатларнинг самарадорлигини камайиши мумкин.
Силимариннинг цитохром Р450 тизимига бостирувчи таъсири туфайли диазепам, альпразолам, кетоконазол, ловастатин, винбластин каби дори воситаларининг самарасини кучайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Карсил Фортени қўллашда алоҳида эътибор беринг
- агар Сизда гормонал бузилишлар (эндометриоз, бачадон миомаси, сут бези, тухумдонлар ва бачадон карциномаси, простата безининг карциномаси) билан кечувчи касалликлар бўлса, силимариннинг эстрогенсимон самараси туфайли, Карсил Форте билан даволашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш керак.
Карсил Фортенинг айрим таркибий қисмлари ҳақида муҳим маълумот
Карсил Форте ёрдамчи модда лактоза сақлайди. Агар шифокорингиз Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик мавжуд деган бўлса, бу препаратни қабул қилишингиздан олдин у билан маслаҳатлашинг.
Препарат ёрдамчи модда буғдой крахмали сақлайди. Целиакияли (глютеинли энтеропатия) шахсларга мос ҳисобланади. Буғдойга юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳар бир дори воситасини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевтга маслаҳат учун мурожаат қилинг.
Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида Карсил Фортени фақат тиббий кўрсатмалар бўйича ва она учун фойда, ҳомила учун препаратни қўллаш оқибатидаги хавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин.
Дори воситасини транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Карсил Форте транспорт воситаларини бошқариш ва машиналар билан ишлаш қобилиятига нохуш таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Агар Сиз Карсил Фортенинг керак бўлганидан кўпроқ дозасини қабул қилган бўлсангиз
Агар Сиз буюрилган дозадан кўпроғини қабул қилган бўлсангиз, даволовчи шифокорингизга маслаҳат учун мурожаат қилинг.
Чиқарилиш шакли
6 капсуладан қаттиқ, рангсиз, тиниқ ПВХ фольга/алюмин фольгали блистерда;
5 блистердан пациентлар учун қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.