ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАРНИЛЕВ
KARNILEV
Препаратнинг савдо номи: Карнилев
Таъсир этувчи модда (ХПН): левокарнитин
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма
Таркиби:
Бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100 мг левокарнитин;
ёрдамчи моддалар: олма кислотаси, метилпарабен, пропилпарабен, натрий сахаринат дигидрати, апельсин ароматизатори, тозаланган сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз (сарғишгача) суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: аминокислоталар ва уларнинг ҳосилалари.
АТХ коди: А16АА01.
Фармакологик таъсири
Фармакодинамикаси
Левокарнитин (Л-карнитин) – В гуруҳи витаминларига яқин табиий модда ҳисобланади. Цитоплазмадан митохондрийларга хужайра мембранаси орқали ёғ кислоталарини ташувчиси сифатида моддалар алмашинуви жараёнида иштирок этади, у ерда бу кислоталар кўп миқдорда АТФ шаклида метаболик энергия ҳосил бўлиши билан бета-оксидланиш жараёнига учрайди. Организмда карнитин етишмовчилигида мушак тўқималарида (скелет мушаклари, миокардда) липидларни тўпланиши юз беради, бу уларнинг қисқарувчанлик фаоллигини издан чиқаради. Оқсил ва ёғ алмашинувини, тироксиннинг қисман антагонисти бўлиб, гипертиреозда юқори асосий алмашинувни нормаллаштиради, қонда ишқорий заҳирасини тиклайди, кетокислота ҳосил бўлишини ва анаэроб гликолизни сусайтиради, лактоацидоз даражасини камайтиради, шунингдек жисмоний фаолликни оширади ва жисмоний юкламаларни ўзлаштиришни оширади, бунда глюкогенни камроқ сарфланишини ва жигарда ва мушакларда унинг заҳирасини ошишига олиб келади. Левокарнитин анаболик таъсир кўрсатади, меъда шираси секрециясини рағбатлантиради, оқсиллар ва углевод молекулаларини парчаланишини секинлаштиради. Ортиқча тана вазнини камайтиради ва мушакларда ёғ миқдорини камайтиради. Нейротрофик таъсир кўрсатади, апоптоз ривожланишини тормозлайди, шикастланиш соҳасини чегаралайди ва нерв тўқимасининг структурасини тиклайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан яхши (80%) сўрилади. Сmax га 3 соатдан кейин эришилади. Терапевтик концентрацияси 9 соат давомида сақланади. Қон плазмасидан жигарга, миокардга, скелет мушакларига киради. Буйраклар орқали, асосан ацил эфирлари кўринишида чиқарилади.
Қўлланилиши
- узоқ вақт гемодиализ олаётган ва қуйидаги симптомлари – доимий яққол мушак спазмлари, миопатия, мушак массасини камайиши, скелет мушакларини кучсизлиги, гипотензия симптомлари, анемия, уни буйракларда реабсорбциясини бузилиши (СБЕ) бўлган пациентларда картинни иккиламчи етишмовчилиги – туғма (органик ацидурия), орттирилган алиментер карнитин танқислиги (мальабсорбция, ичак касалликлари);
- ишемик кардиомиопатияда миокардда метаболизмни бузилишлари (миокардда энергия манбаи сифатида ёғ кислоталарини утилизацияси жуда жадал амалга ошади, шунинг учун у L-карнитинга жуда муҳтож, уни қўллагандан кейин қисқаришлар кучини ошиши, мушаклар кейинги дегенерациясини олдини олиш, ЭКГ нормаллашиши кузатилади);
- стенокардия, ўткир миокард инфаркти, кардиоген шок оқибатидаги яққол гипоперфузия ҳолати;
- марказий ва периферик нерв тизимини шикастланиши, респиратор дистресс-синдроми, психомотор ривожланишни бузилишлари, тиришишлар, атаксия, пирамид бузилишлар, кўзларни ҳаракатлантирувчи нервлар томонидан бузилишлар (ташқи офтальмоплегия, птоз ва бошқалар);
- жигарни шикастланиши (авж олиб борувчи гепатомегалия, жигар фибрози, жигар етишмовчилиги кўринишлари), буйракларни шикастланиши (Фанкони триадаси, фосфатурия, глюкозурия, аминоациодурия), эндокрин бузилишлар (ўсишни кечикиши, гипогликемия), эшитишни бузилиши (нейросенсор карлик), кўришни бузилишлари (кўрув нервлари атрофияси, кўз тўр пардасининг пигментли дегенерацияси, катаракта), меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар билан кечувчи полиневропатия;
- иштаҳани пасайиши, тана вазнини камайиши, катталарда ва болаларда озиш билан кечувчи касалликлар ва ҳолатлар;
- нерв анорексияси (невроген анорексия) ва руҳий касалликлардаги жисмоний озиш, дисциркулятор ва жароҳат энцефалопатияси;
- ташқи секретор етишмовчилик билан етишмовчилик билан кечувчи сурункали панкреатит;
- секретор функцияси етишмовчилик билан кечувчи сурункали гастрит;
- туғруқдаги жароҳат ва янги туғилган чақалоқлар асфиксияси;
- озиқланиш рефлекслари сусайган (суст эмиш), гипотрофия, гипотония ва адинамияси бўлган янги туғилган чақалоқлар, чала туғилган ва муддатида туғилган чақалоқлар; янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс-синдроми, тўлиқ парентерал озиқлантиришда бўлган чала туғилган чақалоқларни парвариш қилиш;
- янги туғилан чақалоқлар сариқлиги;
- оғир касалликлар ва жаррохлик аралашувларидан кейинги реконвалесценция даврида;
- болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда ўсишни кечиши ва тана вазни танқислиги, болаларда ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда тиреотоксикознинг енгил шакллари;
- тери касалликлари (псориаз, себореяли экзема, ўчоқли склеродермия ва дискоид қизил югурик) да мажмуавий даволаш таркибида;
- давомли жадал спорт машқлари ёки бошқа юқори юкламалар (анаболик ва адептоген сифатида), иш қобилияти, чидамлиликни ошириш ва толиқишни камайтириш учун;
- экзоген-конституционал семизликда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилиш учун эритма.
Овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади: суткалик дозаси пациентнинг ёши ва тана вазнига боғлиқ – 0 ойликдан 6 ойликкача 50 мг/кг, 6 ойликдан 1 ёшгача – 100 мг/кг (1 мл эритма), 1 ёшдан 5 ёшгача – суткада 1000 мг тавсия этилади. 5 ёшдан ошган болаларга суткада 2000 мг. Катталарга патологиянинг оғирлик даражаси ва шифокор тавсиясига кўра 2 г дан 4 г гача буюрилади.
Стенокардия ва инфарктдан кейинги ҳолат: шифокор тавсиясига кўра кунига 2 г дан 6 г гача (20 мл дан 60 мл гача препарат).
Карнилев препаратини 50 мл қайнатилган, совутилган сув, чой, кисель, компот, шарбат билан суюлтириш, шунингдек ширин таомларга қўшимча сифатида қабул қилиш мумкин. Даволаш курси – 1 ой.
Нерв анорексияси синдромида катталарга 2 г дан суткада 2 марта буюрилади. Қўллаш давомийлиги: 1-2 ой.
Секретор функциясини пасайиши билан кечувчи сурункали гастрити ва ташқи секретор етишмовчилиги билан кечувчи сурункали панкреатити бўлган пациентларда иштаҳани рағбатлантириш ва тана вазнини ошириш учун Карнилев препарати 500 мг суткалик дозада суткада 2 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги: 1-1,5 ой.
Тери касалликларини даволаганда бир марталик доза суткада 2 марта 1 г ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги: 2-4 ҳафта.
Давомли жисмоний юкламаларда суткада 2-3 марта 1-2 г дан нонушта ва тушликдан 30 минут олдин буюрилади.
Янги туғилган чақалоқларга эмизишдан 30 минут олдин бир марталик дозада (4-10 томчи) суткада 2 марта буюрилади, суткалик доза – 50-100 мг/кг. Туғруқ жароҳати ва асфиксияси бўлган болаларда ҳаётининг биринчи кунидан ёки 5 кунидан ва кейинчалик 2-6 ҳафта давомида буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Эпигастрал соҳада оғриқ ҳисси, диспептик кўринишлар, мушак кучсизлиги.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Глюкокортикостероидлар препаратни тўқималарда тўпланишига олиб келади.
Препаратни қабул қилишдан олдин, пациент бошқа препаратларни қабул қилаётганлиги ҳақида шифокорни огоҳлантириш керак.
Махсус кўрсатмалар
Карнилев кўникишни чақирмайди, чунки одам организми учун табиий эритма ҳисобланади. Глюкозани ўзлаштирилиши ошганида, Карнилев препаратини инсулин ёки гипогликемик перорал препаратларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларга юбориш гипогликемия чақириши мумкин. Шунинг учун гипогликемик даволашни дарҳол бошқариш учун бундай пациентларда қонда глюкозанинг даражасини доимий назорат қилиш керак.
Буйрак функциясини яққол бузилишлари бўлган пациентларда Карнилев препаратининг юқори дозаларини узоқ вақт перорал қилиш потенциал токсик метаболитлар, триметиламин (ТМА) ва триметиламин-М-оксид (ТМАО) концентрацияларини ошишини чақириши мумкин, чунки ушбу метаболитлар одатда сийдик билан чиқарилади. Бундай ҳолларда сийдик, нафас ва тер ажралмалари ёқимсиз ҳидга эга бўлади.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Карнитиннинг примар тизимли танқислиги бўлган ҳомиладор аёллар учун жиддий оқибатларни эътиборга олиб, карнитин билан даволашни тўхтатган ҳолатларда она учун бўлган хавф, ҳомила учун назарий хавфдан юқори.
Левокарнитин кўкрак сутининг нормал компоненти ҳисобланади. Левокарнитинни эмизиш вақтида қўллаш ҳақида маълумотлар йўқ.
Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборганда токсиклик ҳақидаги маълумотлар йўқ. Левокарнитиннинг юқори дозалари диарея чақиради. Қабул қилишнинг биринчи хафтаси давомида ва қабул қилинаётган дозани ҳар бир оширгандан кейин препаратни ўзлаштираолиниши назорат қилинади. Дозани ошириб юборилишини даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
10 мл дан рангсиз шиша флаконда. 10 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.