ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДИКЛОВИТ®
DICLOVITUM
Препаратнинг савдо номи: Дикловит®
Халқаро патентланмаган номи: диклофенак
Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель
1 г таркиби:
таъсир этувчи модда – диклофенак натрий – 10 мг;
ёрдамчи моддалар – сут кислотаси – 0,44 мг (100% моддага қайта ҳисобланганда), изопропанол – 150 мг, этанол – 150 мг, натрий дисульфити – 0,5 мг, карбомер – 15 мг гача, троламин – 30 мг гача (рН 7,0 дан 8,5 гача гель олиш учун), сув – 1 г гача.
Таърифи: рангсиз ёки сарғиш ёки оч-сарғиш тусли, ярим тиниқ гель.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши препарат
АТХ коди: М02АА15.
Фармакологик таъсири
Фармакодинамикаси
Диклофенак фаол компонент – яққол оғриқсизлантирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга бўлган ностероид яллиғланишга қарши препарат. 1 ва 2 тур циклооксигеназани танлаб сусайтириб, яллиғланиш ривожланишини асосий босқичи бўлган арахидон кислотасининг метаболизмини ва простагландинлар синтезини бузади.
Дикловит® яллиғланиш жараёни билан боғлиқ бўлган оғриқ синдромини йўқотиш ва шишни камайтириш учун қўлланади. Сиртга қўлланганида бўғимлардаги тинч ҳолатдаги ва ҳаракатдаги оғриқларни кучсизланишини ёки йўқолишини чақиради. Бўғимларнинг эрталабки танглигини ва шишини камайтиради, шикастланган бўғимларда ҳаракат ҳажмини кўпайишига ёрдам беради. Гелнинг сув-спиртли асоси қўшимча маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Суртилганида тизимли сўрилиши 6% дан кўп эмас. Шикастланган бўғим соҳасига қўйилганида синовиал суюқликдаги концентрацияси, плазмадагидан юқори.
Қўлланилиши
Таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликлари (ревматоид артрит, псориатик, ювениль, сурункали артрит, анкилозловчи спондилит, юмшоқ тўқималарнинг ревматик шикастланишлари, подагрик артрит).
Чўзилишлар, юкланиш ва лат ейишлар натижасидаги пайлар, боғламлар, мушаклар ва бўғимлардаги оғриқ синдроми ва яллиғланиши.
Мушаклар ва бўғимларнинг касалликлари (люмбаго, ишиас, невралгия, миалгия, тендовагинит, бурсит; таянч-ҳаракат аппаратининг дегенератив касалликлари; деформацияловчи остеоартроз, остеохондроз).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларга, қўйиш мўлжалланган жойдаги тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши, кичик болалар (6 ёшгача), ҳомиладорлик (III уч ойлиги).
Эҳтиёткорлик билан
Жигар порфирияси (зўрайиши), меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичидаги), жигар ва буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, бронхиал астма, эшакеми ёки ўткир ринит, ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш қўзғатган қон ивишини бузилиши (шу жумладан гемофилия, қон кетиши вақтини узайиши, қон кетишига мойиллик), кексалар (80 ёшдан катта), ҳомиладорлик (I-II уч ойлиги), лактация даври.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. I ва II уч ойликларида, агарда она учун тахмин қилинган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганида қўллаш мумкин.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат кунига 3-4 марта яллиғланиш ўчоғи устига юпқа қават қилиб қўйилади ва сўрилиб кетгунича енгил ишқаланади. Гелнинг тавсия қилинган дозаси – 2-4 г (бу ҳажми бўйича катта олча ёки грек ёнғоғи ўлчамига тўғри келади). 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга кунига 2 марта қўлланади, препаратнинг бир марталик дозаси 2 г гача.
Гель қўйилганидан кейин қўлларни ювиш керак.
Даволаш давомийлиги кўрсатмалар ва аниқланаётган самарага боғлиқ. Препарат 2 ҳафта қўлланганидан кейин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Самарасини кучайтириш учун, шифокорнинг тавсияси бўйича Дикловит® гелини тизимли ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин (масалан, Дикловит®нинг бошқа дори шакллари билан).
Ножўя таъсири
Маҳаллий реакциялар: экзема, фотосенсибилизация, контакт дерматит (терининг ишлов берилаётган жойларини қичишиши, гиперемияси, шиши, макуло-папулёз тошмалар, кепакланиш).
Аллергик реакциялар (эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспастик реакциялар, ёйилган тери тошмаси, анафилактик реакциялар (шу жумладан шок).
Дозани ошириб юборилиши
Гель суртилганида тизимли сўрилиши паст бўлганлиги туфайли, дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.
Тасодифан ичга қабул қилинганида тизимли ножўя реакциялар ривожланиши мумкин.
Тасодифан ичга қабул қилгандаги доза ошириб юборилишини даволаш: меъдани ювиш, қусишни қўзғатиш, фаоллаштирилган кўмир, жадалланган диурез. Диклоферакни қон плазмаси оқсиллари билан юқори даражада боғланиши (тахминан 99%) туфайли диализ самарасиз.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Дикловит® фотосенсибилизация чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Гель фақат терининг шикастланган жойларига қўйилади. Қўйилганидан кейин окклюзион боғлов қўйиш мумкин эмас.
Препаратни қўзга, шиллиқ қаватларга ёки очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш керак.
Препарат диклофенакнинг бошқа дори шакллари билан бирга қўлланганида максимал суткалик дозани ҳисобга олиш керак.
Терининг катта юзаларига ва/ёки узоқ вақт давомида қўйилганида, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар учун хос бўлган тизимли ножўя самараларини ривожланиш хавфи ошади.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун 1% гель. 20, 30, 40 ва 50 г дан алюмин ёки ламинирланган полиэтилен тубаларда. 1 туба препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.