📜 Инструкция по применению АЛОПЕКСИ 5%
💊 Состав препарата АЛОПЕКСИ 5%
✅ Применение препарата АЛОПЕКСИ 5%
📅 Условия хранения АЛОПЕКСИ 5%
⏳ Срок годности АЛОПЕКСИ 5%

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛОПЕКСИ 5%

ALOPEXY 5%

Миноксидил

Сиртга қўллаш учун эритма

 

Препаратни ишлатишни бошлашдан олдин ушбу йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.

У сизни даволашга тааллуқли муҳим маълумотни сақлайди.

  • Ушбу йўриқномани сақлаб қўйинг,у сизга яна керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда саволлар туғилса, маслаҳат олиш учун шифокорга мурожаат қилинг.
  • Бу препарат Сизга ёзилган ва уни бошқа пациентларга тавсия қилмаслик керак. Бу, хатто улардаги симптомлар Сиздагига ўхшаш бўлса ҳам, уларга зарар келтириши мумкин.
  • Агар Сиз, ҳар қандай жиддий ножўя самарани пайдо бўлганини ёки ушбу йўриқномада келтирилмаган ножўя самарани пайдо бўлганини сезсангиз, илтимос, бу ҳақида ўз даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ушбу йўриқномада:

  1. Алопекси 5% ли терига қўллаш учун эритма нима ва у нима учун ишлатилади
  2. Алопекси 5% ли терига қўллаш учун эритмани ишлатишни бошлашдан олдин пациентлар учун зарур бўлган маълумот
  3. Алопекси 5% ли терига қўллаш учун эритмани қандай ишлатиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
  5. Алопекси 5% ли терига қўллаш учун эритмани қандай сақлаш керак
  6. Қўшимча маълумот

 

Алопекси 5% ли терига қўллаш учун эритма

Фаол компонент: Миноксидил  ……………………………5 г 100 мл да

Бошқа ингредиентлар: 96% ли этанол, пропилен гликоль, дистилланган сув.

 

  1. АЛОПЕКСИ 5% ЛИ ТЕРИГА ҚЎЛЛАШ УЧУН ЭРИТМА НИМА ВА У НИМА УЧУН ИШЛАТИЛАДИ.

Алопекси 5% ли тери эритмаси эркакларда ўртача даражадаги андрогенетик алопецияни даволаш учун тавсия қилинган.

Аёлларда ишлатиш тавсия этилмайди, чунки гипертрихозни (организмнинг чекка соҳаларида сочларни пайдо бўлиши) пайдо бўлиш эҳтимоли бор.

  1. АЛОПЕКСИ 5% ЛИ ТЕРИГА ҚЎЛЛАШ УЧУН ЭРИТМАНИ ИШЛАТИШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИН ПАЦИЕНТЛАР УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН МАЪЛУМОТ.

Алопекси 5% ли терига қўллаш учун эритмани ишлатманг, агар:

  • Агар миноксидилга ёки препаратнинг компонентларидан бирига аллергия бўлса (таркибига қаранг),
  • 2% ли миноксидилни ўзлаштира олмасликда,
  • 18 ёшдан кичик ва 65 ёшдан ошган шахсларда,
  • Бош териси шикастланган ҳолларда ишлатилмасин.

ШУБҲА ТУҒИЛГАНИДА МАСЛАҲАТ ОЛИШ УЧУН ШИФОКОР ЁКИ ФАРМАЦЕВТГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ.

АЛОПЕКСИ 5% ли терига қўллаш учун эритмани қўллаш бўйича махсус кўрсатмалар:

  • Агар Сиз юрак-қон томир тизими касалликлари билан оғрисангиз, Сиз бу ҳақида 5% ли Алопексини қўллашдан олдин ўз шифокорингизга хабар қилишингиз керак.
  • Гипертрихозни пайдо бўлиш хавфи (тананинг алоҳида соҳаларида тукларни кўп ўсиб кетиши (сержун)) туфайли, ушбу препаратни аёлларда ишлатиш учун тавсия қилинмайди. Сиз бу препаратни қўлламаслигингиз керак:
  • Агар Сизда наслий соч йўқотиш, сочни тўсатдан ва/ёки ўчоқли йўқотиш, болани туғилиш жараёни оқибатидаги сочни йўқотиш, ёки номаълум сабабли сочни йўқотиш ҳолатлари бўлмаса, Сиз 5% ли АЛОПЕКСИни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак, чунки сочни йўқотишда даволаш самарали бўлмаслиги мумкин.
  • Агар бош терисида яллиғланиш, инфекцияланиш, таъсирланиш, оғриқ бўлса ушбу дори воситасини фақат бошнинг соғлом терисига суртиш керак. (“5% ли АЛОПЕКСИни қандай ишлатиш керак” бўлимига қаранг). Бош териси шикастланган ҳолларида фаол моддаларни қонга тушиши ошиши мумкин (“АЛОПЕКСИ 5% ли терига қўллаш учун эритмани ишлатилмасин” бўлимига қаранг).
  • Ушбу дори воситасини бош терисини даволаш учун бошқа препаратлар билан бир вақтда суртманг.

Даволаниш вақтида

  • Сезгир юзалар (кўзлар, жароҳатлар, таъсирланган тери ва шиллиқ қавати) билан тасодифан контактда, этил спиртини сақловчи мазкур эритма таъсирланиш, ачишиш ҳиссини чақириши мумкин: эритма теккан жойни оқар сув остида яхшилаб ювиш лозим. Симптомлар кучайган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашинг.
  • Бош терисини қуёш нурларидан ҳимоя қилинг (шляпа кийиб юриш тавсия қилинади).
  • Препарат ютилмасин. Тасодифан ютиб юборилганда миноксидил юрак-қон томир тизимига таъсир қилиши мумкин. Шу боисдан, препарат болалар ололмайдиган жойда сақланиши керак. Дарҳол шифокорга хабар қилинг.
  • Нафас олманг.
  • Айрим пациентлар соч рангини ва тузилишини ўзгаришини аниқлаганлар.

Ушбу дори воситаси билан даволаш, айниқса даволанишни бошида мунтазам тиббий мониторингни талаб қилади.

Сиз даволашни дарҳол тўхтатишингиз ва шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак.

 

Бошқа дори воситаларини ишлатилиши:

Агар Сиз бошқа дори воситаларини, жумладан дорихонадан шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз ёки қабул қилган бўлсангиз илтимос, ўз даволовчи шифокорингизни ёки фармацевтни огоҳлантиринг.

5% ли Алопексини овқат ва ичкиликлар билан ишлатилиши:

Таърифланмаган.

Агар Сиз ҳомиладор ёки эмизаётган бўлсангиз:

Ушбу дори воситасини аёлларда ишлатиш тавсия қилинмайди.

Ушбу дори воситасини ҳомиладорлик вақтида ёки эмизиш даврида ишлатманг.

Ҳар қандай препаратни қўллашдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Автомобилни бошқаришга таъсири:

Таърифланмаган.

АЛОПЕКСИ 5% ли терига қўллаш учун эритманинг айрим компонентлари тўғрисида муҳим маълумотлар:

Ушбу дори воситаси пропиленгликоль сақлайди ва у таъсирланишни чақириши мумкин.

  1. АЛОПЕКСИ 5% ЛИ ТЕРИГА ҚЎЛЛАШ УЧУН ЭРИТМАНИ ҚАНДАЙ ИШЛАТИШ КЕРАК

Дозалаш:

Алопекси 5% ли терига қўллаш учун эритмани доимо шифокор томонидан қандай буюрилган бўлса, шундай ишлатинг. Агар кўрсатмани тўғрилигига Сизнинг ишончингиз комил бўлмаса, шифокор билан ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Одатий дозалаш: 1 мл эритмани бош терисига кунига 2 марта суртиб ишқаланади.

Ишлов бериладиган соҳанинг майдонидан қатъий назар, суткалик доза 2 мл дан ошмаслиги керак.

Суртишлар сони:

1 мл эритмани эрталаб ва 1 мл эритмани кечқурун суртилади.

Дозани ва суртишлар сонини оширманг.

Ҳар қандай ҳолларда дозалашга қаътий риоя қилинг.

Даволаш давомийлиги:

Натижага (соч тўкилишини тўхташи ва сочни ўсишини тикланиши) дарҳол эришилмайди, даволаш бошлангандан бироз вақт ўтгандан кейин эришилади.

Одатда биринчи сочларни пайдо бўлиши учун Алопекси 5% ли терига қўллаш учун эритмани 2 ой давомида ҳар куни, кунига 2 марта қўллаш талаб қилинади. Даволашга бўлган жавобни бошланиши ва яққоллиги ўзгарувчан бўлиб, пациентнинг индивидуал ўзига хос хусусиятларига боғлиқ. Препаратни қўллаш тўхтатилгандан кейин 3-4 ойдан сўнг бирламчи ҳолатига қайтиши мумкин.

Суртиш усули:

Комплектга мувофиқ: ўлчов пипеткаси ёки аппликатор.

Ўлчов пипеткаси:

Ўлчов пипеткаси 1 мл эритмани ишлов бериладиган соҳанинг бутун юзаси бўйлаб аниқ тақсимлаш имконини беради.

Спрейли аппликатор:

Ушбу усул эритмани унча катта бўлмаган соҳаларга ёки соч остига суртиш учун тўғри келади.

1. Аппликаторни помпага кийдиринг: аппликаторнинг тепа қисмини босганда помпанинг асосини қаттиқ ушлаб туринг.

 

2. Флаконнинг қопқоғини бураб ечинг ва олиб ташланг: оқ ҳимоя халқаси флаконда қолиши лозим.

 

  3. Аппликаторли помпани флаконга кийгизинг ва яхшилаб бураб ёпинг.
4. Помпани мустаҳкамланг: аппликатор фойдаланишга тайёр.

 

5. Эритмани суртиш: спрейни ишлов бериладиган соҳанинг марказига ёки сочнинг остига йўналтиринг, бир марта босинг ва эритмани бармоқларингиз ёрдамида тарқатинг.

1 мл эритмани суртиш учун муолажани 6 марта такрорланг.

Аппликаторни ҳар гал ишлатгандан кейин қайноқ сув билан ювинг.

 

Агар Сиз Алопекси 5% ли терига қўллаш учун эритмани керагидан ортиқ ишлатган бўлсангиз

Таърифланмаган.

 

Агар Сиз Алопекси 5% ли терига қўллаш учун эритмани ишлатишни унутган бўлсангиз

Кейинчалик дозани оширманг.

Одатдаги қўллашни қайтадан бошланг: 1 аппликация эрталаб ва 1 эса, кечқурун.

 

Агар Сиз Алопекси 5% ли терига қўллаш учун эритмаини қўллашни тўхтатган бўлсангиз

Таърифланмаган.

Агар Сизда препаратни қўллаш бўйича қандайдир саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАР

Бошқа дори препаратлари каби, АЛОПЕКСИ 5% ли терига қўллаш учун эритма ҳам ножўя самараларни чақириши мумкин.

  • Одатда 10 пациентдан 1 нафаридан кўпида пайдо бўладиган ножўя самаралар:

Гипертрихоз (сочларни патологик ўсиши), айниқса агар препарат аёлларда қўлланадиган бўлса.

  • Одатда 100 пациентдан 1 нафаридан кўпида пайдо бўладиган ножўя самаралар:
  • Ўта юқори сезувчанлик, қитиқланиш билан кечувчи маҳаллий таъсирланиш (терининг ўлган ҳужайраларини чиқариб ташланиши), қичишиш, тери қизариши, дерматитлар, терини қуриши каби сезиларсиз тери реакциялари.
  • Таркибида пропиленгликол бўлганлиги туфайли, экзема пайдо бўлиши мумкин (терининг аллергик реакцияси).

Шунингдек артериал босимни пасайиши, астения, пульсни тезлашиши, кўкрак қафасида оғриқ, қулоқ инфекциялари, бош айланиши, кўришни бузилиши, кўз соққасини таъсирланиши (тўқималарни суюқлик билан  инфильтрацияси), гепатит, неврит (нерв охирларини таъсирланиши), санчиқлар, ачишиш, буйракда тош пайдо бўлиши, таъм билишни бузилиши, аллергик реакциялар (ринит, тошма, юзни оқариши), сочни тўкилиши ва сочларни доим ўсиши ҳоллари бўлган.

Юқорида санаб ўтилган ҳамма ҳолларда даволашни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Агар Сизда бирон-бир ножўя самаралар кучли ифодаланган бўлса ёки йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар пайдо бўлса, илтимос, шифокорга ёки фармацевтга хабар қилинг.

  1. АЛОПЕКСИ 5% ЛИ ТЕРИГА ҚЎЛЛАШ УЧУН ЭРИТМАНИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Енгил ёнувчан препарат.

25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Очилгандан кейин 1 ойдан сўнг ишлатилмасин.

Препаратни оқава сувларда ювиш ва уй чиқиндилари билан бирга ташлаш мумкин эмас. Қўллашга яроқсиз бўлган препаратдан қандай қутилишни фармацевтдан аниқлаб олинг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ

Алопекси 5% ли терига қўллаш учун эритма қандай кўринишга эга ва унинг чиқарилиш шакли қандай

Ушбу препарат терига қўллаш учун эритма бўлиб ҳисобланади.

60 мл дан, ўлчов пипеткаси билан бўлган флаконларда: 1 ёки 3 флакондан қутида.

60 мл дан, аппликатор билан бўлган флаконларда: 1 ёки 3 флакондан қутида.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.