📜 Инструкция по применению Дестина
💊 Состав препарата Дестина
✅ Применение препарата Дестина
📅 Условия хранения Дестина
⏳ Срок годности Дестина

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕСТИНА

DESTINA

Препаратнинг савдо номи: Дестина

Таъсир этувчи модда (ХПН): дезлоратадин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг дезлоратадин;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, Avicel PH 102 (микрокристалл целлюлоза), икки асосли фосфат кальций дигидрати, тозаланган тальк, магний стеарати;

қобиғи: гидроксипропилметилцеллюлоза, тозаланган тальк, титан диоксиди, полиэтиленгликол 6000, FD & С Blue No.1 Lake бўёвчиси, гидроксипропилцеллюлоза, ионсизлантирилмаган сув.

Таърифи: думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бир томонида рискали чизиғи бўлган, оч-мовий рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: аллергияга қарши препарат.

АТХ коди: R06AX27

Фармакологик хусусиятлари

Н1-гистамин рецепторларининг блокаторидир (давомли таъсир қилувчи). Лоратадиннинг бирламчи фаол метаболити ҳисобланади. Семиз хужайралардан гистамин ва лейкотриен С4 нинг ажралиб чиқишини ингибиция қилади. Аллергик реакцияларнинг ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради. Аллергияга қарши, қичишишга қарши ва антиэкссудатив таъсир кўрсатади. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималарнинг шишини ривожланишини олдини олади, силлиқ мушакларнинг спазмини бартараф қилади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмада 30 минутдан кейин аниқланади. Овқат тақсимланишига таъсир қилмайди. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 83-87%. Бир марталик 5 мг ёки 7,5 мг дозада қабул қилинганида максимал концентрациясига (Сmax) 2-6 соатдан кейин эришилади (ўртача       3 соатдан кейин). Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Жигарда гидроксилизация йўли билан глюкуронид билан боғланган 3-гидроксидезлоратадин ҳосил бўлиши билан жадал метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – ўртача – 27 соат. Буйраклар ва сафро орқали чиқарилади.

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ва гемодиализ ўтказишда лоратадиннинг фармакокинетикаси деярли ўзгармайди.

Қўлланилиши

Аллергик ринит (мавсумий ва йил давомидаги), сурункали идиопатик эшакемида қўлланади.

 

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва ўсмирларга (12 ёш ва ундан катталар) – ичга, овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ҳолда, кунига 5 мг дан буюрилади. Таблеткани бутунлигича сув билан бирга ютиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан: кучли толиқиш, хавотирлик, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, блефароспазм, дисфония, гиперкинезиялар, парестезиялар, тремор, амнезия, депрессия.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, таъмни ўзгариши, анорексия, қабзият ёки диарея, диспепсия, гастрит, метеоризм, иштаҳани ошиши, стоматит.

Нафас тизими томонидан: йўтал, бронхоспазм, буруннинг шиллиқ қаватини қуриши, синусит.

Таянч-ҳаракат тизими томонидан: болдир мушакларини тиришиши, артралгия, миалгия.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдик рангини ўзгариши, сийишга оғриқли қистовлар.

Моддалар алмашинуви томонидан: тана вазнини ошиши, кўп терлаш, чанқоқлик.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, кўкрак соҳасида оғриқ.

Аллергик реакциялар: ангионевротик шиш, эшакеми, қичишиш, иситмалаш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Дори воситасига юқори сезувчанлик; ҳомиладорлик; эмизиш; болаларда (2 ёшгача бўлган) қўллаш мумкин эмас. Жигар функциясини оғир бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эритромицин, циметидин ва кетоконазол билан бирга қўллаш дезлоратадиннинг қон плазмасидаги концентрациясини оширади, бу ҳеч қандай клиник кўринишга эга эмас ва электрокардиограмма маълумотларига таъсир кўрсатмайди.

Микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, зиксорин, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) дезлоратадинни самарадорлигини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсири

Дестина қабул қилаётган пациентлар юқори диққат ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя реакцияларининг кучайиши (бош оғриғи, уйқучанлик, тахикардия).

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Симптоматик даволаш.

Чиқарилиши шакли

10 таблеткадан блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.