ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВАГИНОРМ-С®
VAGINORM-C
Қайд этиш рақами: Б-250-95 №05008
Препаратнинг савдо номи: Вагинорм-С®
Таъсир қилувчи модда (ХПН): аскорбин кислотаси
Дори шакли: вагинал таблеткалар
Таркиби:
1 вагинал таблеткада:
Фаол модда: 250 мг аскорбин кислотаси
Ёрдамчи моддалар: 10 мг полиметилсилоксан, 670 мг лактоза моногидрати, 60 мг гипромеллоза, 10 мг магний стеарати
Таърифи: оқдан оч-сариқ тусли оқ ранглигача бўлган овал шаклли таблеткалар
Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик
АТХ коди: G01АD03
Фармакологик хусусиятлари
Аскорбин кислотаси қиннинг рН ни пасайтириб, бактерияларнинг ўсишини ингибирлайди ва қиннинг рН кўрсаткичларини ва флорасини (Lactobacillus acidophilus, Lactobacillus gasseri) тикланишига ва нормада тутиб турилишга ёрдам беради.
Шундай қилиб, қиннинг рН пасайганда бир неча кун давомида анаэроб бактерияларнинг ўсишини яққол сусайиши, шунингдек нормал флорани (Lactobacillus acidophilus, Lactobacillus gasseri) тикланиши юз беради.
Фармакокинетикаси
Тизимли қон оқимида оз миқдори аниқланади, буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
- Анаэроб флора билан боғлиқ (қин рН ни ўзгариши оқибатида) сурункали ёки қайталанувчи вагинит (бактериал вагиноз, носпецифик вагинит).
- Қиннинг бузилганмикрофлорасининормаллаштиришучун.
Қўллаш усули ва дозалари
Қин ичига. 1 вагинал таблетка кечқурун уйқудан олдин қинга чалқанча ётган ҳолатда, оёқларни бироз буккан ҳолда 1 марта киритилади.
Даволаш курси 6 кунни ташкил қилади. Даволаш курсларини такрорлаш мумкин.
Зарурати бўлганида даволаш курсини янада узоқроқ муддатга узайтириш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Препарат яхши ўзлаштирилади.
Жуда кам (<1/10000) – препаратни биронта компонентига ўта юқори сезувчанлик.
Кам (<1/100, ³1/1000 ҳолларда) қинда ачишиш ёки қичишиш, шиллиқ ажралмаларни кучайиши, вульвани қизариши, шиши бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
- Кандидозли вульвовагинит.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Салицилатлар С витаминининг организмдан чиқарилиш жараёнини рағбатлантиради. Эстрогенлар С витаминининг биокираолишлигини яхшилайди. С витамини антикоагулянтларнинг фаоллигини пасайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Препарат қиннинг замбуруғли флорасининг ўсишини сусайтиради.
Вагинорм С ни қўллашда цикллар орасидаги ёки хайз кўриш қон кетишлари туфайли танаффуслар шарт эмас.
Витамин С сийдикда глюкозанинг миқдорини, шунингдек қон зардобидаги трансаминазалар, лактат дегидрогеназа ва билирубиннинг миқдорини ўзгартиради.
Ачишиш ва қичишиш каби кўринишлар йўлдош асимптоматик замбуруғ инфекциясини бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай белгилар пайдо бўлганида замбуруғ инфекциясини истисно қилиш учун таҳлил ўтказиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш учун қарши кўрсатмалар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳоллари таърифланмаган.
Чиқарилиш шакли
Вагинал таблеткалар. 250 мг дан 6 вагинал таблеткалар ПВХ-ПВДХ-Ал блистерда.
1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.