📜 Инструкция по применению Рингер лактат
💊 Состав препарата Рингер лактат
✅ Применение препарата Рингер лактат
📅 Условия хранения Рингер лактат
⏳ Срок годности Рингер лактат

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНГЕР ЛАКТАТ

RINGER LACTAT

 

Препаратнинг савдо номи: Рингер лактат

Таъсир этувчи моддалари (ХПН): Натрий лактат, натрий хлориди, калий хлориди, кальций хлориди.

Таркиби:

натрий лактати – 0,32г,

натрий хлориди – 0,6г,

калий хлориди – 0,04г,

кальций хлориди – 0,027г.

Инъекция учун сув 1 литргача.

Фармакотерапевтик гурухи: Тузли  эритмалар.

Фармакологик хусусиятлари

Тузли эритма регидратация учун қўлланадиган восита. Экстрацеллюляр суюқликда уч ўта муҳим катионлар – Na+, K+, Ca2+ нинг қопланишини таъминлайди, метаболик ацидозни коррекция қилиш билан бирга сув балансини бузилишини компенсация қилади; дезинтоксикацион ва гемодинамикани бошқарувчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таркибига кирувчи лактат, метоболик жараёнлар натижасида бикарбонатнинг анионига айланади, бу қон раекциясини ишқорий томонга ўзгартиради. Диурезни оширади, тузли диуретиклар таъсирини кучайтиради.

Фармакокинетикаси

Препаратни вена ичига юборилганда қоннинг осмолярлик ҳусусияти қисқа вақтга ошади. Препарат тахминан ярим соатдан сўнг тўқималарга ўтади. Препаратнинг компонентлари сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Нормал кислота-ишқор мувозанати ёки кучсиз ацидоз шароитидаги гиповолемия ва дегидратация билан кечадиган ўткир циркулятор бузлишларни даволаш; куйишдаги, травматик, геморрагик, операцион ва операциядан кейинги шок, перитонит, турли этиологияли кўп марта қайт қилиш ва диарея, ҳамда метаболик ацидозни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига суткада 2500 мл гача бўлган дозада юборилади, юборишнинг ўртача тезлиги минутига – 60 томчигача, шошилинч ҳолатларда минутига – 100 томчигача. Шифокор дозани беморнинг ҳолатига қараб буюради. Даволаш муддати пациентнинг клиник ҳолатига боғлиқ бўлади.

Ножўя таъсирлари

Этни увишиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, адекват бўлмаган юқори дозада сув ва электролитлар мувозанатини бузилиши, шу жумладан гиперволемия, гипернатриемия, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гиперхлоремия, аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Праепаратни тез юборилиши қон айланишини ўткир танқислиги ва ўпка шишига олиб келиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Алколоз, организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлганида (бош мия  ички гипертензияси билан кечувчи бош миянинг  ёпиқ  жароҳатлари, юрак етишмовчилиги, ўпка шиши ва бошқалар), жигар фаолиятининг оғир бузилишлари, ўткир буйрак етишмовчилиги, лактоцидоз, гипертоник дегидратация да қўллаш мумкин эмас.

Болалар

Клиник синовлар ўтказилмаганлиги туфайли педиатрияда қўлланилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни фосфат ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Бошқа дори воситаларининг эритувчиси ёки ташувчиси сифатида ишлатиш мумкин эмас, чунки уларнинг қўшилиши физик-кимёвий хусисиятларни ўзгаришига олиб келиши мумкин. Агар уларни қўшиш зарурати туғилса, уларнинг мутаносиблигини синчков текшириш зарур.Калий препаратлари, калий тежов диуретиклари, ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари қўлланиладиган гиперкалиемиянинг ривожланиш хавфи кучаяди.

Рингер лактат эритмасини ва юрак гликозидларинг бир вақтда юбориш, эритмада кальций ионларининг мавжудлиги туфайли, охирининг токсик самарасини кучайтиради. Инфузия кўринишида юбориладиган антибиотикларни эритиш шунингдек, яллиғланишга қарши препаратларни суюлтириш воситаси сифатида қўллаш тавсия этилмайди. Препарат цефамандол, амфотерицин, этил спирти, тиопентал, аминокапрон кислотаси, метараминол, ампициллин ва моноциклин билан номутаносибдир.

 

Махсус кўрсатмалар

Фақат шошилинч ҳолатларда плазма ҳажмини вақтинчалик физиологик чегараларда сақлаб туриш учун қўлланилади. Na+, K+. Ca2+  ионларини оғир танқислиги ва кўрсатилган плазмани  ўрнига қўйишда қўллаш мумкин эмас. Катта миқдорда қўлланганда кислота-ишқор мувозанатини назорат қилиш керак. Кекса ёшли пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Ҳомиладорлик даврида она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланилади. Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда, кўп ҳолларда юборишни тўхтатиш кифоя қилади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Инфузия  учун эритма 100 мл, 200мл, 250мл, 400мл ёки 500мл дан шиша бутилкаларда.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани аҳамиятли ошириб юборилганда алкалоз ва гипергидратация ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни юбориш тўхтатилади. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Сақлаш шароити

25о С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Транспортировкада музлатишга йўл қўйилади.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.