📜 Инструкция по применению Димедрол-RG
💊 Состав препарата Димедрол-RG
✅ Применение препарата Димедрол-RG
📅 Условия хранения Димедрол-RG
⏳ Срок годности Димедрол-RG

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДИМЕДРОЛ-RG

DIMEDROL-RG

 

Препаратнинг савдо номи: Димедрол-RG

Таъсир этувчи модда (ХПН): Дифенгидрамин гидрохлориди.

Дори шакли: Инъекция учун эритма.

Таркиби 1 мл эритма сақлайди:

фаол модда: дифенгидрамин гидрохлориди – 10 мг.

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 1мл.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Препарат Н1-гистамин рецепторларини блоклайди. Организмнинг гистаминга бўлган реакциясини камайтиради, гистамин чақирган силлиқ мушаклар спазмини бартараф этади, капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради, гистамин чақирган тўқималар шишини ривожланишини олдини олади ва аллергик реакцияларни ривожланишини олдини олади ва кечишини енгиллаштиради. Седатив ва ухлатувчи таъсир кўрсатади, вегетатив ганглияларда нерв қўзғалишини тормозлайди (ганглияларни ўртача блокловчи таъсир). Марказий холинолитик, яллиғланишга қарши таъсирларга ҳам эга. Маҳаллий оғриқсизлантирувчи ва ўртача қусишга қарши таъсир кўрсатади, силлиқ мушакларни бўшаштиради.

Фармакокинетикаси

Таъсири давомийлиги 4-6 соатни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан фаол (98-99%) боғланади. Организмнинг тўқималари ва суюқликларида кенг тақсимлади, йўлдош орқали ва кўкрак сутига ўтади. Асосан жигарда дифенилметоксисирка кислотасини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди; шунингдек бошқа метобалитларни ҳам ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1 соатдан 3 соатгачани ташкил қилади. Сийдик орқали (асосан ўзгармаган ҳолда) 24 соат давомида чиқарилади.

Қўлланилиши

Аллергик реакциялар (эшакеми, пичан иситмаси, ангионевротик шиш), аллергик конъюнктивит, вазомотор ринит; геморрагик васкулит, зардоб касаллиги, қичишувчи дермотозлар. Уйқуни бузилиши (монотерапия ёки уйқу препаратлари билан мажмуада), хорея, денгиз ва ҳаво касаллиги, ҳомиладор аёллардаги қусиш, Меньер синдромида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига (м/и) 0,01-0,05 г дан 1% эритма кўринишида, вена ичига в/и томчилаб 0,02-0,05 г дифенгидрамин гидрохлоридни 75-100 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасида юборилади.

Катталар учун м/и юборилгандаги юқори дозалари: бир марталик доза 0,05 г ни (5 мл 1% эритма), суткалик 0,15 г ни (15 мл 1% эритма) ташкил қилади.

Болалар учун м/и юбориладиган бир марталик дозалари: 1 ёшгача бўлган болаларга препаратни 0,002-0,005 г дан; 2 дан 5 ёшгача 0,005-0,015 г дан; 5 дан 12 ёшгача – 0,015-0,03 г дан буюрилади.

Тери остига таъсирловчи самараси туфайли юбориб бўлмайди.

Ножўя таъсирлари

Қон ва юрак-томир тизими томонидан: гипотензия, юракни уриб кетиши, тахикардия, экстрасистолия, агранулоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемия.

Меъда-ичак йўллари (МИЙ) аъзолари томонидан: оғизни қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг қисқа муддатли увишиши, анорексия, кўнгил айниши, эпигастрал дистресс, қусиш, диарея, қабзият.

Сийдик-жинсий тизими томонидан: тез-тез сийиш ва/ёки сийишни қийинлашиши, сийдик ажралишини кечикиши, эрта ҳайз кўришлар.

Респиратор тизим томонидан: бурун ва томоқни қуриши, бурун битиши, бронхлар секретини қуюқлашиши ва нафасни қийинлашиши.

Аллергик реакциялар: тошма, эшакеми, анафилактик шок.

Бошқалар: кўп терлаш, эт увишиши, фотосенсибилизация, ҳаракат координациясини бузилиши.

Ножўя таъсирлари препаратнинг дозаси камайтирилганида ёки препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, ёпиқ бурчакли глаукома, простата бези гипертрофияси, меъда ва ўникки бармоқ ичак яраси, қовуқ бўйнининг стенози, бронхиал астма, ҳомиладорлик ва лактация даври.

Препаратни юрак касалликларида ва гипертония касаллигида в/и ва м/и юбориш тавсия этилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат анальгетиклар ва психотроп воситаларининг таъсирини потенциялайди, шунинг учун уни трициклик антидепрессантлар, моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари, барбитуратлар, анксиолитиклар, седатив ва ухлатувчи воситалар, опиат рецепторларининг агонистлари билан бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди. М-холиноблокловчи воситаларининг самарасини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Дифенгидрамин гидрохлориди седатив ва ухлатувчи таъсирга эга, шунинг учун  препаратни транспортни бошқариш вақтида ва ундан олдин, шунингдек касбий фаолияти адекват руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган бошқа шахсларга буюриб бўлмайди; димедрол билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

Препаратни ҳомиладорлик вақтида, айниқса III уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди. Препарат буюрилганида она учун бўладиган терапевтик самарани ҳомила учун бўлган потенциал хавф билан таққослаш керак. Препаратни эмизиш вақтида буюриш чақалоқнинг марказий нерв тизимини (МНТ) парадоксал рағбатланишини чақириши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: юқори уйқучанлик, умумий ҳолсизлик, бош айланиши, бош оғриғи, оғизнинг қуриши, кўнгил айниши, қусиш, овқат ҳазм қилишни бузилиши, координациянинг бузилиши, ҳушдан кетиш.

Даволаш: трансфузион терапия ўтказиш. В/и преднизалон юбориш. Тутқаноқда натрий оксибутирати, гексенал. Жадаллаштирилган диурез. Перитонеал диализ. Гемосорбция. Оксигенотерапия.

 

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 1 мл дан ампулаларда.

5 ёки 10 ампуладан контур уяли ўрамда ёки қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда , 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.