📜 Инструкция по применению Контрахист
💊 Состав препарата Контрахист
✅ Применение препарата Контрахист
📅 Условия хранения Контрахист
⏳ Срок годности Контрахист

Ўрамга илова-варақа: истеъмолчилар учун йўриқнома

Контрахист аллергия, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг

Levocetirizini dihydrochloridum

 

Дори препаратини қўллашдан олдин илова-варақа билан танишиб чиқиш керак, чунки у пациент учун муҳим маълумот сақлайди.

Ушбу препаратни ҳар доим йўриқномада кўрсатилганидек ёки шифокорингиз ёки фармацевт кўрсатмаси бўйича қабул қилиш керак.

  • Ушбу йўриқномани сақланг, эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизга қўшимча маълумот ёки маслаҳат керак бўлса, фармацевтингизга мурожаат этинг.
  • Агар Сиз ўзингизда бирон-бир ножўя таъсирларни ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя таъсирларнинг сезсангиз, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
  • Агар препаратни 3 кун қабул қилгандан кейин ҳеч қандай яхшиланиш кузатилмаса ёки пациент ўзини ёмонроқ ҳис қилса, у шифокорга мурожаат этиши керак.

 

Илова-варақанинг мазмуни:

  1. Контрахист аллергия дори препарати нима ва у нима мақсадда қўлланади?
  2. Контрахист аллергия дори препаратини қабул қилишдан олдин танишиб чиқиш зарур бўлган маълумот.
  3. Контрахист аллергия дори препаратини қандай қабул қилиш керак?
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар.
  5. Контрахист аллергия дори препаратини сақлаш шароитлари
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот.

 

  1. Контрахист аллергия дори препарати нима ва у нима мақсадда қўлланади ?

Контрахист аллергия препаратининг фаол моддаси левоцетиризин дигидрохлориди ҳисобланади.

Контрахист аллергия препарати аллергияга қарши препарат ҳисобланади.

Контрахист аллергия препарати катталар ва 6 ёшдан ошган болаларда қуйидагилар билан боғлиқ симптомларни даволаш учун қўлланади:

  • бурун шиллиқ қаватини аллергик яллиғланиши (шу жумладан бурун шиллиқ қаватини сурункали аллергик яллиғланиши),
  • сурункали идеопатик эшакеми.

 

  1. Контрахист аллергия дори препаратини қабул қилишдан олдин танишиб чиқиш зарур бўлган маълумот

Контрахист аллергия препаратини қачон қабул қилмаслик керак:

  • Агар пациентда левоцетиризин дигидрохлоридига, яллергияга қарши препаратларга ёки Контрахист аллергия препаратининг бирон-бир бошқа компонентларига (6 бўлимда санаб ўтилган) аллергия бўлса,
  • Агар пациентда буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минцтига 10 мл дан кам бўлган оғир буйрак етишмовчилиги) бўлса,
  • Агар пациентда лактозани ўзлаштираолмаслик (Lapp типи) ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши билан боғлиқ наслий муаммолар бўлса.

 

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Агар пациентда буйрак билан муаммолари бўлса, ушбу препаратни қўллашдан олдин у шифокор билан маслаҳатлашиши керак; пастроқ дозани қабул қилиш зарур бўлиши мумкин. Доза шифокор томонидан белгиланади.

Агар пациентда сийиш билан муаммолар (масалан орқа мияни шикастланиши ёки простата безини катталашиши туфайли) бўлса, у шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

Контрахист аллергия тери аллергик тестлари натижаларини ўзгартириши мумкин. Агар шифокор ушбу тестларни ўтказиш керак деса, уларни ўтказишдан 3 кун олдин Контрахист аллергия препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак.

 

Болалар ва ўсмирлар

Контрахист аллергия қобиқ билан қопланган таблеткаларни 6 ёшдан кичик болалар томонидан қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки бу дори шакли учун дозани мослаштириш имкони йўқ.

 

Контрахист аллергия ва бошқа препаратлар

Ҳозирги вақтда ёки яқиндаги қабул қилинган барча препаратлар, шу жумладан рецептсиз бериладиган, шунингдек пациент қабул қилишни режалаштирган препаратлар ҳақида шифокор ёки фармацевтга хабар бериш керак.

 

Контрахист аллергияни овқат, суюқлик ёки алкоголь билан бирга қабул қилиш

Контрахист аллергияни алкоголь билан бир вақтда қабул қилгандан эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Мойил пациентларда цетиризин ёки левоцетиризинни алкоголь ёки марказий таъсир кўрсатувчи бошқа агентлар билан бир вақтда қабул қилиш марказий нерв тизимига таъсир кўрсатади, гарчи рацемик цетиризин алкоголнинг таъсирини кучайтирмайди.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз ёки ҳомиладорман деб гумон қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашишингиз керак.

 

Автотранспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш

Контрахист аллергияни қабул қилган айрим пациентларда уйқучанлик, толиқиш ва ҳолсизлик пайдо бўлиши мумкин. Агар Сиз автотранспорт воситасини бошқармоқчи, потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланмоқчи ёки механизмлар билан ишламоқчи бўлсангиз, Сиз препаратга реакциянгизни билишингиз керак. Левоцетиризинни тавсия этилган дозада қабул қилгандан кейин соғлом кўнгиллиларда ўтказилган махсус тестлар диққатни жамлаш, реакция қилиш ёки ҳайдаш қобилиятига таъсирни аниқламаган.

 

Контрахист аллергия лактоза сақлайди

Агар Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат этинг.

 

  1. Контрахист аллергия дори препаратини қандай қабул қилиш керак

Ушбу препаратни ҳар доим пациент учун илова-варақада келтирилган йўриқнома ёки шифокорингиз ёки фармацевт кўрсатмаси бўйича қабул қилиш керак. Агар Сизга гумонлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Шифокор маслаҳатисиз препаратни 10 кундан олдин қабул қилманг.

Агар даволаш бошлангандан 3 кундан кейин ҳеч қандай яхшиланиш кузатилмаса ёки пациент ўзини ёмонроқ ҳис қилса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Катталар ва 6 ёш ва ундан катта болаларга тавсия этилган доза кунига бир талеткани
(5 мг) ташкил этади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда буйрак касаллигининг оғирлик даражасига қараб доза камайтирилиши мумкин.

Фақат жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда нормал тавсия этилган дозани танлаш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши ҳам, буйрак етишмовчилиги ҳам бўлган пациентларда буйрак касаллигини оғирлик даражасига қараб пастроқ дозаларни қабул қилиш керак. Жигар фаолиятини бузилиши ҳам, буйрак етишмовчилиги ҳам бўлган болаларда ҳам дозага тана вазнига қараб тузатиш киритиш керак. Бундай ҳолларда доза шифокор томонидан белгиланади.

Контрахист аллергия таблеткаларини 6 ёшгача бўлган болалар қабул қилмасликлари керак.

Таблеткани бутунлигича, сув билан қабул қилиш керак. Препаратни овқат ёки усиз қабул қилиш мумкин.

 

Контрахист аллергия дори препаратини тавсия этилган дозада юқорироқ дозада қабул қилиш

Катталарда дозани аҳамиятли ошириб юборилганда уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин. Болаларда дастлаб қўзғалиш ва безовталик, айниқса ҳаддан ташқари ҳаракатчанлик, кейинчалик уйқучанлик пайдо бўлади.

Агар Сиз Контрахист аллергия препаратининг тавсия этилган дозасидан кўпроқ дозани қабул қилганлигингизга шубҳа қилсангиз, Сиз дарҳол шифокор билан маслаҳатлашишингиз керак, у қандай чоралар кўриш кераклигини ҳал қилади.

 

Контрахист аллергия дори препаратини қабул қилишни ўтказиб юбориш

Агар Сиз Контрахист аллергия препаратини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз ёки тавсия этилган дозадан камроқ дозани қабул қилган бўлсангиз, ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилманг. Бундай ҳолларда кейинги дозани қабул қилиш вақтини кутиш ва тавсия этилган дозани қабул қилиш керак.

 

Агар Сиз Контрахист аллергия препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Контрахист аллергия препаратини қабул қилишни тўхтатиш салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. Касаллик симптомлари қайталаниши мумкин, лекин уларнинг оғирлик даражаси Контрахист аллергия препаратини қабул қилишдан олдин кузатилган симптомлардан юқори бўлмайди.

Контрахист аллергия препаратини қабул қилиш юзасидан қўшимча саволлар пайдо бўлган ҳолларда шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

 

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Барча препаратлар каби ушбу препарат, гарчи ҳаммада бўлмасада ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Агар Сиз ўта юқори сезувчанлик реакциясининг биринчи белгиларини сезсангиз, Контрахист аллергия препаратни қабул қилишни тўхтатинг ва бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптомлари қуйидагиларни ўз ичига олади: лаб, тил, юз ва (ёки) томоқни шиши, нафас олиш ёки ютишни қийинлашиши, эшакеми, Квинке шиши, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган хуруж ёки шокка олиб келадиган артериал босимни тўсатдан пасайиши.

Оғизни қуриши, бош оғриғи, толиқиш ва асосан енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги уйқучанлик каби ножўя таъсирлар ҳақида тез-тез (10 пациентда 1 нафаридан камроғида, лекин 100 пациентдан 1 нафаридан кўпроғида кузатилади) хабар берилган.

Толиқиш ҳисси ва қоринда оғриқ ножўя таъсирлар ҳақида тез-тез эмас (100 пациентда 1 нафаридан камроғида, лекин 1000 пациентдан 1 нафаридан кўпроғида кузатилади) хабар берилган.

Юрак уришини тезлашиши, тиришишлар, увишиш, бош айланиши, ҳушдан кетиш, тремор, таъм билишни бузилиши, чайқалиш ҳисси, кўришни бузилиши, кўришни ноаниқлиги, оғриқли ва сийишни қийинлашиши, қовуқни тўлиқ бўшатаолмаслик, шиш, қичишиш, тошма, эшакеми (терини шиши, қизариши ва қичишиши), тери тошмаси, ҳансираш, тана вазнини ошиши, мушакларда оғриқ, қўзғалиш ёки тажавузкор ҳулқ, уйқусизлик, ўз жонига қасд қилишнинг такрорланадиган фикрлари ёки ўз жонига қасд қилишга интилиш, гепатит, жигар фаолиятининг аномал кўрсаткичлари, иштаҳани ошиши ва кўнгил айниши каби бошқа номаълум ножўя таъсирлар ҳақида жуда кам ҳолларда (10000 пациентдан 1 нафаридан камроқ) хабар берилган.

 

Нохуш ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш

Агар Сизда ножўя таъсирлар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлса, илтимос, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Ножўя таъсирлар ҳақида бевосита дори воситаларини қайд этиш бўйича Бошқармадаги дори воситаларининг ножўя таъсирлари мониторинги Департаментига хабар бериш керак.

Ножўя таъсирлар ҳақидаги хабарлар туфайли, Биз препаратнинг хавфсизлиги ҳақида кўпроқ маълумот тўплашимиз мумкин.

 

  1. Контрахист аллергия дори препаратини сақлаш шароитлари

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратни канализация ёки маиший чиқиндилар билан ташлаш мумкин эмас. Сизга керак бўлмаган прапаратни қандай утилизация қилиш кераклиги ҳақида фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Контрахист аллергия препаратининг таркибида нималар бор?

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси левоцетиризин дигидрохориди ҳисобланади. Ҳар бир таблетка 5 мг левоцетиризин дигидрохлориди сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (тип 102), лактоза моногидрати, магний стеарати,

Қобиқ таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди (Е 171), макрогол 400.

 

Контрахист аллергия дори препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Узунчоқ шаклли, икки томони қавариқ юзали, бир томонида “11” ёзуви бўлган, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, узунлиги 8 мм ва кенглиги 4,5 мм бўлган таблеткалар.

Ўрам плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблетка сақлайди.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.