📜 Инструкция по применению Реосорбилакт
💊 Состав препарата Реосорбилакт
✅ Применение препарата Реосорбилакт
📅 Условия хранения Реосорбилакт
⏳ Срок годности Реосорбилакт

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕОСОРБИЛАКТ

RHEOSORBILACTUM

 

Препаратнинг савдо номи: Реосорбилакт

Таъсир этувчи моддалар (ХПН):  натрий лактати+ сорбитол + натрий хлориди + калий хлориди+кальций хлориди+магний хлориди

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: сорбитол – 6 г, натрий лактати – 1,9 г, натрий хлориди – 0,6 г, кальций хлорид гексагидрати – 0,01 г, калий хлориди – 0,03 г, магний хлорид гексагидрати – 0,02 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар

АТХ коди: В05СВ

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Реосорбилакт реологик, шокка қарши, дезинтоксикация қилувчи, ишқорловчи ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирларга эга. Асосий фармакологик фаол моддалари сорбитол ва натрий лактатидир. Жигарда сорбитол аввал фруктозага айланади, кейин у глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун ишлатилади, бошқа қисми гликоген кўринишида заҳира сифатида йиғилади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегацион таъсирга эга ва шундай қилиб, тўқималарнинг микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди.

Бикарбонат эритмасидан фарқли равишда, натрий лактат ёрдамида метоболик ацидозни тўғирланиши, унинг моддалар алмашинувга киришишига қараб секинроқ, рН нинг кескин силжишларисиз ўтади. Натрий лактатнинг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минут ўтгач намоён бўлади.

Натрий хлориди – регидратация қилувчи таъсир кўрсатади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларининг танқислигини тўлдиради.

Кальций хлориди кальций ионлари танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёнини амалга ошириш, скелет ва силлиқ мушакларнинг қисқариши, миокарднинг функцияси, суяк тўқимасининг шаклланиши ва қоннинг ивиши учун зарур. Ҳужайралар ва қон томир девори ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакцияларининг ривожланишига тўсқинлик қилади, организмнинг инфекцияларига чидамлилигини оширади.

Калий хлориди сув-электролит мувозанатини тиклайди. Салбий хроно- ва батмотроп таъсир кўрсатади, катта дозаларда эса – салбий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнларида иштирок этади. Ацетилхолиннинг миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимининг қўзғалишини чақиради. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларининг қисқаришини яхшилайди.

 

 

 

Фармакокинетикаси 

Сорбитол умумий метаболизмга тез киришади, унинг 80-90% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида йиғилади, 5% мия тўқималарида, юрак мушакларида ва скелет мушакларида йиғилади, 6-12% сийдик билан чиқарилади. Қон томирларга юборилганида натрий лактатидан натрий, СО2 ва Н2О ажралиб чиқади ва улар натрий бикарбонатини ҳосил қиладилар, бу қоннинг ишқорий заҳирасини ошишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (изомер L) фаол ҳисобланади, бошқа ярми (изомер D) эса метаболизмга учрамайди ва сийдик билан чиқарилади.

Натрий хлориди айланаётган қон хажмини фақат вақтинча ошириб, қон томир ҳавзасидан тезда чиқарилади. Диурезни кучайтиради.

 

Қўлланилиши

– капилляр қон оқишини яхшилаш учун травматик, операциядан ва куйишдан кейинги, гемолитик ва токсик шокни олдини олиш ва даволаш мақсадида, ўткир қон йўқотишда, куйиш касаллигида;

– интоксикация билан кечувчи инфекцион касалликларда, сурункали гепатитнинг зўрайишида;

– сепсисда;

– операциядан олдинги тайёрлаш учун ва операциядан кейинги даврда;

тромбоз, тромбофлебитлар, эндартеритлар олдини олиш ва даволаш мақсадида, артериал ва веноз қон айланишини яхшилашда

– Рейно касалигида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Реосорбилакт катталарга вена ичига оқим билан ёки томчилаб, минутига 40-60 томчи тезлигида юборилади. Зарурати бўлганида минутига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 минут ўтгач эса, реакция бўлмаганида, Реосорбилакт оқим билан юборилади.

Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 600-1000 мл дан (10-15 мл/кг беморнинг тана вазнига) бир марта ва 600-1000 мл (10-15 мл/кг беморнинг тана вазнига) дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади.

Сурункали гепатитларда катталарга – 400 мл (6-7 мл/кг беморнинг тана вазнига) дан томчилаб, такроран юборилади. Ўткир қон йўқотишда катталарга 1500 -1800 мл дан (тана вазнига 25 мл/кг дан) юборилади. Бундай ҳолда реосорбилакт инфузиясини госпиталгача бўлган босқичида, ихтисослашган тез ёрдам машинасида ўтказиш тавсия қилинади. Операциядан олдинги даврда ва турли хирургик аралашувлардан сўнг препарат 400 мл дозада (6-7 мл/кг тана вазнига) томчилаб 3-5 кун давомида юборилади. Қон томирларининг тромбооблитерацияловчи касалликларида тана вазнига 8-10 мл/кг дозада томчилаб, такрорий, кунора юборилади, даволаш курсига 10 та инфузиягача.

6 ёшгача бўлган болаларга препаратни 10 мл/кг дозасида юбориш тавия қилинида, 6 ёшдан 12 ёшгача – катталарга тавсия қилинган дозасининг ярими юборилади. 12 ёшдан катта бўлган болаларга катталар  билан бир хил дозада юборилади

 

Ножўя таъсирлари

Алкалоз ва аллергия реакцияси (тери тошмаси, қичишиш).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

— Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

— алкалозда,

— суюқликни катта ҳажмларини қуйиш мумкин бўлмаган холларда (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак-томир декомпенсацияси, III-даражали артериал гипертензия, терминал буйрак етишмовчилиги), сувсизланишда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Реосорбилакт  фосфат- и карбонат сақловчи эритмалар билан қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситаларини ташувчи-эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас. 

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат кислота-ишқор ҳолатининг ва қондаги электролитларнинг кўрсаткичлари, жигарнинг функционал ҳолати ва артериал босимнинг назорати остида қўлланади. Калькулёз холецистити бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан юборилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашга қарши кўрсатмалар  тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Алкалоз кўринишлари пайдо бўлади, улар препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилиши шароитида мустақил тез ўтиб кетади, баъзида коллапс, сувсизланиш (диурезнинг кучайиши ҳисобига). Юбориш тезлиги ошрилганида тахикардия, артериал босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин мустақил тез йўқолади.

 

Чиқарилиш шакли

100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл эритма полиэтилен флаконларда. 

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича. 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.