📜 Инструкция по применению Бренакс
💊 Состав препарата Бренакс
✅ Применение препарата Бренакс
📅 Условия хранения Бренакс
⏳ Срок годности Бренакс

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

БРЕНАКС, мушак ичи/вена ичи инъекцияси учун эритма

Стерил, апироген

Мушак ичига ёки вена ичига  инъекция

  • Фаол модда: ҳар бир ампула 500 мг цитиколинга эквивалент бўлган 52 мг цитиколин натрий сақлайди.
  • Фаол модда: ҳар бир ампула 1000 мг цитиколинга эквивалент бўлган 05 мг цитиколин натрий сақлайди.
  • Ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, концентрацияланган хлорид кислотаси (pH ни бошқариш учун), инъекция учун сув.

 

Препаратни қабул қилишни бошлашдан аввал, ушбу илова-варақани охиригача диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот сақланади.

 

  • Ушбу илова-варақани сақланг. У Сизга яна керак бўлиб қолиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.
  • Агар даволаниш вақтида шифокорга ёки касалхонага борсангиз, шифокорингизга препаратни қабул қилаётганиз хақида хабар беринг.
  • Илтимос, йўриқномага аниқлик билан ёндошинг. Препаратнинг юқори ёки паст дозаларини тавсияларсиз қабул қилманг.

 

 

Ушбу илова-варақада қуйидаги маълумотлар сақланади:

  1. Бренакс ўзи нима ва у қандай ҳолатларда қўлланилади
  2. Бренаксни қабул қилишни бошлашдан олдин
  3. Бренаксни қандай қабул қилиш керак
  4. Кузатиш мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Бренаксни қандай сақлаш керак

  1. БРЕНАКС ЎЗИ НИМА ВА У ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛАДИ?

БРЕНАКСНИНГ ҳар бир ампуласи  500 мг цитиколинга ёки 1000 мг цитоколинга эквивалент бўлган цитиколин натрий сақлайди. Ҳар бир картон қутида 5 та ампулали битта контур-уяли пластик ўрам сақланади.

Қўлланилиши

Бренакс  қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

  • Томирларнинг окклюзияси чақирган инсультнинг ўткир даври;
  • Ишемик ва геморрагик инсультлардан кейин тикланиш даври;
  • Бош-мия жароҳатлари, ўткир ва тикланиш даври.
  • Бош-миянинг дегенератив ва қон-томирли касалликларидаги когнитив бузилишларида қўлланилади.

 

 

 Махсус кўрсатмалар

Бош миянинг жароҳатларида бош мия ички босимини пасайтириш учун  Маннитол ёки кортикостероидларни буюриш лозим.

Бош мияга қон қуйилишида цитиколиннинг дозаси бир марта қабул қилганда 500 мг дан ошмаслиги лозим. Ушбу ҳолатда дозани иккига бўлиш керак (100-200 мг  дан кунига 2-3 марта).

  1. БРЕНАКСНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ОЛДИН

Бренакс  препаратини қандай ҳолатларда қўллаш мумкин эмас

  • Препаратга ёки унинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик;
  • ваготонияда (юрак ритмини бузилиши, қабзият, кучли терлаш билан кечувчи вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисмнинг тонусини устунлиги);
  • ҳомиладорлик ва лактация вақтида, чунки ушбу даврда препаратни қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.
  • препаратни алкоголь билан қўллаш мумкин эмас.

 

Агар Сизга юқорида санаб ўтилганлардан биронтаси таълуқли бўлса, Бренаксни қабул қилманг.

Агар Сизда гумон бўлса, Бренаксни қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Бренаксни қабул қилганда қуйидаги ҳолатларда   айниқса эҳтиёт бўлинг:

– кексалик ёшида

– транспорт воситаларини бошқаришда ва механизмларни ишлатишда

Агар илгари юқорида санаб ўтилганлар кузатилган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

БРЕНАКС ни овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Препаратни қабул қилиш бошқа усул билан амалга оширилиши туфайли, препаратни овқат ва ичимликлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Ҳомиладорлик

Препаратни қабул қилишни бошлашдан аввал, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлса, препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин.

Агар даволаниш вақтида Сиз ҳомиладорликни аниқлаган бўлсангиз, дарҳол шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Лактация даври

Препаратни қабул қилишни бошлашдан аввал, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар лактация даврида препаратни қабул қилишни зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш лозим.

Автотранспортни хайдаш ва  механизмларни бошқариш

Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва юқори психомотор фаолликни талаб этадиган фаолият билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

  

Бренакс таркибидаги айрим ёрдамчи моддалар хақида маълумот

Бренакснинг ҳар бир дозасида камида 1 ммоль (23 мг) миқдорда натрий сақлайди, буни препарат натрий сақламайди деб ҳам ҳисоблаш мумкин.

Бошқа препаратларни қабул қилиш

  • Цитиколин леводопанинг самарасини кучайтиради.
  • Меклофеноксат сақловчи дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
  • Бренаксни қонни тўхтатувчи воситалар, бош мия ички антигипертензив воситалари ва оддий перфузион суюқликлар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Сиз қандай препаратлар қабул қилаётганлигини ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, ҳатто ушбу препаратлар шифокор рецептисиз чиқарилса ҳам, шифокорингиз ёки фармацевтга доимо хабар беринг.

 

  1. БРЕНАКСНИ  ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК

Махсус қўллаш учун кўрсатма ва дозалаш/фойдаланиш тез-тезлиги

Сиз учун мос келадиган Бренакснинг дозаси шифокор томонидан белгиланади.

Оддий доза Бренакснинг 1 ампуласини ташкил этади, бу мушак ичига ёки секин вена ичига инъекцияси йўли билан ҳар 12 соатда юборилади.

Қўллаш усули

Бренаксни ҳам мушак ичига ҳам вена ичига юбориш мумкин.

Инъекция учун эритманинг ампуласини очгандан сўнг шприцга тортилади ва узунчоқ инъекцион нина ёрдамида мушакка чуқур қилиб юборилади. Эритмани юборишдан олдин қон томирлар шикастланмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун шприц поршени енгил орқага тортилади.

Бундан ташқари препарат вена ичига юборилади.

 

Турли ёш гуруҳлари

Педиатрия популяциясида буюрилиши:

Болаларда ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда препаратнинг хавфсизлиги ва самараси баҳоланмаган.

 

Кекса пациентларга буюрилиши:

Бренаксни кекса пациентларда қўллашнинг хавфсизлиги ва самараси бўйича етарли маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик

Агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан ошса, препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин.

Агар Бренакснинг таъсири жуда кучли ёки жуда кучсиз бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сиз Бренаксни тавсия этилган миқдордан кўп қабул қилган бўлсангиз:

Агар Сиз Бренаксни кўп қабул қилган бўлсангиз шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Агар Сиз Бренакс препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Унутилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилманг.

Агар Сиз БРЕНАКС ни қабул қилишни тўхтатсангиз:

Бренаксни қабул қилиш тўхтатилганида нохуш реакциялар кузатилмайди.

 

  1. КУЗАТИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Бошқа барча препаратлар каби, Бренакс препаратининг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган инсонларда ножўя реакцияларни чақириши мумкин.

Агар Сизда қуйидаги ножўя реакциялардан биронтаси кузатилса, Бренаксни қабул қилишни тўхтатинг ва дархол шифокорга мурожаат қилинг. Сизга шошилинч тиббий ёрдам керак бўлиши мумкин:

МНТ ва периферик нерв тизими: уйқусизлик, бош оғриқлари, бош айланиши, қўзғалувчанлик,  тремор, фалажланган оёқ-қўлларни оқариши.

Меъда-ичак йўллари: кўнгил айниши, иштаҳани пасайиши, жигар ферментлари фаоллигини ўзагириши.

Аллергик реакциялар: тошма, терини қичишиши, анафилактик шок (юзни, тил ва томоқни шиши, тери тошмаси, хуштаксимон нафас олиш, нафас олишни қийинлашиши, иссқлик ёки шок ҳолати чақирган аллергик реакциялар).

Бошқалар: иссиқлик ҳисси; алоҳида ҳолларда – қисқа муддатли гипотензив таъсири (артериал босимни пасайиши), парасимпатик нерв тизимининг рағбатлантириш (юрак ритмини бузилиши, қабзият, кучли терлаш) кузатилиши мумкин.

Агар Сиз қуйидаги ножўя реакциялардан биронтасини сезсангиз, дарҳол ўзингизни шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Ушбу жиддий ножўя реакциялар кам ҳолларда учрайди.

Агар Сиз қуйида санаб ўтилган реакциялардан биронтасини сезсангиз ўзингизни шифокорингизга хабар беринг:

 Юзни, тил ва томоқни шиши, тери тошмаси, хуштаксимон нафас олиш, нафас олишни қийинлашиши, иссқлик ёки шок ҳолати чақирган аллергик реакциялар.

Булар енгил ножўя самаралардир.

Агар ножўя самаралар жиддий характерга эга бўлса ёки Сиз ушбу илова-варақада таърифланган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

 

  1. БРЕНАКС  ПРЕПАРАТИНИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК

25ºС дан паст ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Илтимос яроқлилик муддатига яхшилаб  эътибор қилинг.

Бренаксни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

Агар Сиз маҳсулотни ёки ўрамини шикастланганлигини аниқлаган бўлсангиз, препаратни қабул қилманг.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.