ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КОРВАЛОЛ®
CORVALOL®
Препаратнинг савдо номи: Корвалол®.
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): α-бромизовалериан кислотасининг этил эфири, фенобарбитал, ялпиз мойи.
Дори шакли: таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 12,42 мг α-бромизовалериан кислотасининг этил эфири, 100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда 11,34 мг фенобарбитал, 0,88 мг ялпиз мойи;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати, β-циклодекстрин, калий ацесульфам.
Таърифи: оқ рангли, икки томонлама қавариқ юзали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ухлатувчи ва седатив препаратлари. Барбитуратларнинг мажмуавий препаратлари.
АТХ коди: N05CB02.
Фармакологик хусусиятлари
Корвалол® – тинчлантирувчи ва спазмолитик препарат, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари билан белгиланади.
α-бромизовалериан кислотасининг этил эфири асосан оғиз бўшлиғи ва бурун томоқдаги рецепторларни таъсирланиши, нерв тизимининг марказий бўлимларида рефлектор қўзғалувчанликни пасайиши ва бош мия пўстлоғи нейронларида ва пўстлоқ ости тузилмаларда тормозланиш кўринишларини кучайиши, шунингдек марказий томирларни ҳаракатлантирувчи марказларнинг фаоллигини пасайиши ва қон томирларнинг силлиқ мушакларига бевосита маҳаллий спазмолитик таъсири билан боғлиқ бўлган рефлектор тинчлантирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади.
Фенобарбитал катта яримшарлар пўстлоғига ўрта ва узинчоқ миянинг ретикуляр формацияси марказларининг фаоллаштирувчи таъсирини бостиради ва шу билан бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости тузилмаларига қўзғатувчи оқимларнинг таъсирини камайтиради. Фаоллаштирувчи таъсирларни камайиши, дозага қараб тинчлантирувчи, транквизияловчи ёки ухлатувчи самара кўрсатади. Корвалол® умумий артериал босимни пасайтириб, қон томирларнинг, айникса юрак, спазмларини йўқотиб ва олдини олиб, томирларни ҳаракатлантирувчи марказларга, коронар ва периферик томирларга қўзғатувчи таъсирни камайтиради.
Ялпиз мойи катта миқдорда эфир мойларини, шу жумладан тахминан 50% ментол ва 4-9% ментол эфирларини сақлайди. Улар силлиқ мушакларнинг спазмларини йўқотиб, оғиз бўшлиғининг «совуқли» рецепторларини таъсирлаш ва асосан юрак ва мия томирларини рефлектор кенгайтириш, тинчлантирувчи ва енгил ўт ҳайдовчи таъсир чақириш қобилиятига эга. Қалампирялпиз мойи антисептик ва спазмолитик таъсир кўрсатади, метеоризм кўринишларини бартараф қилиш қобилиятига эга.
Сублингвал қабул қилинганида тил ости соҳасидаёқ сўрилиши бошланади, фаол модданинг биокираолиши юқори (тахминин 60-80%). Самараси тез намоён бўлади (5-10 минут ўтгач). Ичга қабул қилинганида таъсири 15-45 минут ўтгач ривожланади ва 3-6 соат давом этади. Илгари барбитурат кислотасининг препаратларини қабул қилган шахсларда, жигарда фенобарбиталнинг қисқарган метаболизми ҳисобига таъсирининг давомийлиги қисқаради, у ерда барбитуратлар ферментларнинг индукциясини чақиради. Кекса ёшдаги одамларда ва жигар циррози бўлган пациентларда Корвалол®нинг метаболизми пасайган, шунинг учун уларда ярим чиқарилиш даври узаяди, бу дозани камайтиришни ва препаратни қабул қилишлар орасидаги интервални узайтиришни талаб қилади.
Қўлланилиши
- юқори таъсирчанлик билан кечувчи неврозлар;
- уйқусизлик;
- гипертония касаллиги ва вегетотомирли дистонияни мажмуавий даволашда;
- коронар томирларнинг яққоллиги кескин бўлмаган спазмлари, тахикардия;
- нейровегетатив бузилишлар билан боғлиқ бўлган ичак спазмлари (спазмолитик препарат сифатида) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари.
Корвалол® сублингвал (тил остига) ёки ичга, катталарга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади.
Зарурати бўлганида (яққол тахикардия ва коронар томирларнинг спазми) бир марталик доза 3 таблеткагача оширилиши мумкин.
Препаратни қўллаш давомийлигини, клиник самараси ва препаратни ўзлаштирилишига қараб шифокор белгилайди.
Ножўя таъсирлари
Корвалол® одатда яхши ўзлаштирилади. Алоҳида ҳолларда қуйидаги ножўя самаралари кузатилиши мумкин:
овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзият, эпигастрал соҳада оғирлик ҳисси, узоқ вақт қўллаганда – жигар функциясини бузилиши, кўнгил айниши, меъда ва ичак соҳасида дискомфорт;
нерв тизими томонидан: ҳолсизлик, атаксия, ҳаракат координациясини бузилиши, нистагм, галлюцинациялар, парадоксал қўзғалиш, диққатни жамлашни пасайиши, толиқиш, реакция тезлигини секинлашиши, бош оғриғи, когнитив бузилишлар, онгни чалкашиши, уйқучанлик, енгил бош айланиши;
қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз;
иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, аллергик реакциялар;
юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, брадикардия; юрак ритмини секинлашаши;
тери ва шиллиқ қаватлар томонидан: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз;
бошқалар: нафас олишни қийинлашиши.
Бром сақловчи препаратларни узоқ вақт қабул қилиш қуйидаги симптомлар: марказий нерв тизимини сусайиши, депрессив кайфият, депрессия, онгни чалкашиши, атаксия, апатия, конъюнктивит, ринит, кўз ёши оқиши, акне ёки пурпура каби симптомлар билан характерланувчи бром билан заҳарланишга олиб келиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига, бромга юқори сезувчанлик;
- жигар ва/ёки буйрак функциясини яққол бузилишлари;
- жигар порфирияси;
- оғир даражали юрак етишмовчилиги;
- яққол артериал гипотензия;
- ўткир миокард инфаркти;
- қандли диабет;
- депрессия;
- миастения;
- алкоголизм;
- наркотик ёки дорига қарамлик;
- ҳансираш, обструктив синдром билан кечувчи респиратор касалликларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Марказий сусайтирувчи таъсирга эга препаратлар Корвалол®нинг таъсирини кучайтиради.
Препаратнинг таркибида фенобарбитални мавжудлиги жигар ферментларини индукция қилиши мумкин, ва бу уни жигарда метаболизмга учровчи айрим дори воситалари (шу жумладан билвосита антикоагулянтлар, юрак гликозидлари, микробларга қарши, вирусларга қарши, замбуруғларга қарши, тутқаноққа қарши, тиришишга қарши, психотроп, перорал қанд даражасини пасайтирувчи, гормонал, иммуносупрессив, цитостатик, антиаритмик, антигипертензив дори воситалари, гризеофульвин, глюкокортикоидлар, перорал ҳомиладорликка қарши препаратлар) ннг метаболизмини тезлаштириши мумкин, чунки метаболизмнинг юқори даражаси туфайли, уларнинг самарадорлиги пасаяди.
Корвалол® анальгетиклар, махаллий анестетиклар ва ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради.
МАО ингибиторлари фенобарбиталнинг самарасини узайтиради. Рифампицин фенобарбиталнинг самарасини пасайтириши мумкин.
Фенобарбитални олтин препаратлари билан бир вақтда қўллаганда буйракни шикастланиши хавфи ошади.
Фенобарбитални ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда узоқ муддат қўллаганда меъда ярасини пайдо бўлиши ва қон кетиши хавфи мавжуд.
Вальпроат кислотаси билан бир вақтда қўлланганида, унинг самараси кучаяди.
Метотрексат билан бир вақтда қўлланганида, метотрексатнинг токсиклиги кучаяди.
Алкоголь препаратнинг самарасини кучайтиради, шунингдек унинг токсиклигини оширади. Препаратни қабул қилиш вақтида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Қўллашдаги мувофиқ хавфсизлик чоралари
Бир вақтда спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Препаратга қарамлик шаклланиши мумкинлиги туфайли, препаратни узоқ муддат қўллаш тавсия этилмайди.
Артериал гипотензияда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Препарат лактоза моногидрати сақлайди, шунинг учун агар Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бўлса, бу дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Махсус кўрсатмалар
Даволашнинг биринчи хафтасида Стивенс-Джонсон ва Лайелл синдроми ривожланиши хавфи юқори. Медикаментоз қарамлик ривожланиши хавфи, организмда бромни тўпланиши ва бром билан заҳарланиш мумкинлиги туфайли, узоқ вақт қўллаш тавсия этилмайди. Қабул қилгандан кейин юрак соҳасидаги оғриқ ўтиб кетмаган ҳолларда ўткир коронар синдромни инкор этиш учун шифокорга мурожаат этиш керак. Гиперкинезлар, гипертиреоз, буйрак усти бези гипофункцияси, декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, ўткир ва доимий оғриқ, дори воситалари билан ўткир интоксикацияда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланмасин.
Болалар
Болаларни даволаш учун қўллаш тажрибаси йўқ.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Автотранспорт хайдовчилари ва шунга ўхшаш механизмлар билан ишловчи шахслар препаратни қабул қилмасликлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин препарат қўлланмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши препарат тез-тез ёки узоқ муддат қўлланганида кузатилиши мумукин, бу уни ташкил қилувчиларининг тўпланиши билан боғлиқ. Узоқ муддат ва доимий қўллаш қарамлик, абстинент синдром, психомотор қўзғалиши чақириши мумкин. Препаратни қабул қилишни кескин тўхтатиш бекор қилиш синдромини чақириши мумкин.
Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: нафас марказини сусайиши, ҳатто уни тўхташигача; марказий нерв тизимини сусайиши, онгни чалкашиши, бош айланиши, атаксия, ҳатто чуқур уйқугача бўлган уйқучанлик; юрак-қон томир тизимини сусайиши, шу жумладан юрак ритмини бузилиши, тахикардия, артериал босимни ҳатто коллаптоид ҳолатгача пасайиши; кўнгил айниши, ҳолсизлик, тана ҳароратини пасайиши, диурезни камайиши.
Даволаш: симптоматик.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда. 1, 3 ёки 5 блистердан қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.