📜 Инструкция по применению Глюкоза- JURABEK
💊 Состав препарата Глюкоза- JURABEK
✅ Применение препарата Глюкоза- JURABEK
📅 Условия хранения Глюкоза- JURABEK
⏳ Срок годности Глюкоза- JURABEK

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЛЮКОЗА- JURABEK

GLUCOSUМ-JURABEK

 

Препаратнинг савдо номи: Глюкоза- JURABEK

Таъсир этувчи модда (ХПН): декстроза (глюкоза)

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

фаол модда: глюкоза – 50 г ёки 100 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Углеводли озиқлантириш учун восита

АТХ коди: В05ВА03

 

Фармакологик хусусиятлари

Регидратация ва дезинтоксикация учун восита.

Препаратни 5% эритмаси тўқималар учун изотоник бўлиб организм томонидан йўқотилган суюқлик ўрнини яхши қоплайди. Бундан ташқари, у енгил ўзлаштириладиган озуқа моддаларининг қимматли манбаидир. Унинг метаболизми натижасида организмнинг ҳаёт фаолияти учун керак бўлган катта миқдордаги энергия ажралиб чиқади.

Препаратнинг 10%, эритмалари тўқималар учун гипертоникдир. Вена ичига юборилганида (в/и) қоннинг осмотик босими ортади, тўқималардан суюқликни оқиши ва модда алмашинуви кучаяди, юрак мушагининг қисқариш функцияси кучаяди, диурез ошади.

 

Қўлланилиши

5% эритма – организмдаги карбонсувлар етишмовчилигини тўлдириш, қайт қилиш, ич кетиши оқибатидаги, операциядан кейинги даврдаги дегидратацияни коррекция қилиш. Дезинтоксикацион инфузион терапия учун. Коллапс, шок (турли қон ўрнини босувчи ва шокка қарши суюқликларнинг компоненти сифатида). В/и юбориш учун дори воситаларини эритмаларини тайерлаш учун қўлланади.

10% эритма – гипогликемия, инфекцион касалликлар, жигар касалликлари (гепатит, жигар дистрофия ва атрофияси), юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шиши, токсикоинфекциялар, турли интоксикациялар (наркотиклар, синил кислотаси ва унинг тузлари, углерод оксиди, анилин, маргимуш водороди, фосген ва бошқа моддалар билан заҳарланиш), геморрагик диатезларда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Флаконни бутунлигига ишонч ҳосил қилиш учун уни силкитиш керак. Эритмани 38-400С гача илитилади. Белгиси бўйича йиртиб (агарда у бўлса), иккиламчи ўрами очилади. Эритмали флаконни штативга осиб, сўрғичли қопқоқча олиб ташланади ва бир марталик система игнаси киритилади.

Препаратни 5% эритмаси в/и, томчилаб суткада 300-1500 мл дан, максимал 150 томчи/минут тезлик билан юборилади. Катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл. Тери остига (т/о) 300-500 мл ва ундан кўпроқ юборилиши мумкин. Клизма усули билан томчилаб суткада 300-500 мл дан 1000-2000 мл гача юборилади.

Препаратни 10% эритмаси в/и оқим билан (секин!) ҳар юборишда 20-40-50 мл дан юборилади. Зарур бўлганида в/и томчилаб, суткада 250-300 мл гача юборилади.

 

Ножўя таъсирлари

Ион мувозанатини бузилиши, гипергликемия, иситма, гиперволемия, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, юбориш жойида маҳаллий таъсирланиш, тромбофлебит бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Гипергликемия, қандли диабет, ўта юқори сезувчанлик, гиперлактацидемия, гипергидратация, операциядан кейинги глюкозани утилизациясини бузилишлари, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, гиперосмоляр комада қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Осмолярлигини ошириш учун препаратни натрий хлоридни изотоник эритмаси билан бирга қўлланилиши мумкин. Препарат тўлиқ ва тез ўзлаштирилиши учун, т/о 4-5 ТБ инсулин юбориш мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

5% ва 10%, инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл. 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.