📜 Инструкция по применению Х-Пайлс
💊 Состав препарата Х-Пайлс
✅ Применение препарата Х-Пайлс
📅 Условия хранения Х-Пайлс
⏳ Срок годности Х-Пайлс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Х-ПАЙЛС

X-PILES

 

Препаратнинг саво номи: Х-Пайлс

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма

Таркиби:

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Уятчан мимоза (Mimosa pudica) барглари экстракти                  5,0 г;

Оқ эклипта (Eclipta alba) ўти экстракти                                       3,0 г;

Барбадосс алоэ (Aloe barbadensis) барглари экстракти               3,0 г;

Витекса (Vitex nigundo) барглари экстракти                               3,0 г;

Ҳинд азадирахтаси (Azadirachta indica) пўстлоғи экстракти    0,5 г;

Сарисоқ пиёз (Allium sativum) экстракти                                     0,5 г;

Сариқ итузум (Solanum xanthocarpum) ўти экстракти                0,5 г;

Қора итузум (Solanum nigrum) ўти экстракти                              0,5 г;

Камфора                                                                                           1,225 г;

Натрий тетраборати                                                                       1,0 г;

Рух оксиди                                                                                      1,0 г;

ёрдамчи моддалар: оқ парафин – 15,0 г; цитостеарил – 6,8 г; цитомакрогол 1000 – 1,2 г; суюқ парафин – 6,0 г; стеарин кислотаси – 1,0 г; пропиленгликол – 7,5 г; хлорокрезол –
0,1 г; тозаланган сув – керакли миқдорда.

Таърифи: ёт киритмаларсиз, оч жигарранг рангдан тўқ жигарранг ранггача бўлган суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бавосилни маҳаллий даволаш учун қўлланадиган восита.

ATX коди: C05AX03

Фармакологик хусусиятлари

Суртманинг таркибидаги компонентлар антибактериал, яллиғланишга қарши, қичишишга қарши, тинчлантирувчи, жароҳатни битишига ёрдам берувчи, иммуномодулятор, гемостатик ва оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми ва самарадорлиги «Х-Пайлс» суртмасининг таркибига кирувчи фаол моддаларнинг хусусиятларига асосланган. «Х-Пайлс» суртмаси шиллиқ қаватнинг регенерациясини тезлаштиришга ёрдам беради, қон кетишларга мойилликни камайтиради. Бир-бирининг таъсирини кучайтирадиган табиий моддаларнинг мажмуаси ҳисобига, умуман суртма қўлланганида ижобий самарасини тез ривожланиши кузатилади.

Қўлланилиши

Ташқи геморрой, орқа тешикни ёриқлари, эрозияси ва микрожароҳатлари, қичишишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат гигиеник муолажалар ўтказилганидан сўнг қўллансин.

Катталарга препаратни қўллашдан олдин шикастланган соҳани нам салфетка билан аста-секин тозалаб, суртмани суртишга тайёрлаш керак. Сўнгра намликни туалет қоғози ёки юмшоқ мато ёрдамида эҳтиёткорлик билан қуритиш керак.

Суртма шикастланган соҳага кунига 3-4 марта (эрталаб, тунда ва ҳар сафар ич келганидан кейин) суртилади. Суртма шунингдек орқа тешик атрофидаги терига ҳам суртилади.

12 ёшгача бўлган болаларга – шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланади. «Х-Пайлс» таблеткалари билан бирга қўллаш янада тезроқ соғайишига олиб келади.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тадқиқотлар вақтида аниқланмаган. Препаратнинг ингредиентларига индивидуал юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кузатилмаган.

Махсус кўрсатмалар

12 ёшгача бўлган болаларга, ҳомиладорлик ва лактация даврида шифокор билан маслаҳатлашиб ўтказилади. Препарат қўлланганидан сўнг 24 соат давомида орқа тешикдан кўп миқдорда қонли ажралма ажралса, ёки терапевтик самараси кузатилмаса, проктолог билан қўшимча равишда маслаҳатлашиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кузатилмаган. Тавсия этилган бир марталик ва суткалик дозалари аҳамиятли даражада ошириб юборилганида аллергик реакцияларни ривожланиш эҳтимоли ошиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

30 г дан тубада. Туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

+27оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.