ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГАБАФАСТ®
GABAFAST®
Препаратнинг савдо номи: Габафаст®
Таъсир этувчи модда (ХПН): габапентин
Дори шакли: капсула
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 300 мг габапентин ;
ёрдамчи моддалар: маннитол, маис крахмали, магний стеарати, тозаланган тальк, коллоид кремний диоксиди.
Таърифи: қизил қопқоқли ва оқ рангли асосли, оқ ёки сарғиш оқ рангли кукун сақловчи “1” ўлчамдаги қаттиқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: тутқаноққа қарши воситалар.
АТХ коди: N03AX12.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Габапентиннинг аниқ таъсир механизми номаълум.
Габапентин ГАМК (гамма-аминомой кислотаси) нейромедиатори билан структур боғланган, лекин унинг таъсир механизми ГАМК синапслари билан ўзаро таъсирлашадиган, шу жумладан вальпроат, барбитуратлар, бензодиазепинлар, ГАМК-трансаминаза ингибиторлари, ГАМК сўрилиши ингибиторлари, ГАМК агонистлари ва ГАМК олддорилари каби бир қатор бошқа фаол моддалардан фарқ қилади. In vitro шароитдаги тадқиқотда радиоакив изотоп билан нишонланган габапентин каламушларнинг бош мия тўқимасида янги жойига характерли пептид боғланишга эга бўлган, шу жумладан неокортекс ва гиппокамп, улар габапентиннинг тиришишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсирига ва унинг ҳосиласи структурасига мансуб бўлиши мумкин. Габапентин учун боғланиш маркази потенциалга боғлиқ кальций каналларининг альфа-2-дельта-суббирлиги каби идентификация қилинган.
Габапентин тегишли клиник концентрацияларда бошқа одатдаги препаратлар ёки бош миянинг нейротрансмиттер рецепторлари, шу жумладан ГАМК А, ГАМК Б, бензодиазепин, глутамат, глицин ёки N-метил-D-аспартат рецептор билан боғланмайди.
In vitro шароитда габапентин натрий каналлари билан ўзаро таъсирлашмайди ва шу билан фенитоин ва карбамазепиндан фарқ қилади. In vitro шароитдаги айрим тест-тизимларда габапентин глутаматнинг агонисти N-метил-D-аспартат (NMDA) жавобни қисман пасайтиради, лекин фақат in vivo шароитда эришилмайдиган 100 мкмоль дан юқори концентрацияларда. In vitro шароитда габапентин моноаминлар нейротрансмиттерларни ажралиб чиқишини бироз камайтиради. Каламушларда габапентинни қўллаш бош миянинг айрим соҳаларида ГАМК алмашинувини ошишига олиб келган; бу самара вальпроат натрийга ўхшаш бўлган, гарчи бош миянинг бошқа соҳаларида кузатилсада. Габапентиннинг тиришишга қарши самараларга бундай турли таъсирларнинг муҳимлигини яна ўрганиш керак. Ҳайвонларда габапентин бош мияга осон киради ва максимал электрошок, кимёвий тиришишга қарши, шу жумладан ГАМК синтези ингибиторлари, тиришишнинг генетик моделларида тиришишларни олдини олади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ичга қабул қилингандан кейин габапентиннинг плазмадаги чўққи концентрациясига 2 соатдан 3 соатгача эришилади. Габапентиннинг биокираолишлиги (сўрилган дозанинг улуши) доза оширилган сари камайишга мойил. 300 мг капсуланинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 60% ни ташкил қилади. Озиқ овқат маҳсулотлари, шу жумладан ёғларни кўп миқдорда сақловчи маҳсулотлар габапентиннинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсирга эга эмас.
Габапентиннинг фармакокинетикаси такроран юборишга боғлиқ эмас. Гарчи плазмадаги габапентиннинг концентрацияси клиник тадқиқотларда 2 мкг/мл дан 20 мкг/мл гача бўлсада, бундай концентрация хавфсиз ёки самарадор деб баҳоланмаган. Фармакокинетик кўрсаткичлар 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Қўллашнинг ҳар саккиз соатидан кейин габапентиннинг барқарор фармакокинетик кўрсаткичларини қисқача таърифи (% ОСО)
Фармакокинетик кўрсаткичлар | 300 мг
(N = 7) |
400 мг
(N = 14) |
800 мг
(N=14) |
|||
Кўрсаткич | %CV | Кўрсаткич | %CV | Кўрсаткич | %CV | |
Cmax (µг/мл) | 4.02 | 24 | 5.74 | 38 | 8.71 | 29 |
Tmax (соат) | 2.7 | 18 | 2.1 | 54 | 1.6 | 76 |
T1/2 (hr) | 5.2 | 12 | 10.8 | 89 | 10.6 | 41 |
AUC (0-∞) µг • соат/мл) | 24.8 | 24 | 34.5 | 34 | 51.4 | 27 |
Ae% (%) | NA | NA | 47.2 | 25 | 34.4 | 37 |
Cmax = Плазмадаги максимал концентрация барқарор ҳолатда
tmax = Cmax га эришиш учун вақт T1/2 = Ярим чиқарилиш даври AUC(0-∞) = Доза юборилгандан кейин 0 соатдан ∞ соатгача бўлган вақтда фармакокинетик эгри чизиқ остидаги майдон барқарор ҳолатда Ae% = Қабул қилингандан кейин 0 соатдан ∞ соатгача ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилган дозанинг фоизи NA = Мавжуд эмас |
Тақсимланиши
Габапентин плазма оқсиллари билан боғланмайди ва 57,7 литрга тенг тақсимланиш хажмига эга. Тутқаноғи бўлган пациентларда габапентиннинг орқа мия суюқлигидаги (ликвордаги) концентрацияси плазмадаги барқарор мувофиқ концентрациясининг тахминан 20% ни ташкил этади. Габапентин эмизикли аёлларнинг кўкрак сутида аниқланади.
Метаболизми
Одам организмида габапентиннинг моддалар алмашинувининг ҳеч қандай исботлари мавжуд эмас. Габапентин дори препаратларининг метаболизмига жавоб берувчи жигар оксидаза ферментларининг фаоллигига таъсир қилмайди.
Чиқарилиши
Габапентин ўзгармаган кўринишда фақат буйрак экскрецияси орқали чиқарилади. Габапентиннинг ярим чиқарилиш даври дозага боғлиқ эмас ва ўртача 5 соатдан 7 соатгачани ташкил қилади.
Кекса пациентларда ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда габапентиннинг плазмадаги клиренси камаяди. Габапентиннинг чиқарилиш тезлиги константаси, плазмадаги клиренси ва буйрак клиренси креатинин клиренсига тўғри пропорционал.
Габапентин плазмадан гемодиализ ёрдамида чиқарилади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ёки гемодиализда бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш тавсия этилади.
Болаларда габапентиннинг фармакокинетикаси 1 ойликдан 12 ёшгача бўлган соғлом кўнгиллиларда аниқланган. Умуман олганда, 5 ёшдан ошган болаларда габапентиннинг плазмадаги концентрацияси мг/кг асосида дозаланган катталар учун концентрацияси билан бир хил.
Тўғри пропорционаллик/ тескари пропорционаллик
Габапентиннинг биокираолишлиги (сўрилган дозанинг улуши) доза ошган сари камайиб боради, у фармакокинетик кўрсаткичларга тескари пропорционалликни намоён этади, уларга биокираолишлик кўрсаткичлари (F), масалан, Ae%, CL/F, Vd/F. Чиқарилиш фармакокинетикаси (CLr ва T1/2 каби F ни ўз ичига олмаган фармакокинетик кўрсаткичлар) тўғри пропорционал фармакокинетика билан таърифланади. Габапентиннинг концентрациясининг барқарор ҳолатини бир дозадан билиш мумкин.
Қўлланилиши
Тутқаноқ
Габапентин катталар ва 6 ёш ва ундан катта болаларда иккиламчи ёйилган ёки усиз парциал тиришишларни ёрдамчи даволаш сифатида мўлжалланган.
Габапентин катталар ва 12 ёш ва ундан катта болаларда иккиламчи ёйилган ёки усиз парциал тиришишларни монотерапия сифатида мўлжалланган.
Периферик нейропатик оғриқни даволаш
Габапентин катталарда оғриқли диабетик нейропатия ва постгерпетик невралгия каби периферик нейропатик оғриқни даволаш учун мўлжалланган.
Қўллаш усули ва дозалари
Перорал қўллаш учун буюрилади.
Габапентин овқат билан ёки усиз қабул қилиниши мумкин ва капсулани бутунлигича етарли миқдордаги суюқлик (масалан бир стакан сув) билан қабул қилиш керак.
Барча кўрсатмалар бўйича даволашни бошлаш учун 2-жадвалда таърифланган ва катталар ва 12 ёш ва ундан катта ўсмирлар учун тавсия этилган титрланган схемани қўллаш керак. 12 ёшгача бўлган болалар учун дозалаш бўйича тавсиялар бу бўлимда кейинги кичик бўлимда келтирилган.
2-жадвал
ДОЗАЛАШ СХЕМАСИ – БОШЛАНҒИЧ ТИТРЛАШ
1 кун | 2 кун | 3 кун |
300 мг кунига бир марта | 300 мг кунига икки марта | 300 мг кунига уч марта |
Тутқаноқ
Тутқаноқ одатда узоқ муддат даволашни талаб этади. Дозалаш шахсий ўзлаштираолиниши ва самарадорлигига боғлиқ равишда даволовчи шифокор томонидан белгиланади. Шифокор фикри бўйича дозани камайтириш, тўхтатиш ёки муқобил дори воситалари билан алмаштириш зарурати бўлганида, буни камида бир ҳафта давомида аста-секин амалга ошириш керак.
Катталар ва ўсмирлар:
Клиник тадқиқотларда дозалашнинг самарали диапазони суткада 900 мг дан 3600 мг гачани ташкил қилган. Даволаш 1 жадвалда кўрсатилганидек дозани титрлаш йўли билан ёки биринчи куни 300 мг кунига уч марта (TID) юбориш йўли билан бошлаш мумкин. Бундан кейин пациентнинг шахсий реакцияси ва ўзлаштираолишига қараб доза кунига 3600 мг максимал дозагача ҳар 2-3 кунда суткада 300 мг га ошириш мумкин. Габапентиннинг дозасини секин титрлаш аниқ пациентлар учун мос келиши мумкин. Кунига 1800 мг дозага эришишнинг минимал вақти – бир хафта, суткада 2400 мг га эришиш учун умуман олганда 2 хафта ва кунига 3600 мг гача эришиш учун умуман олганда 3 хафта талаб этилади. Суткада 4800 мг гача дозалари узоқ муддатли клиник тадқиқотларда яхши ўзлаштирилган. Умумий суткалик доза учта тенг бир марталик дозаларга бўлиниши керак, тиришишларни қайталанишидан сақланиш учун дозалар орасидаги максимал интервал 12 соатдан ошмаслиги керак.
6 ёш ва ундан катта болалар:
Бошланғич доза кунига 10 мг/кг дан 15 мг/кг гачани ташкил этиши керак ва самарали дозага тахминан уч кун давомида аста-секин ошириб борилувчи титрлаш йўли билан эришилади. 6 ёш ва ундан катта болаларда габапентиннинг самарали дозаси суткада
25 мг/кг дан 35 мг/кг гачани ташкил қилади. Суткада 50 мг гача бўлган дозалар узоқ муддатли клиник тадқиқотларда яхши ўзлаштирилган. Умумий суткалик доза учта тенг бир марталик дозаларга бўлиниши керак, дозалар орасидаги максимал интервал 12 соатдан ошмаслиги керак.
Габапентин билан даволашни мувофиқлаштириш учун плазмадаги габапентиннинг концентрациясини назорат қилиш талаб этилмайди. Бундан ташқари, габапентиннинг плазмадаги концентрацияси ёки тутқаноққа қарши бошқа дори воситаларининг зардобдаги концентрациясини ўзгариши ҳақида хавотир олмасдан, габапентин тутқаноққа қарши бошқа дори воситалари билан бирга қўлланиши мумкин.
Периферик невропатик оғриқ
Катталар
Клиник тадқиқотларда дозалашнинг самарали диапазони суткада 900 мг дан 3600 мг гачани ташкил қилган. Даволаш 1 жадвалда кўрсатилганидек дозани титрлаш йўли билан ёки биринчи куни 300 мг кунига уч марта (TID) юбориш йўли билан бошлаш мумкин. Бундан кейин пациентнинг шахсий реакцияси ва ўзлаштираолишига қараб доза кунига 3600 мг максимал дозагача ҳар 2-3 кунда суткада 300 мг га ошириш мумкин. Габапентиннинг дозасини секин титрлаш аниқ пациентлар учун мос келиши мумкин. Кунига 1800 мг дозага эришишнинг минимал вақти – бир хафта, суткада 2400 мг га эришиш учун умуман олганда 2 ҳафта ва кунига 3600 мг гача эришиш учун умуман олганда 3 ҳафта талаб этилади.
Оғриқли диабетик нейропатия ва постгерпетик невралгия каби периферик нефропатик оғриқни даволаганда 5 ойдан ортиқ даволаш учун клиник тадқиқотларда самарадорлиги ва хавфсизлиги кўриб чиқилмаган. Агар пациентга периферик нефропатик оғриқни даволаш учун 5 ойдан кўпроқ дозалаш талаб этилса, даволовчи шифокор пациентнинг клиник ҳолатини баҳолаши ва қўшимча даволашга бўлган эҳтиёжни баҳолаши керак.
Барча кўрсатмалар учун йўриқнома
Соғлиғининг умумий ҳолати ёмон бўлган, яъни тана вазни паст, аъзолар трансплантациясидан кейин ва бошқалар бўлган пациентларда дозани аста-секин титрлаш ёки катта бўлмаган дозалар ва дозани оширишлар орасида давомли интерваллар билан титрлаш керак.
Кекса ёшдаги (65 ёшдан катта) пациентларда қўллаш
Кекса ёшдаги пациентларда ёшга боғлиқ буйрак фаолиятини сусайиши туфайли, дозага тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин (2 жадвалга қаранг). Уйқучанлик, периферик шиш, астения кўпроқ кекса пациентларда намоён бўлиши мумкин.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ва/ёки гемодиализда бўлган пациентларга 3-жадвалда кўрсатилганидек дозага тузатиш киритиш тавсия этилади. Габапентин 100 мг капсулалари буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозалашга риоя қилинганда қўллаш мумкин.
2-жадвал
Буйрак фаолияти асосида катта беморларда габапентинни дозалаш
Креатинин клиренси (мл/мин) | Умумий суткалик доза (мг/кун) |
≥80 | 900-3600 |
50-79 | 600-1800 |
30-49 | 300-900 |
15-29 | 150b-600 |
<15с | 150b-300 |
а суткалик йиғинди доза уч қабул қилишга бўлиниши керак. Буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси <79 мл/мин) бўлган пациентлар учун дозани камайтириш.
б 300 мг дан кунора буюрилиши керак.
в креатинин клиренси <15 мл/мин бўлган пациентлар учун суткалик доза креатинин клиренсига пропорционал равишда камайтирилиши керак (масалан, креатинин клиренси минутига 7,5 мл бўлган пациентлар суткалик дозанинг ярмини қабул қилишлари керак, бу креатинин клиренси минутига 15 мл бўлган пациентлар қабул қиладиган дозага тенг).
Гемодиализда бўлган пациентларда қўлланиши
Ҳеч қачон габапентин қабул қилмаган, гемодиализда бўлган анурияли пациентлар учун зарб дозаси 300 мг дан 400 мг гачани ташкил этади, сўнгра ҳар 4 соатлик гемодиализдан кейин 200 мг дан 300 мг гача габапентинни қўллаш тавсия этилади. Диализ ўтказилмаган кунлари габапентин билан даволаш ўтказилмайди.
Гемодиализдаги буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар учун габапентиннинг самарани бир маромда ушлаб турувчи дозаси 3-жадвалда келтирилган тавсияларга асосланиши керак. Самарани бир маромда ушлаб турувчи дозага қўшимча равишда ҳар 4 соатлик гемодиализдан кейин 200 мг дан 300 мг гача габапентинни қўллаш тавсия этилади.
Ножўя таъсирлари
Тутқаноғи (ёрдамчи ва монотерапия) ва невропатик оғриғи бўлган беморларда клиник тадқиқотлар жараёнида кузатилган ножўя реакциялар синф ва тез-тезлик (жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди)) бўйича қуйида келтирилган ягона рўйхатда кўрсатилган. Клиник тадқиқотларда турли тез-тезликда аниқланган ножўя реакциялар ҳисоботда жуда тез-тез пайдо бўлувчи деб белгиланган.
Ҳар бир тез-тезлик бўйича гуруҳда ножўя реакциялар жиддийлигини камайиши тартибида келтирилган.
Инфекциялар ва зарарланишлар
Жуда тез-тез: Вирусли инфекциялар
Тез-тез: Пневмония, респиратор инфекциялар, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, инфекциялар, ўрта отит
Қон ва лимфатик тизим
Умумий: Лейкопения
Кам ҳолларда: Тромбоцитопения
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: Аллергик реакциялар (масалан, эшакеми)
Метаболизм ва озиқланишни бузилишлари
Тез-тез: Анорексия, иштаҳани ошиши
Руҳий бузилишлар
Тез-тез: Душманлик, онгни чалкашиши ва эмоционал лабиллик, депрессия, хавотирлик, асабийлик, аномал фикрлаш
Кам ҳолларда: Галлюцинациялар
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: Уйқучанлик, бош айланиши, атаксия
Тез-тез: Тиришишлар, гиперкинезлар, дизартрия, амнезия, тремор, уйқусизлик, бош оғриғи, парестезия, гипестезия каби ҳиссиётлар, аномал координация, нистагм, рефлексларни ошиши, пасайиши ёки йўқлииги
Кам ҳолларда: Ҳаракатни бузилизи (масалан, хореоатетоз, дискинезия, дистония)
Кўз касалликлари
Тез-тез: Амблиопия, диплопия каби кўришни бузилиши
Қулоқ ва лабиринт касалликлари
Тез-тез: Бош айланиши
Кам ҳолларда: Қулоқларда шанғиллаш
Юрак томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: Пальпитация
Қон томир томонидан бузилишлар
Тез-тез: Гипертония, вазодилатация
Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари касалликлари
Тез-тез: Ҳансираш, бронхит, фарингит, йўтал, ринит
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез: Қусиш, кўнгил айниши, стоматологик бузилишлар, гингивит, диарея, қоринда оғриқ, диспепсия, қабзиятлар, оғизни ёки томоқни қуриши, метеоризм
Кам ҳолларда: Панкреатит
Гепатобилиар бузилишлар
Кам ҳолларда: Гепатит, сариқлик
Тери ва тери ости тўқималари касалликлари
Тез-тез: Юзни шиши, жисмоний шикастланиш оқибатида лат ейиш деб таърифланадиган пурпура, тошма, қичишиш, ҳуснбузар
Кам ҳолларда: Стивенс-Джонсон синдроми, ангионевротик шиш, кўп шаклли эритема, алопеция
Суяк-мушак, бириктирувчи тўқима ва суяк патологиялари
Тез-тез: Артралгиялар, миалгия, белда оғриқ, тиришишлар
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан
Тез-тез: Сийдикни тутиб туролмаслик
Кам ҳолларда: Ўткир буйрак етишмовчилиги
Репродуктив тизими ва кўкрак бези томонидан бузилишлар
Умумий: Импотенция
Умумий бузилишлар ва юбориш жойи ҳолати
Жуда тез-тез: Толиқиш, иситма
Тез-тез: Периферик ёки тарқалган шишлар, юришни бузилиши, астения, оғриқ, умумий лоҳаслик, грипп синдроми
Кам ҳолларда: Нохуш кўринишлар (асосан хавотирлик, уйқусизлик, кўнгил айниши, оғриқ, терлаш), кўкракда оғриқ. Тушунтириб бўлмайдиган тўсатдан ўлим ҳолатлари қайд этилган, уларни габапентин билан боғлиқлиги аниқланмаган.
Таҳлиллар
Тез-тез: Лейкоцитлар сонини камайиши, тана вазнини ошиши
Кам ҳолларда: Қандли диабети бўлган беморларда қонда глюкоза даражасини ўзгариши
Жароҳатлар ва заҳарланишлар
Тез-тез: Тўсатдан жароҳатланиш, синиш, едирилиш
Габапентин билан даволаганда панкреатит ривожланган ҳолатлар ҳақида хабар берилмаган. Габапентин билан сабаб боғлиқлиги аниқланмаган.
Нафас йўлларининг инфекциялари, ўрта отит, бронхит ва тиришишлар фақат болаларда клиник тадқиқотларда қайд этилган. Бундан ташқари, клиник тадқиқотлар жараёнида болаларда кўпинча тажавузкор ҳулқ ва гиперкинезия ҳақида хабар берилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Фаол моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Уйқучанлик каби марказий нерв тизимини (МНТ) сусайиши белгиси ривожланиши юзасидан пациентларни синчковлик билан назорат қилишни таъминлаш керак ва мувофиқ равишда габапентин ва морфиннинг дозасини камайтириш керак.
Габапентин ва фенитоин, вальпроат кислотаси, фенобарбитал, карбамазепин билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Соғлом одамларда ва тиришишга қарши бошқа воситаларни қабул қилаётган пациентларда габапентиннинг мувозанат ҳолатидаги фармакокинетикаси бир хил.
Габапентинни норэтиндрон ва/ёки этинилэстрадиол сақловчи перорал контрацептивлар бошқа компонентларнинг барқарор фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Габапентинни алюминий ва магний сақловчи антацидлар билан бирга қўллаш габапентиннинг биокираолишлигини 24% гача камайтиради. Габапентинни антацидлар буюрилгандан кейин камида икки соатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади.
Пробенецид билан бирга қўлланилганда габапентиннинг буйрак экскрецияси ўзгармайди.
Циметидин билан бирга қўлланилганда кузатиладиган габапентиннинг буйрак экскрециясини бироз пасайиши клиник аҳамиятли ҳисобланмайди.
Махсус кўрсатмалар
Гарчи тиришишларни ривожланиши билан бекор қилиш синдроми габапентин билан даволашда аниқланмаган бўлса ҳам, шунга қарамасдан, ТҚП воситалари билан даволашни кескин бекор қилиш порциал тутқаноғи бўлган беморларда тиришишларни ривожланишини қўзғатиши мумкин (Қўллаш усули ва дозаларига қаранг).
Абсанс-тутқаноқни даволашда габапентин самарали восита ҳисобланмайди.
Морфин билан бирга даволаш талаб қилинган пациентларда, габапентиннинг дозаларини ошириш талаб қилиниши мумкин. Бунда пациентларни уйқучанлик каби марказий нерв тизимининг белгиларини ривожланиши бўйича синчков кузатувини таъминлаш керак. Бундай ҳолда габапентин ёки морфиннинг дозасини адекват пасайтирилиши керак (Дориларнинг ўзаро таъсирига қаранг).
Лаборатория тадқиқотлари
Габапентин бошқа тиришишга қарши воситаларга қўшилганида сийдикда оқсилни Ames N-Multistix SGÒ, тест-тасмаси ёрдамида аниқлашда сохтамусбат натижалар қайт этилган. Сийдикда оқсилни аниқлаш учун спецификроқ бўлган сульфацил кислотасини преципитацияси усулидан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланилиши
Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун габапентинни ҳомиладорлик вақтида, фақат агарда она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила ва янги туғилган чақалоқ (ривожланиш нуқсонлари, ақлий ва жисмоний ривожланишини секинлашиш) мумкин бўлган хавфидан устун бўлган ҳолда ишлатиш керак.
Габапентин кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун даволаниш вақтида эмизишдан воз кечиш лозим.
Автомобилни бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири
Пациентлар автомобилни бошқариш, шунингдек психомотор реакциялар тезлиги талаб қилувчи ишларни бажаришдан сақланишлари лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
49 г гача габапентиннинг дозаси ошириб юборилганда ўткир, ҳаёт учун хавфли токсик самаралар кузатилмаган. Дозани ошириб юборилиши симптомлари: бош айланиши, кўзларда иккиланиш, нутқни ноаниқлиги, уйқучанлик, летаргия ва енгил диарея. Тутиб турувчи даволанган барча беморлар тўлиқ соғайиб кетган. Юқорироқ дозаларда габапентинни сўрилиши камайиши дозани ошириб юборилганда препаратни сўрилишини чеклаши мумкин ва шундай қилиб дозани ошириб юборилганда токсикликни камайтириши мумкин.
Габапентин дозасини ошириб юборилиши, айниқса марказий нерв тизимининг бошқа депрессантлари билан бирга қўлланилганда комага олиб келиши мумкин.
Габапентин гемодиализ ёрдамида чиқариб юборилиши мумкинлигига қарамасдан, аввалги тажрибага асосланиб, одатда бу талаб этилмайди. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга гемодиализ буюрилиши мумкин.
Препаратни 8000 мг/кг дозада қабул қилган сичқонлар ва каламушларда габапентиннинг ўлимга олиб келувчи перорал дозаси ичга қабул қилинганда аниқланмаган. Ҳайвонларда ўткир токсиклик белгилари атаксия, нафас олишни қийинлашиши, птоз, гипофаоллик ёки қўзғалишни ўз ичига олади.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан блистерда, 3 ёки 10 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Яроқлилик муддати
24 ой.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин. Намликдан ҳимоялансин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.