📜 Инструкция по применению Л’эсфаль
💊 Состав препарата Л’эсфаль
✅ Применение препарата Л’эсфаль
📅 Условия хранения Л’эсфаль
⏳ Срок годности Л’эсфаль

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Л’ЭСФАЛЬ

L’ESFAL

 

Препаратнинг савдо номи: Л’эсфаль

Таъсир этувчи модда (ХПН): фосфатидилхолин

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: соя дуккакидан олинадиган 50 мг фосфатидилхолин;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, дезоксихол кислотаси, натрий хлориди, натрий гидроксиди, рибофлавин (Е 101), инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, сариқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор препаратлар

АТХ коди: А05ВА50.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препаратда сақланувчи фосфолипидлар ўзининг кимёвий тузилиши бўйича эндоген фосфолипидларга ўхшаш, лекин кўп тўйинмаган (эссенциал) ёғ кислоталарини сақлаши бўйича улардан анча юқори. Бу юқори энергетик молекулалар асосан хужайра мембраналарининг тузилмаларига жойлашади ва жигарнинг шикастланган тўқималарини тикланишини енгиллаштиради. Фосфолипидлар липопротеинларнинг метаболизмини бошқариш орқали липидларнинг бузилган метаболизмига таъсир қилади, бунинг натижасида нейтрал ёғлар ва холестерин ташилиш учун ва оксидланиш учун яроқли шаклларга айланади, айниқса юқори зичликдаги липопротеинларни (ЮЗЛП) холестеринни боғлаш қобилиятини ошиши, ва кейинги оксидланиш учун мўлжалланганлиги туфайли. Фосфолипидларни ўт- чиқариш йўллари орқали ажралиши вақтида литоген индекс пасаяди ва сафронинг турғунлашаши юз беради.

Фармакокинетикаси

Холин компоненти учун ярим чиқарилиш даври 66 соатни, тўйинган ёғ кислоталари учун – 32 соатни ташкил қилади.

Одам организмидаги кинетик текширишларда ҳар бир юборилган 3Н ва 14С изотоплардан 5% дан камроғи ахлат билан чиқарилган.

Қўлланилиши

Жигарнинг ёғли дистрофияси, ўткир ва сурункали гепатитлар, жигар циррози, жигар ва ўт чиқариш йўлларидаги хирургик аралашувларда беморни операциядан олдинги ва кейинги даволаш, жигарнинг токсик шикастланишлари, ҳомиладорлар токсикози, псориаз, радиацион синдромда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат тиниқ эритмани ишлатиш керак.

Препарат вена ичига аста-секин юборилади. Маҳаллий реакция пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли препаратни мушак ичига юбориш мумкин эмас.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга вена ичига аста-секин суткада 5-10 мл, оғир ҳолларда эса – суткада 10 мл дан 20 мл гача буюрилади. Бир мартада 10 мл препарат юборишга рухсат берилади. Препаратни суюлтириш учун пациентнинг ўз қонини 1:1 нисбатда ишлатиш тавсия қилинади. Даволаш курси кейинги фосфатидилхолиннинг перорал шаклига ўтиш билан 10 суткани ташкил қилади.

Псориазни даволаш 2 ҳафта давомида фосфатидилхолиннинг перорал шаклларини қабул қилиш билан бошланади. Шундан кейин бир вақтда PUVA-терапияни буюриш билан 5 мл дан 10 вена ичига инъекциялар тавсия этилади. Инъекция курси тугаганидан кейин фосфатидилхолиннинг перорал шаклларини қабул қилиш қайта тикланади.

Препаратни суюлтириш учун пациентнинг ўз қонини ишлатиш мумкин бўлмаган холларда, электролитлардан холи эритмаларни – 5% ёки 10% ли глюкоза эритмасини, 1:1 нисбатдаги 5% ли ксилит эритмасини қўллаш керак.

Ножўя таъсирлари

Алоҳида холларда препаратнинг юқори дозалари қўлланганида, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (ич кетиши) бўлиши мумкин. Якка ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари, тошма, қичишиш пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ўрганилмаган. Препарат электролитли эритмалар билан номутаносиб. Препарат бир шприцда бошқа дори воситалари билан бирга юборилмасин.

Номутаносиблик.

Бир шприцда бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин.

Препарат электролитли эритмалар билан номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Огоҳлантиришлар: эритма 5,02 мг/мл спирт сақлайди.

Фақат вена ичига юбориш учун.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Препарат ҳомиладорлар токсикозини даволаш учун қўлланади.

Препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин.

Болалар.

Препарат 12 ёшдан ошган болаларни даволаш учун буюрилади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳақида хабарлар бўлмаган.

Чиқарилиш шакли

5 мл дан ампулада. 5 ёки 10 ампуладан қутида.

5 ампуладан блистерда. 1 ёки 2 блистердан қутида.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2ºС дан 8ºС гача ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.