📜 Инструкция по применению Парлазин
💊 Состав препарата Парлазин
✅ Применение препарата Парлазин
📅 Условия хранения Парлазин
⏳ Срок годности Парлазин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

Парлазин®

қобиқ билан қопланган таблеткалар

10 мг

(цетиризин)

 

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

Ушбу препаратни ҳар доим қатъий бу йўриқномада ёки даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилинг.

  • Ушбу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг
  • Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг (4-бўлимга қаранг). Агар Сизнинг аҳволингиз уч кун давомида яхшиланмаса ёки аксинча ёмонлашса, даволовчи шифокорингизга маслаҳат учун мурожаат этинг.

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади
  2. Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткаларини қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай сақлаш керак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

  1. Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади

Цетиризин гидрохлориди Парлазин® препаратининг фаол моддаси ҳисобланади.

Парлазин® аллергияга қарши восита ҳисобланади.

Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати катталар ва 6 ёш ва ундан катта болаларда қуйидаги аллергик касалликларни даволаш учун қўлланади:

  • аллергик мавсумий ёки доимий пичан иситмасида кўз ёши оқиши ва тумов симптомлари
  • қичишиш
  • сурункали эшакеми симптомлари (сурункали идиопатик эшакеми)

Агар Сизнинг аҳволингиз яхшиланмаса ёки ёмонлашса шифокорингизга маслаҳат учун мурожаат этинг.

  1. Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткаларини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилманг:

  • Агар Сизда цетиризинга (препаратнинг фаол моддаси), гидроксизин ёки пиперазин (таркиби бўйича яқин бўлган бошқа препаратларнинг моддалари) ёки 8 бўлимда келтирилган препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига аллергия бўлса.
  • Агар Сизда буйракнинг жуда оғир касаллиги (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган оғир буйрак етишмовчилиги) бўлса.
  • Агар Сизда қандларнинг айрим турларини ўзлаштирилишини наслий бузилишлари (галактозани ўзлаштираолмаслик, лактозани ўзлаштираолмаслик ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши) бўлса.

Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан биронтаси бўлса, Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг:

  • Агар Сизда буйрак касаллиги бўлса.
  • Агар Сизда сийдик тутилишига мойиллик бўлса (масалан, орқа мия, қовуқ касаллиги ёки простата бузини катталашиши билан боғлиқ).
  • Агар Сизда тутқаноқ бўлса ёки Сиз тиришишлар ривожлашини хавфи юқори гуруҳга мансуб бўлсангиз.
  • Алкоголь (қонда алкоголь даражаси 0,5‰, бу бир стакан винога мувофиқ) ва одатда тавсия этиладиган дозаларда қўлланадиган цетиризин ўртасида яққол ўзаро таъсир кузатилмаган. Шунга қарамасдан, ҳар қандай антигистамин препаратини қўллагандаги каби Сизга спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади.
  • Бошқа антигистамин препаратини қабул қилгандаги каби, сохта манфий натижадан сақланиш учун режалаштирилган аллергик тери синамасини ўтказишдан камида 3 кун олдин ушбу препаратни қабул қилишни бекор қилиш керак.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган болалар

Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати 6 ёшдан ошган болалар учун мўлжалланган. 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар ушбу препаратни томчи шаклида қабул қилишлари керак.

2 ёшгача бўлган болалар Парлазин® препаратини қабул қилмасликлари керак, чунки 2 ёшдан кичик болаларда цетиризиннинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Бошқа дори воситалари ва Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати

Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Цетиризиннинг дори профили асосида бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири кутилмайди.

Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан қабул қилиш

Овқат цетиризиннинг сўрилишига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Цетиризинни алкоголь (қонда алкоголь даражаси 0,5‰, бу бир стакан винога мувофиқ) билан яққол ўзаро таъсири кузатилмаган. Шунга қарамасдан, ҳар қандай антигистамин препаратини қўллагандаги каби Сизга спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Бошқа антигистамин препаратларда бўлгани каби, Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати ҳомиладорликда тавсия этилмайди. Ҳомиладорликда Парлазин® препаратини беҳосдан қабул қилиш ҳомилага салбий таъсир кўрсатмайди, шунга қарамасдан, ушбу препаратни шифокорнинг тавсияси бўйича ҳомиладорликда жуда зарур ҳолатларда қабул қилиш мумкин.

Эмизиш

Цетиризин кўкрак сути билан ажралади. Шунинг учун, агар даволовчи шифокорингиз буни буюрмаган бўлса, Парлазин® ни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, агар Сиз ҳомиладор бўлишингиз мумкин бўлса ва агар Сиз ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Дори воситасини транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Клиник тадқиқотларда тавсия этилган дозаларда цетиризинни қабул қилгандан кейин диққатни жамлаш, тетиклик ёки автомобилни бошқариш қобилиятини бузилишлари аниқланмаган. Агар Сиз автомобилни бошқариш ва диққатни тўлиқ жамлашни талаб этувчи бошқа ишни бажаришни режалаштирган бўлсангиз, препаратнинг тавсия этилган дозасини ошириш мумкин эмас. Ушбу препаратга Сизнинг реакциянгизни кузатинг.

Агар Сиз препаратга сезгир бўлсангиз, эҳитмол, алкогол ва нерв тизимини сусайтирувчи бошқа препаратлар билан бирга қўлланганда Сиз уларни диққатга ва реакция қобилиятига таъсирини ҳис этасиз.

Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати ёрдамчи модда сифатида лактоза сақлайди. Агар даволовчи шифокорингиз Сизда ёки Сизнинг болангизда қандларнинг айрим турларини (лактоза, галактоза) ўзлаштираолмаслик борлиги ҳақида Сизни огоҳлантирган бўлса, ушбу тиббий препаратни қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препарати ёрдамчи модда сифатида аллергик реакцияларни чақирувчи сансет сариқ бўёвчисини сақлайди.

  1. Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткалари препаратини қандай қўллаш керак

Парлазин® қобиқ билан қопланган таблеткаларини ҳар доим ушбу йўриқнома ёки шифокор ёки фармацевт кўрсатмаларига биноан қабул қилинг. Саволлар пайдо бўлганида шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Дозалаш тартиби

Катталар:

10 мг, яъни 1 таблетка кунига бир марта

Болалар ва ўсмирлар:

12 ёш ва ундан катта болалар ва ўсмирлар:

10 мг, яъни 1 таблетка кунига бир марта

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар:

5 мг, яъни ярим таблетка кунига бир марта

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга препарат томчи шаклида буюрилади.

Буйрак фаолиятини ўртача оғир ва оғир бузилишлари бўлган пациентлар:

Агар Сизда буйрак касаллиги бўлса, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Сизга препаратнинг дозасини даволовчи шифокорингиз танлайди.

Даволаш давомийлиги:

Даволаш давомийлиги Сизнинг шикоятларингизнинг тури, давомийлиги ва характерига боғлиқ ва даволовчи шифокорингиз томонидан белгиланади.

Агар Сиз Парлазин® таблеткаларини буюрилган кўпроқ қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз Парлазин® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини шифокор буюрганидан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз шифокорга мурожаат этинг. Даволовчи шифокорингиз қандай чоралар кўрилиши кераклигини (ва умуман керакми) хал этади.

Доза ошириб юборилганда қуйида келтирилган ножўя самаралар, лекин жадалроқ ривожланиши мумкин. Онгни чалкашиши, ич кетиши, бош айланиши, толиқиш, бош оғриғи, лоҳаслик ҳисси, қорачиқларни кенгайиши, қичишиш, безовталик, седация, уйқучанлик, ступор, юрак ритмини нормал бўлмаган тезлашиши, тремор (қалтираш), ихтиёрий сийишни тутилиши каби нохуш самаралар кузатилган.

Агар Сиз Парлазин® таблеткаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз бир дозани ўтказиб юборган бўлсангиз. Уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Шунга қарамасдан, агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса ўз вақтида қабул қилинмаган дозани ўтказиб юборинг; одатдагидек бир дозани қабул қилинг. Ўтказиб юблрилган дозани ўрнини тўлдириш учун Парлазин® қобиқ билан қопланган таблетка препаратининг иккита дозасини қабул қилманг. Бу ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдирмайди, аммо дозани ошириб юборилиши хавфини оширади холос.

Агар Сиз Парлазин® таблеткаларини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Кейинги даволаш ҳақида даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун буюрилади.

Таблеткаларни бир стакан суюқлик билан қабул қилиш керак.

Таблеткаларни иккита тенг дозага бўлиш мумкин.

Агар ушбу препаратни қўллаш бўйича Сизда қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада ҳам пайдо бўлавермайди.

Агар Сизда қуйида келтирилган ножўя таъсирлардан биронтаси ривожланса, препаратни қабул қилишни бекор қилинг ва дарҳол даволовчи шифокорингизга мурожаат этинг:

  • юз ёки томоқни шишини чақирувчи оғир аллергик реакция (ангионевротик шиш)
  • бутун организм томонидан оғир реакция (анафилактик шок)
  • ўз жони суиқасд ҳақида фикрлар (ўз жонига суиқасдга қаратилган фикрлар ёки ўз жонига суиқасд билан боғлиқ такрорланувчи, қайталанувчи фикрлар)
  • хотирани йўқолиши (амнезия), хотирани бузилиши
  • қовуқни бўшатаолмаслик (сийдикни тутилиши)
  • ҳушдан кетиш
  • тиришиш хуружи

Тез-тез учрайдиган ножўя реакциялар (100 пациентдан 1-10 тасида учрайди):

  • уйқучанлик
  • бош айланиши, бош оғриғи
  • тумов, фарингит (томоқни яллиғланиши)
  • ич кетиши (болаларда), кўнгил айниши, оғизни қуриши
  • толиқиш

Тез-тез учрамайдиган ножўя реакциялар (1000 пациентдан 1-10 тасида учрайди):

  • қўзғалиш
  • парестезия (терида нормал бўлмаган ҳис)
  • қоринда оғриқ, ич кетиши
  • қичишиш, тери тошмаси
  • астения (яққол холсизлик), умумий лоҳасликни ҳис қилиш

Кам учрайдиган ножўя реакциялар (10000 пациентдан 1-10 тасида учрайди):

  • аллергик реакциялар
  • депрессия, галлюцинациялар, тажавузкорлик, онгни чалкашиши, уйқусизлик
  • тиришиш хуружлари
  • тахикардия (юрак қисқаришлари тез-тезлигини ошиши)
  • жигар фаолиятини ўзгариши
  • эшакеми
  • шишлар
  • тана вазнини ошиши

Жуда кам учрайдиган ножўя реакциялар (10000 пациентдан 1 тадан камроқ учрайди):

  • тромбоцитопения (қон пластинкалари миқдорини камайиши)
  • юз ёки томоқни шишини чақирувчи оғир аллергик реакция (ангионевротик шиш), бутун организм томонидан оғир реакция (анафилактик шок), фиксацияланган токсикодермия (бир жойда пайдо бўлувчи тери тошмаси)
  • тик (мушакларни тўсатдан, нормал бўлмаган, такрорланувчи тиришиши), қалтираш
  • ҳушдан кетиш
  • таъм билишни бузилиши
  • кўришни ноаниқлиги, аккомодацияни (кўзларнринг тасвирни фокуслаш қобилияти) бузилиши, окулогир симптомлар (кўзларни ихтиёрсиз айланма ҳаракати)
  • сийдик ажралишини бузилиши (тунги сийдикни тутиб тураолмаслик, сийишни оғриқлилиги ёки қийинлашиши)

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди)я:

  • иштаҳани ошиши
  • ўз жонига суиқасд қилиш фикри (ўз жонига суиқасд қилиш фикри ёки у билан боғлиқ такрорий фикрлар)
  • хотирани йўқолиши, хотирани бузилиши
  • вертиго (айланиш ҳисси билан кечувчи бош айлиниши)
  • сийдикни тутилиши (қовуқни тўлиқ бўшатаолмаслик).

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш

Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.

Сиз ҳар қандай ножўя самаралар ҳақида дори воситаларининг ножўя самараларини қайд этишнинг миллий тизими (конкрет мамлакатдаги сайт манзили) орқали хабар беришингиз мумкин. Сизнинг хабарларингиз туфайли, Сиз ушбу препаратнинг хавфсизлиги хақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берасиз.

  1. Парлазин® қобиқ билан қопланган таблетка препаратини қандай сақлаш керак

25оС дан паст ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин! Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Агар Сиз препаратнинг сифатининг ёмонлашганини аниқ белгиларини сезсангиз, ушбу препаратни ишлатманг.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Парлазин® қобиқ билан қопланган таблетка препарати нима сақлайди

Таъсир этувчи модда: Ҳар бир қобиқ билан қопланган таблетка 10 мг цетиризин сақлайди.

Ёрдамчи моддалар:

Сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, гипромеллоза 2910, титан диоксиди, макрогол 400, сариқ сансет C.I.15985.

Парлазин® қобиқ билан қопланган таблетка препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Ташқи кўриниши:

Оч-тўқ сариқ рангли, икки томонлама қавариқ, узунчоқ, фаскали, бир томонида рискали ва бошқа томонида Е511 гравировкали, ҳидсиз қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Риска ёрдамида таблеткаларни иккита тенг дозага бўлиш мумкин.

Ўрами:

10 қобиқ билан қопланган таблеткалардан блистерда. 1 ёки 3 блистер

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.