ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЛУОКСЕТИН АТМ
FLUOXETINUM АТМ
Препаратнинг савдо номи: Флуоксетин АТМ
Таъсир этувчи модда (ХПН): Флуоксетин
Дори шакли: Капсулалар.
Таркиби:
Фаол модда: Флуоксетин гидрохлориди – 22,36 мг (20 мг флуоксетинга эквивалент).
Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, магний стеарати.
Таърифи: Оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар. Капсула таркиби сарғиш тусли оқ
рангли, кучсиз ўзига хос ҳидли кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антидепрессант.
Фармакологик хусусиятлари
ФЛУОКСЕТИН АТМ – антидепрессант, серотонинни қайта қамраб олинишини селектив
ингибитори. Кайфиятни яхшилайди. Эмоционал зўриқиш, хавотирлик, қўрқув хисси,
безовталикни камайтиради, дисфорияни бартараф этади. Ортостатик гипотензия, седатив
таъсир ва кардиотоксикликни чақирмайди.
Фармакокинетикаси.
Ичга қабул қилинганида ФЛУОКСЕТИН АТМ меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади.
Қондаги максимал концентрацияси 6-8 соатдан сўнг аниқланади. Овқат қабул қилиш
препаратнинг биокираолишлигига таъсир этмайди. Қон плазмаси оқсиллари билан
боғланиши 94% дан ортиқни ташкил этади. Флуоксетин АТМ жигарда деярли тўлиқ
метаболизмга учрайди ва фаол метаболит – норфлуоксетин ҳосил бўлади. Асосан сийдик
билан (80%) глюкуронид кўринишида, тахминан 5% эса ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Бир марта қабул қилинганидан сўнг асосий модданинг ярим чиқарилиш даври 2-3 кунни,
узоқ муддат қабул қилинганда 4-6 кунни, унинг метаболитиники эса, тахминан 7-8 кунни
ташкил этади, шундай қилиб, препарат бекор қилинганидан сўнг унинг фаол шакллари
организмда узоқ муддат мавжуд бўлади. Жигар циррозида ярим чиқарилиш даври бир
неча марта узаяди.
Қўлланилиши
– Келиб чиқиши ва оғирлик даражаси турлича бўлган депрессиялар
– Булимия
– Анорексия
– Алкоголизм
– Обсессив-компульсив бузилишлар (мияга ўрнашиб қолган ҳолатлар) да қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
ФЛУОКСЕТИН АТМ ичга, чайнамасдан, кунига 1 марта, эрталаб, овқатланишдан қатъий
назар, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлиқ билан қабул қилинади.
Депрессияларда – бошланғич доза – эрталаб, суткада 1 марта 20 мг. Агар 3-4 ҳафта
давомида мунтазам қабул қилинганидан сўнг клиник самара кузатилмаса, дозани суткада
2 марта (эрталаб ва кундузи) 20 мг гача ошириш мумкин, максимал суткалик доза –
суткада 80 мг ни ташкил қилади.
Булимик неврозда 1 капсуладан суткада 3 марта (суткада 60 мг) буюрилади.
2
Обсессив – компульсив бузилишларда – суткада 20-60 мг дан буюрилади.
Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган беморларда, шунингдек кекса ёшдаги беморларда
ФЛУОКСЕТИН АТМ нинг дозаси камайтирилиши лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– Флуоксетинга юқори сезувчанлик
– Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам)
– Оғир жигар етишмовчилиги
– МАО ингибиторларини қабул қилиш (ҳозирги вақтда ёки бундан 2 ҳафта аввал)
– Ҳомиладорлик
– Лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Педиатрия амалиётида ишлатилмайди.
Ножўя таъсирлари
Қон-томир ва юрак томонидан: қизиш ҳисси, юрак бўлмачаларининг липпиллаши,
вазодилатация, артериал босимни пасайиши, васкулит.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини қуриши,
диарея, қусиш, кўнгил айнаши, диспепсик ҳолатлар, иштаҳани бузилиши, тана вазнини
камайиши. Бундан ташқари таъм билиш ҳиссини ўзгариши, дисфагия ривожланиши ва
қизилўнгач йўлида оғриқ ҳисси бўлиши мумкин.
Марказий нерв тизими томонидан:
Толиқиш, холсизлик, парестезиялар, бош оғриғи, иссиқлик ёки совуқлик ҳисси,
безовталик ва ҳавотирлик хуружи, летаргия, уйқучанлик ва бош айланиши бўлиши
мумкин. Бундан ташқари, тиришишлар, уйқусизлик, тунги дахшатлар, либидони
пасайиши, оргазмни бузилиши, ҳамда эйфория ривожланиши мумкин.
Кўриш аъзолари томонидан: мидриаз, кўриш ўткирлигини пасайиши.
Сийдик таносил тизими томонидан: эякуляцияни бузилиши, тезтез сийиш, эректиль
дисфункция, қиндан қон кетиши, дизурия, сексуал дисфункция.
Аллергик реакциялар: эшакеми, гипергидроз, тери тошмаси, эритема, экхимоз,
гематомалар, ёруғликка юқори сезувчанлик, алопеция, Квинке шиши, анафилактик шок.
Бошқалар: эснаш, гриппга ўхшаш ҳолатлар, атаксия, дискинезия, миоклонус, психомотор
гиперфаоллик. Якка ҳолларда мания, гипомания ва фикрлашни бузилишини ривожланиши
кузатилган.
Препаратнинг айрим ножўя самаралари постмаркетинг тадқиқотларда кузатилган, шу
жумладан, пациентларда идиосинкразик гепатит, серотонин синдроми, приапизм ва
антидиуретик гормоннинг секрециясини етишмовчилигини ривожланиши кузатилган.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Альпрозолам, диазепам, этанол ва гипогликемик препаратларининг самарасини
кучайтиради.
Флуоксетин АТМ МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида «серотонин
синдроми»– тана ҳароратини кўтарилиши, қалтираш, кўп терлаш, диарея,
гиперрефлексия, тремор, миоклонус, ҳаракатлар координациясини бузилиши, вегетатив
лабиллик, ажитация, руҳиятни бузилиши, кома ривожланиши мумкин.
Флуоксетин плазмада фенитоин, трициклик антидепрессантлар, мапротилин,
тразодоннинг концентрациясини оширади, шунинг учун уларнинг дозасини камайтириш
лозим. Литий препаратлари билан бир вақтда қабул қилинганида литийнинг плазмадаги
концентрацияси ошиши ёки камайиши мумкин. Электротиришиш терапиясини ўтказиш
фонида давомли тутқаноқ хуружлари ривожланиши мумкин.
Триптофан Флуоксетиннинг серотонинергик хусусиятларини кучайтиради (ажитацияни
кучайиши, ҳаракат безовталиги ва МИЙ томонидан бузилишлар юз беради).
3
ФЛУОКСЕТИН АТМни марказий нерв тизимини сусайтирувчи воситалар билан бир
вақтда қўллаш, препаратнинг марказий депрессив таъсирини кучайишига олиб келиши
мумкин.
Оқсиллар билан юқори боғланиш даражасига эга воситалар, айниқса антикоагулянтлар ва
дигитоксин билан бир вақтда қўлланганда плазмада эркин (боғланмаган) препаратларнинг
концентрациясини ошиши ва ножўя таъсирларни ривожланиш ҳавфи ортиши мумкин.
Флуоксетин электротиришиш терапиясини олаётган пациентларда тиришиш
давомийлигини узайтириши мумкин.
Флуоксетин АТМ препарати билан даволаш даврида этил спиртини сақловчи
препаратларни қабул қилиш, шунингдек, алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Бошқа антидепрессантларни қўлланганда бўлгани каби, тўлиқ клиник самара
ФЛУОКСЕТИН АТМ билан даволаниш бошланганидан 4 ҳафта ва ундан кўпроқ ўтгач
эришилади, доимий даволанишнинг тавсия этилган муддати эса – камида 4-6 ой ни
ташкил қилади.
МАО ингибиторлари Флуоксетин билан даволаниш тўхтатилганидан сўнг камида 5 ҳафта
аввал буюрилмаслиги лозим. МАО ингибиторларини қабул қилиш тўхтатилганидан
кейин, Флуоксетинни қабул қилиш бошлангунигача бўлган интервал камида 2 ҳафтани
ташкил қилиши лозим.
Тана вазни кам бўлган беморларни даволашда анорексиген самараларни ҳисобга олиш
лозим (тана вазнини камайиши авж олиши мумкин).
Қандли диабети бўлган беморларда Флуоксетинни буюриш, гипоглекемияни ва уни бекор
қилинганида эса, гипергликемияни ривожланиш ҳавфини оширади. Шунинг учун инсулин
ёки ичга қабул қилинадиган гипогликемик воситаларнинг дозаси коррекция қилиниши
керак. Даволашда сезиларли яхшиланиш бўлгунига қадар беморлар шифокор кузатуви
остида бўлиши лозим.
Флуоксетин АТМни қабул қилиш вақтида тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб
этувчи транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш
лозим. Даволаниш вақтида этанолни қабул қилишдан сақланиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач
қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қўзғалиш ҳоллари, тиришишлар. Бундан ташқари,
флуоксетинни дозаси ошириб юборилганида QТ интервалини узайиши, юрак
қоринчалари тахиаритмияси, делирий, юрак уришини тўхташи, кома, артериал
гипотензия, мания, ҳушдан кетиш, ступор, пирексия ва ҳавфли нейролептик синдромга
ўхшаш ҳолатлар ривожланиши мумкин.
Даволаш: Специфик антидот маълум эмас. Дозани ошириб юборилиш белгиларини
ривожланишида пациентнинг ҳолатини ва юрак қон томир тизимининг фаолиятини
мониторингини ўтказиш керак. Шифокор кўрсатмасига мувофиқ симптоматик даволаш
(меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни) ўтказилади.
Флуоксетиннинг дозаси ошириб юборилганида жадал диурез, перитонеал ва гемодиализ
ўтказиш самарасиз ҳисобланади.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан ПВХ/алюмин фольга контур уяли ўрамда.
Контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга катон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.
4
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.