ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГАСТРОГАРД
GАSTROGUARD
Препаратнинг савдо номи: ГастроГард
Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций карбонати, магний карбонати
Дори шакли: чайналадиган таблеткалари.
Таркиби:
бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: кальций карбонати – 680 мг, магний карбонати – 80 мг;
ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний, қисман олдиндан желатинланган маккажўхори крахмали, коповидон, ксилит, қуйиалмашинган гидроксипропилцеллюлоза, ароматизатор (ялпиз, ментол), тальк, магний стеарти.
Таърифи: квадрат, икки ёқлама букилган бурчаклари думалоқланган оқдан деярли оқ ранггача бўлган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антацид воситалар, алюминий, кальций ва магний бирикмалари билан мажмуалар ва комплекслар.
АТХ коди: А02АD01.
Фармакологик хусусиятлари
Бу препарат иккита антацид воситалари кальций карбонати ва магний карбонатининг мажмуаси ҳисобланади. Кальций карбонати ва магний карбонатнинг таъсир қилиш усули маҳаллий хисобланади, меъда кислотасини нейтраллашувига асосланган ва у тизимли сўрилишига боғлиқ эмас. Кальций карбонат ва магний карбонат меъдада меъда ширасининг кислотаси билан реакцияга киришиб сув ва эрувчан минерал тузларни ҳосил қилади.
CaC03+2HC1=>CaCl2+H20+C02
MgC03+2HCl=>MgCl2+H20+C02
Кальций карбонат тез, узоқ ва кучли нейтралловчи таъсирга эга. Бундай самара у шунингдек кучли нейтралловчи таъсирга эга бўлган магний карбонатни қўшилиши ҳисобига ошади. In vitro шароитида препаратни умумий кислотани нейтралловчи хусусияти 15,5 мдквН+(рН 2,5 охирги нуқтасигача титрланади) ташкил қилади. Соғлом кўнгиллиларда меъда ширасининг рН дастлабки рН даражасидан аҳамиятли даражада ошишига препарат қабул қилгандан кейин 1 дан 6 минутгача бўлган вақт чегарасида эришилган.
Фармакокинетикаси
Кальций карбонат ва магний карбонат меъдада меъда ширасининг кислотаси билан реакцияга киришади, сув ва сувда эрувчан минерал тузларни ҳосил қилади. Кальций ва магний бу эрувчан тузларга сўрилиши мумкин. Аммо сўрилиш даражаси конкрет пациентга ва қўлланадиган дозага боғлиқ. 10% дан кам кальций ва 15-20% магний сўрилади. Соғлом шахсларда сўрилган кальций ва магнийни оз миқдори одатда буйраклар орқали организмдан тез чиқарилади. Буйрак функцияси бузилганида плазмада кальций ва магнийни даражаси ошиши мумкин. Меъдадан ташқари турли овқат ҳазм қилиш шарбатларни таъсири туфайли, эрувчан тузлар ичакда эримайдиган тузларга айланади ва организмдан ахлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
ГастроГард меъда ширасининг юқори кислоталигини пасайтиради ва шунингдек жиғилдон қайнаши ва метеоризмни камайтиради. ГастроГард чайнаш учун таблеткаларини меъдада:
- диспепсия, жумладан ҳомиладорлик вақтида овқат ҳазм бўлишини бузилиши;
- овқат ва ичимликларни ҳаддан зиёд кўп истъмол қилиш;
- гастрит, меъда-ичак яраси, рефлюкс-эзофагит, “аччиқ” кекириш, оқибатида чақирилган дискомфортни енгиллаштириш учун қўлланади
Қўллаш усули ва дозалари
ГастроГард таблеткаларини чайнаб ёки шимиб ичга қабул қилиш лозим.
Катталар ва 12 ёшдан катта болалар:
Битта ёки иккита таблеткани одатда асосий овқатни қабул қилгандан кейин бир соатдан сўнг ёки уйқудан олдин ёки ўткир дискомфорт ҳолларида чайнаш ёки шимиш лозим.
Максимал доза 11 таблеткани (бу 8 г кальций карбонатига тўғри келади), ташкил қилади.
Буйрак функцияси бузилганида қўлланиши “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Махсус кўрсатмалар”га қаранг.
Болалар
12 ёшдан кичик болаларга қўллаш тавсия қилинмайди.
Кекса ёшдаги пациентлар
Махсус қабул қилиш тартиби талаб қилинмайди, аммо “қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га ва “эҳтиёткорлик”ларга нисбатан эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Ножўя таъсирлари
Қуйида санаб ўтилган ножўя реакциялар спонтан тушган хабарларга асосланган, шундай қилиб, уларни CIOMS III учраш тезлиги мезонларига мувофиқ таснифлашни ахамияти йўқ.
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари тўғрисида жуда кам хабар қилинган. Клиник симптомларга тошма, эшакеми, ангионевротик шиш ва анафилаксия тегишли бўлиши мумкин.
Меда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Кўнгил айниши, қусиш, меъдада дискомфорт ва диарея пайдо бўлиши мумкин.
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар
Препаратни айниқса буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда, юқори дозаларда узоқ вақт қўллаш, гиперкальцемияга ёки гипермагниемияга ва алкалозга олиб келиши мумкин, ва ўз навбатида меъда-ичак йўллари томонидан симптомларни ва мушак заифлигини чақириши мумкин (қуйига қаранг)
Таянч-харакат аппарати ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар
Мушак заифлиги кузатилиши мумкин.
Фақат сут-ишқор синдромида пайдо бўладиган ножўя самаралар (“Дозани ошириб юборилиши”га қаранг).
Нерв тизим томонидан бузилишлар – бош оғриғи;
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар – таъм билишни йўқотиш;
Буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар – азотемия
Умумий бузилишлар ва препаратни юбориш жойидаги ҳолатлар – кальциноз ва астения;
Шубҳа қилинган ножўя реакциялар тўғрисидаги хабарлар
Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинадиган ножўя реакциялар тўғрисида хабар қилиш жуда муҳим. Бу дори воситаси учун фойда/хавф нисбатини узлуксиз назорат қилиш имконини беради. Тиббиёт ходимларига ҳар қандай шубҳа қилинган ножўя реакциялар тўғрисида давлат хабар бериш тизими орқали хабар беришингиз илтимос қилинади.
Қўллаш мумкин бўлган ҳолатлар
Препаратнинг ҳар қандай ингредиентларга ўта юқори сезувчанлик (“Таркиби”га қаранг). Гиперкальцимия, гиперкальциурия ва/ёки гиперкальциемияга олиб келувчи ҳолатлар, масалан, саркоидоз. Кальций чўкмаларини сақлаган конкрементларни ҳосил бўлиши натижасидаги нефролитиаз. Оғир буйрак етишмовчилиги.
Гипофосфатемияда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антацидлар билан даволаш вақтида юз берадиган меъда ширасининг кислоталигини ўзгариши бошқа препаратларни, улар бир вақтда қўлланганда сўрилиш тезлигини ва даражасини пасайишига олиб келиши мумкин.
Кальций ва магний тузлари, шунингдек фосфатлар, фторидлар ва темир сақлайдиган препаратларни сўрилишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Тиазид диуретиклар кальцийни сийдик билан чиқарилишини пасайтиради. Тиазид диуретикларни ёндош қўллаш вақтида гиперкальцемияни ривожланиш хавфи ошиши сабабли, кальцийнинг қон зардобидаги даражасини мунтазам назорат қилиш зарур. Кальций ва магний сақлаган антацид воситалари айрим моддалар билан, масалан, антибиотиклар (тетрациклин, хинолонлар) ва юрак гликозидлари масалан, дигоксин, левотироксин ва элтромбопаг билан, билан комплексларни ҳосил қилиши мумкин, бу эса уларни сўрилишини пасайишига олиб келиши аниқланган. Бу дори воситалари бирга қўлланганида юқоридагини эътиборга олиш лозим. ГастроГард таблеткаларини элтромбопагни қабул қилишдан 4 соат олдин ёки кейин ва ҳар қандай дори препаратини қабул қилгандан кейин 1-2 соатдан сўнг қўллаш лозим.
Махсус кўрсатмалар
Узоқ вақт қабул қилишдан сақланиш лозим. Кўрсатилган дозадан оширмаслик лозим ва агар симтомлар 7 кун ўтгач ҳам сақланса, тиббий мутахассис билан қўшимча равишда маслаҳатлашиш зарур.
Препарат буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Дори воситасини бундай пациентларда қўлланганида плазмада кальций, фосфат ва магнийнинг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш лозим.
Буйрак етишмовчилигида магний тузлари марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайишини чақириши мумкин.
Бошқа антацидлар билан бўлгани каби, бу дори воситаси меъдада хавфли ўсма борлигини яшириши мумкин.
Препаратни юқори дозаларда узоқ вақт қўллаш, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гиперкальциемия, гипермагниемия ва сут-ишқор синдроми каби ножўя самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Препаратни кўп миқдордаги сут ва сут маҳсулотлари билан қабул қилиш мумкин эмас. Узоқ вақт қўллаш буйракларда тошларни ҳосил бўлиш хавфини ошириши мумкин.
Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш
Кальций карбонат ва магний карбонатни ҳомиладорлик вақтида ишлатилгандан кейин туғма нуқсонлар хавфини ошиши кузатилмаган. Препаратни юқори дозаларда, давомли қўлланганда ёки буйрак етишмовчилигида қўлланганда, гиперкальцемия ва/ёки гипермагниемия хавфини тўлиқ истисно қилиш мумкин эмас. Агар ГастроГард таблеткаларини уларнинг йўриқномасига мувофиқ қўлланса, уни ҳомиладорлик вақтида ҳам қўллаш мумкин, аммо препаратни юқори дозаларда узоқ вақт қабул қилишдан сақланиш лозим.
Агар ГастроГард таблеткалар қўллаш бўйича йўриқномага мувофиқ қўлланса, уни эмизиш вақтида ишлатиш мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида ГастроГард таблеткаларини овқат маҳсулотлари билан истемол қилинадиган кальцийга қўшимча равишда кальцийни ахамиятли миқдорда тушишини таъминланишини эътиборга олиш лозим. Шу сабабли ҳомиладор аёллар ГастроГард чайнаш учун таблеткаларини қўллашни максимал тавсия қилинадиган суткалик дозагача қатъий чеклашлари (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг) ва ёндош сут ва сут маҳсулотларини ҳаддан зиёд истеъмол қилишдан сақланишлари керак. Бундай огоҳлантиришдан асосий мақсад организмга кальцийни ҳаддан зиёд тушишини олдини олиш ҳисобланади, чунки у сут-ишқор синдромини ривожланишига олиб келиши мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлардан фойдаланиш қобилиятига таъсири.
Таъсири йўқ.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратни юқори дозаларда айниқса буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда узоқ вақт қўллаш гипермагниемияга ёки гиперкальциемияга ва алкалозга олиб келиш мумкин ва у ўз навбатида меъда-ичак йўллари томонидан (кўнгил айниши, қусиш, қабзият) симтомларини ва мушакни заифлашишини чақириши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва суюқликни адекват миқдорда истъемол қилинишини таъминлаш тавсия қилинади. Дозани ошириб юборилишини оғир ҳолларида (масалан, сут-ишқор синдроми ривожланганида), шифокор билан маслахатлашиш лозим, чунки бошқа регидратация усуллари (масалан,инфузия) керак бўлиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Чайнаш учун таблеткалари ПВХ/ПВДХ/Ал блистерларга жойланган; ҳар бир блистер
8 таблеткани сақлайди. 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25º Сдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда, сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепсиз берилади.