ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЦЕФКАПЕН-100
CEFCAPEN-100
Препаратнинг савдо номи: Цефкапен-100
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): цефкапен пивоксил гидрохлорид гидрат
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100 мг цефкапен пивоксил гидрохлорид гидрати.
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, кальций карбоксиметилцеллюлоза, гидроксипропилцеллюлоза, магний стеарати, пушти опадру 03В640003.
Таърифи: думалоқ, бир томонида «YJP», бошқа томонида «100» гравировкаси бўлган, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотиклар (цефаспоринлар гуруҳи).
АТХ коди: G01DD16.
Фармакологик хусусиятлари
Таъсир механизми
Цефкапен пивоксил – яримсинтетик бета-лактам антибиотик, цевкапеннинг (учинчи авлод цефалоспорин) олддориси ҳисобланади. Препаратнинг таъсир механизми унинг пенициллин боғловчи оқсиллар билан яқинлиги туфайли, бактерия деворининг синтезини ингибиция қилиш билан боғлиқ.
Фармакокинетик/фармакодинамик хусусиятлари
Препарат 100 мг дозада кунига 3 марта буюрилганида унинг плазмадаги концентрацияси Moraxell catarralis, Haemophilus ingiuenzae, Haemophilus paraingiuenzae, Streptococcus pyogenes лар ва Streptococcus pneumoniae нинг пенициллинга сезгир штаммлари учун дозалаш интервалидан 50% дан кам бўлмаган вақтда 90% микроорганизмларга нисбатан минимал бостирувчи концентрациядан юқори бўлади.
Резистентлик механизмлари
Цефкапен учунчи авлод цефалоспорин каби, бу гуруҳ антибиотиклари учун резистентликнинг умумий механизмларига эга. Граммусбат микроорганизмларнинг резистентлиги Streptococcus pneumoniae, Streptococcus viridans нинг пенициллин боғловчи оқсилини ўзгариши, ёки Staphylococcus spp. да қўшимча пенициллин боғловчи оқсилни (РВР2а) пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Цефкапен кўпчилик энг тарқалган грамманфий бактерияларнинг хромосомли ва плазмидли бета-лактамазаларига чидамли. Шу билан бирга, бошқа цефалоспоринлар каби, цефкапен кенг доирали бета-лактамазалар томонидан гидролизга учрайди. Бундан ташқари, Enterobacter spp., Citrobacter spp., Morganella spp. ва Serratia spp. нинг мутант штаммларида хромосомали бета-лактамазани ишлаб чиқарилиши резистентликнинг сабаби бўлиб хизмат қилиши мумкин. Цефкапеннинг таъсир механизми бошқа цефалоспорин антибиотикларникига ўхшаш ва бошқа гуруҳ антибиотикларнинг таъсир механизмидан фарқ қилади. Умуман, цефкапен ва бошқа гуруҳ антибиотиклари орасида кесишган резистентлик аниқланмаган. Шунга қарамасдан, кам холларда таъсирининг айрим механизмлари (масалан, ички мембрананинг ўтказувчанлиги билан ёки хужайрадан антибиотикни фаол йўқотилиш механизми мавжудлиги билан боғлиқ бўлган) барча гуруҳ антиибиотиклари учун ўхшаш бўлиши мумкин. Бу барча гуруҳ антибиотикларига маълум резистентлик даражасини белгилайди.
Сезувчанлик
Қуйида қўллашга маъқулланган кўрсатмалар учун кўпчилик микроорганизмларнинг сезувчанлиги доираси ҳақида маълумотлар таърифланган.
Орттирилган резистентликнинг тарқалганлиги географик худудга қараб, шунингдек алоҳида қўзғатувчиларда ўзгариши мумкин. Шу сабабга кўра маълум регионда микроорганизмларнинг сезувчанлиги ҳақида, айниқса оғир инфекцияларни даволашда, маълумот олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар қўзғатувчиларнинг резистентлиги гумон чақирган холларда, мутахассиснинг ёрдамига мурожаат қилиш мумкин, у конкрет клиник холда цевкапенни буюришни мақсадга мувофиқлигини баҳолаб беради.
Одатдаги сезувчан турлар (резистентлик 10% дан кам, европа маълумотлари)
Аэроб граммусбат микроорганизмлар:
Streptococci C ва G гуруҳ,
Staphylococcus аureus1, Streptococcus agalactiae, Streptococcus pneumoniae1′2, Streptococcus pyogenes1
Аэроб грамманфий микроорганизмлар:
Haemophilus ingiuenzae1, Moraxell catarrhalis1,
Анаэроб микроорганизмлар:
Clostrium perfringes, Peptostreptococcus spp.,
Цефаксенга дастлабки резистентлиги бўлган микроорганизмлар.
Аэроб граммусбат микроорганизмлар:
Enterococcus spp.,
Staphylococcs aureus нинг метициллинга чидамли штаммлари.
Аэроб грамманфий микрооргавнизмлар:
Actinobacter baumanii,
Pseudomonas aeruginosa.
Анаэроб микроорганизмлар:
Bacteroides fragilis гуруҳи,
Clostridium difficile,
Бошқалар:
Clamydia spp., Mycoplasma spp., Legionella spp.
1– тасдиқланган кўрсатмалар бўйича сезувчан қўзғатувчилар учун клиник самарадорлиги кўрсатилган.
2– пенициллинга юқори резистентлиги бўлган айрим штаммлари цефкапенга паст сезувчанликка эга бўлишлари мумкин. Цефотаксим ва цефтриаксонга резистент штаммлари, цефкапенга сезувчанлар сифатида қаралмасликлари керак.
Citrobacter freundii, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Vorganella morganii, Serrata marcesctnsлар каби хромосомали бета-лактамазаларни сақловчи грамманфий микроорганизмларни, уларни in vitro шароитда тахмин қилинган сезувчанлигига қарамасдан, цефкапенга резистент сифатида қаралишлари керак.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ичга қабул қилинганидан кейин цефкапен пивоксил меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва энтеразалар таъсири остида цефкапенгача гидролизланади. 100 мг препаратни овқатдан кейин ичга қабул қилиш, тахминан 2,5 соат ўтгач 1040±348 нг/мл га тенг бўлган максимал концентрацияга (Сmax) эришиш билан бирга кечади. Меъда-ичак йўлларида овқатни бўлиши цефкапен пивоксилнинг сўрилишини тезлаштиради, бу оч қоринга қабул қилиш қийматлари билан солиштирганда Сmax ва “концентрация-вақт” фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) кўрсатгичларини мувофиқ 50% ва 70% га оширади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши ва тақсимланиши
Цефкапенни плазма оқсиллари билан боғланиши 88% ни ташкил қилади. Препарат кўп марта ва бир марта қабул қилинганидан кейин фармакокинетик кўрсаткичлари фарқ қилмаган; бу тўпланмаслигидан йўқлигидан далолат беради. Цефкапеннинг мувозанат концентрация шароитидаги тақсимланиш хажми, бир марта юборилганидан кейин ҳисобланган бу кўрсатгичдан аҳамиятли фарқ қилмайди; у деярли юборилган дозага боғлиқ эмас ва доимо 40-65 л чегараларида қолади.
Метаболизми/чиқарилиши
Доза ва даволаш давомийлигидан қатъий назар цефкапеннинг юборилган дозасини 18% гачаси буйраклар орқали ўзгармаган холда чиқарилади.
Препаратнинг плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 1,0-1,5 соатни ташкил қилади. Биокираолишликка тузатиш билан умумий клиренси тахминан соатига 25-30 л, буйрак клиренси – тахминан минутига 80-90 мл. Соғлом кўнгиллиларда нишонланган цефкапеннинг текширишлари, препаратнинг сўрилмаган қисмини ичак орқали чиқарилишини, цефкапеннинг катта улушини эса фаол бўлмаган метаболитларга айланишини кўрсатади. Цефкапен пивоксилнинг гидролизи жараёнида пивалат ҳосил бўлади, у буйраклар орқали пивалоилкарнитиннинг конъюгати кўринишида чиқарилади.
Қўлланилиши
Цефкапенга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцияларни даволашда қўлланади:
- юқори нафас йўлларининг инфекциялари (ўткир тонзиллит, ўткир гайморит)
- қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (сурункали бронхитни зўрайиши, касалхонадан ташқари пневмония)
- сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (цистит, пиелонефрит, уретрит, цервицит)
- ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари (холецистит, холангит), перитонит ва бошқа интраабдоминал инфекциялар
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (флегмона, терининг инфекцияланган жароҳатлари, абсцесс, фолликулит, импетиго ва фурункулёз)
- иммун танқислиги ҳолати фонида ривожланган инфекцион жараёнлар (масалан, фебрил нейтропения)
- гинекологик яллиғланиш касалликлари.
- оториноларингологик инфекцион касалликлар (ташқи отит, ўрта отит, синусит).
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади.
Таблеткаларни бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик билан ютиш керак, авзалроғи овқатдан кейин.
Тавсия этиладиган доза инфекциянинг оғирлиги, пациентнинг дастлабки ҳолати ва инфекциянинг потенциал қўзғатувчиларига боғлиқ.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар
Ўткир фаринготонзиллит, ўткир гайморит ва тери ва тери ости клетчаткасининг асоратланмаган инфекциялари: 100 мг дан кунига 3 марта 10 кун давомида.
Сурункали бронхитни зўрайиши: 100 мг – 150 мг дан кенига 3 марта 5 кун давомида.
Касалхонадан ташқари пневмония: 100 мг – 150 мг дан кенига 3 марта 14 кун давомида. Оғир ҳолларда 200 мг доза кунига 3 марта 14 кун давомида тавсия этилади.
Кекса ёшдаги пациентлар
Кекса пациентлар учун жигар ва/ёки буйрак фаолиятини оғир бузилишларидан ташқари ҳолларда, дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Буйрак фаолиятини бузилиши
Буйрак фаолиятини енгил бузилишлари бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғирлиги ўртача даражали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30-50 мл) бўлган пациентларда доза 100 мг дан кунига 3 мартадан ошмаслиги керак. Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда максимал суткалик доза 100 мг дан ошмаслиги керак. Гемодиализда бўлган пациентларга тавсия этиладиган доза аниқланмаган.
Жигар фаолиятини бузилиши
Жигар фаолиятини енгил ва ўртача бузилишлари (Чайлд-Пью бўйича А ва В синфлари) бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғир жигар етишмовчилигида (Чайлд-Пью бўйича А ва В синфлари) тавсия этиладиган дозани буюриш имкониятини берувчи маълумотлар олинмаган.
Ножўя таъсирлари
Қуйида келтирилган нохуш кўринишлари анатомо-физиологик тасниф ва учраш тез-тезлиги бўйича синаб ўтилган. Учраш тез-тезлиги қуйдаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (≤1/10000, шу жумладан холатлар).
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: кам ҳолларда – анорексия.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи; кам ҳолларда – асабийлик, бош айланиши, уйқусизлик, уйқучанлик, уйқуни бузилиши.
Кўриш аъзоси томонидан: жуда кам ҳолларда – фотосезувчанлик.
ЛОР аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – фарингит, ринит, синусит, қулоқларда жаранглаш.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – бронхоспазм.
Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – диарея; тез-тез – кўнгил айниши, қорин оғриғи, диспепсия; кам ҳолларда – қабзият, метеоризм, қусиш, оғиз бўшлиғининг кандидози, кекириш, сохтамембраноз колит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги, таъмни бузилиши; жуда кам ҳолларда – афтоз стоматит.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши.
Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: кам ҳолларда – тошма, қичишиш, эшакеми.
Таянч-ҳаракат тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: жуда кам ҳолларда – миалгия.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: тез-тез – кандидоз вагинит; кам ҳолларда – вагинит, оқ ажралмалар.
Бошқалар: кам ҳолларда – истима, тарқалган, ёйилган оғриқ синдроми, кўп терлаш.
Лаборатория кўрсатгичлари томонидан: баъзида – лейкопения, тромбоцитоз, аланинамсинотрансфераза (АЛТ) концентрациясини ошиши; кам ҳолларда – қоннинг ивиш вақтини ошиши, гипергликемия, гипокалиемия, билирубинемия, аспартатаминотрансфераза (АСТ), ишқорий фосфатаза концентрациясини ошиши, альбуминурия.
Бундан ташқари, эозинофилия, тромбоцитопениянинг алоҳида холлари, тромбопластин вақтини камайиши, тромбоцитопениялар, лактатдегидрогеназа (ЛДГ) концентрациясини ошиши, гипопротеинемия ва креатининнинг концентрациясини ошиши таърифланган.
Шунингдек қуйидаги нохуш кўринишлари ҳақида алоҳида хабарлар берилган.
Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, лимфаденопатия.
Сув-электролит алмашинуви томонидан: дегидратация.
Рухият томонидан: деменция, деперсонализация, эмоционал қобиллик, эйфория, галлюцинациялар, фикрлашни бузилиши, либидони ошиши, коллапс.
Нерв тизими томонидан: амнезия, координацияни бузилиши, мушак гипертонуси, менингит, тремор.
Кўриш аъзоси томонидан: кўришни сусайиши, кўриш аъзоси томонидан бузилишлар, кўзларда оғриқ, блефарит.
Юрак-қон томир тизими томонидан: бўлмачалар фибрилляцияси, юрак етишмовчилиги, тахикардия, қоринчалар экстрасистолияси, постурал гипотензия.
Меъда-ичак йўллари томонидан: геморрагик колит, ярали колит, меъда-ичакдан қон кетиши, глоссит, ҳақичоқ тутиши, тил рангини ўзгариши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: дизурия, буйраклар соҳасида оғриқ, нефрит, никтурия, полиурия, сийдикни тутиб тураолмаслик, сийдик йўлларининг инфекцияси.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: сут безлари соҳасида оғриқ, ҳайз кўриш циклини бузилиши, метроррагия, эректил дисфункция.
Бошқалар: тананинг нохуш ҳиди, этни увишиши.
Цефкапен-100 қўлланганидан кейин нохуш кўринишлар сифатида қуйидаги ножўя реакциялар қайд қилинмаган, лекин улар цефалоспоринлар учун характерлидир.
Аллергик реакциялар: аллергик реакциялар, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли экссудатив эритема, зардоб касаллиги, токсик эпидермал некролиз.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши, токсик нефропатия.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: холестаз.
Қон яратиш аъзолари томонидан: апластик анемия.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
- цефкапенга, бошқа цефалоспоринларга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик;
- пенициллинлар ва бошқа бета-лактам антибактериал препаратларга оғир аллергик реакциялар;
- Чайлд-Пью бўйича С синфи жигар етишмовчилиги;
- гемодиализда бўлган пациентлар;
- анамнездаги казеин оқсилиги ўта юқори сезувчанлик реакциялар;
- карнитиннинг бирламчи етишмовчилиги;
- цефпакенапивоксил ва Н2-гистамин рецепторларининг блокаторларини бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: кесишган аллергик реакциялар ривожланиши мумкинлиги туфайли, бошқа бета-лактам антибиотикларига юқори сезувчнлиги бўлган пациентларда; аминогликозидлар ва диуретиклар (фуросемид) билан бир вақтда қўллаш; МИЙ патологияси (шу жумладан анамнездаги колит) бўлган пациентларда.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антацидлар
Овқатдан кейин цефкапен пивоксили ва магний ва алюминий гидроксидини сақловчи антацидларни бирга қўллаш, цефкапеннинг Сmax ва AUC ни мувофиқ 14% ва 11% га пасайтиради. Гарчи бунинг клиник аҳамияти номаълум бўлса ҳам, антацидлар ва цефкапен пивоксилини юбориш орасидаги давр 2 соатни ташкил қилиши керак.
Пробенецид
Пробенецид ва цефкапен пивоксилни бирга қўллаш Сmax кўрсатгичини 49% ва AUC кўрсатгичини 122% га ошириб ва цефкапеннинг ярим чиқарилиш даврини 53% га ошириб, антибиотикнинг буйраклар орқали чиқарилишини пасайтиради.
Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари
Фамотидинни вена ичига ва цефкапен пивоксилини ичга бир вақтда юбориш, Сmax ва AUC кўрсатгичларини мувофиқ 27% ва 22% га пасайишига олиб келади. Шундай қилиб, цефкапен пивоксили ва Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Ўта юқори сезувчанлик реакцияси ривожланганида даволашни тўхтатиш, пациентга эса тегишли даволашни буюриш керак.
Кенг таъсир доирасига эга бўлган бошқа антибиотикларни қўллашдаги каби, цефкапен билан даволаш резистент микрофлорани ошиқча ўсишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли ушбу препаратни қабул қилаётган, айниқса узоқ муддатли даволаш холида, пациентларни кузатиш тавсия этилади.
Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда вақти-вақти билан буйраклар фаолиятини назорат қилиш тавсия этилади.
Цефалоспоринлар билан даволаш курси давомида протромбиннинг фаоллиги пасайиши мумкин. Шу сабабли хавф гуруҳи пациентларида (буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган ёки олдинги антикоагулянтлар буюрилган ҳолида), протромбин вақтини назорат қилиш керак.
Даволаш вақтида ва кейин диареяни ривожланиши, айниқса уни оғир, турғун характери ва қон аралашмаларини бўлиши, сохтамембраноз колит ҳақида далолат бериши мумкин. Диареянинг енгил ҳолларида фақат препаратни бекор қилиш етарли бўлади, оғирроқ ҳолларда Closyridium dificile га сезувчанлик намоён қилувчи антибиотиклар билан даволаш ва инфузион даволашни буюриш кўрсатилган.
Бошқа цефалоспоринлар каби, цефкапен тўғри Кумбс синамасини, мисни тикланиш тести ёрдамида, лекин фермент тести ёрдамида эмас, сийдикда глюкозани аниқлашни сохтамусбат натижаларига олиб келиши мумкин. Плазмада ёки қонда глюкозани аниқлашни феррицианид тестининг сохтаманфий натижасини юқори хавфи сабабли, цефкапен билан даволаш фонида қон ёки плазмада глюкозанинг концентрациясини аниқлаш учун пациентлар глюкозооксидаз ёки глюкозогексокиназ усулни қўллашлари тавсия этилади.
Цефалоспоринлар аминоглиткозидлар ва ёки халқали диуретиклар билан қўшилганида, айниқса буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда, нефротоксиклик хавфини ошиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик
Хомиладор аёлларда цефкапен пивоксилни қўллаш бўйича клиник маълумотлар олинмаган. Гарчи хайвонларда ўтказилган тадқиқотлар препаратнинг эмбриотоксик ёки тератоген самараларини кўрсатмаган бўлса ҳам, она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлмаган холлардан ташқари, цефкапен пивоксилни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас.
Лактация даври
Цефкапенни кўкрак сутига ўтиши хақида маълумотлар етарли эмас. Шунинг учун цефкапен пивоксил препарати қўлланганида эмизишни тўхтатиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Цевкапенапивоксилни автомобилни ва/ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида хабар берилмаган. Шу вақтнинг ўзида Цефкапен-100 препаратини қабул қилиш қусиш, бош оғриғи каби нохуш кўринишлар билан бирга кечиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида беморда кўнгил айниши, қусиш, диарея каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин.
Даволаш
Препаратнинг дозасини ошириб юборишининг клиник манзараси ривожланганида симптоматик даволашни ўтказиш кўрсатилган.
Чиқарилиш шакли
10 таблетка ПВХ/алюмин фольга блистерда, 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.