ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЛУКОНАЗОЛ
FLUCONAZOLE
Препаратнинг савдо номи: Флуконазол
Таъсир этувчи модда (ХПН): флуконазол
Дори шакли: инфузиялар учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 2 мг флуконазол;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.
Таърифи: рангсиз, тиниқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши воситалар. Триазол ҳосилалари.
АТХ коди: J02AC01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Таъсир механизми
Флуконазол, триазоллар синфига мансуб замбуруғларга қарши восита – эргостеролни синтез қилиш учун замбуруғли ферментларнинг кучли ва селектив ингибитори. Унинг дастлабки таъсир механизми – Р450 цитохроми билан ифодаланган замбуруғли 14 альфа-ланостерол-деметилизациясини сўндириш бўлиб, бу замбуруғли эстрагол биосинтезини ажралмас босқичи ҳисобланади. 14 альфа-метил-стеролларни тўпланиши замбуруғ ҳужайрасининг мембранасидаги эргостеролни кейинги йўқотиш билан боғланади ва флуконазолни замбуруғларга қарши фаоллиги учун жавоб бериши мумкин. Флуконазол сут эмизувчиларнинг Р450 цитохроми ферментларининг турли тизимларига нисбатан Р450 цитохромининг замбуруғли ферментларига селектив ҳисобланади.
Флуконазолни 28 кун давомида суткада 50 мг дозада қўлланилиши эркакларда қон плазмасида тестостерон даражасига ёки репродуктив ёшдаги аёлларда эндоген стероидлар даражасига таъсир кўрсатмайди. Флуконазол суткада 200-400 мг дозада эндоген стероидлар даражасига ёки эркак жинсидаги соғлом кўнгиллиларда АКТГ ни рағбатлантиришга нисбатан жавобга клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Антипирин билан ўзаро таъсирига доир ўрганиш 50 мг флуконазолни бир марта ёки кўп марта қўллаш антипирин метаболизмига таъсир кўрсатмаслигини намоён қилган.
In vitro шароитдаги сезувчанлик.
Флуконазол кўпроқ учрайдиган Candida турларига (шу жумладан C.albicans, C.parapsilosis, C.tropicalis) нисбатан замбуруғларга қарши фаолликни in vitro шароитда намоён қилади. C.glabrata флуконазолга кенг диапазондаги сезувчанликни намоён қилади, айни вақтда C.krusei унга нисбатан резистент бўлади.
Шунингдек флуконазол Cryptococcus neoformans ва Cryptococcus gattii ҳам, Blastomices dermatitidis, Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum ва Paracoccidioides brasiliensis эндемик моғор замбуруғларига ҳам қарши фаолликни in vitro шароитда намоён қилади.
Фармакодинамикаси–фармакокинетикаси
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра Candida турлари келтириб чиқарадиган микозларнинг экспериментал моделларига қарши минимал ингибиция қилувчи концентрация ва самарадорлик ўртасида корреляция мавжуд. AUC ва флуконазол дозаси ўртасида чизиқли боғлиқлик (тахминан 1:1) мавжуд. Шунингдек AUC ёки доза ва перорал кандидозни ва камроқ даражада кандидемияни даволашга ижобий клиник жавоб ўртасида тўғри, аммо етарли бўлмаган боғлиқлиқ мавжуд. Флуконазол юқори минимал ингибиция қилувчи концентрацияни намоён қиладиган штаммлар келтириб чиқарадиган инфекцияларни шу сингари даволаш кам даражада қониқарли ҳисобланади.
Резистентлик механизми.
Candida туркумидаги микроорганизмлар замбуруғга қарши азонал воситаларга кўп сонли резистентлик механизмларини намоён қилади. Флуконазол битта ёки ундан ортиқ резистентлик механизмларига эга бўлган замбуруғлар штаммларига қарши юқори минимал ингибиция қилувчи концентрацияни намоён қилади, бу in vivo шароитда самарадорлигига ва клиник амалиётда салбий таъсир кўрсатади. Кўпинча флуконазолга сезгир бўлмаган C. Albicans турларидан бошқа Candida spp. суперинфекция ривожланиши ҳоллари ҳақида хабар берилган (масалан Candida krusei). Бундай ҳолларни даволаш учун замбуруғларга қарши муқобил воситаларни қўллаш лозим.
Назорат нуқталари (антимикроб воситаларга сезувчанликни ўрганиш бўйича Европа қўмитасининг таърифига кўра).
Фармакокинетик/фармакодинамик ахборотни, in vitro шароитдаги сезувчанликни ва клиник жавобни ўрганишга доир тадқиқотларга асосланган ҳолда Candida туркумидаги микроорганизмларга флуконазол учун назорат нуқталари аниқланган. Улар маълум тур билан боғлиқ бўлмаган, кўпроқ даражада фармакокинетик/фармакодинамик ахборот асосида аниқланган ва минимал ингибиция қилувчи концентрация бўйича маълум турларга тақсимланишга боғлиқ бўлмаган назорат нуқталарига ҳамда маълум тур билан боғлиқ бўлган, одамдаги инфекциялар билан энг кўп ассоциацияланадиган назорат нуқталарига ажратилган. Ушбу назорат нуқталари қуйида келтирилган.
Замбуруғларга қарши восита | Маълум тур билан боғлиқ назорат нуқталари
S ≤ / R > |
Маълум тур билан боғлиқ бўлмаган назорат нуқталари
α S ≤ / R > |
||||
Candida albicans | Candida glabrata | Candida krusei | Candida parapsilosis | Candida tropicals | ||
Флуконазол | 2/4 | IE | * | 2/4 | 2/4 | 2/4 |
S – сезувчан;
R – резистент;
α – маълум тур билан боғлиқ бўлмаган назорат нуқталари, кўп даражада фармакокинетик/фармакодинамик ахборот асосида аниқланади ва маълум турларга минимал ингибиция қилувчи концентрация бўйича тақсимланишга боғлиқ бўлмайди. Улар фақат махсус назорат нуқтаси мавжуд бўлмаган микроорганизмлар учун текширилган;
* – сезувчанликка текшириш тавсия этилмаган, чунки мазкур тур дори воситаси билан даволаш мақсади бўлиб ҳисобланмайди;
IE – мазкур тур дори билан даволаш мақсади бўлиб ҳисобланишига далиллар етарли эмас.
Фармакокинетикаси
Флуконазолнинг фармакокинетик хусусиятлари вена ичига юборилганда ва перорал қўлланганида бир хил бўлади.
Сўрилиши
Флуконазол перорал қўлланганида яхши сўрилади, қон плазмасида препаратнинг даражаси ва тизимли биокираолишлиги эса қон плазмасида 90% флуконазол даражасидан ошади, бунга препаратни вена ичига юборилганида эришилади. Овқатланиш билан бир вақтда қабул қилиниши перорал қўлланганида препаратнинг сўрилишига таъсир кўрсатмайди. Қон плазмасида максимал концентрацияга препарат қабул қилинганидан кейин 0,5-1,5 соат ўтгач эришилади. Қон плазмасидаги концентрация дозага пропорционал бўлади. Биринчи кунда одатдаги суткалик дозадан икки марта ортиқ бўлган юқори доза қўлланганида даволашнинг иккинчи кунида 90% даражасидаги мувозанат концентрациясига эришилади.
Тақсимланиши
Тақсимланиш ҳажми организмда сувнинг умумий миқдорига тахминан тенг. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши паст даражада (11-12%).
Флуконазол организмнинг барча ўрганиладиган суюқликларига яхши киради. Сўлакда ва балғамда флуконазол даражаси қон плазмасида препаратнинг концентрациясига ўхшаш бўлади. Замбуруғли менингит билан касалланган пациентларда орқа мия суюқлигида флуконазол даражаси қон плазмасидаги концентрациясининг 80% га эришади.
Зардобдаги концентрациялардан ортиқ бўлган флуконазолнинг теридаги юқори концентрацияларига мугуз қатламида, эпидермисда, тери тўқимасида ва терда эришилади. Суткада 1 марта 50 мг дозада қўлланилганида флконазол концентрацияси 12 кунлик даволашдан кейин 73 мкг/г ни, даволаш тамомланганидан кейин 7 кун ўтгач эса ҳамон 5,8 мкг/г ни ташкил этган. Ҳафтада 1 марта 150 мг доза қўлланилганида даволашнинг
7-кунида флуконазолнинг концентрацияси 23,4 мкг/г ни; кейинги доза қўлланилганидан кейин 7 кун ўтгач концентрация ҳамон 7,1 мкг/г ни ташкил этган.
Ҳафтада 1 марта 150 мг дозада 4 ой қўлланилганидан кейин тирноқларда флуконазол концентрацияси соғлом кўнгиллиларда 4,05 мкг/г ни ва тирноқ касалликларида 1,8 мкг/г ни ташкил этган; даволаш тамомланганидан кейин 6 ой ўтгач флуконазол тирноқ намуналарида аниқланган.
Биотрансформацияси
Флуконазол оз даражада метаболизмга учрайди. Радиоактив изотоплар билан нишонланган доза юборилганида флуконазолнинг фақат 11% и ўзгарган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Флуконазол CYP2С9 ва CYP3A4 изфеорментларининг селектив ингибитори, шунингдек CYP 2С19 ферменти ингибитори бўлиб ҳисобланади.
Чиқарилиши
Қон плазмасидан флуконазолни ярим чиқарилиши даври тахминан 30 соатни ташкил этади. Препаратнинг катта қисми буйраклар орқали чиқарилади, шу билан бирга юборилган дозанинг 80% и сийдикда ўзгармаган кўринишда аниқланади. Флуконазол клиренси креатинин клиренсига пропорционал. Айланиб юрувчи метаболитлари аниқланмаган.
Қон плазмасидан узоқ муддатли ярим чиқарилиши даври вагинал кандидозда препаратни бир марта қўллаш, шунингдек бошқа кўрсатмаларда препаратни ҳафтада 1 марта қўллаш имконини беради.
Буйрак етишмовчилигида
Оғир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (калавалар фильтрацияси тезлиги <20 мл/минут) ярим чиқарилиш даври 30 соатдан 98 соатга қадар кўпаяди. Шу сабабли пациентларнинг ушбу тоифасида флуконазол дозасини пасайтириш зарур. Флуконазол гемодиализ йўли билан, кам даражада интраперитонеал диализ йўли билан чиқарилади. 3 соат давом этадиган гемодиализ сеанси қон плазмасида флуконазол даражасини 50% га пасайтиради.
Болаларда
Фармакокинетика бўйича маълумотлар 5 та тадқиқот: бир марталик қўллашга доир 2 та тадқиқот, кўп марталик қўллашга доир 2 та тадқиқот ва чала туғилган чақалоқларда қўллашга доир 1 тадқиқот вақтида 113 та болаларда баҳоланган.
9 ойликдан 15 ёшгача бўлган болаларга 2-8 мг/кг флуконазол юборилганидан кейин AUC 1 мг/кг дозага тахминан 38 мкг*соат/мл ни ташкил этган. Кўп марталик қўллашдан кейин қон плазмасидан флуконазолни ярим чиқарилиш даври 15 ва 18 соат оралиғида бўлган; тақсимланиш ҳажми 880 мл/кг ни ташкил этган. Қон плазмасидан тахминан 24 соатни ташкил этган кўпроқ давом этган ярим чиқарилиши даври флуконазолни бир марталик қўлланилганидан кейин содир бўлган. Ушбу кўрсаткич 3 мг/кг дозани 11 кундан 11 ойликкача бўлган болаларга вена ичига бир марталик қўлланилганидан кейин флуконазолни қон плазмасидан ярим чиқарилиши даври билан бир хил бўлган. Ушбу ёш гуруҳидаги пациентларда тақсимланиш ҳажми тахминан 950 мл/кг ни ташкил этган.
Флуконазолни янги туғилган чақалоқларда қўллаш тажрибаси гестация муддати тахминан 28 ҳафта бўлган 12 нафар чала туғилган болаларда ўтказилган фармакокинетика тадқиқотлари билан чекланади. Биринчи доза юборилганида боланинг ўртача ёши 24 соатни (9 соатдан 36 соатгача) ташкил этган; туғилганида ўртача вазни 900 г ни (750 г дан 1100 г гача) ташкил этган. 7 та пациент учун тадқиқотлар протоколи бажарилган. Энг кўпи билан флуконазолнинг вена ичига 5 та инъекцияси 6 мг/кг дозада ҳар 72 соатда юборилган. Ярим чиқарилиш даври биринчи кунда 74 соатни (44-185) ташкил этган, сўнгра 7-кунда 53 соатгача (30-131) ва 13-кунда 47 (27-68) соатгача пасайган. Эгри чизиқ остидаги майдон (мкг * соат/мл) биринчи кунда 271 (173-385) ни ташкил этган, 7-кунда 490 (292-734) га қадар кўпайган, сўнгра 13-кунда 360 (167-566) га қадар камайган. Тақсимланиш ҳажми (мл/кг) биринчи кунда 1 183 (1070-1470) ни ташкил этган, 7-кунда 1184 (510-2130) га қадар ва 13-кунда 1328 (1040-1680) га қадар кўпайган.
Кекса ёшдаги пациентларда
Фармакокинетика тадқиқотлари 50 мг флуконазолни перорал қабул қилган 22 нафар (65 ёш ва ундан юқори бўлган) пациент иштирокида ўтказилган. Иштирокчиларнинг 10 тасида бир вақтда диуретиклар қўлланилган. Cmax 1,54 мкг/мл ни ташкил этган ва флуконазол қабул қилинганидан кейин 1,3 соат давомида унга эришилган. AUC ни ўртача қиймати
76,4±20,3 мкг * соат/мл ни ташкил этган. Ярим чиқарилиш даври 46,2 соат ни ташкил этган. Ушбу фармакокинетика кўрсаткичлари ёш соғлом кўнгиллилардаги айнан шу каби кўрсаткичларга нисбатан юқоридир. Диуретикларни бир вақтда қўллаш Cmax ва AUC га сезиларли таъсир кўрсатмаган. Шунингдек ушбу ёш гуруҳидаги пациентларда креатинин клиренси (минутига 74 мл), сийдик билан ўзгармаган кўринишда чиқарилган флуконазол фоизи (0-24 соат, 22%) ва флуконазолни буйрак клиренси (минутига 0,124 мл/кг) ёш кўнгиллилардаги айнан шу каби кўрсаткичларга нисбатан паст бўлган. Шунинг учун кекса ёшдаги пациентларда фармакокинетикани ўзгариши буйрак фаолияти кўрсаткичларига боғлиқ эканлиги ўз-ўзидан кўриниб турибди.
Қўлланилиши
Катталарда қуйидаги каби касалликларни:
- криптококкли менингит;
- кокцидиоидоз;
- инвазив кандидозлар;
- шиллиқ қаватлар кандидозлари, шу жумладан оғиз-ҳалқум кандидози ва қизилўнгач кандидози, кандидурия, тери ва шиллиқ қаватларнинг сурункали кандидози;
- маҳаллий даволаш самара бермаганида сурункали атрофик кандидозни (тиш протезларидан фойдаланишдан келиб чиққан кандидоз) даволашда қўлланилади.
Катталарда қуйидаги каби касалликларни:
- ривожланиши хавфи юқори бўлган пациентларда криптококкли менингитни қайталанишини;
- ОИТВ бўлган пациентларда ривожланиши хавфи юқори бўлган оғиз-ҳалқум кандидози ва қизилўнгач кандидозини қайталанишини;
- узоқ муддатли нейтропенияли пациентларда (масалан, кимё терапиясини қабул қилаётган қон хавфли касалликлари бўлган пациентларда ёки пациентларда гемопоэтик ўзак ҳужайраларни трансплантацияси ўтказилаётганда) кандидозли инфекцияларни олдини олишда қўлланилади.
Флуконазол болаларга шиллиқ қаватлар кандидозларини (оғиз-ҳалқум кандидозини, қизилўнгач кандидозини), инвазив кандидозларни, криптококкли менингитни даволаш ва иммунитети пасайган пациентларда кандидозли инфекцияларни олдини олиш учун болаларга туғилишидан бошлаб буюрилади. Препаратни болаларда ривожланиши хавфи юқори бўлган криптококкли менингитни қайталанишини олдини олиш учун самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида қўллаш мумкин. Флуконазол препарати билан даволашни культурал ва бошқа лаборатория таҳлиллари натижалари олинишига қадар бошлаш мумкин; натижалар олинганидан кейин антибактериал даволашга мос равишда тузатиш киритиш лозим.
Қўллаш усули ва дозалари
Флуконазол дозаси замбуруғли инфекция турига ва оғирлик даражасига боғлиқ.
Препаратни кўп марта қўллаш зарурати бўлганида инфекцияларни даволашни замбуруғли инфекция фаоллигининг клиник ва лабораторияда намоён бўлиши ҳоллари йўқолишига қадар давом эттириш лозим. Даволаш муддатининг етарли бўлмаслиги фаол инфекция жараёнини қайтадан бошланишига олиб келиши мумкин.
Препарат перорал ёки инфузия орқали қўлланилади. Препаратни қўллаш усули пациентнинг клиник ҳолатига боғлиқ. Препаратни перорал қўллашдан вена ичига ва аксинча қўллашга ўзгартирилганида унинг суткалик дозасини ўзгартириш зарурати йўқ.
Инфузиялар учун эритмани минутига 10 мл дан ошмайдиган тезликда юбориш лозим.
Препаратнинг мутаносиблиги.
Флуконазол қуйидагилар каби эритмалар билан мутаносиб:
- 5% ли ва 20% ли глюкоза эритмаси;
- Рингер эритмаси;
- Хартман эритмаси;
- калий хлоридининг глюкозадаги эритмаси;
- 4,2% ли ва 5% ли натрий бикарбонати эритмаси;
- 3,5% ли аминозин эритмаси;
- 0,9% ли натрий хлориди эритмаси;
- диалафлекс (интраперитонеал диализ учун 6,36% ли эритма).
Флуконазолни инфузион тизимга юқорида кўрсатилган эритмаларнинг бири билан бирга юбориш мумкин. Гарчи препаратни бошқа дори воситалари билан хос бўлмаган номутаносиблиги ҳоллари баён қилинмаган бўлса-да, флуконазолни инфузиядан олдин бошқа препаратлар билан аралаштириш тавсия этилмайди.
Вена ичига инфузиялар учун эритма фақат бир марта юборилиш учун мўлжалланган. Эритиб аралаштиришни фақат асептик шароитларда амалга ошириш лозим. Эритмани ёт заррачалар мавжудлигига ва ранги ўзгарганлигига текшириш зарур. Эритмадан фақат у тиниқ бўлганида ва унда ёт заррачалар бўлмаганида фойдаланиш лозим. Препаратнинг ишлатилмаган қолдиқларини йўқ қилиш зарур.
Катталарда
Криптококкозда
- Криптококкли менингитни даволаш: тавсия этиладиган юкланиш дозаси биринчи кунда 400 мг ни, самарани бир маромда ушлаб турувчи дозаси суткада 200-400 мг ни ташкил этади. Даволаш муддати одатда камида 6-8 ҳафтани ташкил этади. Ҳаётга хавф соладиган инфекцияларда суткалик дозани 800 мг гача кўпайтириш мумкин.
- Криптококкли менингит ривожланиши хавфи юқори бўлган пациентларда криптококкли менингит қайталанишини олдини олиш учун самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш: тавсия этиладиган доза чекланмаган вақт давомида суткада 200 мг ни ташкил этади.
Кокцидиоидозда. Тавсия этиладиган доза суткада 200-400 мг ни ташкил этади. Даволаш муддати 11-24 ойни ёки пациентнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда узоқроқ муддатни ташкил этади. Инфекциянинг айрим шаклларини, айниқса менингитни даволаш учун суткада 800 мг бўлган дозани қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
Инвазив кандидозларда. Юклама дозаси биринчи кунда 800 мг ни, самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 400 мг ни ташкил этади. Одатда кандидемияни тавсия этиладиган даволаш муддати қон культураларини биринчи салбий натижаларидан ва кандидемия белгилари йўқолишидан кейин 2 ҳафтани ташкил этади.
Шиллиқ қаватлар кандидозида.
- Оғиз-ҳалқум кандидози: юклама дозаси биринчи кунда 200-400 мг ни, самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 100-200 мг ни ташкил этади. Даволаш муддати 7-21 ҳафтани (ремиссияга эришишга қадар) ташкил этади, аммо оғир иммун танқислиги бўлган пациентлар учун оширилиши мумкин.
- Қизилўнгач кандидози: юклама дозаси биринчи кунда 200-400 мг ни, самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 100-200 мг ни ташкил этади. Даволаш муддати 14-30 кунни (ремиссияга эришишга қадар) ташкил этади, аммо оғир иммун танқислиги бўлган пациентлар учун оширилиши мумкин.
- Кандидурия: тавсия этиладиган доза 7-21 кун давомида суткада 200-400 мг ни ташкил этади. Оғир иммун танқислиги бўлган пациентлар учун даволаш муддатини узайтириш мумкин.
- Сурункали атрофик кандидоз: тавсия этиладиган доза 14 кун давомида суткада 50 мг ни ташкил этади.
- Тери ва шиллиқ қаватларнинг сурункали кандидози: тавсия этиладиган доза суткада 50-100 мг ни ташкил этади. Даволаш муддати 28 кунгачани ташкил этади, аммо инфекциянинг оғирлиги ва турига ёки иммунитет пасайишига боғлиқ ҳолда узайтирилиши мумкин.
ОИТВ бўлган пациентларда ривожланиши хавфи юқори бўлган шиллиқ қаватлар кандидози қайталанишини олдини олиш.
- Оғиз-ҳалқум кандидозида, қизилўнгач кандидозида: тавсия этиладиган доза суткада 100-200 мг ни ёки ҳафтада 3 марта 200 мг ни ташкил этади. Иммунитети пасайган пациентлар учун даволаш муддати чекланмагандир.
Узоқ давом этадиган нейтропенияли пациентларда кандидоз инфекцияларини олдини олиш. Тавсия этиладиган доза 200-400 мг ни ташкил этади. Даволашни кутилаётган нейтропения ривожланишига қадар бир неча кун олдин бошлаш керак ва нейтрофиллар сони 1000/мм3 дан ортиқ ошганидан кейин 7 кун давомида давом эттириш керак.
Кекса ёшдаги пациентларда
Дозани буйрак фаолияти ҳолатига боғлиқ ҳолда танлаш зарур (қуйида келтирилганларга қаранг).
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда
Флуконазол организмдан кўпроқ сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Бир марта қўлланилганида препарат дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентларга (шу жумладан болаларга) препаратни кўп марта қабул қилиш зарурати бўлганида, даволашнинг биринчи куни кўрсатмаларга боғлиқ равишда 50-400 мг бошланғич дозани қўллаш лозим. Шундан кейин суталик дозани (кўрсатмаларга боғлиқ равишда) қуйида келтирилган жадвалга мувофиқ ҳисоблаб топиш лозим:
Креатинин клиренси (мл/мин) | Тавсия этиладиган дозадан фоизи |
> 50 | 100% |
≤ 50 (диализсиз) | 50% |
Мунтазам диализ | 100% ҳар бир диализдан кейин |
Мунтазам диализда бўлган пациентлар ҳар бир диализдан кейин тавсия этиладиган дозани 100% қабул қилишлари керак. Диализ ўтказилмайдиган кунда пациент креатинин клиренсига боғлиқ равишда тузатиш киритилган дозани қабул қилиши керак.
Жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларда
Флуконазолни жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки флуконазолни ушбу тоифадаги пациентларга қўллаш бўйича маълумот етарли эмас.
Болаларда
Максимал суткалик дозани 400 мг дан оширмаслик керак.
Катталарда худди шундай инфекциялардаги каби даволаш давомийлиги клиник ва микологик жавобга боғлиқ. Флуконазол суткада 1 марта қўлланилади.
Буйрак фаолияти бузилиши бўлган болаларга препарат дозаси юқорида келтирилган. Флуконазол фармакокинетикаси буйрак етишмовчилиги бўлган болаларда ўрганилмаган (қуйида бирламчи буйрак фаолияти етилмаганлиги тез-тез кузатиладиган янги туғилган чақалоқларда қўллаш бўйича ахборотга қаранг).
12 ёшдан катта болаларда.
Тана вазни ва пубертат ривожланишига боғлиқ равишда шифокор препаратнинг қандай дозаси (катталар ёки болалар учун) пациент учун оптимал эканлигини баҳолаши лозим. Клиник маълумотлар болаларда флуконазол клиренси катталарга нисбатан юқори эканлигидан далолат беради. Катталарга 100, 200 ва 400 мг дозаларни ва болаларга 3, 6 ва 12 мг/кг дозаларни қўллаш шунга ўхшаш тизимли экспозицияга эришилишига олиб келади.
28 кундан 11 ёшгача бўлган болаларда.
Шиллиқ қаватларнинг кандидози: бошланғич доза суткада 6 мг/кг ни, самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 3 мг/кг ни ташкил этади. Мувозанат концентрациясига тезроқ эришиш мақсадида бошланғич дозани биринчи кун қўллаш мумкин.
Инвазив кандидоз, криптококкли менингит: доза касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда суткада 6-12 мг/кг ни ташкил этади.
Болаларда юқори ривожланиши хавфи бўлган криптококкли менингит қайталанишини олдини олиш учун самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашда доза касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда суткада 6 мг/кг ни ташкил этади.
Иммун танқислиги бўлган пациентларда кандидозни олдини олиш учун доза индукция қилинган нейтропениянинг ифодаланганлиги ва давомийлигига боғлиқ ҳолда суткада
3-12 мг/кг ни ташкил этади (катталар учун дозага қаранг).
27 кунликдан катта болаларда.
Янги туғилган чақалоқларда флуконазол организмдан секин чиқарилади. Муддатида туғилган чақалоқлар учун қуйида кўрсатилган дозалар асосланадиган фармакокинетика бўйича маълумотлар «Фармакокинетикаси» бўлимида келтирилган.
- 0 дан 14 кунликкача бўлган муддатида туғилган чақалоқларда: юқорида 28 кунликдан 11 ёшгача бўлган болалар учун кўрсатилган доза билан айнан бир хил бўлган дозаларни ҳар 72 соатда қўллаш лозим. Ҳар 72 соатда 12 мг/кг ни ташкил этадиган максимал дозадан оширмаслик лозим.
- 15 кунликдан 27 кунликкача бўлган муддатида туғилган чақалоқларда: юқорида 28 кунликдан 11 ёшгача бўлган болалар учун кўрсатилган доза билан айнан бир хил бўлган дозаларни ҳар 48 соатда қўллаш лозим. Ҳар 48 соатда 12 мг/кг ни ташкил этадиган максимал дозадан оширмаслик лозим.
Ножўя таъсирлари
Бош оғриғи, қорин бўшлиғидаги оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш, тошма, қонда аланинаминотрансфераза (АЛТ), аспартатаминотрансфераза (АСТ) ва ишқорий фосфатаза даражасининг ошиши энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар (>1/10) бўлиб ҳисобланади.
Ножўя реакцияларнинг юзага келиши тез-тезлигини баҳолаш учун қуйидаги таснифлашдан фойдаланилади: жуда тез-тез(≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000) ва тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).
Қон тизими ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: анемия.
Кам ҳолларда: агранулоцитоз, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения.
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: анафилаксия.
Метаболик ва алиментар бузилишлар
Тез-тез эмас: иштаҳани пасайиши.
Кам ҳолларда: гипертриглицеридемия, гиперхолестеринемия, гипокалиемия.
Руҳий бузилишлар
Тез-тез эмас: уйқусизлик, уйқучанлик.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: бош оғриғи.
Тез-тез эмас: тиришишлар, бош айланиши, парестезиялар, таъм сезишни бузилиши.
Кам ҳолларда: тремор.
Эшитиш аъзолари ва вестибуляр аппарати томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: вертиго.
Юрак томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: «пируэт» туридаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардияси, QT интервалини узайиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез: қорин бўшлиғида оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш.
Тез-тез эмас: қабзият, диспепсия, метеоризм, оғизни қуриши.
Гепатобиллиар тизими бузилишлари
Тез-тез: аланинаминотрансфераза (АЛТ), аспартатаминотрансфераза (АСТ), ишқорий фосфатаза даражасини ошиши.
Тез-тез эмас: холестаз, сариқлик, билирубин даражасини ошиши.
Кам ҳолларда: жигар етишмовчилиги, гепатоцеллюляр некроз, гепатитлар, гепатоцеллюляр шикастланишлар.
Тери ва тери ости тўқимаси томонидан бузилишлар
Тез-тез: тошмалар.
Тез-тез эмас: қичишиш, медикаментоз дерматит, эшакеми, кучли даражада терлаш.
Кам ҳолларда: токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, ўткир тарқоқ экзантематозли пустулёз, эксфолиатив дерматит, ангионевротик шиш, юзнинг шиши, алопеция.
Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: миалгия.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида реакциялар.
Тез-тез эмас: тез толиқиш, лоҳаслик, астения, иситма.
Болаларда. Болалар иштирокида клиник тадқиқотлар давомида ножўя реакциялар ва лаборатория таҳлиллари натижаларининг нормадан оғишлари тез-тезлиги ва характери катталардаги билан бир хил.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Флуконазолга, бошқа азол бирикмаларга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига нисбатан юқори сезувчанликда.
Флуконазолни суткада 400 мг ва ундан юқори дозаларда кўп марта қўлланадиган пациентларга (кўп марта қўллашда ўзаро таъсирлашишига доир тадқиқотлар натижаларига мувофиқ) флуконазол ва терфенадинни бир вақтда қўллаш.
Флуконазолни ва QT интервалини узайтирувчи ва CYP3А4 ферменти ёрдамида метаболизмга учрайдиган бошқа дори воситаларини (масалан, цизаприд, астемизол, пимозид, хинидин ва эритромицинни) бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Флуконазол ва қуйида кўрсатилган дори воситаларини бирга қўллаш мумкин эмас
Цизаприд: флуконазол ва цизапридни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда юрак томонидан ножўя реакциялар, шу жумладан «пируэт» туридаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардияси ривожланиши ҳақида хабар берилган. Назорат остида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 200 мг флуконазолни суткада 1 марта ва 20 мг цизапридни суткада 4 марта бир вақтда қўллаш қон плазмасида цизаприд даражасини сезиларли ошишига ва QT интервалини узайишига олиб келган. Флуконазол ва цизапридни бир вақтда қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг).
Терфенадин: замбуруғларга қарши азол дори воситаларини терфенадин билан бир вақтда қўллаётган пациентларда QTc интервали узайишидан келиб чиқадиган оғир юрак аритмиялари ривожланиши ҳоллари туфайли, ушбу препаратларнинг ўзаро таъсирлашишига доир тадқиқотлар ўтказилган. Тадқиқотларнинг бирида флуконазолни суткада 200 мг дозада қўлланилганида QTc интервали узайиши аниқланмаган. Флуконазолни суткада 400 мг ва 800 мг дозаларда қўлланилган ҳолда ўтказилган бошқа бир тадқиқот шуни кўрсатадики, флуконазолни суткада 400 мг ёки ундан юқори дозаларда қўллаш қон плазмасида терфенадин даражасини ушбу препаратлар бир вақтда қўлланилганида сезиларли равишда оширади. Флуконазолни суткада 400 мг ёки ундан юқори дозаларда терфенадин билан бирга қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг). Флуконазолни суткада 400 мг дан паст дозаларда терфенадин билан биргаликда қўлланилганида пациент ҳолати юзасидан синчковлик билан мониторинг олиб бориш лозим.
Астемизол: флуконазол ва астемизолни бирга қўллаш астемизол клиренсини пасайтириши мумкин. Шу туфайли қон плазмасида астемизол концентрациясини ошиши QT интервалини узайишига ва кам ҳолларда «пируэт» туридаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардиясигача олиб келиши мумкин. Флуконазол ва астемизолни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Пимозид ёки хинидин: флуконазол ва пимозид ёки хинидинни бирга қўллаш, гарчанд тегишли in vitro ва in vivo шароитдаги тадқиқотлари ўтказилмаган бўлса-да, пимозид ёки хинидин метаболизмини сўндиришга олиб келиши мумкин. Қон плазмасида пимозид ёки хинидин концентрациясини ошиши QT интервалини узайишини ва кам ҳолларда «пируэт» туридаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардияси ривожланишини келтириб чиқариши мумкин. Флуконазол ва пимозид ёки хинидинни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Эритромицин: эритромицин ва флуконазолни бир вақтда қўллаш кардиотоксиклик ривожланиши (QT интервалини узайиши, «пируэт» туридаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардияси) хавфини ошишига ва бунинг оқибатида юрак хуружи сабабли тўсатдан ўлимга олиб келиши мумкин. Мазкур дори воситалари мажмуасини қўллаш мумкин эмас.
Флуконазол ва қуйида келтирилган дори воситаларини бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Галофантрин: флуконазол CYP3A4 ни сўндириши ҳисобига қон плазмасида галофантрин концентрацияси ошишини келтириб чиқариши мумкин. Ушбу дори воситаларини бир вақтда қўллаш кардиотоксиклик ривожланиши (QT интервалини узайиши, «пируэт» туридаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардияси) хавфини ошишига ва бунинг оқибатида юрак хуружи сабабли тўсатдан ўлимга олиб келиши мумкин. Ушбу дори воситалари мажмуасини қўллашдан сақланиш лозим.
Флуконазол ва қуйида келтирилган дори воситаларини бирга қўллаш эҳтиёткорликни ва дозага тузатиш киритишни талаб қилади.
Бошқа дори воситаларини флуконазолга таъсири
Ўзаро таъсирни ўрганишга доир тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бир вақтда овқатланиш, циметидинни, антацидларни қабул қилиш ёки суяк кўмигини кўчириб ўтказиш учун барча танани кейинги нурлантириш флуконазол перорал қўлланганида унинг сўрилишига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Рифампицин: флуконазол ва рифампицинни бир вақтда қўлланилиши AUC қийматини 25% га пасайишига олиб келган ва флуконазолни ярим чиқарилиши даврини 20% га қисқартирган. Шу сабабли рифампицинни қабул қилаётган пациентлар учун флуконазол дозасини ошириш мақсадга мувофиқ эканлигини кўриб чиқиш лозим.
Флуконазолни бошқа дори воситаларига таъсири
Флуконазол P450 цитохроми 2C9 ферментининг (CYP) кучли ингибитори ва CYP3A4 нинг ўртача ингибитори бўлиб ҳисобланади. Шунингдек флуконазол 2С19 нинг ингибитори бўлиб ҳисобланади. Қуйида баён қилинган кузатилган/ҳужжат билан тасдиқланган ўзаро таъсирлардан ташқари, флуконазол билан бир вақтда қўлланганида қон плазмасида CYP2C9 ва CYP3A4 билан метаболизмга учрайдиган бошқа бирикмалар концентрацияларининг ошиши хавфи мавжуд. Шу сабабли препаратларнинг бундай мажмуаларини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим; бунда пациентлар ҳолатини синчковлик билан кузатиш зарур. Флуконазолни ферментларга сусайтирувчи таъсири у қўлланилганидан кейин унинг узоқ давом этадиган ярим чиқарилиши даври муносабати билан 4-5 сутка давомида сақланади.
Альфентанил: соғлом кўнгиллиларда альфентанилни 20 мкг/кг дозада ва флуконазолни 400 мг дозада бир вақтда қўлланилганида эҳтимол CYP3A4 ни ингибиция қилиниши туфайли AUC10 ни икки марта ошиши кузатилган. Альфентанил дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Амитриптилин, нортриптилин: флуконазол амитриптилин ва нортриптилин таъсирини кучайтиради. Комбинацияланган даволаш бошланишида ва 1 ҳафта ўтгач 5-нортриптилин ва/ёки S-амитриптилин концентрациясини ўлчаш тавсия этилади. Зарурат бўлганида амитриптилин/нортриптилин дозасига тузатиш киритиш лозим.
Амфотерицин В: флуконазол ва амфотерицин В ни нормал иммунитетли инфекцияланган сичқонларда ва паст иммунитетли инфекцияланган сичқонларда бир вақтда қўлланилиши қуйидаги натижаларга: C. albicans тизимли инфекцияда унча катта бўлмаган замбуруғга қарши аддитив самарага, Cryptococcus neoformans мия ичи инфекциясида ўзаро таъсирнинг мавжуд эмаслигига ва A. Fumigatus тизимли инфекциясида иккала препаратнинг антагонизмига олиб келган. Ушбу тадқиқотлар давомида олинган натижаларнинг клиник аҳамияти номаълум.
Антикоагулянтлар: замбуруғларга қарши бошқа азол воситаларини қўлланилганидаги каби флуконазол ва варфаринни бир вақтда қўлланилганида протромбин вақти узайиши билан бирга қон кетишлар (гематомалар, бурундан қон кетиши, меъда-ичак йўлларида қон кетиши, гематурия ва мелена) ривожланиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Флуконазол ва варфаринни бир вақтда қўлланилганида эҳтимол CYP2С9 орқали варфарин метаболизмини сўндирилиши оқибатида протромбин вақтини икки марта ошиши кузатилган. Бир вақтда кумарин антикоагулянтларини қабул қилаётган пациентларда протромбин вақтини синчковлик билан назорат қилиш лозим. Варфарин дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Қисқа муддат таъсир этувчи бензодиазепинлар, масалан мидазолам, триазолам: мидазоламни перорал қўлланилганидан кейин флуконазолни буюрилиши мидазолам концентрациясини сезиларли ошишига ва психомотор таъсирларнинг кучайишига олиб келган. Флуконазолни 200 мг дозада ва мидазоламни 7,5 мг дозада бир вақтда қўлланилиши AUC ва ярим чиқарилиш даврини мувофиқ равишда 3,7 ва 2,2 марта ошишига олиб келган. Флуконазолни суткада 200 мг дозада ва триазоламни 0,25 мг перорал қўлланилиши AUC ва ярим чиқарилиш даврини мувофиқ равишда 4,4 ва 2,3 марта ошишига олиб келган. Флуконазол ва триазоламни бир вақтда қўлланилганида триазолам таъсирларининг кучайиши ва узайиши кузатилган.
Агар флуконазол билан даволаш курсини ўтаётган пациентга бир вақтда бензодиазепинлар билан даволашни буюриш лозим бўлса, бензодиазепинлар дозасини камайтириш ва пациент ҳолати устидан керакли назоратни ўрнатиш лозим.
Карбамазепин: флуконазол карбамазепин метаболизмини сўндиради ва қон зардобида карбамазепин даражасини 30% ошишига олиб келади. Карбамазепин томонидан токсиклик ҳолатлари ривожланиши хавфи мавжуд. Карбамазепин концентрацияси ва препарат таъсирига боғлиқ равишда унинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Кальций каналллари блокаторлари: айрим кальций антагонистлари (нифедипин, исрадипин, амлодипин ва фелодипин) CYP3A4 ферменти билан метаболизмга учрайди. Флуконазол кальций каналлари блокаторлари тизимли экспозициясини ошириши мумкин. Ножўя реакциялар ривожланиши юзасидан синчков мониторинг олиб борилиши тавсия этилган.
Целекоксиб: флуконазолни (суткада 200 мг) ва целекоксибни (200 мг) бир вақтда қўлланилганида целекоксибнинг Cmax ва AUC кўрсаткичлари мувофиқ равишда 68% ва 134% га ошган. Целекоксиб ва флуконазолни бир вақтда қўлланилганида целекоксиб дозасини икки марта пасайтириш талаб қилиниши мумкин.
Циклофосфамид: циклофосфамид ва флуконазолни бир вақтда қўлланилиши қон зардобида билирубин ва креатинин даражасини ошишига олиб келади. Ушбу препаратларни бир вақтда қўллаш мумкин, аммо қон зардобида билирубин ва креатинин концентрацияси ошиши хавфини ҳисобга олиш лозим.
Фентанил: фентанил ва флуконазолни ўзаро таъсирлашиши мумкинлиги оқибатида ўлим билан якун топган фентанил билан битта интоксикация ҳолати тўғрисида хабар берилган. Шунингдек, 12 та соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотда флуконазол фентанилнинг чиқарилишини сезиларли равишда секинлаштирганлиги намоён бўлган. Фентанил концентрациясини ошиши нафас олишни қийинлашишига олиб келиши мумкин, шу сабабли пациент ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш лозим. Фентанил дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари: флуконазолни ва CYP3A4 билан метаболизмга учрайдиган ГМК-КoА-редуктаза ингибиторларини (аторвастатин ва симвастатин) ёки CYP2C9 билан метаболизмга учрайдиган ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторларини (флувастатин) бирга қўллаш миопатия ва рабдомиолиз ривожланиши хавфини оширади. Ушбу препаратларни бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида пациентларни миопатия ва рабдомиолиз симптомлари юзага келиши юзасидан синчковлик билан кузатиш ва креатинкиназа даражаси мониторингини ўтказиш лозим. Креатинкиназа даражаси ошганида, шунингдек миопатия/рабдомиолизга ташҳис қўйилганида ёки шубҳа қилинганида ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторларини қўллашни тўхтатиш лозим.
Имуносупрессорлар (масалан, циклоспорин, эверолимус, сиролимус ва такролимус)
Циклоспорин: флуконазол циклоспориннинг концентрациясини ва AUC кўрсаткичини сезиларли равишда оширади. Флуконазолни суткада 200 мг дозада ва циклоспоринни суткада 2,7 мг/кг дозада бир вақтда қабул қилинганида циклоспориннинг AUC кўрсаткичи 1,8 марта ошиши кузатилган. Ушбу препаратларни циклоспорин дозасини унинг концентрациясига боғлиқ равишда камайтирилиши шарти билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Эверолимус: гарчи in vitro ва in vivo шароитдаги тадқиқотлар ўтказилмаган бўлса-да, флуконазол CYP3А4 ни ингибиция қилиш йўли билан қон зардобида эверолимус концентрациясини ошириши мумкин.
Сиролимус: флуконазол эҳтимол сиролимус метаболизмини CYP3A4 ферменти ва P-гликопротеин билан сусайтириш орқали қон зардобида сиролимус концентрациясини оширади. Ушбу препаратларни сиролимус дозасига препарат концентрацияси даражаси ва таъсирларига боғлиқ равишда тузатиш киритиш шарти билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Такролимус: флуконазол қон зардобида такролимус концентрациясини у перорал қўлланганида ичакда CYP3A4 ферменти билан такролимус метаболизмини сусайтириш орқали 5 мартагача ошириши мумкин. Такролимус вена ичига юборилганида фармакокинетикасида сезиларли ўзгаришлар кузатилмаган. Такролимуснинг юқори даражалари нефротоксиклик билан боғлиқ. Перорал қўллаш учун такролимус дозасини такролимус концентрациясига боғлиқ равишда пасайтириш лозим.
Лозартан: флуконазол лозартан метаболизмини унинг фаол метаболитига (E-31 74) қадар сўндиради, бу лозартан қўлланилганида ангиотензин II рецепторларига нисбатан антагонизмнинг катта қисмини келтириб чиқаради. Пациентларда артериал қон босимини доимий мониторингини амалга ошириш тавсия этилади.
Метадон: флуконазол қон зардобида метадон концентрациясини ошириши мумкин. Метадон ва флуконазолни бир вақтда қўлланилганида метадон дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар: флуконазол билан бир вақтда қўлланилганида флурбипрофеннинг Cmax ва AUC қийматлари фақат флурбипрофен қўлланилганидаги тегишли кўрсаткичлар билан таққосланганда мувофиқ равишда 23% ва 81% га ошган. Айнан шунга ўхшаш тарзда флуконазолни рацемик ибупрофен (400 мг) билан бир вақтда қўлланилганида ибупрофеннинг S – (+) фармакологик фаол изомерининг Cmax ва AUC қийматлари фақат рацемик ибупрофен қўлланилганидаги тегишли кўрсаткичлар билан таққосланганда мувофиқ равишда 15% ва 82% га ошган.
Гарчи махсус тадқиқотлар ўтказилмаган бўлса-да, флуконазол CYP2C9 билан метаболизмга учрайдиган бошқа НЯҚП ларнинг (масалан, напроксен, лорноксикам, мелоксикам, диклофенакнинг) тизимли экспозициясини оширишга қодир. НЯҚП лар билан боғлиқ ножўя реакциялар ва токсик ҳолатлар мониторингини даврий амалга ошириш тавсия этилади. НЯҚП дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Фенитоин: флуконазол жигарда фенитоин метаболизмини сўндиради. 200 мг флуконазол ва 250 мг фенитоинни бир вақтда вена ичига кўп марта қўллаш фенитоиннинг AUC24 қийматини 75% га, Сmin қийматини 128% га ошишига олиб келади. Ушбу дори воситаларини бир вақтда қўлланилганида фенитоиннинг токсик таъсири ривожланишига йўл қўймаслик учун фенитоин концентрацияси мониторингини олиб бориш лозим.
Преднизон: пациентда жигар трансплантациясидан кейин преднизон қўлланилиши фонида флуконазол билан даволаш уч ойлик курси тўхтатилганидан кейин юзага келган буйрак усти безлари пўстлоғининг ўткир етишмовчилиги ривожланиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Флуконазол қўлланилишини тўхтатилиши эҳтимол CYP3A4 фаоллигининг кучайишини келтириб чиқарган, бу эса преднизон метаболизмини тезлашишига олиб келган. Узоқ муддат давомида флуконазол ва преднизонни бир вақтда қўллаётган пациентларни флуконазолни қўллаш бекор қилинганидан кейин буйрак усти безлари пўстлоғининг етишмовчилиги ривожланишини олдини олиш мақсадида диққат билан кузатиш лозим.
Рифабутин: флуконазол қон зардобида рифабутин концентрациясини оширади, бу рифабутин AUС кўрсаткичини 80% га қадар ошишига олиб келади. Флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўлланилганида увеит ривожланиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Дори воситаларининг бундай комбинацияси қўлланилганида рифабутиннинг токсик таъсири симптомларини ҳисобга олиш лозим.
Саквинавир: флуконазол жигарда CYP3A4 ферменти билан ва P-гликопротеинини ингибиция қилиш орқали саквинавир метаболизмини сусайтирилиши туфайли, саквинавирнинг AUC ва Cmax қийматларини мувофиқ равишда тахминан 50% ва 55% га оширади. Флуконазол ва саквинавир/ритонавир ўртасидаги ўзаро таъсирлар ўрганилмаган, шу сабабли улар яққол ифодаланган бўлиши мумкин. Саквинавир дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Сульфонилмочевина ҳосилалари. Бир вақтда қўлланилганида флуконазол перорал сульфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропамид, глибенкламид, глипизид ва тольбутамид) соғлом кўнгиллиларга қўлланилганида уларнинг ярим чиқарилиши даврини узайтиради. Қонда қанд миқдорини мунтазам назорат қилиб бориш ва флуконазол билан бир вақтда қўлланилганида сульфонилмочевина ҳосилалари дозасини тегишли равишда пасайтириш тавсия этилади.
Теофиллин: препаратларнинг ўзаро таъсири юзасидан плацебо-назорат қилинадиган тадқиқотда флуконазолни 14 кун давомида 200 мг дан қўлланилиши қон плазмасида теофиллиннинг ўртача клиренсини 18% га пасайишига олиб келган. Теофиллинни юқори дозаларда қўллайдиган ёки бошқа сабаблар бўйича теофиллиннинг токсик ҳолатлари ривожланишининг юқори хавфига эга бўлган пациентларда теофиллиннинг токсик таъсири ривожланиши белгиларини аниқлаш юзасидан кузатув олиб бориш лозим. Токсиклик белгилари пайдо бўлганида даволашни ўзгартириш лозим.
Бўригул алкалоидлари: гарчи тегишли тадқиқотлар ўтказилмаган бўлса-да, флуконазол, эҳтимол CYP3A4 ни ингибиция қилиш орқали қон плазмасида бўригул алкоидларининг (масалан, винкристин ва винбластин) концентрацияси ошишини келтириб чиқариши мумкин, бу нейротоксик таъсирлар ривожланишига олиб келади.
А витамини: транс-ретин кислотаси (А витаминининг кислота шакли) ва флуконазолни бир вақтда қўллаган пациентда марказий нерв тизими (МНТ) томонидан бош мия сохта ўсмаси шаклида ножўя реакциялар кузатилгани ва у флуконазол қўлланилиши бекор қилинганидан кейин йўқолгани ҳақида хабар берилган. Ушбу дори воситаларини бир вақтда қўллаш мумкин, аммо МНТ томонидан ножўя реакциялар юзага келиши хавфини ёдда тутиш лозим.
Вориконазол (CYP2С9 ва CYP3А4 ингибитори): вориконазолни перорал (1 кун давомида ҳар 12 соатда 400 мг дан, сўнгра 2,5 кун давомида ҳар 12 соатда 200 мг дан) ва флуконазолни ичга (биринчи кун 400 мг, сўнгра 4 кун давомида ҳар 24 соатда 200 мг дан) 8 та эркак жинсидаги соғлом кўнгиллиларга бир вақтда қўллаш вориконазолнинг максимал концентрацияси ва AUCτ кўрсаткичини мувофиқ равишда ўртача 57% (90% ИИ: 20%, 107%) ва 79% (90% ИИ: 40%, 128%) га ошишига олиб келган. Вориконазол ёки флуконазол дозасини ва/ёки қўллаш тез-тезлигини пасайиши бундай таъсирни бартараф қилишга олиб келиши номаълум. Вориконазолни флуконазолдан кейин қўлланилганида вориконазол билан боғлиқ ножўя таъсирлар ривожланиши юзасидан кузатув олиб борилиши лозим.
Зидовудин: флуконазол зидовудиннинг Cmax ва AUC қийматларини мувофиқ равишда 84% ва 74% га оширади, бу зидовудин перорал қўлланилганида унинг клиренси тахминан 45% га пасайишидан келиб чиқади. Зидовудиннинг ярим чиқарилиши даври флуконазол ва зидовудин комбинацияси қўлланилганидан кейин шунингдек тахминан 128% га узайган. Дори воситаларининг бундай мажмуасини қўллайдиган пациентларни зидовудин қўлланилиши билан боғлиқ ножўя реакциялар ривожланиши юзасидан кузатиш лозим.
Азитромицин: 18 нафар соғлом кўнгиллилар иштирок этган очиқ рандомизацияланган бир томонлама кесишган тадқиқотлар давомида азитромицин ва флуконазолни мувофиқ равишда 1200 мг ва 800 мг дозаларда бир вақтда перорал бир марталик қўлланилганида уларни бир-бирининг фармакокинетикасига таъсирига баҳо берилган. Аҳамиятга эга бўлган ҳеч қандай фармакокинетик ўзаро таъсирлар аниқланмаган.
Перорал контрацептивлар: флуконазолни ва комбинацияланган орал контрацептивни кўп марта қўлланилишига доир 2 та фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилган. Флуконазолни 50 мг дозада қўлланилганида гормонлар даражасига таъсири бўлмаган, флуконазолни суткада 200 мг дозада қўлланганида эса этинилэстрадиол АUС қиймати 40% га ва левоноргестрел АUС қиймати 24% га кўпайиши кузатилган. Бу флуконазолни кўрсатилган дозаларда кўп марта қўллаш мажмуавий перорал контрацептив самарадорлигига таъсир кўрсатиши қийинлигидан далолат беради.
Номутаносиблик. Препаратни битта идишда «Қўллаш усули ва дозалари» бўлимида кўрсатилганлардан ташқари бошқа дори воситалари билан аралаштириб бўлмайди.
Махсус кўрсатмалар
Дерматофитияда. Болаларда дерматофитияни даволаш учун флуконазолни қўллаш тадқиқотлари натижаларига кўра флуконазол самарадорлиги гризеофульвиндан ошмайди ва самарадорликнинг умумий кўрсаткичи 20% дан камни ташкил этади. Шу сабабли флуконазолни дерматофитияни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.
Криптококкозда. Бошқа локализациядаги криптококкозни (масалан, ўпка криптококкози ва тери криптококкозини) даволаш учун флуконазолнинг самарадорлигига доир далиллар етарли эмас, шу сабабли бундай касалликларни даволаш учун дозалар бўйича тавсиялар йўқ.
Чуқур эндемик микозлар. Эндемик микозларнинг паракокцидиоидомикоз, гистоплазмоз ва тери-лимфатик споротрихоз каби бошқа шаклларини даволаш учун флуконазолнинг самарадорлигига доир далиллар етарли эмас, шу сабабли бундай касалликларни даволаш учун дозалар бўйича тавсиялар йўқ.
Буйрак тизимида. Буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг).
Гепатобилиар тизимда. Жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Флуконазолни қўллаш энг аввало оғир асосий касалликлари бўлган пациентларда кам учрайдиган оғир гепатотоксиклик ривожланиши ҳоллари, шу жумладан ўлим билан якун топадиган ҳоллар юзага келиши билан боғлиқ бўлган. Гепатотоксиклик ривожланиши флуконазолни қўллаш билан боғлиқ бўлган ҳолларда препаратнинг умумий суткалик дозасига, даволаш муддатига, пациентнинг жинси ёки ёшига унинг яққол боғлиқлиги қайд этилмаган. Одатда флуконазол келтириб чиқарадиган гепатотоксиклик қайтувчан бўлади, унинг намоён бўлиши ҳолатлари эса даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолади.
Флуконазолни қўллашда жигарнинг функционал намуналари натижаларида оғишлар кузатиладиган пациентларда жигарнинг кўпроқ даражада оғир шикастланиши ривожланиши юзасидан синчков кузатувни ўрнатиш лозим.
Пациентларни жигарга жиддий таъсир тўғрисида далолат берувчи симптомлар (яққол ифодаланган астения, анорексия, доимий равишда кўнгил айниши, қусиш ва сариқлик) ҳақида хабардор қилиш лозим. Бундай ҳолатда флуконазолни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Юрак-қон томир тизимида. Айрим азолларни, шу жумладан флуконазолни таъсири электрокардиограммада QT интервалини узайиши билан намоён бўлади. Флуконазол препарати қўлланганида жуда кам учрайдиган QT интервалини узайиши ва «пируэт» туридаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардияси ҳоллари тўғрисида хабар берилган. Бундай хабарлар юракнинг структурали касалликлари, электролит алмашинувини бузилиши ва QT интервалига таъсир кўрсатувчи бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаш каби кўпгина хавф омиллари биргаликда келганида оғир касалликлари бўлган пациентларга тааллуқли бўлган.
Флуконазолни аритмиялар ривожланиши хавфи бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. QTс интервалини узайтирувчи ва Р450 цитохроми CYP3А4 ферменти ёрдамида метаболизмга учрайдиган дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Галофантринда. Галофантрин CYP3А4 ферментининг субстрати бўлиб, тавсия этилган даволаш дозаларида қўлланилганида QTс интервалини узайтиради. Галофантрин ва флуконазолни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Дерматологик реакцияларда. Флуконазол қўлланганида кам ҳолларда Стивенс-Жонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби эксфолиатив тери реакциялари ривожланиши ҳақида хабар берилган. ОИТС бўлган пациентлар кўпгина дори воситалари қўлланганида оғир тери реакциялари ривожланишига кўпроқ мойил бўладилар. Агар замбуруғли юзаки инфекцияли пациентда флуконазолни қўллаш билан боғлиқ бўлган тошмалар пайдо бўлса, препаратни кейинги қўллашни тўхтатиш лозим. Агар инвазив/тизимли замбуруғли инфекцияси бўлган пациентда терида тошмалар пайдо бўлса, унинг ҳолатини диққат билан кузатиш керак, буллёз тошмалар ёки полиморф эритема ривожланиши ҳолларида эса флуконазолни қўллаш тўхтатилиши керак.
Юқори сезувчанликда. Кам ҳолларда анафилактик реакциялар ривожланиши ҳақида хабар берилган.
Р450 цитохромда. Флуконазол CYP2C9 ферментининг кучли ингибитори ва CYP3А4 ферментининг ўртача ингибитори бўлиб ҳисобланади. Шунингдек флуконазол CYP2C19 ферментининг ингибитори бўлиб ҳисобланади. Флуконазолни ва CYP2C9, CYP2C19 ва CYP3A4 ферментлари иштирокида метаболизмга учрайдиган тор даволаш йўналишидаги препаратларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларнинг ҳолатини кузатиб бориш лозим.
Терфенадинда. Терфенадинни ва флуконазолни суткада 400 мг дан кам дозада бир вақтда қўлланганида пациент ҳолатини синчковлик билан кузатиб бориш лозим.
Ёрдамчи моддалар. Препарат натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасини сақлайди. Ҳар бир 200 мг да (флакон 100 мл дан) 15 ммоль дан натрий (1 мл да 0,145 ммоль натрий) ва хлор ионлари сақланади, ушбу ҳолатни натрий ва суюқликни истеъмол қилиниши чекланиши зарур бўлган пациентларга буюришда эътиборга олиш лозим.
Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўллаш.
Флуконазолни одатдаги дозаларда (суткада <200 мг) бир неча юз ҳомиладор аёлларга ҳомиладорликнинг I уч ойлиги давомида бир марта ёки такрорий қўлланилганида олинган маълумотлар ҳомилага ножўя таъсирларни намоён қилмаган. Кокцидиоидозни даволаш учун камида уч ёки ундан ортиқ ой давомида флуконазолнинг юқори дозаларини (суткада 400-800 мг) оналари қабул қилган янги туғилган чақалоқларда кўп сонли туғма патологиялар (шу жумладан брадифрения, қулоқ чаноғи дисплазияси, олд лиқилдоғининг ўта катталашиши, сон суягининг қийшайиши, елка-билак синостози) тўғрисида хабар берилган. Флуконазолни қабул қилиниши ва ушбу ҳоллар ўртасидаги боғлиқлик аниқланмаган.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токсикликни намоён қилган. Ҳомиладорлик даврида флуконазолнинг одатдаги дозаларини ва флуконазол билан даволаш қисқа курсларини қўллаш мумкин эмас, ўта зарурат бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳомиладорлик даврида флуконазолнинг юқори дозаларини ва/ёки флуконазол билан даволаш қисқа курсларини қўллаш мумкин эмас, ҳаёт учун хавф туғдирадиган инфекциялар бундан мустасно.
Флуконазол она сутига киради ва қон плазмасидагига нисбатан камроқ концентрацияга эришади. Эмизишни флуконазолнинг 200 мг ёки ундан камни ташкил этадиган одатдаги дозасини бир марта қўлланилганидан кейин давом эттириш мумкин.
Флуконазолни кўп марта қўлланилганида ёки флуконазолнинг юқори дозалари қўлланилганида эмизиш мумкин эмас.
Болаларда. Препарат болаларга улар туғилишидан бошлаб қўлланилади.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.
Флуконазол препаратини автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Пациентларни флуконазол препарати қўлланилганида бош айланиши ёки тиришишлар ривожланиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилиш лозим. Бундай симптомлар ривожланганида автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Флуконазол билан дозани ошириб юборилганлиги ҳақида хабарлар олинган; шу билан бир вақтда галлюцинациялар ва параноидал хулқ-атвор ҳақида хабар берилган. Доза ошириб юборилганида симптоматик сақлаб турувчи даволаш ўтказилиши ва зарурат бўлганида меъдани ювиш зарур. Флуконазол сийдик билан сезиларли даражада чиқарилади; жадаллаштирилган диурез препарат чиқарилишини тезлаштириши мумкин. 3 соат давом этадиган гемодиализ сеанси флуконазолни қон плазмасидаги даражасини 50% га пасайтиради.
Чиқарилиш шакли
50 мл, 100 мл дан бутилкада, 1 бутилкадан картон қутига жойланган. 50 мл, 100 мл дан бутилкада.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Оригинал ўрамида сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.