ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РЕНГАЛИН
RENGALIN
Препаратнинг савдо номи: Ренгалин
Дори шакли: шимиш учун гомеопатик таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
брадикининга аффин тозаланган антителалар – 0,006 г*,
гистаминга аффин тозаланган антителалар – 0,006 г*,
морфинга аффин тозаланган антителалар – 0,006 г*;
ёрдамчи моддалар: 0,506 г изомальтат, 0,0275 г микрокристалл целлюлоза, 0,0055 г магний стеарати, 0,005225 г сувсиз лимон кислотаси, 0,00275 г коллоид кремний диоксиди,
0,00275 г натрий цикламати, 0,000275 г натрий сахарини.
*мувофиқ равишда 10012, 10030, 10050 марта суюлтирилган субстанциянинг сувли-спиртли фаол аралашмалари кўринишида изомальтатга суртилади.
Таърифи: ясси цилиндрик шаклли, фаскали, ясси бир томонида рискали, бутун қиррали; оқдан деярли оқ ранггача бўлган таблеткалар.
Рискали ясси томонидан MATERIA MEDICA, бошқа ясси томонида RENGALIN ёзуви туширилган.
Фармакотерапевтик гуруҳи: йўталга қарши бошқа препаратлар.
АТХ коди: R05DB
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Препаратнинг компонентлари эндоген регуляторларни тегишли рецепторлар билан лиганд-рецептор ўзаро таъсири фаоллигини модификация қилиши экспериментларда намойиш этилган; морфинга антителалар – опиат рецепторлар билан; гистаминга антителалар – Н1 гистамин рецепторлари билан; брадикининга антителалар – брадикининнинг В1 рецепторлари билан; бунда компонентларни бирга қўллаш йўталга қарши самарани кучайишига олиб келади.
Йўталга қарши таъсиринидан ташқари, мажмуавий препарат унинг таркибига кирувчи компонентлар ҳисобига яллиғланишга қарши, шишга қарши, антиаллергик, спазмолитик (гистаминга антителалар, брадикининга антителалар) ва оғриқ қолдирувчи (морфинга антителалар) таъсир кўрсатади.
Ренгалин мажмуавий препарати гистаминга-боғлиқ Н1-рецепторлар ва брадикининга-боғлиқ В2-рецепторларни модификация қилиш ҳисобига узунчоқ миядаги йўтал марказининг қўзғалувчанлигини танлаб пасайтиради, йўтал рефлексининг марказий бўғинларини тормозлайди. Таламусдаги оғриқ сезувчанлиги марказларини сусайтириб, бош мия пўстлоғига оғриқ импульсларини ўтказилишини блоклайди. Тўқима ва плазмадаги альгогенлар (гистамин, брадикинин, простагландин ва бошқалар) нинг ажралиб чиқишини камайтириш оқибатида перифериядан оғриқ импульсларини оқимини ингибиция қилади. Наркотик анальгетиклардан фарқ қилиб, нафасни сусайиши, дорига қарамликни чақирмайди, наркоген ва ухлатувчи таъсирга эга эмас.
Бронхоспазмни енгиллаштириб, ўткир фарингит, ларингит ва бронхитни намоён бўлишини енгиллаштиради. Семиз хужайраларда гистамин ва брадикининни синтезини ва ажралиб чиқишига таъсири орқали аллергик реакцияларнинг тизимли ва маҳаллий симптомларини бартараф этади.
Фармакокинетикаси
Замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларининг (газ-суюқлик хроматографияси, юқори самарали суюқлик хромотографияси, хромато-масс-спектрометрия) сезгирлиги Ренгалин препаратининг фаол компонентларини биологик суюқликларда, аъзолар ва тўқималарда аниқлаш имконини бермайди, бу фармакокинетикасини техник жиҳатдан ўрганиб бўлмаслигини билдиради.
Қўлланилиши
Йўтал ва бронхоспазм билан кечувчи нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари. Грипп ва ЎРВИ, ўткир фарингит, ларинготрахеит, ўткир обструктив ларингит, сурункали бронхит ва юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекцион-яллиғланиш ва аллергик касалликларида балғамли ва қуруқ йўталда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. Бир қабул қилишга 1 таблетка (тўлиқ эриб кетгунча оғизда ушлаб туриш керак). 1-2 таблеткадан суткада 3 марта овқатланишдан қатъий назар қабул қилинади. Ҳолатнинг оғирлик даражасига қараб биринчи уч кунда қўллаш тез-тезлиги суткада 4-6 мартагача оширилиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли эмаслиги туфайли, Ренгалинни 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳолатлари ҳозирги вақтгача қайд этилмаган.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Ренгалинни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Препаратни қабул қилиш зарурати бўлганида фойда/хавф нисбатини инобатга олиш керак.
Тиббиётда қўллаш учун дори препаратини транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Ренгалин транспорт воситалари ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Преперат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Тўсатдан дозани ошириб юборганда препаратнинг таркибига кирувчи тўлдирувчилар билан боғлиқ диспептик кўринишлар кузатилиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Шимиш учун гомеопатик таблеткалар. 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.
1, 2 ёки 5 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тиллаларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.