ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ
БИОПАРОКС
BIOPAROX
назал/оромукоз (оғиз шиллиқ қаватига) спрей, эритма
фузафунгин
Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ушбу иловани охиригача диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у сиз учун муҳим маълумот сақлайди
- Ушбу илова варақани сақлаб қўйинг. У сизга яна керак бўлиши мумкин.
- Агар сизда қўшимча саволлар туғилса, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга ёки ҳамширага мурожаат қилинг.
- ушбу препарат шахсан сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас. Агар улардаги симптомлар сизникига ўхшаш бўлса ҳам, бу уларга зарар етказиши мумкин.
- Агар сизда ҳар қандай нохуш самаралар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада келтирилмаган ҳар қандай ножўя самараларга тааллуқлидир. 10-бўлимга қаранг.
- ПРЕПАРАТНИНГ САВДО НОМИ
Биопарокс.
- ДОРИ ШАКЛИ
Назал/оромукоз спрей, эритма.
- ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАНИНГ НОМИ
Фузафунгин.
- ТАРКИБИ
Биопарокс нималарни сақлайди
- Фаол модда – 100 мл эритмада 500 миллиграмм фузафунгин. Бир доза 25 микролитр эритма, яъни 125 мг фузафунгин сақлайди. 10 мл ҳажмли флакон 400 доза сақлайди.
- Бошқа компонентлар: ароматик композиция 14868, сувсиз этанол, сахарин, изопропилмиристат, норфлуран (HFA 134a: газ-пропеллент).
Биопарокс қандай кўринишга эга ва ўрам таркиби
Назал/оромукозспрей, эритма.
Икки полиэтилен учлик билан: бир учлик оғиз орқали ингаляция учун (оқ), иккинчи учлик бурун орқали ингаляция учун (сариқ), 400 ингаляцион дозага мўлжалланган, 10 мл эритма сақловчи, клапан-дозаторли 25 мкл босим остидаги алюмин баллонча картон қутида.
- ФАРМАКОТЕРАПЕВТИК ГУРУҲИ
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотиклар. АТХ коди: R02АВ03.
- ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамик хусусиятлари
Таъсир механизми
Яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган маҳаллий антибиотик.
Фармакодинамик самараси
Фузафунгин in-vitro шароитда антимикроб таъсир этувчи маҳаллий антибиотикдир. Фузафунгин шунингдек яллиғланишга қарши хусусиятга ҳам эга. Фузафунгин бактериал резистентликни чақирмайди.
Клиник самарадорлиги ва ҳавфсизлиги
In-vitro шароитдаги антимикроб таъсири in vivo шароитида турли организмларга: А гуруҳи стрептококклари, пневмококклар, стафилококклар, Нейссерия оиласининг айрим штаммлари, айрим анаэроборганизмлар, оқ кандида ва пневмония микоплазмасига нисбатан потенциал таъсири борлигини кўрсатади.
- ФАРМАКОКИНЕТИКАСИ
БИОПАРОКС® асосан, ҳалқумнинг оғиз қисмида ва бурун бўшлиғида чўкиши кузатилади. Плазмада фузафунгиннинг жуда оз миқдори қисқа вақт давомида аниқланиши мумкин (аниқланган чўққи миқдори 1нг/мл), бу препаратнинг хавфсизлигига таъсир этмайди.
- ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Фузафунгин антибиотик ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. In vitro шароитларда фузафунгин антимикроб таъсир кўрсатади, бу in vivo шароитларда турли микроорганизмларга потенциал таъсир кўрсатишини тахмин қилишга имкон беради. Препарат юқори нафас йўлларига кира оладиган микроскопик заррачалардан ташкил топган аэрозоль шаклига эга.
Биопарокс катталар ва 12 ёш ва ундан катта ўсмирларда юқори нафас йўлларининг ўткир яллиғланиш инфекцияларини даволашда яллиғланишга қарши ва антибактериал восита сифатида қўлланади.
Асоратлардан сақланиш учун шифокорнинг тавсияларига қатъий риоя қилинг.
- ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАШ ТАРТИБИ
Дозалаш
Биопароксни қабул қилишда шифокорнинг кўрсатмаларига доимо қатъий амал қилинг. Агар Сиз препаратни қабул қилишнинг тўғрилигига шубҳа қилсангиз, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Шифокорнинг махсус тавсиялари бўлмаса, одатдаги доза кунига 4 марта ҳар бир бурун йўлига 2 пуркашни ва оғиз орқали 4 пуркашни ташкил қилади.
Максимал узоқ муддатли самарага эришиш учун дозалаш тартибига амал қилиш керак ва даволаш давомийлиги 810 кунни ташкил қилиши керак (даволаш пациентнинг ҳолатини яхшиланишини биринчи белгилариданоқ тўхтатилмаслиги керак, чунки бу касалликни қайталанишига олиб келиши мумкин). Даволаш давомийлиги 10 кундан ошмаслиги керак.
Агар 3 кун давомида касаллик симптомлари яхшиланмаса, ёки аксинча ёмонлашса, ёки ножўя ёки одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлса, препаратни қўллаши давом эттириш юзасидан шифокорингиз билан маслахатлашинг.
Қўллаш усули
Препарат оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватига, ҳалқумга ва юқори нафас йўлларига, шунингдек буруннинг шиллиқ қаватига пуркаш учун мўлжалланган. Дозалаш тартиби касалликнинг барча турлари учун бир хил. Препарат катталар ва 12 ёшдан ва ундан катта ўсмирлар томонидан қўлланиши мумкин. Тайинланган кундузги дозани мунтазам юборишга амал қилиш учун, пациент доимо ўзи билан Биопарокс баллончасини олиб юриши керак.
Препаратнинг ҳар бир ўрами бурун орқали ингаляция қилиш учун фойдаланишга тайёр бўлган сариқ учлик (1), оғиз орқали ингаляция қилиш учун оқ учлик (2) билан Биопарокс баллончасини, шунингдек препаратни гигиеник ҳимоясини таъминловчи Биопароксни портатив олиб юрилиши учун пластмасс ўрамни сақлайди (1-расм). Баллончани биринчи марта ишлатишдан олдин дозаловчи клапанни фаоллаштириш учун унинг асосига 4 марта босиш керак (2-расм). Баллончани учлигини юқорига қилиб, уни катта ва кўрсаткич бармоқлар орасида қисиб, вертикал равишда ушлаш керак. Учликларни ҳар куни дезинфекция қилиш лозим.
Бурун орқали (сариқ учликдан фойдаланган ҳолда) пуркаш:
Препаратни ишлатишдан олдин бурунни тозаланг. Сўнгра сариқ учликни бурун йўлига киритинг (3-расм). Баллончанинг асосига яхшилаб босинг. Ҳар гал пуркаганда оғиз ёпиқ ҳолда бўлсин. Ҳар бир бурун йўлига икки марта пурканг.
Оғиз орқали (оқ учликдан фойдаланган ҳолда) пуркаш:
Бурун орқали ингаляция учун учликни эҳтиёт бўлиб бураб ечинг. Биопарокс баллончасига оғиз орқали ингаляция учун учликни кийдиринг (4-расм). Уни лаблар орасида қаттиқ қисиб, оғизга киритинг (баллончани 5-расмда кўрсатилганидек ушланг). Кейин яхшилаб босинг ва 4 та пуркашни амалга оширинг.
1-расм 2-расм 3-расм 4-расм 5-расм
Агар Сиз Биопароксни қабул қилишни унутган бўлсангиз
Агар Сиз препаратнинг бир ёки бир нечта дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, дарҳол ҳар бир бурун йўлига 2 марта пуркашни ва оғизга 4 марта пуркашни тавсия қилинади, кейинчалик одатдаги дозалар қабул қилинади.
Агар Сизда ушбу препаратни ишлатиш юзасидан қўшимча саволлар туғилса, ўзингизнинг даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- НОЖЎЯ ТАЪСИРИ
Бошқа барча дори препаратлари каби, Биопарокс ҳам, гарчи улар ҳар бир пациентда бўлмасада, ножўя самараларни чақириши мумкин.
Жуда кам ҳолларда (10000 дан 1 пациентдан камида юз беради), айниқса аллергияга мойиллиги бўлган пациентларда аллергик реакциялар юзага келиши мумкин.
Агар сизда қуйида келтирилган ножўя реакциялардан бири юзага келса, ушбу тиббий препаратни қабул қилишни тўхтатинг ва шифокорингизга мурожаат қилинг:
- Анафилактик шок (нафас олишни қийинлашиши ёки бош айланишини чақирувчи жиддий аллергик реакциялар)
- Астматик хуружлар, бронхоспазм (қийин ёки хуштаксимон нафас), ҳансираш, бўғилишни чақирувчи ҳиқилдоқ мушакларининг спазми, томоқни шишиб кетиши.
- Тошма, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши (тўқималарни, масалан, юз, лаблар, оғиз бўшлиғи, тил ёки томоқни тез шиши, бу нафас олишни қийинлашишига олиб келиши мумкин).
Энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар енгил оғирлик даражасида бўлади ва одатда даволашни тўхтатишни талаб қилмайди. Ушбу реакциялар одатда маҳаллий ҳисобланади ва пуркалган жойида юзага келади:
- Жуда кенг тарқалган (10 дан 1 пациентдан кўпроғида юз беради): аксириш, таъм билишни бузилиши, кўзларни шиши.
- Тарқалган (10 дан 1 пациентдан камида юз беради): бурун ёки томоқни қуриши, томоқни қичишиши, йўтал, кўнгилайниши.
- Номаълум (мавжуд маълумотларга асосланиб баҳолашнинг имкони йўқ): қусиш.
Ножўя самаралар ҳақида хабар қилиш
Агар препаратни қўллаш фонида жиддий ножўя таъсирлар ёки бу иловада келтирилмаган ҳар қандай ножўя таъсирлар қайд этилса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Биопароксни қуйидагиларда қабул қилманг
- агар сизда фузафунгинга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига аллергия бўлса (4бўлимда келтирилган компонентлар);
- шунингдек, Биопароксни 12 ёшдан кичик бўлган болаларда ҳам қўллаш мумкин эмас;
- агар сизда аллергик реакцияларга ва бронхоспазмларга мойиллик бўлса.
Агар Сизда шубҳа туғилган бўлса, шифокор биланмаслаҳатлашинг.
- БОШҚА ДОРИ ПРЕПАРАТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Ҳозирги пайтда бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири хусусида маълумотлар йўқ.
Агар сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишингиз керак бўлса, бу ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Агар сизга оғиз бўшлиғи, бурун бўшлиғи, ҳиқилдоқ ва юқори нафас йўлларида қўллаш учун бошқа дори препаратларини буюрилган бўлса, сиз Биопароксни қабул қилаётганингиз ҳақида шифокорни хабардор қилинг.
- МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Қабул қилишда махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик қоидалари
Биопароксни қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Аллергик реакциялар юз берганида Биопароксни қабул қилишни тўхтатинг ва шифокорингизга мурожаат қилинг. Биопароксни такроран буюриш мумкин эмас (“Ножўя таъсири” 10-бўлимга қаранг).
Биопароксни ишлатишда махсус эҳтиёткорликлар
Биопароксни узоқ вақт қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу бактериал флоранинг мувозанатини бузиши мумкин.
Агар сизда бактериал инфекциянинг умумий клиник аломатлари кузатилса, антибиотиклар билан тизимли даволаш буюрилишини қайта кўриб чиқиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар сиз ҳомиладор ёки эмизикли бўлсангиз, ҳомиладорман деб ўйласангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз ҳар қандай препаратини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз ёкифармацевт билан маслаҳатлашинг.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш
Биопарокс автомобилни ёки машина қурилмаларини бошқариш қобилиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди ёки озгина таъсир қилади.
Биопарокс этанол ва пропиленгликоль сақлайди
Бу дори препарати оз миқдорда, бир дозада 100 мг дан кам этанол (спирт) сақлайди.
Бу дори препарати оз миқдорда пропиленгликоль (ароматик қўшимчанинг бир қисми) сақлайди, у терининг таъсирланишини чақириши мумкин.
- ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ
Агар Сиз ҳаддан ташқари катта дозани қабул қилган бўлсангиз ёки бола препаратни беҳосдан қабул қилган бўлса, дарҳол шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Биопарокснинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида чекланган маълумотлар мавжуд. Кузатиладиган симптомлар қон айланишини бузилиши, оғизни увишиши, бош айланиши, томоқда оғриқни кучайиши ва томоқда қичишишни ўз ичига олади.
Доза ошириб юборилган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Даволаш кейинчалик кузатув билан бирга симптоматик бўлиши керак.
- БИОПАРОКСНИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК
Препаратни болалар олаолмайдиган ва кўрмайдиган жойда сақлансин.
Ёпиштирилган “EXP” ёзувида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач Биопарокс қабул қилинмасин.
30оC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Баллонча тешилмасин ва оловга ташланмасин.
- ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
2 йил.
- БЕРИШ ТАРТИБИ
Тиббий препарат шифокор рецепти бўйича берилади.