ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМКЛАВ
AMCLAVE
Препаратнинг савдо номи: Амклав
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): амоксициллин, клавулонат кислотаси
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблетка.
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: амоксициллин (амоксициллин тригидрати кўринишида) – 250 мг, клавулонат кислотаси (микрокристалл целлюлоза билан калий клавулонати (1:1) кўринишида) – 125 мг;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, опадрай II оқ (85G);
опадрай II оқ таркиби: қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди Е 171, тальк, полиэтиленгликоль, лецитин (соя).
Таърифи: икки ёқлама қавариқ шаклли, сарғиш тусли оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик (пенициллинлар гуруҳи)
АТХ коди: J01CR02
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Микробиологияси: Амоксициллин бактерия хужайра деворининг интеграл компоненти – пептидогликан биосинтези жараёнида бир ёки ундан кўп ферментларни (кўпинча пенициллин-боғловчи оқсиллар деб номланувчи) ингибиция қилувчи ярим синтетик пенициллин (бета-лактам антибиотиклар) ҳисобланади. Пептидогликан синтезини ингибиция қилиниши хужайра деворининг мустаҳкамлигини йўқотилишига олиб келади, бу одатда хужайрани лизиси ва нобуд бўлишига олиб келади.
Амоксициллин бета-лактамазалар таъсири остида парчаланади ва шунинг учун ушбу ферментларни ишлаб чиқарувчи микроорганизмларга нисбатан фаол эмас.
Клавулонат кислотаси – структура жиҳатдан пенициллинларга ўхшаш бета лактам бирикмасидир. У айрим бета-лактамазаларни сусайтиради ва шу орқали амоксициллинни фаолсизланишини олдини олади. Клавулонат кислотасининг ўзи клиник фойдали антибактериал самара намоён қилмайди. Минимал ингибиция қилувчи концентрациядан юқори концентрацияни тутиб туриш вақти (Т>МИК) амоксициллиннинг асосий детерминант самарадорлиги деб тан олинган.
Резистентлик механизмлари
Микроорганизмларнинг амоксициллин/клавулонат кислотасига резистентлигининг иккита асосий механизми мавжуд:
- клавулонат кислотасининг ингибиция қилувчи таъсири сезгир бўлмаган бактерияларнинг бета-лактамазалари, шу жумладан В, С, D синф бета-лактамазалари томонидан фаолсизланиш;
- пенициллин-боғловчи оқсилларни ўзгариши, бунинг оқибатида антибактериал препаратларнинг мақсадли структураларига яқинлиги пасаяди.
Бактерияларнинг ўтказмаслиги ёки препаратни бактериялардан фаол ташилиш механизмлари резистентликнинг бевосита сабабчиси бўлиши ёки уни юазага келишига олиб келиши мумкин, айниқса грам-манфий бактериялар.
Сезгирлик чегаралари:
Амоксициллин/клавулонат кислотаси учун минимал ингибиция қилувчи концентрацияси антибиотик-сезувчанликни баҳолаш бўйича Европа қўмитаси (EUCAST) томонидан ўрнатилган сезгирлик чегараларига мос келади.
Микроорганизмлар | Сезгирлик чегаралари (мкг/мл) | ||
Сезгирлик | Оралиқ сезгирлик | Резистентлик | |
Haemophilus influenzae1 | ≤1 | – | >1 |
Moraxella catarrhalis1 | ≤1 | – | >1 |
Staphylococcus aureus2 | ≤2 | – | >2 |
Коагулазо-негатив стафилококклар2 | ≤0,25 | >0,25 | |
Enterococcus1 | ≤4 | 8 | >8 |
Streptococcus A, B, C, G5 | ≤0,25 | – | >0,25 |
Streptococcus pneumoniae3 | ≤0,5 | 1-2 | >2 |
Энтеробактериялар1,4 | – | – | >8 |
Грамманфий анаэроблар1 | ≤4 | 8 | >8 |
Граммусбат анаэроблар1 | ≤4 | 8 | >8 |
Тур бўйича специфик бўлмаган чегаралар1 | ≤2 | 4-8 | >8 |
1Олинган кўрсаткичлар амоксициллиннинг концентрацияларига мос келади. Сезгирликни баҳолаш учун клавулонат кислотасининг фиксацияланган концентрацияси – 2 мг/л ишлатилади.
2Олинган кўрсаткичлар оксациллиннинг концентрацияларига мос келади. 3Жадвалдаги чегарвий кўрсаткитчлар ампициллинга сезгирлик чегараларига асосланган. 4Резистентликнинг чегараси R > 8 мг/л резистентлик механизми бўлган барча штаммларига нисбатан антибиотикорезистентликни кафолатлайди. 5Жадвалдаги чегарвий кўрсаткитчлар бензилпенициллинга сезгирлик чегараларига асосланган. |
Алоҳида турларнинг резистентлигини тарқалганлиги географик ва вақтга боғлиқлик билан характерланади, шунинг учун даволашни бошлашдан олдин, айниқса оғир инфекция ҳолатларида антибиотикорезистентликнинг маҳаллий кўрсаткичларини олиш мақсадга мувофиқ. Антибиотикорезистентликнинг маҳаллий кўрсаткичлари камида инфекцияларнинг айрим типларида препаратни қўллашни мақсадга мувофиқлиги шубҳа остида бўлса, тегишли мутахассисга мурожаат этиш керак.
Одатда сезгир турлар
Граммусбат аэроблар: Enterococcus faecalis, Gardnerella vaginalis, Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир штаммлар)1, Streptococcus agalacticae, Streptococcus pneumonia2, Streptococcus pyogenes ва бошқа бета-гемолитик стрептококклар, Streptococcus viridans гуруҳи.
Грамманфий аэроблар: Actinobacillus actinomycetemcomitans, Capnocytophaga spp., Eikenella corrodens, Haemophilus influenzae3, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhoeas4, Pasteurella multocida.
Анаэроблар: Bacteroides fragilis, Fusobacterium nucleatum, Prevotella spp.
Оттирилган резистентлик ривожланиши мумкин бўлган турлар
Граммусбат аэроблар: Enterococcus faecium5.
Грамманфий аэроблар: Escherichia coli, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniaе, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris.
Табиий резистентликка эга турлар
Грамманфий аэроблар: Acinetobacter sp., Citrobacter freundii, Enterobacter sp., Legionella pneumophila, Morganela morganii, Providencia spp., Pseudomonas sp., Stenotrophomonas maltophilia.
Бошқа микроорганизмлар: Chlamydophila pneumonia, Chlamydophila psittaci, Coxiella burnetti, Mycoplasma pneumoniaе.
1Барча метициллинга резистент стафилококклар амоксициллин/клавулонат кислотасига резистент.
2Streptococcus pneumonia нинг пенициллинга резистент штаммамлари чақирган инфекцияларни препаратнинг ушбу дори шакли билан даволаш керак («Қўллаш усули ва дозалари» ва «Махсус кўрсатмалар» бўлимларига қаранг).
3Европа Иттифоқининг айрим мамлакатларида 10% дан юқори тез-тезликда учровчи сезгирлиги пасайган штаммлар аниқланган.
4Бета-лактамазаларга боғлиқ бўлмаган амоксициллинга резистент штаммлар амоксициллин/клавулонат кислотасига резистент.
5Резистентликнинг орттирилган механизми йўқлигидаги табиий оралиқ сезгирлик.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши. Амоксициллин ва клавулонат кислотаси рН физиологик қийматларидаги сувли эритмаларда яхши эрийди. Иккала компонент ичга қабул қилингандан кейин яхши сўрилади, препаратни овқат қабул қилишни бошида қабул қилганда фаол ингредиентларни сўрилиши оптимал бўлади. Перорал қабул қилингандан кейин амоксициллин ва клавулонат кислотасининг биокираолишлиги тахминан 70% ни ташкил этади.
Плазмадаги чўққи концентрациясига қабул қилингандан кейин 1 соат ўтгач эришилади ва амоксициллин учун 3,7 мг/л ва клавулонат кислотаси учун 2,2 мг/л ни ташкил этади.
Қуйида амоксициллин/клавулонат кислотасини оч қоринга (1 таблетка 250 мг/125 мг кунига 3 марта) қабул қилган соғлом кўнгиллилар иштирок этган тадқиқотда олинган фармакокинетик кўрсаткичлар келтирилган.
Фармакокинетик кўрсаткичларнинг ўртача қиймати (±SD) | |||||
Таъсир этувчи модда | Доза | Cmax | Tmax* | AUC(0-24ч) | Т1/2 |
мг | (мкг/мл) | (соат) | (мкг×соат/мл) | (соат) | |
Амоксициллин | |||||
Амоксициллин/клавулонат кислотаси 250 мг/125 мг | 250 | 3,3±1,12 | 1,5(1,0-2,0) | 26,7±4,56 | 1,36±0,56 |
Клавулонат кислотаси | |||||
Амоксициллин/клавулонат кислотаси 250 мг/125 мг | 125 | 1,5±0,70 | 1,2(1,0-2,0) | 12,6±3,25 | 1,01±0,11 |
*Ўртача қиймат (диапазон) |
Амклавни перорал қабул қилингандан кейин амоксициллин ва клавулонат кислотасининг қон зардобидаги концентрацияси, амоксициллин ва клавулонат кислотасининг эквивалент дозаларини алоҳида қабул қилгандаги билан бир хил.
Тақсимланиши. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши клавулонат кислотасининг умумий миқдорининг 25% ва амоксициллиннинг умумий миқдорининг 18% боғланади. Тахминий тақсимланиш хажми амоксициллин учун 0,3-0,4 л/кг ва клавулонат кислотаси учун – тахминан 0,2 л/кг ни ташкил қилади.
Амоксициллин ва клавулонат кислотасининг терапевтик концентрациялари аъзолар ва тўқималарда, интерстициал суюқликда (ўт қопи, ўпка, қорин бўшлиғи аъзолари; ёғ, суяк ва мушак тўқималари; плеврал, синовиал ва перитонеал суюқликда; тери, сафро, йирингли ажралма, балғамда) кузатилади.
Амоксициллин ва клавулонат кислотаси бош мия пардаларини яллиғланиши бўлмаганида гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда Амклавнинг ингредиентларни бирон-бир аъзода тўпланиши аниқланмаган. Амоксициллин ва клавулонат кислотаси йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан жуда оз миқдорда чиқарилади.
Метаболизми. Амоксициллин бошланғич дозасининг тахминан 10-25% фаол бўлмаган пенициллоен кислотаси кўринишида сийдик билан чиқарилади. Клавулонат кислотаси одам организмида 2,5-дигидро-4-(2-гидроксиэтил)-5-оксо-1Н-пиррол-3-карбон кислотаси ва 1-амино-4-гидроксибутан-2-онагача жадал метаболизмга учрайди ва сийдик ва ахлат билан, шунингдек чиқарилаётган нафас билан карбонад ангидриди гази кўринишида чиқарилади.
Чиқарилиши. Амоксициллин деярли ўзгармаган кўринишда тубуляр секреция ва калавалар фильтрацияси йўли билан буйраклар орқали, клавулонат кислотаси – буйрак, ҳамда буйракдан ташқари механизмлар орқали чиқарилади.
Соғлом субъектларда амоксициллин/клавулонат кислотаси учун ярим чиқарилиш даврининг ўртача кўрсаткичи тахминан 1 соатни, умумий клиренснинг ўртача кўрсаткичи эса – тахминан соатига 25 л ни ташкил этади. 250 мг/125 мг Амклавнинг 1 таблеткаси қабул қилингандан кейин амоксициллиннинг тахминан 60-70% ва клавулонат кислотасининг тахминан 40-65% биринчи 6 соат давомида ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Бир қатор тадқиқотларда 24 соат давомида амоксициллиннинг 50-85% ва клавулонат кислотанинг 27-60% сийдик билан чиқарилиши аниқланган. Клавулонат кислотанинг асосий миқдори юборилгандан кейин биринчи 2 соат давомида чиқарилади.
Пробенецидни бир вақтда қўллаш амоксициллинни чиқарилишини секинлаштиради, лекин клавулонат кислотанинг буйрак экскрециясига таъсир кўрсатмайди.
Пациентларнинг ёши
3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларда ва катта ёшдаги болалар ва катталардаги амоксициллиннинг ярим чиқарилиш даври мос келади. Жуда кичик болалар учун (шу жумладан чала туғилган чақалоқлар) буйрак орқали чиқарилиш йўлининг ривожланмаганлиги туфайли, ҳаётининг биринчи хафтасида юборишлар орасидаги интервал кунига икки мартадан ошмаслиги керак. Кекса ёшдаги пациентларда буйрак функциясини сусайиши эҳтимоли юқорилиги туфайли, дозани танлаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва буйрак функциясини назорат қилиш керак.
Пациентларнинг жинси
Перорал қабул қилинганда соғлом эркакларда ва аёлларда жинсий фарқ амоксициллин ва клавулонат кислотасининг фармакокинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Амоксициллин/клавулонат кислотасининг умумий зардобдаги клиренси буйрак функциясини пасайишига пропорционал равишда камаяди. Клиренсни пасайиши клавулонат кислотасига нисбатан амоксициллин учун яққолроқ намоён бўлган. Буйрак функциясини бузилиши бўлганда доза клавулонат кислотасининг зарур даражасини сақлаб қолган ҳолатда амоксициллинни ҳаддан ташқари тўпланишини олдини оладиган даражада буюрилади.
Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентлар
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозани эҳтиёткорлик билан буюриш ва жигар функциясини мунтазам назорат қилиш керак.
Қўлланилиши
Амклав катталар ва болаларда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган:
- ўткир бактериал синусит (адекват диагностика қилинган);
- цистит;
- пиелонефрит;
- тери ости клетчаткасини яллиғланиши;
- ҳайвонларни чақиши;
- яллиғланиш жараёнини тери ости клетчаткасига тарқалиши билан кечувчи оғир дентал абсцесс.
Антибактериал препаратларни тегишли қўллиш юзасидан расмий йўриқномаларни эътиборга олиш керак.
Қўллаш усули ва дозалари
Дозалар
Дозалар компонентлардан бирининг миқдорига қараб белгиланадиган ҳолатлардан ташқари, препаратдаги амоксициллин ва клавулонат кислотасининг миқдорига қараб белгиланади.
Айрим инфекцияларни даволаш учун Амклавнинг дозасини танлаганда қуйидагиларни эътиборга олиш керак:
- тахмин қилинаётган қўзғатувчилар ва уларнинг антибактериал препаратларга сезгирлигини;
- инфекциянинг оғирлиги ва жойлашишини;
- пациентнинг ёши, тана вазни ва буйрак функциясини.
Зарурати бўлганида Амклавнинг бошқа дозаларини, шу жумладан амоксициллиннинг юқорироқ дозаларини ва/ёки амоксициллин ва клавулонат кислотасининг турли нисбатларини қўллаш мумкин.
Катталар ва тана вазни 40 кг ва ундан юқори бўлган болалара учун Амклавнинг умумий суткалик дозаси қуйидаги тавсияларга мувофиқ қўлланиланда 750 мг амоксициллин/375 мг клавулонат кислотасини ташкил этади. Амоксициллиннинг юқорироқ суткалик дозасини қўллаш зарурати бўлганида, клавулонат кислотасининг оқланмаган юқори суткалик дозаларини қабул қилишдан сақланиш учун Амклавнинг бошқа дозаларини қўллаш тавсия этилади.
Даволаш курси 5-14 кунни ташкил этади. Даволаш курсининг давомийлиги индивидуал равишда аниқланади ва такрорий шифокор кўригисиз 14 кундан ошмаслиги керак.
Катталар ва тана вазни 40 кг дан юқори бўлган 12 ёшдан ошган болалар: 250/125 мг 1 таблетка суткада 3 марта.
Тана вазни 40 кг дан паст бўлган болаларга буюриш тавсия этилмайди.
Кекса ёшдаги пациентлар
Дозага тузатиш киритиш тавсия этилмайди.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Дозани танлаш креатинин клиренсини маълум даражада пасайганида амоксициллиннинг имкон қадар юқори даражасига асосланади.
Катталар ва тана вазни 40 кг ва ундан юқори бўлган болалар учун тавсия этилган дозалари:
Креатинин клиренси > 30 мл/мин | Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди |
Креатинин клиренси 10-30 мл/мин | 250/125 мг ли 1 таблетка суткада 2 марта |
Креатинин клиренси < 10 мл/мин | 250/125 мг ли 1 таблетка суткада 1 марта |
Гемодиализ | 250/125 мг ли 2 таблетка ҳар 24 соатда. Диализ вақтида ва диализдан кейин қўшимча 250/125 мг ли 2 таблеткадан буюрилади (зардобдаги амоксициллин ва клавулонат кислотасининг концентрациясини компенсация қилиш учун). |
Тана вазни 40 кг дан паст бўлган болалар учун тавсия этилган дозалари:
Тана вазни 40 кг дан кам ва креатинин клиренси кўрсаткичи минутига 30 мл дан паст бўлган болаларга амоксициллин/клавулонат кислотасининг нисбати 2:1 бўлган Амклавни буюриш тавсия этилмайди, чунки дозага тузатиш киритиш имконияти йўқ. Бундай пациентларда амоксициллин/клавулонат кислотасининг нисбати 4:1 бўлган Амклавни буюриш тавсия этилади.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Даволаш эҳтиёткорлик билан ўтказилади; жигар функциясини мунтазам мониторинги олиб борилади.
Қўллаш усули
Амклав перорал қўллаш учун мўлжалланган.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларни минимумга етказиш ва амоксициллин/клавулонат кислотасини сўрилишини яхшилаш учун препаратни овқат қабул қилишнинг бошида қабул қилиш тавсия этилади.
Ножўя таъсирлари
Нохуш самараларни ривожланиш тез-тезлигини таснифлаш учун қуйидаги тоифалар ишлатилади: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (>1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (>1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди).
Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез: тери ва шиллиқ қаватлар кандидози; тез-тезлиги номаълум: сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари кўпайиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез: диарея; тез-тез эмас: кўнгил айниши, қусиш, диспепсия; тез-тезлиги номаълум: антибиотико-ассоциацияланган колит (шу жумладан геморрагик/сохтамембраноз колит).
Жигар томонидан: тез-тез эмас: АСТ ва/ёки АЛТ даражасини ошиши (бета-лактам синфига мансуб антибиотиклар қабул қилган пациентларда ўртача даражада ошиши, лекин бу кузатувларнинг аҳамияти номаълум); тез-тезлиги номаълум: гепатит ва холестатик сариқлик (бу нохуш кўринишлар бошқа пенициллинларни ва цефалоспоринларни қўллаш фонида кузатилган).
Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда: транзитор лейкопения (шу жумладан нейтропения), тромбоцитопения; тез-тезлиги номаълум: қайтувчан агранулоцитоз ва гемолитик анемия, қон кетиш вақти ва протромбин вақтини ошиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми; кам ҳолларда: кўп шаклли эритема; тез-тезлиги номаълум: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, буллёз эксфолиатив дерматит, ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз.
Ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай тери реакциялари ривожланган ҳолларда даволаш тўхтатилади.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тезлиги номаълум: интерстициал нефрит, кристаллурия. Амоксициллиннинг кристалларини ҳосил бўлишини камайтириш учун суюқликни етарли даражада қабул қилиш ва адекват диурезни тутиб туриш керак.
Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез эмас: бош оғриғи, бош айланиши; тез-тезлиги номаълум: тиришишлар.
Иммун тизими томонидан: тез-тезлиги номаълум – ангионевротик шиш, анафилаксия, зардоб касаллигига ўхшаш синдром, аллергик васкулит.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- анамнезида бета-лактам антибиотикларига (пенициллинлар ва цефалоспоринларга) ўта юқори сезувчанлик;
- пациентларнинг анамнезида амоксициллинни клавулонат кислотаси билан мажмуада қўллаш билан боғлиқ сариқлик ёки жигар функциясини бузилишлари;
- инфекцион мононуклеозда қўллаш мумкин эмас;
- ҳомиладорлик, лактация даври, меъда-ичак йўллари касалликлари (шу жумладан пенициллинларни қўллаш билан боғлиқ колит), сурункали буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Перорал антикоагулянтлар
Амоксициллин билан даволаш курси фонида аценокумарол ёки варфарин билан самарани бир маромда ушлаб турувчи даволанаётган пациентларда ҳалқаро нормаллашган нисбат (ХНН) ни ошиши ҳолатлари таърифланган. Препаратларни бир вақтда буюриш зарурати бўлганида, даволашни бошида ва амоксициллин билан даволаш тўхтатилагандан кейин протромбин вақти ёки ХНН ни синчковлик билан назорат қилиш керак. Перорал антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Метотрексат
Пенициллинлар метотрексатни чиқарилишини камайтириши мумкин, бу токсикликни ошиши билан кечади.
Пробенецид
Пробенецидни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. У буйрак каналчаларида амоксициллин секрециясини камайтиради. Амклавни пробенецид билан бир вақтда қўллаш қонда амоксициллиннинг (лекин клавулонат кислотасининг эмас) концентрациясини ошишига ва уларни кўпроқ вақт тутиб турилишига олиб келиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Амклав билан даволашни бошлашдан олдин пенициллинлар, цефалоспоринлар ёки бошқа бета-лактам препаратларига ўта юқори сезувчанлик реакцияларига тааллуқли тўлиқ анамнез йиғиш керак.
Жиддий, айрим ҳолларда ўлим билан ҳам якунланувчи пенициллинларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактоид реакциялар) таърифланган. Пенициллинларга ўта юқори сезувчанлиги ва анамнезида атопияси бўлган пациентларда бундай реакциялар ривожланиш хавфи юқори. Аллергик реакция ривожланган ҳолларда препарат билан даволашни тўхтатиш ва муқобил даволашни бошлаш керак. Жиддий анафилактоид ҳолатларда пациентга дарҳол адреналин юбориш керак. Шунингдек оксигенотерапия, вена ичига стероидларни юбориш ва интубацияни ўз ичига олувчи нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш талаб этилиши мумкин.
Инфекция қўзғатувчисининг амоксициллинга сезгирлиги исботланган ҳолларда расмий йўриқномаларга мувофиқ Амклавдан амоксициллинга ўтиш масаласини кўриб чиқиш керак.
Агар тахмин қилинаётган қўзғатувчилар клавулонат кислотасининг ингибиция қилувчи таъсирига сезгир бета-лактамазаларга боғлиқ бета-лактам препаратларга резистентликка эга бўлишининг юқори хавфи мавжуд бўлса, препаратнинг ушбу дори шаклини қўллаб бўлмайди. Т>МИК (минимал ингибиция қилувчи концентрация) бўйича хусусий маълумотлар йўқлиги туфайли, ўхшаш перорал дори шаклларини баҳолаш натижалари эса чегаравий аҳамиятга эгалиги туфайли, ушбу дори шакли (қўшимча амоксициллинсиз) S.pheumoniae нинг пенициллинга резистент штаммлари чақирган инфекцияларни даволаш учун потенциал тўғри келмайди.
Буйрак функциясини бузилиши ёки юқори дозаларда даволанаётган пациентларда тиришишлар ривожланиши мумкин. Инфекцион мононуклеозга гумон бўлган ҳолларда Амклав билан даволашдан сақланиш керак, чунки кўрсатилган касаллик фонида амоксициллин қўлланилгандан кейин қизамиқсимон тошмалар кузатилган.
Амоксициллин билан даволаш вақтида аллопуринолни ёндош даволаш тери аллергик реакцияларини ривожланиши эҳтимолини потенциал оширади.
Препаратни узоқ вақт қўллаш сезгир бўлмаган микроорганизмларни ҳаддан ташқари ўсишига олиб келиши мумкин.
Даволашни бошида иситма ва пустулаларни пайдо бўлиши билан кечувчи тарқалган эритема ривожланиши ўткир тарқалган экзантематоз пустулёз (ЎТЭП) нинг потенциал симптоми бўлиб ҳисобланади. Бундай реакция Амклав билан даволашни тўхтатишни талаб этади ва амоксициллинни кейинги юборишлари учун қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларни эҳтиёткорлик билан даволанади.
Жигар томонидан нохуш кўринишлар асосан эркаклар ва кекса пациентларда кузатилган ва узоқ вақт даволаш билан потенциал боғлиқ бўлган. Бу нохуш кўринишларлар болаларда жуда кам ҳолларда кузатилган.
Пациентларнинг барча гуруҳларида белгилар ва симптомлар асосан даволаш вақтида ёки даволагандан кейин яқин орада ривожланади, лекин айрим ҳолларда улар даволаш тўхтатилгандан кейин бир неча хафта ўтгач намоён бўлади. Одатда улар қайтувчан характерга эга. Жуда кам ҳолларда ўлим билан якунланувчи жигар томонидан оғир нохуш кўринишлар ривожланиши мумкин. Улар деярли ҳар доим жиддий асосий касаллиги ёки жигарни шикастловчи дори препаратларни ёндош қабул қилган пациентлар орасида кузатилган.
Деярли барча антибактериал препаратлар, шу жумладан амоксициллин билан даволаш фонида кузатиладиган антибиотик-ассоциацияланган колит ҳолатлари енгилдан хаётга хавф солувчи оғирлик даражасигача ўзгариши мумкин.
Антибиотикотерапиянинг ҳар қандай курси вақтида ёки у якунлангандан кейин диареяси бўлган пациентларда бу ташҳисни тахмин қилиш муҳим. Антибиотико-ассоциацияланган колит ривожланган ҳолларда Амклав билан даволаш дарҳол тўхтатилади, шифокорга мурожаат этилади ва тегишли даволаш ўтказилади.
Бундай ҳолларда перистальтикани сусайтирувчи воситаларни қўллаш мумкин эмас.
Узоқ вақт даволаш вақтида аъзоларнинг турли тизимларини, шу жумладан буйарк, жигар ва қон яратиш аъзолари функциясини мунтазам баҳолаш тавсия этилади.
Протромбин вақтини қайтувчан ошиши мумкинлигини эътиборга олиш керак (антикоагулянтлар билан қабул қилганда қон ивиши кўрсаткичларини назорат қилиш керак). Антикоагуляциянинг кутилган даражасига эришиш учун перорал антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда етишмовчилик даражасига қараб дозага тузатиш киритиш керак.
Асосан парентерал даволаш фонида диурези пасайган пациентларда кам ҳолларда кристаллурия кузатилган. Амоксициллиннинг юқори дозалари билан даволаш вақтида амоксициллин-ассоциацияланган кристаллурия эҳтимолини камайтириш учун суюқликни етарли даражада истеъмол қилиш тавсия этилади. Қовуққа катетер ўрнатилган пациентларда унинг ўтказувчанлигини мунтазам текшириш керак. Глюкозурияни даволаш вақтида глюкозанинг даражасини баҳолаш глюкооксидаза билан ферментатив усуллар ёрдамида амалга оширилади, чунки ноферментатив усуллар баъзида сохта мусбат натижалар беради. Амклав таркибида клавулонат кислотасини мавжудлиги эритроцит мембраналари томонидан IgG ва альбуминни носпецифик боғланишини чақириши мумкин, бу Кумбс синамасининг сохта мусбат натижаларига олиб келиши мумкин.
Препаратни қабул қилган пациентларда Aspergillus га иммунофермент таҳлил (ИФТ) натижаларини мусбат натижалари кузатилган, уларда кейинчалик Aspergillus чақирган инфекцияларни йўқлиги аниқланган. Aspergillus га иммунофермент таҳлил доирасида ноаспергиллёз полисахаридлар ва полифуранозлар ўртасида кесишган реакциялар кузатилган. Амклав қабул қилаётган пациентларда таҳлилларнинг ижобий натижаси эҳтиёткорлик билан интерпретация қилиниши ва бошқа диагностик усуллар ёрдамида тасдиқланиши керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар Амклавда тератоген самараларни аниқламаган.
Препаратни ҳомиладорликда, айниқса биринчи уч ойликда буюришдан сақланиш керак, фақат агар шифокор буни зарур деб ҳисобламаса.
Амклавни лактация даврида буюриш мумкин. Сенсибилизация хавфдан ташқари, Амклав эмизикли болаларда ҳеч қандай бошқа нохуш самараларни чақирмайди.
Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Препарат автотранспорт ёки бошқа ҳаракатланувчи механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Меъда-ичак йўллари томонидан симптомлар (қоринда оғриқ, диарея, қусиш), шунингдек сув-электролит мувозанатини бузилиши ривожланиши мумкин. Айрим ҳолларда буйрак етишмовчилигига олиб келувчи амоксициллин-ассоциацияланган кристаллурия ҳолатлари кузатилган.
Буйрак функциясини бузилиши ёки юқори дозада даволанаётган пациентларда тиришишлар ривожланиши мумкин. Меъда-ичак томонидан симптомлар юзасидан сув-электролит мувозанатини тиклаш билан бир қаторда симптоматик даволаш ўтказилиши мумкин. Амоксициллин ва калий клавулонати организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
15 таблеткадан флаконда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Флакон зич ёпилган бўлиши керак.
Флакон ичига жойланган намютгич истеъмолга яроқсиз.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.