📜 Инструкция по применению Миралюст
💊 Состав препарата Миралюст
✅ Применение препарата Миралюст
📅 Условия хранения Миралюст
⏳ Срок годности Миралюст

Ўрамга илова-варақа: истеъмолчилар учун йўриқнома

Миралюст, чайналадиган таблеткалар, 5 мг

Монтелукаст

 

Дори препаратини қўллашдан олдин илова-варақа билан танишиб чиқиш керак, чунки у пациент учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Ушбу препаратни ҳар доим йўриқномада кўрсатилганидек ёки шифокорингиз ёки фармацевт кўрсатмаси бўйича қабул қилиш керак.
  • Ушбу йўриқномани сақланг, эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизга қўшимча маълумот ёки маслаҳат керак бўлса, фармацевтингизга мурожаат этинг.
  • Агар Сиз ўзингизда бирон-бир ножўя таъсирларни ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя таъсирларнинг сезсангиз, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Илова-варақанинг мазмуни:

  1. Миралюст дори препарати нима ва у нима мақсадда қўлланади?
  2. Миралюст дори препаратини қабул қилишдан олдин танишиб чиқиш зарур бўлган маълумот.
  3. Миралюст дори препаратини қандай қабул қилиш керак?
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар.
  5. Миралюст дори препаратини сақлаш шароитлари
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот.

  1. Миралюст дори препарати нима ва у нима мақсадда қўлланади?

Миралюст лейкотриен рецепторларининг антагонисти ҳисобланади. Миралюст лейкотриенларнинг таъсирини блоклайди. Лейкотриенлар нафас йўлларининг торайиши ва шишини чақиради. Лейкотриенлар самарасини бостириши туфайли, Миралюст астма симптомларини енгиллаштиради ва астмани назорат қилишни енгиллаштиради, шунингдек мавсумий аллергия (шунингдек пичан ринити ёки бурун шиллиқ қаватини мавсумий аллергик яллиғланиши деб номланувчи) симптомларини енгиллаштиради.

Миралюст дори препарати кундузи ва кечаси астматик кўринишларни олдини олиш мақсадида астмани даволаш учун шифокор томонидан буюрилади.

  • Миралюст аввал қўлланилган бошқа дори препаратлари ёрдамида астмани назорат қилишга эришилмаган ва қўшимча медикаментларни қўллашга муҳтож бўлган пациентларни даволаш учун қўлланади.
  • Шунингдек Миралюстни астмани даволаш учун ингаляцион кортикостероидларни қўлламаган ва ингаляцион кортикостероидларни қўллай олмайдиган 6 ёшдан 14 ёшгача пациентлар учун ингаляцион кортикостероидларни ўрнини босувчи восита сифатида қўллаш мумкин
  • Шунингдек Миралюст жисмоний юклама оқибатидаги нафас йўлларининг торайишини олдини олиш учун ҳам қўлланади.

Шифокор ҳар бир пациентда астманинг оғирлик даражасига қараб Миралюстни қандай қўллаш кераклигини аниқлайди.

Астма нима?

Астма қуйидагиларни чақирувчи сурункали касаллик ҳисобланади:

  • Нафас йўлларини торайиши оқибатида нафас олишни қийинлашиши. Турли омиллар таъсири остида бу торайиш кучаяди ёки камаяди.
  • Юқори сезувчанлик оқибатида нафас йўллари сигарет тутуни, ўсимликлар чанги, совуқ ҳаво ва жисмоний юклама каби кўп сонли омилларга жавоб қайтаради.
  • Бурун шиллиқ қаватининг шиши (яллиғланиш жараёни).

Астма симптомлари қуйидагиларни ўз ичига олади: йўтал, ҳуштаксимон нафас ва кўкрак қафасида сиқилиш.

  1. Миралюст дори препаратини қабул қилишдан олдин танишиб чиқиш зарур бўлган маълумот

Пациент ҳозирги вақтда ёки аввал хасталанган барча касалликлар ва аллергиялар ҳақида даволовчи шифокорга хабар бериши керак.

Миралюст препаратини қачон қабул қилмаслик керак

Монтелукаст ёки Миралюст дори воситасининг ҳар қандай бошқа компонентига (6 бўлимда санаб ўтилган) юқори сезувчанлик аниқланган ҳолларда Миралюст дори препаратини қабул қилиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

  • Астма симптомлари кучайганда ёки ҳансираш пайдо бўлганда дарҳол даволовчи шифокорга мурожаат этиш керак.
  • Миралюст перорал препарати астманинг ўткир хуружларини даволаш учун мўлжалланмаган. Ўткир хуруж ҳолатларида шифокор кўрсатмаларига риоя қилинг. Ҳар доим ўзи билан астманинг ўткир хуружларида қўллаш учун махсус мўлжалланган ингаляцион дори препаратлари бўлиши керак.
  • Пациент шифокор томонидан буюрилган астмага қарши барча препаратларни қабул қилиши керак. Шифокор томонидан буюрилган астмага қарши бошқа препаратларнинг ўрнига Миралюстни қўллаш мумкин эмас.
  • Астмага қарши дори препаратларини қабул қилаётган пациентларда бир вақтда гриппсимон симптомлар, қўл-оёқларда санчиш ҳисси ёки увишиш ҳисси пайдо бўлса, нафас симптомлари ёмонлашса ва (ёки) тошма пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
  • Шунингдек агар ацетилсалицил кислотасини сақловчи препаратларни ва яллиғланишга қарши препаратларни (шунингдек ностероид яллиғланишга қарши препаратлар деб номланувчи) қабул қилиш оқибатида пациентда астма симптомлари кучайса, бу препаратларни қабул қилиш мумкин эмас.

Болалар ва ўсмирлар

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун Миралюст 5 мг дан чайналадиган таблеткалар кўринишида қўлланилади.

Миралюст ва бошқа препаратлар

Айрим препаратлар Миралюстнинг самараларига таъсир кўрсатиши мумкин, шунингдек Миралюст ҳам бошқа дори препаратларининг самарасига таъсир кўрсатиши мумкин.

Пациент сўнги вақтларда қабул қилинаётган барча дори препаратлари, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратлар ҳақида даволовчи шифокорга хабар бериши керак.

Агар қуйидаги дори препаратларини қабул қилинаётган бўлса, Миралюстни қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорга хабар бериш керак:

  • фенобарбитал (тутқаноқни даволаш учун қўлланади),
  • фенитоин (тутқаноқни даволаш учун қўлланади),
  • рифампицин (туберкулёз ва айрим инфекцион касалликларни даволаш учун қўлланади).

Миралюстни овқат ва суюқликлар биан қабул қилиш

Миралюст 5 мг, чайналадиган таблеткаларни овқатланиш вақтида қабул қилиш мумкин эмас; препаратни овқатдан 1 соат олдин ёки овқатлангандан 2 соатдан кейин қабул қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳар қандай дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

Ҳомиладорликда қўлланиши

Миралюстни қабул қилишдан олдин ҳомиладор ёки ҳомиладорликни режалаштирган аёллар даволовчи шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Шифокор ҳомиладорлик даврида Миралюстни қабул қилиш мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилади.

Эмизиш даврида қўлланиши

Миралюстни кўкрак сутига кириши номаълум. Эмизикли аёллар ёки эмизишни режалаштирган аёллар Миралюстни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

Автотранспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш

Миралюстнинг транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири кузатилмайди. Лекин айрим шахсларда дори воситасига реакция индивидуал бўлиши мумкин. Монтелукастни қўллагандан жуда кам ҳолларда таърифланган айрим ножўя таъсирлар (бош айланиши ва уйқучанлик) айрим пациентларда транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин.

Миралюстнинг айрим компонентлари ҳақида муҳим маълумот

Миралюст 5 мг чайналадиган таблеткалар фенилаланин манбаи ҳисобланган аспартам сақлайди. Агар препаратни қабул қилаётган болада фенилкетонурия (метаболизмнинг кам учрайдиган наслий бузилиши) бўлса, 5 мг ҳар бир чайналадиган таблетка фенилаланин (5 мг чайналадиган бир таблеткада 0,842 мг га мос миқдорда) сақлашини эътиборга олиш керак.

  1. Миралюст дори препаратини қандай қўллаш керак
  • Миралюстни шифокор кўрсатмаси бўйича суткада бир таблеткадан қабул қилиш керак.
  • Дори воситасини ҳатто астма симптомлари бўлмаганда, шунингдек астманинг ўткир хуружи ҳолатларида ҳам қабул қилиш керак.
  • Миралюстни шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилиш керак. Гумонлар пайдо бўлган ҳолларда, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.
  • Дори воситаси перорал (ичга) қабул қилинади.

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар:

Суткада 5 мг бир чайналадиган таблеткадан кечқурун қабул қилинсин. Миралюст 5 мг чайналадиган таблеткаларни овқатланиш вақтида қабул қилиш мумкин эмас; препаратни овқатдан 1 соат олдин ёки овқатлангандан 2 соатдан кейин қабул қилиш керак

Миралюстни буюришдан олдин пациент ҳудди шу фаол модда, яъни монтелукаст сақловчи бошқа дори препаратларини қабул қилмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.

Миралюст дори препаратининг тавсия этилган дозасидан юқорироқ дозада қабул қилиш

Дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

Кўпгина ҳолларда доза ошириб юборилганда ножўя кўринишлар кузатилмайди. Катталарда ва болаларда препаратнинг дозаси ошириб юборилганда кўпинча кузатиладиган ножўя кўринишларга қуйидагилар киради: қоринда оғриқ, уйқучанлик, кўп чанқаш, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш ва юқори қўзғалувчанлик.

Миралюст дори препаратини қабул қилишни ўтказиб юбориш

Миралюстни шифокор тавсияларига мувофиқ қабул қилишга ҳаракат қилинг. Лекин агар Сиз дори препаратини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, кейинчалик одатдаги дозалаш тартибига риоя қилиш керак, яъни кунига бир марта битта таблетка. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилиш мумкин эмас.

Агар Сиз Миралюст препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Миралюст дори препарати пациентда астмани даволашда фақат мунтазам қабул қилганда фойда келтиради.

Даволовчи шифокор тавсия этган муддат давомида Миралюстни қабул қилиш муҳим. Бу астманинг симптомларини назорат қилишга ёрдам беради.

Дори препаратини қабул қилиш юзасидан гумонлар пайдо бўлган ҳолларда шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Барча препаратлар каби Миралюст ножўя самаралар чақиради, гарчи бу ножўя самаралар ҳамма пациентларда намоён бўлмайди.

Монтелукастни 5 мг дозада чайналадиган таблеткалар кўринишида қабул қилиш билан ўтказилган тадқиқотларда монтелукастни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган энг кўп учрайдиган ножўя самаралар (100 пациентдан камида 1 тасида, лекин 10 пациентдан 1 тасидан камроғида кузатилган) қуйидагилар бўлган:

  • Бош оғриғи

Бундан ташқари, клиник тадқиқотларда 10 мг қобиқ билан қопланган таблетка кўринишида монтелукаст билан даволаш курси якунлангандан кейин қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилган:

  • Қоринда оғриқ

Ушбу симптомлар енгил кечган ва кўпинча плацебо (дори моддасини сақламайдиган таблетка) қабул қилган пациентларга нисбатан монтелукаст қабул қилган пациентларда кузатилган.

Бундан ташқари дори препарати савдога чиқарилгандан кейин қуйидаги симптомлар қайд этилган:

  • Қон кетишларга юқори мойиллик
  • Аллергик реакциялар, шу жумладан тошма, юз, нафас олиш ёки ютишни қийинлаштирувчи лаб, тил ва томоқни шиши
  • Ҳулқ-атвор ва кайфиятни ўзгариши (одатдаги бўлмаган туш кўришлар, шу жумладан даҳшатли туш кўришлар, галлюцинациялар, таъсирчанлик, қўрқув ҳисси, хавотирлик, қўзғалиш, шу жумладан тажавузкор ҳулқ, қалтирашни пайдо бўлиши, депрессия, уйқусизлик, ўз жонига қасд қилиш фикри ва уринишлар (айрим ҳолларда)),
  • Бош айланиши, уйқучанлик, қўл-оёқларда санчиш ва увишиш ҳисси, тиришишлар,
  • Юрак уришини кучайиши,
  • Бурундан қон кетиши,
  • Ич кетиши, оғизни қуриши, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш,
  • Жигарда яллиғланиш жараёнлари,
  • Қон талашларни пайдо бўлиши, қичишиш, эшакеми, кўпинча болдир терисида тери остида қизил оғриқли тугунларни пайдо бўлиши (тугунли эритема),
  • Бўғим ва мушакларда оғриқ, мушак тортишишлари,
  • Юқори толиқиш, ўзини ёмон ҳис қилиш, шишлар, тана ҳароратини ошиши.

Астмаси бўлган ва монтелукастни қабул қилувчи пациентларда грипп симптомлари, қўл ва оёқда санчиш ва увишиш ҳисси, нафас йўллари томонидан симптомларни кучайиши ва (ёки) тошма (Хурга-Штраус синдроми) каби синдромларни пайдо бўлишининг жуда кам ҳолатлари қайд этилган.

Нохуш ножўя реакциялар ҳақида хабар бериш

Агар Сизда ножўя таъсирлар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлса, илтимос, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Ножўя таъсирлар ҳақида бевосита дори воситаларини қайд этиш бўйича Бошқармадаги дори воситаларининг ножўя таъсирлари мониторинги Департаментига хабар бериш керак.

Ножўя таъсирлар ҳақидаги хабарлар туфайли, Биз препаратнинг хавфсизлиги ҳақида кўпроқ маълумот тўплашимиз мумкин.

  1. Миралюст дори препаратини сақлаш шароитлари

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Яроқлилик муддати кўрсатилган охирги кунига тўғри келади.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Таъсир этувчи модда: монтелукаст (монтелукаст натрий).

Ҳар бир чайналадиган таблетка монтелукаст натрий кўринишида 5 мг монтелукаст сақлайди.

Ёрдамчи моддалар:

Маннитол (Е 421), микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, гидроксипропилцеллюлоза, аспартам (Е 951), магний стеарати, “Cherry 502450 TP0551” олча ароматизатори, темир (III) оксиди (Е 172).

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.