ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМИТРИПТИЛИН-RG
AMITRIPTYLINUM-RG
Препаратнинг савдо номи: Амитриптилин-RG
Таъсир этувчи модда ХПН ): Амитриптилин (амитриптилин гидрохлорид шаклида)
Чиқарилиш шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар 25 мг дан контур уяли ўрамда.
Таркиби:
фаол модда: амитриптилин (амитриптилин гидрохлорид шаклида) – 25 мг.
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, кальций стеарати, тальк.
қобиқнинг ёрдамчи моддалари: гидроксипропилметилцеллюлоза, полиэтиленгликоль (макрогол), титан диоксиди, твин-80, тальк, канакунжут мойи, хинолин сариғи.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антидепрессантлар.
Фармакологик хусусиятлари
Амитриптилин – моноаминларни нейронал қамраб олинишини танламасдан таьсир қилувчи ингибиторлари гуруҳига мансуб трициклик антидепрессантдир. Яққол тимоаналептик ва седатив таъсирга эга.
Амитриптилиннинг антидепрессив таъсир механизми марказий нерв тизимида катехоламинлар (норадреналин, дофамин) ва серотонини қайта нейронал қамраб олинишини сусайтириши билан боғлиқ. Амитриптилин марказий нерв тизимида ва перифериядаги мускарин холинорецепторларнинг антагонистидир, периферик антигистамин (Н1) ва антиадренергик таъсирларга эга. Шунингдек антиневралгик (марказий анальгетик), ярага қарши ва антибулемик таъсирларга ҳам эга, тунги сийдикни тутаолмасликда самара беради. Антидепрессив таъсири қўллаш бошланганидан кейин 2-4 ҳафта давомида ривожланади.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Амитриптиллиннинг биокираолишлиги 30-60% ташкил қилади, фаол метаболит нортриптиллинники эса – 46-70% ташкил қилади. Максимал концентрацияга эришиш вақти (Тmax) эса – 4-8 соат. Тақсимланиш ҳажми (Vd) 5-10 л/кг. Амитриптилиннинг қондаги самарали терапевтик концентрацияси 50-250 нг/мл, нортриптилин учун (унинг фаол метаболити) 50-150 нг/мл. Қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) – 0,04-0,16 мкг/мл. Гистогематик тўсиқлар орқали, шу жумладан гематоэнцефалик тўсиғидан ҳам (шу жумладан нортриптилин) ўтади.
Амитриптилиннинг тўқималаридаги концентрацияси плазмадагига қараганда юқори. Плазма оқсиллари билан боғланиши 92-96%. Жигарда метаболизмга (метилсизланиш, гидроксилланиш йўли билан) учрайди ва натижада фаол метаболитлари – нортриптилин, 10-гидроксиамитриптилин, ва нофаол метаболитлари ҳосил бўлади.
Амитриптилиннинг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври (T½) 10 дан 28 соатгача, нортриптилинники эса – 16 дан 80 соатгача. Буйраклар орқали – 80% , қисман ўт-сафро билан чиқарилади. Тўлиқ чиқарилиш 7-14 кун давомида.
Амитриптиллин йўлдош тўсиғи орқали ўтади, плазмадаги концентрациясига тенг концентрацияда кўкрак сутига чиқади.
Қўлланиши
– турли этиологияли депрессиялар (седатив самаранинг яққоллиги туфайли айниқса хавотирли-депрессив ҳолатларда самаралидир);
– аралаш эмоционал бузилишлар ва ҳулқни бузилишлари;
– фобик бузилишлар;
– болалар энурези (гипотоник қовуқ билан бўлган болалардан ташқари);
– психоген анорексия, булимик невроз;
– сурункали оғриқ синдроми (невроген характерли);
– мигренни олдини олишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади (овқат вақтида ёки овқатдан кейин).
Ичга қабул қилинганда бошланғич суткалик доза 50-75 мг ни (25 мг дан 2-3 қабул қилиш учун) ташкил қилади, кейин дозани аста-секин ҳоҳланган антидепрессив самарага эришгунига қадар 25-50 мг га оширилади. Оптимал суткалик терапевтик доза 150-200 мгни ташкил қилади (дозани максимал қисми кечаси қабул қилинади). Даволашга резистент бўлган оғир депрессияларда, дозани 300 мг гача ва ундан кўпга, максимал ўзлаштираоладиган дозагача (амбулатор беморлар учун максимал доза суткада 150 мг) оширилади. Бундай ҳолатларда даволашни, препаратни мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) юборишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир, бунда дозаларни соматик ҳолатни назорати остида оширишни тезлаштириб, янада юқорироқ бошланғич дозаларни қўллаш керак. Турғун антидепрессив самарани олиш учун дозани 2-4 ҳафтадан кейин аста–секин пасайтирилади. Дозани пасайтирганда депрессия белгилари пайдо бўлган ҳолатларда олдинги дозага қайтиш зарур.
Агар бемор ҳолати 3-4 ҳафта давомида яхшиланмаса, у ҳолда кейинги даволанишлар мақсадга мувофиқ эмас.
Кекса ёшдаги беморларда енгил бузилишларда амбулатория амалиётида, дозалар 25-50 ва максимал 100 мг ни ташкил қилади, дозаларни бўлинган ҳолда буюрилади ёки суткада 1 марта тунда қабул қилиш буюрилади.
6 ёшдан катта болаларга энурезда – 12,5-25 мг уйқудан олдин буюрилди (доза 2,5 мг/кг бола тана вазнигадан ошмаслиги керак).
Невроген характерли сурункали оғриқларда (шу жумладан давомли бош оғриқларда) мигренни олдини олиши учун суткада 12,5-25 мг дан 100 мг гача буюрилади .
Ножўя таъсирлари
Асосан препаратнинг холиноблокаторлик таъсири билан боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан иборат: аккомодацияни нимфалажи, кўришнинг ноаниқлиги, кўз ички босимини ошиши, оғизни қуриши, қабзият, ичак тутилиши, сийдикни тутилиши, тана хароратини ошиши.
Бу кўринишларнинг барчаси одатда препаратга мослашганда ёки доза пасайтирилганида ўтиб кетади.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, атаксия, толиқиш, ҳолсизланиш, таъсирчанлик, асабийлик, бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, уйқучанлик ёки уйқусизлик, диққатни жамлашни бузилиши, ваҳимали тушлар кўриш, дизартрия, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, ҳаракат қўзғалишлари, дезориентация, титраш, парестезиялар, периферик нейропатия, ЭЭГ да ўзгаришлар. Кам – экстрапирамид бузилишлар, тиришишлар, хавотирлик.
Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, аритмия, юрак ўтказувчанлигини бузилиши, артериал босимининг ўзгарувчанлиги, ЭКГ да QRS комплекси кенгайиши (қоринчалар ички ўтказувчанлигини бузилиши), юрак етишмовчилигининг симптомлари, ҳушдан кетиш.
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, жиғилдонни қайнаши, анорексия, стоматит, таъмни бузилиши, тилни қорайиши, эпигастрия соҳасида дискомфорт хисси, гастралгия, «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши, кам ҳолларда – холестатик сариқлик, диарея.
Эндокрин тизими томонидан: эркаклар ва аёлларда кўкрак безларининг ўлчамларини катталашиши, галакторея, антидиуретик гормонининг (АДГ) секрециясини ўзгариши, либидони, потенцияни ўзгариши. Кам ҳолларда – гипо- ёки гипергликемия, глюкозурия, глюкозага нисбатан толерантликни бузилиши, моякларни шиши.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, фотосенсибилизаця, ангионевротик шиш, эшакеми.
Бошқалар: агранулоцитоз, лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения, пурпура ва қоннинг бошқа ўзгаришлари, сочларни тўкилиши, лимфа тугунларини катталашиши, узоқ вақт қўлланганида тана вазнининг ошиши, кўп терлаш, поллакиурия.
Узоқ вақт, айниқса катта дозаларда даволанишда, даволаш кескин тўхтатилганида дорини бекор қилишнинг қуйидаги синдроми ривожланиши мумкин: бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, диарея, шунингдек таъсирчалик, ёрқин, ғайриоддий тушлар кўриш билан бўлган уйқуни бузилиши, юқори қўзғалувчанлик кузатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– декомпенсация босқичдаги юрак етишмовчилиги;
– миокард инфарктининг ўткир ва тикланиш даври;
– юрак мушагининг ўтказувчанлигини бузилиши;
– яққол артериал гипертензия;
– фаолиятининг яққол бузилиши билан ифодаланган жигар ва буйракларнинг ўткир касалликлари;
– қон касалликлари;
-ёпиқ бурчакли глаукома;
– меъда ва 12 бармоқ ичак ярасининг зўрайиш босқичи;
– простата безининг гипертрофияси;
– қовуқ атонияси;
– пилоростеноз, ичакни паралитик тутилиши;
– МАО ингибиторлари билан бир вақтда даволаниш («Ўзаро таъсири» га қаранг);
– ҳомиладорлик, эмизикли даври;
– 6 ёшгача бўлган болалар;
– амитриптилинга юқори сезувчанлик.
Алкоголизмга дучор бўлганларда, бронхиал астмада, маниакал-депрессив психоз (МДП) ва эпилепсияда, суяк кўмигида қон яратилишини сусайишида, гипертиреозда, стенокардия ва юрак етишмовчилигида, ёпиқ бурчакли глаукомада, кўз ички гипертензиясида, шизофренияда (препарат қўлланилганида одатда продуктив симптоматика зўраймаса ҳам) амитриптилинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Амитриптилин қуйидаги дори воситалар: нейролептиклар, седатив ва уйқу воситалари, тиришишга қарши воситалари, анальгетиклар, наркоз учун воситалар, алкоголнинг, марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради, бошқа антидепрессантлар билан бирга қабул қилинганида синергизм намоён қилади.
Амитриптилин нейролептиклар ёки антихолинэргик препаратлар билан бирга қўлланганида фебрил ҳарорат реакцияси, паралитик ичак тутилиши пайдо бўлиши мумкин.
Амитриптилин катехоламинлар ва адреностимуляторларнинг гипертензив самарасини потенциялайди, бу юрак ритмини бузилиши, тахикардия, оғир артериал гипертензия ривожланиши хавфини оширади, аммо норадреналинни ажралиб чиқишига таъсир этувчи препаратларнинг самарасини ингибирлайди.
Амитриптилин гуанетидин ва механизми бўйича унга ўхшаш препаратларнинг антигипертензив таъсирини пасайтириши, ҳамда тиришишга қарши препаратларнинг самарасини сусайтириши мумкин.
Амитриптилин ва кумарин ёки индандион ҳосилаларига мансуб бўлган антикоагулянтларни бирга қабул қилиш, охиргиларнинг антикоагулянт фаоллигини ошириши мумкин.
Амитриптилин ва циметидин бир вақтда қабул қилинганида қондаги амитриптилиннинг концентрациясини ошиши, заҳарли таъсири ривожланиши мумкин.
Жигар микросомал ферментларининг индукторлари (барбитуратлар, карбамазепин) амитриптилиннинг плазмадаги концентрациясини пасайтиради.
Амитриптилин паркинсонизмга қарши дори воситаларнинг ва бошқа экстрапирамид реакцияларини чақирувчи воситаларнинг таъсирини кучайтиради.
Хинидин амитриптилиннинг метаболизмини секинлаштиради.
Амитриптилинни дисульфирам ва бошқа ацетальдегиддегидрогеназа ингибиторлари билан бирга қўллаш делирийни қўзғатиши мумкин.
Эстроген сақловчи перорал контрацептив воситалар амитриптилиннинг биокираолишлигини ошириши мумкин; пимозид ва пробукол эса юрак аритмиясини кучайтириши мумкин.
Амитриптилин глюкокортикостероидлар чақирган депрессияни кучайтириши мумкин; тиреотоксикозни даволовчи воситалар билан бирга қўллаш агранулоцитозни ривожланиш хавфини оширади.
Амитриптилинни МАО ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш ўлимга олиб келиши мумкин. МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан даволаш орасидаги танаффус камида 14 кун бўлиши керак!
Махсус кўрсатмалар
Амитриптилин суткада 150 мг дан юқори дозаларида тиришиш фаоллигининг бўсағасини пасайтиради, шунинг учун анамнезида тиришиш хуружлари бўлган, ҳамда ёши ёки жароҳатлари сабабли тиришишга мойил бўлган беморларда тиришиш хуружлари пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Амитриптилин билан кекса ёшдаги беморларни даволаш, делириоз бузилишлар, гипомания ва бошқа ассоратларни олдини олиш мақсадида, синчков назорат остида, препаратни минимал дозаларини қўллаган холда ўтказилиши лозим, дозаларни оширилиши эса аста-секин олиб борилиши керак.
Маниакал депрессив психози бўлган беморлар депрессив босқичидан, маниакал босқичга ўтиши мумкин.
Амитриптилинни қабул қилиш вақтида транспорт воситаларини ҳайдаш, диққатни юқори жамлашни талаб қиладиган механизмларда хизмат кўрсатиш, ҳамда алкоголни қабул қилиш ман этилади.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: уйқучанлик, дезориентация, онгни чалкашиши, кўз қорачиқларини кенгайиши, тана ҳароратини ошиши, ҳансираш, дизартрия, қўзғалиш, галлюцинациялар, тиришиш хуружлари, мушакларнинг ригидлиги, ступор, кома, қусиш, аритмия, артериал гипотензия, юрак етишмовчилиги, нафасни сусайиши.
Даволаш: амитриптилин билан даволашни тўхтатиш, меъдани ювиш, суюқлик инфузияси, симптоматик даволаш, артериал босим ва сув-электролит мувозанатини тутиб туриш.
Юрак-томир фаолиятини (ЭКГ) 5 кун давомида мониторингини ўтказиш керак, чунки 48 соат ва ундан ҳам кейинроқ қайталланиш кузатилиши мумкин. Гемодиализ ва жадаллаштирилган диурез кам самаралидир.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
4 йил.