📜 Инструкция по применению Виталайн рух билан
💊 Состав препарата Виталайн рух билан
✅ Применение препарата Виталайн рух билан
📅 Условия хранения Виталайн рух билан
⏳ Срок годности Виталайн рух билан

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИТАЛАЙН  РУХ БИЛАН

VITALINUM CUM ZINCUM

 

Препаратнинг савдо номи: Виталайн рух билан.

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): β-каротин, α-токоферол ацетат, аскорбин кислотаси, рух.

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

фаол моддалар: β-каротин 30% мойда суспензия кўринишида – 6 мг, α-токоферол ацетати – 30 мг, аскорбин кислотаси – 100 мг, рух, рух оксиди кўринишида -8 мг.

ёрдамчи моддалар: асалари муми, тозаланган лецитин, кунгабоқар мойи.

Таърифи: қизил рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидаги модда – қизил рангли мойли суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витамин

АТХ коди: A11

Фармакологик хусусиятлари

Виталайн рух билан препаратининг фармакологик фаоллиги унинг таркибидаги витаминлар: аскорбин кислотаси, α-токоферол ацетати, β-каротин ва рухнинг комплекс таъсирига боғлиқ.

Аскорбин кислотаси организмдаги оксидланиш – қайтарилиш жараёнларини бошқаришда қатнашади, қон ивишини оширади, тўқималар регенерациясини, стероид гормонлар, коллаген ва проколлагенлар синтезини кучайтиради, темирни абсорбциясини яхшилайди.

У организмнинг мослашиш имкониятларини оширади ва уни инфекцияларга бўлган қаршилигини кучайтиради.

α-токоферол ацетати организмда ёғларни оксидланишни ва улардан заҳарли пероксидлар ҳосил бўлишини ингибиция қилади. У эритроцитлар, эндотелиоцитлар, энтероцитлар ва бошқаларнинг мембраналарини структураси ва фаолиятини нормаллаштиради. Токоферол коллаген, гем ва оқсиллар биосинтезида иштирок этади, тўқималар нафаси фаолиятини ва ҳужайра метаболизмининг бошқа муҳим жараёнларини фаоллаштиради. У гонадотропинлар ҳосил бўлишини, сперматогенезни, уруғланган тухумни, йўлдошни ривожланишини рағбатлантиради.

β-каротин антиоксидант, иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Фаол кислородни боғлаб олиш хусусияти ҳисобига препарат ҳужайра структурасини ташқи  муҳитнинг нохуш омиллари таъсирида ёки организмда патологик жараёнлар ривожланишида катта миқдорда ҳосил бўладиган эркин радикаллар таъсирида бузилишдан ҳимоя қилади.

Рух В гуруҳи витаминларини организм томонидан яхшироқ ўзлаштирилиши ва таъсир қилишига ёрдам беради, меъда ости безининг (панкреатик) ширасини таркибий қисми бўлиб ҳисобланади, эндокрин безлар фаолиятини бошқаришда, рухий реакцияларни шаклланишида, қатор гормонларни, шу жумладан жинсий гормонларни ҳам ҳосил бўлишида қатнашади. У шунингдек организмнинг биокимёвий реакцияларида, қон яратиш жараёнида иштирок этади. Рух ҳужайра мембраналарини ҳимояловчи ва барқарорлаштирувчи ферментлар таркибига киради, нуклеин кислоталари, оқсиллар, ёғлар, карбонсувларнинг метаболизмида, шунингдек иммунокомпетент ҳужайраларнинг ўзаро таъсири жараёнларида қатнашади.

Фармакокинетикаси

Виталайн рух билан препаратнинг таъсири унинг компонентларининг мажмуавий таъсири ҳисобланади, шунинг учун кинетик кузатувларини ўтказишнинг иложи йўқ. Барча компонентлар биргаликда маркерлар ёки биотадқиқотлар ёрдамида кузатилиши мумкин эмас.

 

Қўлланилиши

Виталайн рух билан антиоксидант хусусиятига эга бўлган поливитамин препарати сифатида қўлланади:

  • витамин (С, Е ва А) етишмовчилиги ва рух етишмовчилиги олдини олиш ва даволаш учун;
  • шамоллаш касалликларига организмнинг қаршилигини ошириш учун;
  • юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда;
  • давомли ва/ёки оғир кечувчи, шунингдек инфекцион касалликлардан кейин тикланиш даврида;
  • турли этиологияли астеник ҳолатларда;
  • алкоголли абстинент синдроми ва никатинга қарамлиликда комплекс даволашда;
  • мувозанатланмаган ва тўлиқ бўлмаган овқатланишда қўлланади.

Мажмуавий даволашда:

  • урологик касалликда эркакнинг фертилни кўтарилиши учун (астенозооспермия, спермагглютинация, спермагрегация).
  • терининг шикастланиши билан бўлган дерматология инфекцияларида, яллиғланиш дерматозларда, пигмент бўзилишларда.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Виталайн рух билан овқатдан кейин, сув билан қабул қилинади.

Олдини олиш мақсадида ва мажмуавий даволашда катталарга ва болаларга 14 ёшдан бошлаб препаратни 1 капсуладан суткада 1 марта 1-3 ой давомида буюриш тавсия қилинади.

Виталайн рух билан дозасини ва давомийлигини шифокор томонидан патологиянинг характери ва яққоллик даражасига, шунингдек организмнинг А, С, Е витаминларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлар кузатилмайди.

Бўлиш мумкин: диарея, тери рангини ўзгариши (сариқ тусни пайдо бўлиши); кам ҳолларда: бош айланиши, бўғимларда оғриқ бўлиши мумкин. Дори воситасини юқори дозаларда қабул қилиш қоринда оғриқларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида аллергик реакциялар, мисни танқислиги, анемия ривожланиши мумкин.

Ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни қўллашга қарши кўрсатмалар қуйидагилар:

  • препаратнинг фаол моддаларга ва унинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • А ва Е витаминларнинг гипервитаминози;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • болалик ёши (14 ёшгача).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостероид препаратлар, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар бирга истеъмол қилинганда, А провитаминнинг терапевтик самарасини пасайтиради.

Тутқаноғи бўлган беморларда токоферол тиришишга қарши воситаларнинг самарасини ошириши мумкин, уларнинг қонида липидларни, ҳамда А ва Д витаминининг перекисли оксидланиши маҳсулотларини юқори миқдори аниқланган.

Орал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди.

С Витамини темирни сўрилишини оширади, қисқа таъсирли салицилатлар ва сульфаниламидлар билан даволашда кристаллурияни келиб чиқиш хавфини оширади.

Холестирамин, орлистат А ва Е витаминини сўрилишини камайтиради.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилинмасин.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг тавсия этилган дозаларини ошириш мумкин эмас.

Виталайн рух билан препаратини А витаминини сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, бунда охиргисининг дозасини ошириб юборишини ривожланиш хавфи ошади.

Препаратни қўллаш даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Ҳомиладрлик ва лактация вақтида қўланилиши.

Виталайн рух билан препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Автомобилни бошқариш, техникалар билан ишлаш қобилиятига таъсири: таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозалаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинганида, ҳатто препарат узоқ вақт қабул қилинганида ҳам дозани ошириб юбориш ҳолатлари кузатилмайди.

Суткалик норма оширилганида Виталайн рух билан препаратини қабул қилинганидан кейин кўнгил айниши, диарея, терини қизариши ва бошқа симптомлар кўринишидаги носпецифик ножўя самаралари бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилинганида ўтиб кетади.

 

Чиқарилиш шакли

10 та капсуладан ПВХ/алюмин фольга контур уяли ўрамда.

3 контур-уяли ўрамлар қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.