📜 Инструкция по применению Омепразол АТМ
💊 Состав препарата Омепразол АТМ
✅ Применение препарата Омепразол АТМ
📅 Условия хранения Омепразол АТМ
⏳ Срок годности Омепразол АТМ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ОМЕПРАЗОЛ АТМ

OMEPRAZOLUM АТМ

 

Препаратнинг савдо номи: Омепразол АТМ

Таъсир этувчи модда (ХПН): Омепразол

Дори шакли: Капсулалар

Таркиби:

Бир капсуланинг таркиби:

20,0 мг омепразол сақловчи 233,0 мг омепразол микрогранулалари

Таърифи: оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – кобиқ билан қопланган оқ ёки оч-сариқ рангли шарсимон микрогранулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши восита.

АТХ коди: А02ВС01

Фармакологик ҳусусиятлари

Хлорид кислотаси секрециясининг охирги босқичини катализацияловчи фермент – Н+, К+-АТФ-аза протон насосини ингибиция қилиш орқали париетал ҳужайраларидан хлорид кислотасининг секрециясини камайтиради. Бунда препарат кислотанинг ҳам асосий, ҳам рағбатлантирилган (рағбатлантирувчининг табиатидан қатъий назар) секрециясини ингибиция қилинишига ёрдам беради. Кислота секрециясини ингибиция қилиниши бир марта қабул қилинганидан сўнг 24-72 соат давом этади. Препаратни қабул қилиш тўхтатилганида секретор фаоллик 3-5 кундан сўнг аста-секин ўз ҳолига қайтади. Пепсин секрециясини сусайтирмайди, гастриннинг зардобдаги миқдорини оширади, препарат билан даволаш тўхтатилганидан сўнг 1-2 ҳафта давомида у аввалги ҳолатига қайтади.

 

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, плазмадаги концентрациясининг энг юқори чўққисига 0,5-3,5 соат давомида эришилади. Соғлом шахсларда плазмадан ярим чиқарилиш даври 0,5-1,5 соатни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 95% ни ташкил қилади.

Жигарда метаболизмга учрайди ва қабул қилинган дозанинг катта қисми сийдик билан, қолган қисми аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини олдини олиш ва даволаш, шу жумладан Н2-рецепторлари антагонистларига чидамли, ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан даволаш оқибатида юзага келган эрозив-ярали шикастланишлар, рефлюкс-эзофагит, Золлингер-Эллисон синдромини олдини олиш ва даволашда қўлланади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган пациентларда Helicobacter pylori ни йўқотишда (антибиотиклар билан бирга) ҳам қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан олдин (одатда эрталаб), кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. Капсулани бутунлигича, чайнамасдан ва очмасдан ютиш лозим. Меъда яраси ва рефлюкс-эзофагитда тавсия этиладиган доза – ҳар куни 20 мг дан 4 ҳафта давомида. Бошланғич курсдан сўнг бутунлай соғаймаган ва бошқа даволаш усулларига чидамли пациентлар учун препаратнинг дозаси бир кунда 40 мг гача оширилади ва даволаш яна 4 ҳафта давом эттирилади. Дуоденал ярада одатдаги доза 20 мг ҳар куни 2 ҳафта давомида. Бошланғич курсдан сўнг бутунлай соғаймаган пациентлар учун даволаш 2 ҳафтага узайтирилади. Яранинг ёмон битишида бошланғич доза 40 мг ва даволаш давомийлиги 4 ҳафтани ташкил этади.

Яра ва рефлюкс – эзофагит қайталанишини олдини олиш учун кунига 10-40 мг доза тавсия этилади.

Препарат билан узоқ муддат танаффуссиз даволаш тавсия этилмайди.

Золлингер-Эллисон синдромида тавсия этиладиган бошланғич доза кунига 60 мг.

Шахсий равишда танланган доза кунига 80-180 мг гача оширилиш мумкин (бу ҳолда у икки қабулга бўлинади), даволаш давомийлиги касаллик белгиларининг динамикасига боғлиқ бўлади.

Helicobacter pylori га бактерицид таъсирга эришиш учун препарат 20 мг дозада кунига 2 марта, мувофиқ антибиотиклар (амоксициллин, кларитромицин, тетрациклин) билан 7 ёки 14 кун давом этувчи турли схемаларда қабул қилинади. Ярани бутунлай тузатиш учун, икки ёки уч препаратни қўшиб даволашдан сўнг, антацидлар билан қўшимча даволашнинг зарурияти туғилиши мумкин.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш чақирган яраларни даволаш учун тавсия этиладиган доза кунига 20-40 мг ни ташкил этади.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда жуда яхши ўзлаштирилади. Баъзи ҳолларда (тахминан 1%) қуйидагилар кузатилиши мумкин:

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик, лоҳаслик ҳисси, парестезиялар, айрим ҳолларда – депрессия ва галлюцинациялар (мойиллиги бўлган пациентларда).

Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: диарея, қабзият, қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, таъм билишнинг ўзгариши, стоматит, билирубин миқдорининг ошиши ва ошмаслиги билан кечадиган жигар ферментлари фаоллигини ошиши.

Нафас тизими томонидан: кам холларда -бронхоспазм.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, миалгия, мушаклар заифлиги.

Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения.

Тери реакциялари: тери тошмаси, эшакеми ва/ёки қичишиш, кўп шаклли эритема.

Бошқа реакциялар: айрим ҳолларда – периферик шишлар, кўришни бузилиши, кўп терлаш, иситма.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Тегишли клиник тажриба бўлмаганлиги сабабли болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Диазепам, варфарин ва фенитоин, шунингдек жигарда цитохором P450 иштирокида микросомал оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайдиган бошқа дори воситаларининг чиқилишини секинлаштиради.

Препаратни қабул қилиш фонида меъда ширасининг рН биокираолишлиги учун муҳим белгиловчи омил бўлган айрим дори воситаларнинг (масалан, кетоконазол, ампициллин эфирлари, темир тузлари) сўрилиши, пасайиши мумкин.

Препаратни антацидлар, метопролол, теофиллин, лидокаин ва хинидин билан бир вақтда қўлланганида, дори воситаларининг таъсирини ўзгариши кузатилмайди.

Маҳсус кўрсатмалар

Даволашни бошлашдан аввал меъдада ҳавфли ўсмалар мавжудлигини инкор этиш лозим, чунки препаратни қабул қилиш симптоматикани ниқоблаши, бу эса тўғри ташхис қўйишни қийинлаштириши ва кечиктириши мумкин.

Кекса беморлар ва буйрак ёки жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентлар учун дозани маҳсус танлаш талаб этилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни 400 мг гача дозада бир марта қабул қилинганида бирон-бир ҳавфли белгиларнинг ривожланишига олиб келмайди.

Доза янада ошириб юборилган ҳолда, махсус зидди заҳари йўқлиги сабабли, меъдани ювиш ва симптоматик даволаш ўтказилади.

Гемодиализ ёрдамида қонни препаратдан тозалаш самарасиз.

Чиқарилиш шакли

10 та капсуладан ПВХ/алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

Контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.