📜 Инструкция по применению ВИТРУМ® ВИЖН ФОРТЕ
💊 Состав препарата ВИТРУМ® ВИЖН ФОРТЕ
✅ Применение препарата ВИТРУМ® ВИЖН ФОРТЕ
📅 Условия хранения ВИТРУМ® ВИЖН ФОРТЕ
⏳ Срок годности ВИТРУМ® ВИЖН ФОРТЕ

ВИТРУМ® ВИЖН ФОРТЕ

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

 

Дори воситасининг номи (савдо номи): ВИТРУМ® ВИЖН ФОРТЕ

Фармацевтик субстанциялар ва ёрдамчи моддаларнинг номи ва миқдори кўрсатилган дори шакли:

Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка сақлайди:

Таъсир қилувчи фаол моддалар:

Аскорбин кислотаси (С витамини)                                                          60 мг

Альфа-токоферол ацетати (Е витамини)                                      10 мг1

Рибофлавин (В2 витамини)                                                             1,2 мг

Бетакаротен                                                                                     1,5 мг

Лютеин                                                                                             6 мг

Зеаксантин                                                                                       0,5 мг

Рутозид2                                                                                            25 мг

Селен аминоати селенга қайта ҳисобланганда                           25 мкг

Рух оксиди рухга қайта ҳисобланганда                                       25 мг

25% антоцианлар йиғиндисини сақловчи                                               60 мг

оддий черника меваларининг қуруқ экстракти3

1 __ 10 ХБ Е витаминига эквивалент.

2 __ рутиннинг синоними.

3 __ 25% антоцианлар йиғиндисини сақловчи оддий черника меваларининг қуруқ экстракти3.

Эрикциялар – Ericaceae оиласи, Оддий черника – Vaccinium myrtillys L ўсимликлардан олинади.

Ёрдамчи моддалар: кальций гидрофосфат дигидрати 350,07 мг, стеарин кислотаси 39,25 мг, микрокристаллик целлюлоза 31,75 мг, коллоид кремний диоксиди 15,50 мг, натрий кроскармеллоза 14,50 мг, магний стеарати 8,00 мг; қобиғи: гипромеллоза 7,85 мг, титан диоксиди 3,85 мг, пропиленгликоль 0,001 мг, макрогол-400 0,0001 мг, сариқ опадрай II (поливинил спирти, тальк, титан диоксиди, макроголь-3350, соя лецитини, темир II оксиди бўёвчиси, темир III оксиди бўёвчиси) 42,30 мг.

Таърифи:

Овал шаклли, икки томони қабариқ, қобиқ билан қопланган, жигарранг тусли сарғиш-оқ ранглидан оч-сариқ ранглигача бўлган таблеткалар.

Ўзига хос хиди бўлишига йўл қўйилади.

Дори препаратининг фармакотерапевтик гурухи: Поливитамин восита + бошқа препаратлар.

АТХ коди: [А11АВ].

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимлик компонентлари бўлган поливитамин ва минераллар комплекси. Лютеин, зеаксантин ва оддий черника меваларининг экстрактини сақлайди. Антиоксидант таъсир кўрсатади (кўз тўқимасини эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилади). Метаболик таъсир кўрсатади, кўзларнинг капиллярларини мустахкамлайди, кўз ўткирлигини (шу жумладан, миопатия билан асоратланган беморларда) кучайтиради, оқшомдаги кўришни яхшилайди, кўзларга юқори юкламаларда кўришни яхшилайди.

Қўлланилиши:

Ўқишда кўзларни толиқиши (кўзларда чарчоқлик ва оғриқ), контакт линзаларни тақиш, компъютер билан ишлаш; турли даражадаги узоқни яхши кўраолмасликни мажмуавий даволаш, диабетик ретинопатия, тўр парданинг марказий ва периферик дистрофияси; кўзларда ўтказилган жарроҳлик аралашувларидан кейинги тикланиш даври; кўришни қоронғиликка мослашиш механизмларини бузилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Препаратнинг компонентларидан ҳар қайдайига шахсий юқори сезувчанлик.

12 ёшгача бўлган болалар.

Қўллаш усули ва дозалари:

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга бир таблеткадан кунига икки марта овқатдан сўнг. Даволаш курси 3 ой. Такрорий курслар – шифокор тавсияси бўйича.

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари:

Тавсия қилинган доза оширилмасин.

Дозани ошириб юбориш симптомлари, доза ошириб юборилганида ёрдам кўрсатиш чоралари:

Дозани ошириб юборилиш симптомлари: кўнгил айниши, ҳолсизлик, меъда-ичак бузилишлари.

Доза ошириб юборилган ҳолда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаш: ичга фаоллаштирилган кўмир, меъда ювиш, симптоматик даволаш.

Дори препаратини қўллашда мумкин бўлган ножўя таъсирлари:

Аллергик реакциялар.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири:

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун поливитамин комплексларни бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик, эмизиклик даврида аёлларга дори препаратини қўллашнинг ўзига ҳослиги ва имконияти:

Препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади. Ҳомиладорлик ва эмизиклик даврида дори препаратини тиббий қўлланиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига дори препаратини таъсир қилиши ҳақида маълумот:

Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқаришга таъсир кўрсатмайди.

Яроқлилик муддати ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг дори препаратини қўллашни таъқиқлашга кўрсатма:

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 10-300С ҳароратда.

Дори препаратини болалар олаолмайдиган жойда сақлашга кўрсатма:

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Қобиқ билан қопланган 15 таблеткадан алюмин фольга/ПВХ блистерда. 2 ёки 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.