ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ОБЛЕПИХОВОЕ МАСЛО-LIK
OLEUM HIPPOPHAES-LIK
Препаратнинг савдо номи: Облепиховое масло-LIK
Дори шакли: Мойли эритма
Таркиби:
1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: чаканда мойи концентрати 250 г
Ёрдамчи моддалар: рафинадланган кунгабоқар мойи
Таърифи: Тўқ сариқ-қизил рангли, ўзига хос хид ва таъмга эга бўлган мойсимон эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тўқималар трофикаси ва регенерациясини рағбатлантирувчи восита
Фармакологик хусусиятлари
Ўсимликдан олинадиган восита бўлиб, А, Е, К витаминларининг манбаидир. Таркибида табиий биологик фаол моддалар бўлганлиги туфайли, токсик моддаларни, перекисларни, бошқа агрессив омилларнинг шикастловчи таъсирларини камайтиради ва ҳужайра қобиғини, ҳужайра ички структураларини ҳимоя қилади. Препарат тери қопламалари ва шиллиқ қаватларининг шикастланишида битиш жараёнларини рағбатлантиради, яллиғланишга қарши, ўраб олувчи ва сафро ҳайдовчи таъсирларни намоён қилади. Чаканда мойи ҳужайрани озиқланиш жараёнларига, овқат ҳазм қилиш аъзоларининг фаолиятига яхши таъсир қилади.
Препаратнинг сўрилишининг жадаллиги қўллаш усулига боғлиқ. Чаканда мойи ичга қўлланганида алмашинув маҳсулотлари аҳлат ва сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Куйишларни, ётоқ яраларни, тери ва шиллиқ қаватларини нур билан шикастланишини, гинекологик касалликларни (кольпитлар, эндоцервицитлар, бачадон бўйни эрозияси), проктологик патологияни (тўғри ичакнинг эрозив-ярали, атрофик ва бошқа патологиялари, анус ёриғи, геморрой) даволашда сиртга қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга буюрилади.
Терининг шикастланишларида мойли боғловлар кўринишида қўлланади. Терининг олдиндан некротик тўқималардан тозаланган соҳасига чаканда мойи, сўнгра пахта-докали боғлам қўйилади, у кунора алмаштирилади. Даволаш грануляциялар пайдо бўлгунича ўтказилади.
Кольпитларни, эндоцервицитларни, бачадон бўйни эрозиясини, гемморройни, тўғри ичакнинг ёриқларини даволашда, чаканда мойи кўп шимдирилган тампонлар кўринишида қўлланади. Даволаш курси кольпитларда 10-15 муолажа, эндоцервицитларда, бачадон бўйни эрозияларида 8-12 муолажани ташкил қилади. Тўғри ичак ёриқлари ва геморройни даволашда даволаш курси 5-7 кунни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар: терини қичишиши, гиперемия, терини шиши, тери тошмалари, ачишиш ҳисси.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Одам организмига чаканда мойини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақидаги патологик таъсири таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
25, 40, 50, 90 ва 100 мл дан бураладиган пластмасс қопқоқли шиша флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.