📜 Инструкция по применению Алмагель® Нео
💊 Состав препарата Алмагель® Нео
✅ Применение препарата Алмагель® Нео
📅 Условия хранения Алмагель® Нео
⏳ Срок годности Алмагель® Нео

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛМАГЕЛЬ® НЕО

ALMAGEL® NEO

 

Препаратнинг савдо номи: Алмагель® Нео

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия.

Таркиби:

Фаол моддалар:

Суспензия 5 мл (бир ўлчов қошиғи) қуйидагиларни сақлайди:

Алюминий гидроксиди               340 мг

Магний гидроксиди                     395 мг

Симетикон                                    36 мг

Суспензия 10 мл (1 пакетча) қуйидагиларни сақлайди:

Алюминий гидроксиди               680 мг

Магний гидроксиди                     790 мг

Симетикон                                    72 мг

Ёрдамчи моддалар: водород пероксиди эритмаси (30%), сорбитол, натрий сахарини, гидроксиэтилцеллюлоза, лимон кислотаси моногидрати, этилпарагидроксибензоати, пропилпарагидроксибензоати, пропиленгликоль, макроголь 4000, апельсин хушбўйи, этанол 96%, тозаланган сув.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, апельсин ҳидига эга суспензия.

Фармакотерапетик гуруҳи: антацидлар, алюминий ва магний сақловчи бирикмалар комплекси ва мажмуаси.

АТХ коди: А02AF02

 

Фармакологик хусусиятлари

Алмагель Нео алюминий гидроксиди ва магний гидроксидининг ел ҳайдовчи компонент симетикон билан мувозанатланган мажмуасидир.

Алмагель Нео меъда ширасидаги хлорид кислотаси ва пепсиннинг ошган секрециясини тез нейтраллайди, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг шиллиқ қаватини ҳимоя механизмларига ижобий таъсир кўрсатиши туфайли, тикланиш жараёнига ёрдам беради.

Препаратнинг таркибига кирувчи симетикон метеоризмга ижобий таъсир кўрсатади.

У барқарор силикон бирикма бўлиб, меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди ва ичакда газларни табиий ажралиб чиқишини ва ичак деворлари томонидан уларни ютишини чақиради. Симетикон ингичка ичак бўшлиғида ўзининг таъсирини кўрсатади ва организмдан ўзгармаган холда чиқарилади.

Препаратнинг ишқорий фаол моддалари майда дисперс холатида бўлади, бу уларнинг фаоллик юзасини оширади ва меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг шиллиқ қавати билан бевосита контакда бўлиш имконини беради, меъданинг ичидагисини эвакуациясини секинлаштиради ва унинг нейтралловчи самарасини узайтиради.

Дори воситалари меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди ва шундай қилиб, тавсия этилган дозаларда ва тавсия этилган даволаш давомийлигида қўлланганида плазмада клиник аҳамиятли концентрацияларни ҳосил қилмайди.

Қўлланилиши

Алмагель Нео меъда ва ўн икки бармоқли ичак яллиғланганида, оғриқ, кислоталилик, ачишиш, газларнинг тўпланишидан зўриқиш ва оғирликни енгиллатиш, жумладан меъда ва ўн икки бармоқли ичакни дори воситалари келтириб чиқарган яраларида, меъданинг ичидагисини қизилўнгачга қайтишида қўлланади. Фақат ўзини ёки бошқа дори воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 14 ёшдан ёшган болалар:

Одатдаги тавсия этилган дозаси 2 ўлчов қошичасини ташкил этади ёки бир пакетчадан кунига 4 марта овқатдан 1 соатдан кейин ёки ухлашдан олдин қабул қилинади.

Меъданинг ичидагиси қизилўнгачга қайтадиган ва тўш ортида кучли оғриқ ва ачишиш чақирадиган рефлюкс-эзофагитда препаратнинг дозасини 3 ўлчов қошиқчага ошириш мумкин ёки бир пакетчадан кунига 4 марта овқатдан 1 соатдан кейин ва ухлашдан олдин қабул қилиш мумкин.

Суткада 12 ўлчов қошиқчасидан ёки олтита пакетчадан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Даволаш давомийлиги 2-3 ҳафтани ташкил этади, ва агар касалликнинг симптомлари ўтиб кетмаса, шифокор билан маслахатлашиш ўринлидир.

14 ёшгача бўлган болалар:

14 ёшгача бўлган болаларга дори препаратини қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки уни қўллаш хавфсизлигига нисбатан маълумотлар етарли эмас.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар – препаратни шифокор билан маслахатлашгандан сўнг қўллашлари керак.

Алмагель Нео препаратини суюлтирилмаган холда қабул қилган афзал. У қабул қилинганидан сўнг ярим соат давомида суюқликларни қабул қлиш тавсия этилмайди.

Қўллашдан олдин суспензияни яхшилаб чайқатиш керак.

Ножўя таъсирлари

Хар қандай дори воситаси каби, Алмагель Нео ҳам гарчи улар ҳаммада ҳам намоён бўлмасада ножўя реакцияларни чақириши мумкин. Бу дори воситаси қабул қилинганида қуйида таърифланган ножўя реакциялардан баъзилари юз бериши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас – таъм сезишни бузилиши, ич кетиши.

Тез-тезлиги номаълум – қабзият.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Кам – эшакеми, аллергик реакциялар

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Кам – алюминий ва/ёки магний билан захарланиш, асосан буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда кузатилади.

Жуда кам – хотирани сусайиши, Альцгеймер касаллигида бемор ахволини ёмонлашиши кузатилади.

Агар бирон бир ножўя реакция жиддийлашса, ёки Сизда ушбу илова-варақада кўрсатилмаган бошқа ножўя реакциялар кузатилса, илтимос шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Алмагель Нео қуйидагиларда қўлланмайди:

  • препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки бирон-бир ёрдамчи моддасига аллергия (ўта юқори сезувчанликда);
  • агар Сизда оғир даражадаги буйрак касалликлари бўлса, хусусан агар сиз гемодиализ олаётган бўлсангиз;
  • агар Сизнинг қонингизда фосфор миқдори кам бўлса.

14 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллашдан сақланиши керак, чунки бу ёшда препаратни хавфсиз қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ.

Агар Сиз юқорида таърифланганлардан бирортасига ишонч хосил қилмасангиз, шифокорингиздан сўранг.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз бошқа дори воситалари, шу жумладан шифокор томонидан буюрилмаган дори воситаларни қабул қилаётган ёки қабул қилган бўлсангиз, илтимос шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Антацидлар баъзи антибиотиклар (тетрациклин ва доксациклин), замбуруғли касалликларни даволаш учун қўлланадиган воситалар (кетоконазол ва итраконазол), ципрофлоксацин, норфлоксацин, офлоксацин, левотироксин, остеопорозни даволаш учун қўлланадиган воситалар (клоронат, алендронат, риседронат), вирусларга қарши препаратлар (атазанавир, тифонавир, фозампренавир), аллопуринол, габапентин, пеницилламин, соталол, фенитоин ва бошқалар каби, бир вақтда қабул қилинадиган бошқа препаратларни меъда ёки ичакда сўрилишини камайтиради ёки қондаги концентрацияларини пасайтиради.

Бу уларнинг самараларини камайишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун Алмагель Нео ва бошқа дори воситаларни қабул қилиш орасидаги интервал камида 2 соат бўлиши керак.

Алмагель Нео препаратини қўллаш ва овқат, ичимликлар ва алкоголни истеъмол қилиш.

Препарат билан даволаниш вақтида препаратнинг таъсири камайиши туфайли, алкогол ва кофеин истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Алмагель Неони қўллаш ва овқат, ичимлик ва алкоголни қабул қилиш

Препарат билан даволаниш вақтида препаратнинг таъсири сусайиши мумкинлиги сабабли, алкоголь ва кофеинни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Алмагель Нео препаратини қўллаганда қуйидагиларга алоҳида эътибор беринг:

  • агар Сизда буйрак касалликлари бўлса, бу препаратни қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда, қонда алюминий ва магнийнинг миқдори ошиши мумкин, бу нерв тизимини шикастланишига олиб келиши мумкин;
  • препаратни узоқ вақт давомида қўллаш, Альцгеймер касаллигида беморнинг ахволини ёмонлашишига олиб келиши мумкинлигини инобатга олиш керак;
  • препарат узоқ муддат қабул қилинганида организмга овқат билан фосфор ва калийни етарлича киришни таъминлаш керак, чунки алюминий меъда-ичак йўлларидан фосфатларни сўрилишини пасайтиради ва сийдик билан кальцийни ажралиб чиқишини оширади, бу остеомаляцияни (суякларни юмшашини) ривожланиши учун шароит яратиш мумкин, бу суякларда оғриқ ва холсизликка шикоятлар билан намоён бўлади;
  • агар касаллик симптомлари 5-7 кун давомида ўзгаришсиз қолса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препарат билан узоқ вақт давомида даволанганда вақти-вақти билан шифокор назоратидан ўтиш керак.

 

БАЪЗИ ПАЦИЕНТЛАР ГУРУҲИ УЧУН ОГОХЛАНТИРИШЛАР

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши:

Хар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.

Препарат ҳомила ва янги туғилган чақалоқ учун хавф туғдириш мумкин бўлган этанол сақлайди. Ҳомиладорлик (хусусан биринчи уч ойликда) ва эмизиш даврида Алмагель Нео препаратини шифокор билан маслахатлашмасдан қўллаш мумкин эмас, чунки уни қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.

Транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Бу препарат автомобилни бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Ёрдамчи моддалари хақида маълумотлар

Дори воситасининг хар бир дозаси (10 мг) қуйидагиларни сақлайди:

  • 0,226 г этанол сақлайди, у жигар, мия касалликлари, тутқаноғи бўлган пациентларда алкоголизмда, ҳомиладорлик вақтида ва 14 ёшгача бўлган болаларда ҳолатни ёмонлашишига олиб келиши мумкин.
  • 0,950 г сорбитол сақлайди ва шунинг учун фруктозани ўзлаштираолмаслик каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентларда қўллаш учун тўғри келмайди.

Агар шифокор Сизда баъзи қандларни ўзлаштираолмаслик мавжуд деб айтган бўлса, бу препаратни қабул қилишдан олдин у билан маслахатлашинг.

Препаратнинг таркибида ёрдамчи моддалар сифатида парабенлар мавжуд, улар аллергик реакцияларни чақириши маълум.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Агар Сиз препаратни буюрилганига дозасига нисбатан кўпроқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.

Суспензиянинг катта миқдори бир марта қабул қилинганида препаратнинг дозаси ошириб юборилганлиги хақида маълумотлар йўқ. Бироқ катта дозалари узоқ муддат қўлланганида, қонда магнийнинг концентрацияси ахамиятли даражада ошиши мумкин, бу оғизда ёқимсиз таъм, тез толиқиш, қизариш, озиб кетиш, мушакларда оғриқ ва увишиши, мушакларни бўшлиги, асабийлик ва ўзини ноадекват тутишга олиб келади.

Ножўя симптомлар пайдо бўлганида Сиз зудлик билан шифокорга ёки тиббий муасассаларга мурожаат қилишингиз керак.

 

Агар Сиз Алмагель Нео қабул қилишни қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз Алмагель Нео ни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, ўтказиб юборилган дозасини тўлдириш учун икки баробар дозада қабул қилманг. Ўтказиб юборганингиз маълум бўлиши биланоқ одатдаги дозасини имкон борича тезроқ қабул қилинг.

Чиқарилиш шакли

170 мл дан шиша флаконларда ёки полиэтилентерефталат флаконларда; 200 мл дан шиша флаконларда ёки полиэтилентерефталат флаконларда. Бир флакон ўлчов қошиғи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

10 мл дан кўп қаватли фольга пакетчаларда. 10 ёки 20 пакетча қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

Икки (2) йил.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига мос келади.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.