ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РЕМОЛ®
REMOLUM
Препаратнинг савдо номи: РЕМОЛ®
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, пропифеназон, кофеин.
Дори шакли: таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол – 250 мг, пропифеназол, сувсиз, кофеин – 30 мг;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, поливинилпиролидон, калий сорбат, микрокристалл целлюлоза, стеарин кислотаси, тальк, магний стеарати ёки кальций стеарати, картошка крахмали.
Таърифи: оч сариқ тусли, оқдан оққача бўлган рангли, бироз “мраморликка” йўл қўйиладиган таблеткалар. Бир томони фаскали ва рискаси бўлган яссицилиндр шаклли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гурухи: анальгетик-антипиретиклар.
АТХ коди: N02BЕ51
Фармакологик хусусиятлари
Мажмуавий препарат, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.
Парацетамол – асосан марказий нерв тизимида простагландинлар синтезини тормозланиши, ва кам даражада оғриқ импульсларнинг ҳосил бўлишини блокланиши орқали оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади.
Периферик таъсири шунингдек простагландинлар синтезини тормозланиши ёки синтезини сусайиши ёки оғриқ рецепторларини механик ёки кимёвий рағбатлантирилишга сезгирлигига жавобгар бўлган бошқа субстанцияларнинг таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Пропифеназон – анальгетик-антипиретик. Пиразанон ҳосиласи. Оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсирга эга.
Кофеин – руҳий рағбатлантирувчи (бош миянинг психомотор марказларини рағбатлантиради), аналептик таъсир кўрсатади, анальгетикларнинг самарасини кучайтиради, уйқучанликни ва чарчоқлик ҳиссини бартараф қилади, жисмоний ва ақлий меҳнат қобилиятини оширади.
Қўлланилиши
Ўртача ифодаланган оғриқ синдроми: бош оғриғи, тиш оғриғи, миалгия, жароҳатдан кейинги оғриқ, альгодисменорея; иситма синдроми, шамоллаш касалликлари, гриппда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан кунига 4 мартагача, кўп бўлмаган миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Кўнгил айниши, аллергик реакциялар (терини қизариши, тери тошмаси, бронхоспазм, ринорея) артериал гипертензия, уйқусизлик бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Оғир жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, ўткир гепатопорфириялар, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши (12 ёшгача), алкоголизмда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Парацетамол хлорамфениколнинг чиқарилиш вақтини 5 марта оширади. Қайта қабул қилинганида парацетамол билвосита антикоагулянтларнинг (дикумарин ҳосилалари) таъсирини кучайтириши мумкин. Парацетамол ва этанол билан бир вақтда қўлланганида гепатотоксик самараларнинг ривожланиш хавфини оширади. Барбитуратлар, рифампицин, салициламидлар, тутқаноққа қарши дори воситаларини ва бошқа микросомал оксидланишнинг рағбатлантирувчилари жигар функциясига таъсир қилувчи парацетамолнинг заҳарли метаболитларини ҳосил бўлишига ёрдам беради. Метоклопрамид парацетамолнинг сўрилишини тезлаштиради. Кофеин эрготаминнинг сўрилишини тезлаштиради.
Махсус кўрсатмалар
Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигида (зўрайиш босқичида) эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Даволаш фонида кофеин сақловчи маҳсулотларни (кофе, чой) ҳаддан зиёд истеъмол қилиш дозани ошириб юбориш белгиларини чақириши мумкин. Узоқ муддатли (1 ҳафтадан кўп) даволашда периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Иситма синдромини даволашда 3 кундан ортиқ ва оғриқ синдромида – 5 кундан кўп шифокор маслаҳатисиз қабул қилинмайди. Спортчиларда допинг назорати натижаларини ўзгартириши мумкин.
«Ўткир қорин» да ташҳис қўйишни қийинлаштириши мумкин. Атипик бронхиал астмаси, поллинозлари бўлган беморларда, препаратга аллергик реакциялар ривожланишини юқори хавфи бор. Даволаш вақтида этанол истеъмол қилишдан (гепатотоксиклик ривожланишини хавфи юқори) воз кечиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари – қусиш, қоринда оғриқ, тери қопламаларининг оқариши, кўришни бузилиши, тиришишлар, юқори қўзғалувчанлик, аритмиялар, уйқучанлик, ҳушдан кетиш, қонда қанд миқдорини ўзгариши.
Даволаш: меъдани ювиш, адсорбентларни буюриш, глутатион ҳосил бўлишини оширувчи воситаларни юбориш (заҳарланишни биринчи 10 соатларида вена ичига ёки ичга ацетилцистеин).
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан контур уяли ўрамда №10.
Сақлаш шароити
Қуруқ, салқин жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.