📜 Инструкция по применению Дексалгин® инъект 50 мг/2мл
💊 Состав препарата Дексалгин® инъект 50 мг/2мл
✅ Применение препарата Дексалгин® инъект 50 мг/2мл
📅 Условия хранения Дексалгин® инъект 50 мг/2мл
⏳ Срок годности Дексалгин® инъект 50 мг/2мл

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

Дексалгин® инъект 50 мг/2мл

инъекция учун эритма ёки инфузион эритма тайёрлаш учун концентрат

Декскетопрофен

 

Ушбу дори воситасини қўллашни бошлашдан олдин ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот сақланади.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш зарур бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда кейинчалик саволлар туғилса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.
  • Ушбу дори воситаси фақат Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Ҳатто агар уларнинг касалликларини симптомлари Сиздаги симптомлар билан ўхшаш бўлса ҳам, бу уларга зиён етказиши мумкин.
  • Бирор-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу кузатилиши мумкин бўлган ҳар қандай ножўя реакцияларга, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя реакцияларга ҳам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг.

Юридик статусига қараб <[Ҳар бир мамлакат учун алоҳида тўлдирилади]>

Ушбу илова-варақанинг мазмуни:

  1. Дексалгин® инъект препарати ўзи нима ва у нима учун ишлатилади.
  2. Дексалгин® инъект препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Дексалгин® инъект препаратини қандай қўллаш керак.
  4. Кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Дексалгин® инъект препаратини сақлаш шароитлари
  6. Ўрамининг ичидагиси ва бошқа маълумотлар.

  1. Дексалгин® инъект препарати ўзи нима ва у нима учун ишлатилади

Дексалгин® инъект – бу оғриқ қолдирувчи восита бўлиб, ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) деб номланган дори воситалари гуруҳига киради.

У ўртача жадалликдан яққол кучли жадалликкача бўлган ўткир оғриқни даволаш учун, таблеткаларни қабул қилиш имкони бўлмаганида, масалан операциядан кейинги оғриқ, буйрак санчиғи (буйраклар соҳасида кучли оғриқ) ва белдаги оғриқни даволаш учун ишлатилади.

  1. Дексалгин® инъект препаратини қўллашдан олдин нималарни билиш керак

Дексалгин® инъект препаратини қуйидагиларда қўллаш мумкин эмас:

  • декскетопрофенга ёки ушбу дори воситасининг ҳар қандай бошқа компонентларига аллергия бўлганида (6-бўлимда санаб ўтилган);
  • ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга аллергия бўлганида;
  • аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилгандан сўнг Сизда астма ҳуружлари, ўткир аллергик ринит (қисқа вақт давомида буруннинг шиллиқ қаватини яллиғланиши), бурун полиплари (аллергия туфайли бурун бўшлиғида шишчалар), эшакеми (тери тошмаси), ангионевротик шиш (юз, кўз, лаб ёки тилни шиши ёки нафас фаолиятини бузилиши) ёки кўкракда хириллашни эшитилиши кузатилган бўлса; агар Сизда астма ўрин тутса;
  • агар Сизда кетопрофен (ностероид яллиғланишга қарши препарат) ёки фибратлар (қонда ёғларнинг концентрациясини камайтириш учун қўлланадиган препаратлар) ни қўллаш вақтида фотоаллергик ёки фототоксик реакциялар (қуёш нурини таъсирида терини қизаришининг алоҳида шакли ва/ёки пўрсилдоқларни ҳосил бўлиши) кузатилган бўлса;
  • агар Сизда меъдада ёки ичакда яра / қон кетиши кузатилган бўлса ёки агар Сизда илгари меъда ёки ичакдан қон кетиши, яралар ёки перфорация кузатилган бўлса;
  • агар ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) қўлланганида, Сизда меъда ёки ичакдан қон кетиши ёки перфорация ривожланаётган бўлса ёки илгари ривожланган бўлса;
  • агар Сиз овқат ҳазм бўлишини сурункали бузилишлари (масалан, ҳазм бўлмаслик, жиғилдон қайнаши) билан хасталанган бўлсангиз;
  • агар Сиз ичакни яллиғланиш табиатига эга сурункали касаллиги (Крон касаллиги ёки носпецифик ярали колит) билан хасталанган бўлсангиз;
  • агар Сизда яққол юрак етишмовчилиги, ўртача ёки оғир даражадаги буйрак касаллиги ёки оғир даражадаги жигар касаллиги бўлса;
  • агар Сизда кучли қонаш ёки қон ивишини бузилиши бўлса;
  • агар Сизда қусиш, диарея ёки организмга суюқликни етарли миқдорда кирмаслиги туфайли, кучли сувсизланиш (организмни катта миқдорда суюқлик йўқотиши) бўлса;
  • агар Сизда ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги бўлса ёки эмизаётган бўлсангиз, препаратни қўллаш мумкин эмас.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Дексалгин® инъект препаратини қўллашни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингизга хабар беринг, агар:

  • Сиз ичакнинг сурункали яллиғланиш касаллигини (носпецифик ярали колит, Крон касаллиги) ўтказган бўлсангиз;
  • Сизда меъда ёки ичакнинг бошқа касалликлари бўлса ёки хасталанган бўлсангиз;
  • меъда-ичак яра касаллиги ёки қон кетишини ривожланиш ҳавфини оширадиган бошқа дори воситалар, масалан перорал стероид препаратлар, айрим антидепрессантлар (серотонинни қайта камраб олинишининг селектив ингибиторлари), тромбоцитлар агрегациясига тўсқинлик қилувчи воситалар (аспирин), ёки антикоагулянтлар (варфарин) ни қабул қилаётган бўлсангиз. Бундай ҳолатда Дексалгин® инъект препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак, у эҳтимол меъданинг шиллиқ қаватини ҳимоя қилувчи воситалар (масалан, мизопростол ёки меъда ширасини ишлаб чиқарилишини сусайтирувчи воситалар) ни буюриши мумкин;
  • Сизда юрак касаллиги бўлса, Сиз инсульт ўтказган бўлсангиз, уларни ривожланиш ҳавфи (масалан, артериал босимни ошиши, қандли диабет, қонда холестериннинг даражасини ошиши ва чекиш) мавжуд деб ҳисобласангиз. Даволаниш юзасидан шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашиш керак. Дексалгин® инъект препаратига ўхшаш воситалар юрак ҳуружи (миокард инфаркти) ёки инсультни ривожланишига оз даражада таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳар қандай асоратлар ҳавфи доза ёки даволаш давомийлиги ошгани сайин ортиб боради. Тавсия этилган дозаларни ва даволаш давомийлигини оширманг;
  • Сиз – кекса ёшда бўлсангиз. Ножўя самараларни пайдо бўлиш ҳавфи ошади (4-бўлимга қаранг). Бундай ҳолларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак;
  • Сизда аллергия бўлса ёки илгари аллергия билан хасталанган бўлсангиз;
  • Сизда буйрак, жигар, юрак касалликлари (артериал гипертония ва/ёки юрак етишмовчилиги), касалликлари бўлса ёки билан хасталанган бўлсангиз, ва Сизда организмда суюқликни тутилиб қолиши ўрин тутган бўлса;
  • Сиз сийдик ҳайдовчи воситаларни қабул қилсангиз, Сизда, суюқликни аҳамиятли даражада йўқотилиши (масалан, сийдик ажралишини ошиши, диарея ёки қусиш) оқибатида сувсизланиш ва қон ҳажмини камайиши бўлса;
  • Сиз фертилликни бузилиши билан хасталанган бўлсангиз (Дексалгин® инъект препаратини қабул қилиш фонида фертиллик пасайиши мумкин, шунинг учун ҳомиладорлик режалаштирилганида ва тегишли текширувлар ўтказилганида уни қабул қилиш тавсия этилмайди);
  • Сизда ҳомиладорликнинг биринчи ёки иккинчи уч ойлиги бўлса;
  • Сизда қон яратилишини ёки қон ҳужайраларини шаклланишини бузилиши бўлса;
  • Сизда тизимли қизил югурик ёки бириктирувчи тўқиманинг аралаш касаллиги (бириктирувчи тўқимани ўзгаришига олиб келувчи, иммун тизимини бузилишлари) бўлса;
  • Сиз сувчечак билан хасталанган бўлсангиз, чунки айрим ҳолатларда НЯҚВ инфекцияни оғирлашишига олиб келиши мумкин;
  • Сиз сурункали ринит, сурункали синусит ва/ёки бурун полиплари билан бирга астма билан хасталанган ва, мувофиқ равишда, ацетилсалицил кислотаси ва/ёки НЯҚВ га аллергияни ривожланиш ҳавфи қолган аҳолига нисбатан юқорироқ бўлади. Ушбу препаратни буюриш, айниқса, ацетилсалицил кислотаси ёки НЯҚВ га аллергияси бўлган пациентларда астма ёки бронхоспазм ҳуружларини чақириши мумкин.

Болалар ва ўсмирлар

Дексалгин® инъект препаратини болалар ва ўсмирларда қўллаш ўрганилмаган. Шунинг учун болалар ва ўсмирларда қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган ва уларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Дексалгин® инъект ва бошқа дори воситалари

Агар Сиз ҳар қандай бошқа дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини хозирда қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қўллашингиз мумкин бўлган бўлса, бу ҳақида даволовчи шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг. Ўзаро бирга қўллаш мумкин бўлмаган дори воситалар ҳам ўзаро бирга қўлланганида препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш керак бўлган дори воситалар ҳам бор.

Агар Сиз Дексалгин® инъект препарати билан бирга қуйида санаб ўтилган дори воситалардан бирортасини қабул қилаётган бўлсангиз, бу хақида даволовчи шифокорга, стоматологга ёки дорихона ходимига албатта хабар беринг.

Препарат билан бирга қуйидаги дори воситаларни қўллаш тавсия этилмайди:

  • Ацетилсалицил кислотаси (аспирин), кортикостероидлар ёки бошқа яллиғланишга қарши воситалар;
  • Варфарин, гепарин ва қон ивишига тўсқинлик қилувчи бошқа воситалар;
  • Кайфиятни айрим бузилишларида ишлатиладиган литий;
  • Ревматоид артрит ва ракда қўлланадиган метотрексат;
  • Тутқаноқда қўлланадиган гидантоин ва фенитоин;
  • Бактериал инфекцияларда қўлланадиган сульфаметоксазол;

Қуйидаги мажмуаларни эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади:

  • Артериал босим ошганида ва юрак касалликларида қўлланадиган ААФ ингибиторлари, диуретиклар, бета-блокаторлар ва ангиотензин II антагонистлари;
  • Сурункали веноз яраларни даволаш учун ишлатиладиган пентоксифиллин ва окспентифиллин;
  • Вирусли инфекцияларни даволашда ишлатиладиган зидовудин;
  • Бактериал инфекцияларни даволаш учун қўлланадиган аминогликозид-антибиотиклар;
  • Қандли диабетни даволаш учун ишлатиладиган хлорпропамид и глибенкламид.

Қуйидаги дори воситаларни бирга қўллаш яхшилаб асосланган бўлиши керак:

  • Бактериал инфекцияларни даволаш учун қўлланадиган хинолон антибиотиклар (масалан, ципрофлоксацин, левофлоксацин);
  • Тизимли иммун касалликларида ва аъзолари кўчириб ўтказилганида даволаш учун қўлланадиган циклоспорин ёки такролимус;
  • Стрептокиназа ва бошқа тромболитик ёки фибринолитик дори воситалари, яъни тромбларни эритиш учун ишлатиладиган препаратлар;
  • Подаграда ишлатиладиган пробенецид;
  • Сурункали юрак етишмовчилигини даволаш учун ишлатиладиган дигоксин;
  • Аборт (ҳомиладорликни тўхтатиш учун) қўзғатадиган восита сифатида қўлланадиган мифепристон);
  • Серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (СҚҚСИ) турига мансуб антидепрессантлар;
  • Тромбоцитлар агрегацияси ва тромблар ҳосил бўлишини пасайтириш учун ишлатиладиган антиагрегантлар.

Агар Сизда Дексалгин® инъект препаратини бошқа дори воситалари билан бирга қабул қилиш юзасидан саволлар туғилса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

Ҳомиладорлик, эмизиш даври ва фертиллик

Ҳомиладорликни охирги уч ойлиги ёки эмизиш даврида Дексалгин® инъект препаратини қўллаш мумкин эмас. Шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорликда, шунингдек ҳомиладорлик тахмин қилинганида ёки ҳомиладорлик режалаштирилганида ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг, чунки Дексалгин® инъект препарати, эҳтимол Сизга тўғри келмаслиги мумкин.

Дексалгин® инъект препаратини ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга ёки ҳомиладор аёлларга қўллашдан сақланиш керак. Ҳомиладорликни исталган муддатида даволашни фақат шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ ўтказиш керак.

Ҳомиладорликни режалаштираётган ёки бепуштлик юзасидан текширувдан ўтаётган аёлларга Дексалгин® инъект препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Дексалгин® инъект препаратини қўллаш фонида бош айланиши ва уйқучанлик каби ножўя самаралар ривожланиши мумкинлиги туфайли, у транспорт воситаларини бошқаришга ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига бироз таъсир кўрсатади. Бош айланиши ёки уйқучанлик пайдо бўлганида, ушбу симптомлар йўқолмагунича, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатишдан сақланинг. Шифокор билан маслаҳатлашинг.

Дексалгин® инъект препарати таркибида этанол сақлайди

Дексалгин® инъект препаратининг бир ампуласида 200 мг этанол сақланади, бир дозаси 5 мл пиво ёки 2,08 мл винога тўғри келади.

Алкоголизмда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, болалар, шунингдек юқори ҳавф гуруҳига кирувчи пациентларга, масалан жигар касалликлари ёки тутқаноқ билан хасталанган пациентлар эътиборга олишлари керак.

Препаратнинг бир дозасини таркибида 1 ммоль (23 мг) дан камроқ натрий сақлайди, яъни дори воситаси “натрий сақламайди” деб ҳисоблаш мумкин.

  1. Дексалгин® инъект препаратини қандай қўллаш керак

Ушбу дори воситасини ҳамиша даволовчи шифокорнинг тавсияларига мувофиқ равишда қабул қилинг. Агар Сизда шубҳалар бўлса, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Шифокор симптомларнинг жадаллиги ва давомийлигидан келиб чиққиб, препаратнинг Сизга керакли дозасини буюради. Одатда, тавсия этиладиган дозаси Дексалгин® инъект препаратининг 1 ампуласи (50 мг) ни ташкил этади, 8-12 соатлик интервал билан буюрилади. Зарурат бўлганида такрорий доза фақат 6 соатдан кейингина юборилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам умумий суткалик доза 150 мг (3 ампула) дан ошмаслиги керак.

Препаратнинг инъекцион шаклини ўткир оғриқ даврида (кўпи билан икки кун давомида) ишлатинг. Имконият бўлиши билан перорал оғриқ қолдирувчи дори воситаларини қабул қилишга ўтинг.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган кекса ёшдаги беморларда ва жигар ҳамда буйрак касалликлари бўлган пациентларда умумий суткалик доза 50 мг (1 ампула) дан ошмаслиги керак.

Қўллаш усули:

Дексалгин® инъект препарати ёхуд мушак ичига, ёки вена ичига юборилади (вена ичига юбориш тўғрисида янада аниқ маълумот олиш учун – бўлимга қаранг).

Мушак ичига юборилганида эритма рангли ампула ичидан тортиб олинади ва ўша заҳоти аста-секин мушак ичига чуқур юборилади.

Эритмани фақат у тиниқ ва рангсиз бўлсагина, ишлатиш мумкин.

Болалар ва ўсмирларда қўлланиши

Ушбу дори воситасини болаларда ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Дексалгин® инъект препаратининг дозаси ошириб юборилганида нима қилиш керак

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида зудлик билан шифокорга, дорихона ходимига ёки яқин атрофда жойлашган касалхонанинг қабул бўлимига мурожаат қилинг. Ушбу препаратнинг ўрамини ёки илова-варақани ўзингиз билан олиб олишни унутманг.

Агар Сиз Дексалгин® инъект препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз, нима қилиш керак

Ўтказиб юборилган дозани компенсация қилиш учун икки баробар дозани ишлатманг. Навбатдаги кўрсатилган дозани буюрилган вақтда (“Дексалгин® инъект препарати қандай қўллаш керак” 3 бўлимга қаранг) юборинг.

Агар Сизда кейинчалик ушбу препаратни қўллаш бўйича саволлар туғилса, ўз даволовчи шифокорингизга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам, гарчи улар ҳаммада ҳам ривожланмасада ножўя самараларни чақириши мумкин.

Кузатилиши мумкин бўлган ножўя самаралар уларни пайдо бўлиш тезлигига қараб санаб ўтилган.

Тез-тез ривожланиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари: 10 пациент 1 нафарида кузатилиши мумкин

Кўнгил айниши ва/ёки қусиш, инъекция қилинган жойда оғриқ, реакциялар, шу жумладан яллиғланиш, гематома ёки қон кетиши.

Баъзида ривожланиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари: 100 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин.

Қон аралаш қусиш, артериал босимни пасайиши, иситма, кўришни ноаниқлиги, бош айланиши, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, бош оғриқлари, анемия, қоринда оғриқ, қабзият, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, ич кетиши, оғизни қуриши, юз ва бўйинни қизариши, тошма, дерматит, қичишиш, кучли терлаш, чарчоқ, оғриқлар, эт увишиши.

Кам ривожланадиган ножўя таъсирлари: 1000 пациентдан 1 нафари кузатилиши мумкин

Меъда-ичак яра касаллиги, меъда-ичак ярасидан қон кетиши ёки уни перфорацияси, артериал босимни ошиши, хушдан кетишлар, нафас фаолиятини секинлашиши, тромбларни ҳосил бўлиши оқибатида юз жойлашган веналарни яллиғланиши (юз веналар тромбофлебити), юракни навбатдан ташқари қисқариши (экстрасистолия), юрак уришини тезлашиши, периферик шишлар, хиқилдоқ шиши, патологик ҳиссиётлар, қизиб кетиш ҳисси ва титроқ, қулоқни жаранглаши (тиннитус), қичишиш билан кечувчи тошма, сариқлик, ҳуснбузар, белда оғриқ, буйрак соҳасида оғриқ, сийишни тезлашиши, ҳайз кўриш циклини бузилиши, простата бези фаолиятини бузилиши, мушаклар ригидлиги, бўғимларни танглиги, мушакларни тиришиши, жигар синамаларини (қон таҳлилида) силжиши, қонда қанд даражасини ошиши (гипергликемия), қонда қанд даражасини пасайиши (гипогликемия), қонда триглицеридлар миқдорини ошиши (гипертриглицеридемия), сийдикда кетон таначаларнинг даражасини ошиши (кетонурия), сийдикда оқсилни пайдо бўлиши (протеинурия), жигар ҳужайраларини шикастланиши (гепатит), ўткир буйрак етишмовчилиги.

Жуда кам ҳолларда: 10000 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин

Анафилактик реакциялар (ҳатто шоккача ривожланиши мумкин бўлган юқори сезувчанлик реакциялари), терида яраларни, оғиз, кўз ва жинсий аъзоларнинг шиллиқ қаватларида яраларни ҳосил бўлиши (Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми), юз ёки тил ва томоқни шиши (ангионевротик шиш), бронх деворидаги мушакларни қисқариши (бронхоспазм) оқибатида нафасни қийинлашиши, ҳансираш, панкреатит, терида сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ёруғликка юқори сезувчанлик реакциялари, буйрак томонидан бузилишлар, оқ қон таначалари сонини камайиши (нейтропения), қон пластинкалари сонини камайиши (тромбоцитопения).

Агар Сиз, яллиғланишга қарши воситаларни узоқ муддат қўлланганида меъда-ичак йўллари томонидан ножўя самаралар (масалан, меъдада оғриқ, жиғилдон қайнаши ёки қон кетиши) ни аллақачон бошдан кечирган бўлсангиз ёки агар Сиз кекса ёшда бўлсангиз, даволанишни бошида шундай симптомлар пайдо бўлганида, бу хақида зудлик билан шифокорга хабар беринг.

Тери тошмалари, шиллиқ қаватларни (масалан, оғиз бўшлиғида) ҳар қандай бошқа шикастланишлари ёки аллергия белгилари пайдо бўланида, Дексалгин® инъект препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш вақтида организмда суюқликни тутилиб қолиши ва шишларни (айниқса, тўпиқда ва оёқларда) пайдо бўлганлиги ҳақида, артериал босимни ошганлиги ва юрак етишмовчилиги хақида хабар берилган.

Дексалгин® инъект препаратига ўхшаш воситалар юрак ҳуружи (миокард инфаркти) ёки инсультни ривожланиш ҳавфини бироз ошириши мумкин.

Тизимли қизил югурик ёки бириктирувчи тўқималарни аралаш касаллиги (иммун тизимини бузилишлари бириктирувчи тўқималарни ўзгаришига олиб келади) билан хасталанган пациентларда, яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш фонида, гарчи кам ҳолларда кузатилса-да, иситма, бош оғриқлари, бўйинни танглиги ҳисси пайдо бўлиши мумкин.

Инфекция белгилари пайдо бўлганида ёки Дексалгин® инъект препаратини қўллаш фонида пациентнинг аҳволи ёмонлашганида дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Ножўя таъсирлар ҳақида маълумот

Бирор бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу кузатилиши мумкин бўлган ҳар қандай ножўя таъсирлар – шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. Сиз шунингдек ножўя таъсирлар ҳақида бевосита миллий фармакоогоҳлик бўлимларига хабар беришингиз мумкин. Ножўя таъсирлар ҳақида хабар бериб, Сиз ушбу дори воситасининг ҳавфсизлиги юзасидан кўпроқ маълумот йиғишга ёрдам беришингиз мумкин.

  1. Дексалгин® инъект препаратини сақлаш шароитлари

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Картон ўрамида ва ампулада кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ушбу дори воситасини ишлатманг. Яроқлилик муддатини тугаш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Ёруғлик таъсиридан ҳимоя қилиш учун ампула иккиламчи ўрамида (ёпиладиган картон қутида) сақлансин.

Агар эритма тиниқ ва рангсиз бўлмаса ҳамда сифатини ёмонлашиш белгилари (масалан, заррачалар) аниқланса, ушбу дори воситасини ишлатиш мумкин эмас. Дексалгин® инъект инъекция учун эритма ёки инфузион эритмани тайёрлаш учун концентрат фақат бир марта учун мўлжалланган, ўрами очилганидан сўнг уни зудлик билан ишлатиш, қолган қисмини эса тўкиб юбориш керак (навбатдаги “Утилизация” кичик бўлимига қаранг).

Утилизация

Ҳеч қандай дори воситаларни канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташламанг. Кераксиз дори воситалари, шунингдек ишлатилган игналар ва шприцларни утилизация қилиш бўйича чоралар юзасидан дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Яроқлилик муддати

4 йил.

  1. Ўрамининг ичидагиси ва бошқа маълумотлар

ДЕКСАЛГИН® ИНЪЕКТ препаратининг бир ампула (2 мл) ичидагиси

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси – декскетопрофен трометамол (73,80 мг) декскетопрофенга (ХПН) қайта ҳисобланганда 50 мг.

Ёрдамчи моддалар: спирт (этанол), натрий хлориди, натрий гидроксиди ва инъекция учун сув.

ДЕКСАЛГИН® ИНЪЕКТ препаратини таърифи ва ўрамининг ичидагиси

Дексалгин® инъект препарати инъекция учун эритма ёки инфузион эритма тайёрлаш учун концентратдир. У 1, 5, 6, 10, 20, 50 ва 100 тадан рангли шиша (I турдаги шиша) ампулаларда чиқарилади; бир ампулада 2 мл тиниқ рангсиз эритма сақланади. Дорихоналарда барча ўлчамдаги ўрамлари бўлмаслиги мумкин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Ушбу дори воситаси дорихоналардан рецепт бўйича берилади.

Соғлиқни сақлаш мутахассислари учун маълумот

Қуйидаги маълумот фақат соғлиқни сақлаш мутахассислари учун мўлжалланган:

Вена ичига юбориш:

Вена ичига инфузия қилиш учун Дексалгин® инъект препаратининг бир ампуласи (2 мл) 30-100 мл физиологик эритмада, 5% глюкоза эритмасида ёки Рингер-лактат эритмасида суюлтирилади. Тайёрланган эритма вена ичига аста-секин 10-30 минут давомида юборилади. Эритмани табиий ёруғлик таъсиридан сақлаш керак.

Вена ичига инъекция қилиш (болюс ҳолида юбориш). Зарурат бўлганида Дексалгин® инъект препаратининг бир ампуласи (2 мл) вена ичига камида 15 секунд давомида юборилади.

Дексалгин® инъект препаратининг таркибида этанол борлиги сабабли, нейроаксиал (интратекал ёки эпидурал) юбориш учун қўллаш мумкин эмас.

Препаратни қўллаш бўйича кўрсатмалар

Дексалгин® инъект препаратини вена ичига инъекция қилиш учун рангли ампуладан шприцга тортиб олиш ва дарҳол юбориш керак.

Вена ичига инфузия қилиш учун эритмани таббий ёруғликни бевосита таъсирига йўл қўймасдан асептик шароитларда суюлтириш керак.

Эритма тиниқ ва рангсиз бўлгандагина, уни ишлатиш мумкин.

Мутаносиблиги:

Дексалгин® инъект препаратини кичик ҳажмларда (масалан, шприцда) гепарин, лидокаин, морфин ва теофиллиннинг инъекцион эритмалари билан аралаштириш мумкин.

Тўғри тайёрланган инъекция учун эритма тиниқ бўлиши керак. 100 мл физиологик эритмада ёки глюкоза эритмасида суюлтирилган Дексалгин® инъект препаратини дофамин, гепарин, гидроксизин, лидокаин, морфин, петидин ва теофиллин инъекцион эритмалари билан аралаштириш мумкин.

Суюлтирилган эритмалар полиэтилен пакетларда ёки вена ичига юбориш учун этилвинилацетати (ЭВА), целлюлоза пропионати (ЦП), паст зичликдаги полиэтилен (ПЗПЭ) ва поливинилхлорид (ПВХ) дан таёрланган мосламаларда сақланганида таъсир этувчи моддани сўрилиши кузатилмаган.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.