ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ
Дексалгин®
25 мг, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Декскетопрофен
Бу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун мухим маълумот сақланади
Бу препаратни доимо қатъий ушбу илова-варақада таърифланган кўрсатмаларга мувофиқ ёки даволовчи шифокор ёки дорихона ходимининг кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилиш керак.
- Бу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш талаб этилиши мумкин.
- Агар Сизга қўшимча маълумот ёки маслахат керак бўлса дорихона ходимига мурожаат қилинг
- Ҳар қандай ножўя таъсирлари пайдо бўлганида, бу ҳақида даволовчи шифокор ёки дорихона ходимига хабар беринг. Бу ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларига – шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаганларига ҳам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг.
- Агар 3-4 кун ўтгач яхшиланиш юз бермаса, ёки касалликнинг симптомлари чуқурлашса, шифокорга мурожаат қилинг.
Илова-варақанинг мазмуни:
- Дексалгин® препарати ўзи нима ва у нима учун ишлатилади.
- Дексалгин® препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак.
- Дексалгин® препарати қандай қабул қилинади.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари.
- Дексалгин® препаратини сақлаш шароити.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.
- Дексалгин® препарати ўзи нима ва у нима учун ишлатилади.
Дексалгин® – бу ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) гуруҳига кирувчи оғриқни қолдирувчи восита.
У оғирлиги енгилдан то ўртача даражали жадалликдаги оғриқларни даволаш учун ишлатилади, масалан, мушаклардаги оғриқларда, оғриқли хайз кўришларда (дисменорея), тиш оғриғи. Агар 3-4 кун ўтгач яхшиланиш юз бермаса, ёки касалликнинг симптомлари чуқурлашса, шифокорга мурожаат қилинг.
- Дексалгин® препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак.
Дексалгин® препаратини қўллаш мумкин эмас, агар:
- Сизда декскетопрофенга ёки ушбу препаратнинг хар қандай бошқа компонентларига аллергия бўлса (6-бўлимга қаранг);
- Сизда ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга аллергия бўлса.
- Сизда астма бўлса ёки аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилишдан кейин Сизда астма хуружлари, ўткир аллергик ринит (қисқа вақт давомида бурун шиллиқ қаватини яллиғланиши), бурун полиплари (аллергия туфайли бурунни шиши) эшакеми (тери тошмаси), ангионевротик шиши (юз, кўзлар, лаблар ёки тилни шиши ёки нафасни бузилиши) ёки кўкракда хириллашлар бўлса;
- Сизда кетопрофенни (ностероид яллиғланишга қарши препарат) ёки фибратларни (қонда ёғларнинг концентрациясини пасайтириш учун ишлатилувчи препаратлар) қўллаш вақтида фотоаллергик ёки фототоксик реакциялар (терининг қизаришини алоҳида шакли ва/ёки қуёш нури таъсирида пуфакларни ҳосил бўлиши) бўлган бўлса.
- Сизда меъда ёки ичакда пептик яра/қон кетиши, агар Сизда илгари меъда ёки ичакдан қон кетиши, яра ёки перфорация бўлган бўлса;
- Сизда овқат хазм бўлишининг сурункали бузилишлари бўлса (масалан, хазм бўлмаслик, жиғилдон қайнаши);
- Оғриқни қолдириш мақсадида илгари ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) қўлланганида, Сизда меъда ёки ичакдан қон кетиши ёки тешилиш ривожланган бўлса;
- Сизда ичакнинг яллиғланиш табиатли сурункали касаллиги бўлса (Крон касаллиги ёки носпецифик ярали колит);
- Сизда яққол юрак етишмовчилиги, буйрак функциясини ўртача ёки оғир даражали бузилиши ёки жигар функциясини оғир даражали бузилиши бўлса;
- Сизда юқори қонаш ёки қоннинг ивишини бузилиши бўлса;
- Сиз қусиш, диарея ёки организмга суюқликни етарли тушмаслиги туфайли кучли сувсизланган (организмни катта миқдорда суюқлик йўқотиши) бўлсангиз.
- Сизда ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги ёки Сиз бола эмизаётган бўлсангиз.
Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари
Дексалгин® препаратини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг, агар:
- Сизда аллергия бўлса ёки илгари аллергия бўлган бўлса;
- Сизда организмда суюқликни тутилиши билан кечувчи буйраклар, жигар, юрак (артериал гипертония ва/ёки юрак етишмовчилиги) касалликлари бор ёки илгари бўлган бўлса;
- Сиз сийдик хайдовчи воситаларни қабул қилаётган бўлсангиз, Сизда сувсизланиш ва суюқликни ахамиятли йўқотилиши оқибатида қон хажмини камайиши бўлса (масалан, сийдик чиқарилишини ошиши, диарея ёки қусиш туфайли);
- Сизда юрак касаллиги, Сиз инсульт ўтказгансиз ёки бу касалликлар бўйича хавф гурухига (масалан, юқори артериал босимда, қандли диабетда, холестеринни юқори даражасида ва чекишда) кираман деб ҳисобласангиз. Бундай ҳолларда даволаниш бўйича шифокор ёки дорихона ходими билан маслахатлашиш керак; Дексалгин® препаратига ўхшаш дори воситалари, юрак хуружи (миокард инфаркти) ёки инсультнинг хавфини бироз ошириш қобилиятига эга. Доза ёки даволаш давомийлиги ошиши билан хар қандай асоратларнинг хавфи ошади. Тавсия этилган доза ва даволаш давомийлигини оширманг.
- Сиз кекса ёшли одам бўлсангиз. Ножўя таъсирлар пайдо бўлишини хавфи ошади (4-бўлимга қаранг). Бундай холда дархол шифокорга мурожаат қилинг;
- Сизда туғруқ фаолиятини бузилиши бўлса (Дексалгин® препаратини қўллаш фонида бола туғиш фаолиятини пасайиши мумкин, шунинг учун уни ҳомиладорлик режалаштирилганда ва мувофиқ текширишлар ўтказилганда қабул қилиш тавсия этилмайди);
- Сизда қон ҳосил бўлиши ва қон хужайраларининг шаклланиши бузилган бўлса;
- Сизда тизимли қизил югурик ёки бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари (бириктирувчи тўқиманинн ўзгаришлари билан бирга кечувчи иммун тизимининг бузилиши) бўлса;
- Сиз яллиғланиш табиатли ичакнинг сурункали касалликларини (носпецифик ярали колит, Крон касаллиги) ўтказган бўлсангиз;
- Сизда меъда ёки ичакнинг бошқа касалликлари бор ёки бўлган бўлса;
- Сиз сувчечак билан касаллангансиз, айрим ҳолларда НЯҚВ инфекцияни чуқурлаштириши мумкин;
- Сиз яра касаллиги ёки қон кетиши ривожланиши хавфини оширувчи бошқа дори воситаларини, масалан ичга қабул қилиш учун стероид препаратларни, айрим антидепрессантларни (серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари тури), тромбоцитлар агрегациясига тўсқинлик қилувчи воситалар (аспирин), ёки антикоагулянтлар (варфарин) қабул қилаётган бўлсангиз. Бундай холда Дексалгин препаратини қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслахатлашинг, у эҳтимол, меъдага химояловчи таъсир кўрсатувчи қўшимча дорилар буюриши мумкин (масалан, мизопростол ёки меъда шираси ишлаб чиқарилишини бостирувчи дорилар);
- Сизда астма сурункали ринит, сурункали синусит ва/ёки бурун полиплари билан бирга мавжуд бўлса ва, демак, қолган ахолига нисбатан ацетилсалицил кислотаси ва/ёки НЯҚВ га аллергиянинг юқорироқ хавфига дучор бўласиз. Бу препаратни қабул қилиш, айниқса ацетилсалицил кислота ёки НЯҚВ аллергияси бўлган пациентларда, астма ва бронхоспазм хуружларини чақириши мумкин.
Болалар ва ўсмирлар
Дексалгин® препаратининг таъсири болалар ва ўсмирларда ўрганилмаган. Шунинг учун қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган ва махсулотни бу ёш гуруҳида қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситалари ва Дексалгин®
Агар Сиз хар қандай, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларни хозир қабул қилаётган, яқинда қабул қилган бўлсангиз, бу хақида даволовчи шифокор ёки дорихона ходимига хабар беринг. Бирга қўллаш мумкин бўлмаган, шунингдек бирга қўлланганида дозага тузатиш киритиш керак бўладиган дорилар мавжуд.
Агар Дексалгин® препарати билан бирга Сиз қуйида санаб ўтилган дори воситаларидан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, бу хақида албатта даволовчи шифокор ёки дорихона ходимига хабар беринг.
Қуйидаги дори воситаларини Дексалгин® препарати билан қўшиш тавсия этилмайди:
- Ацетилсалицил кислотаси (аспирин), кортикостероидлар ва бошқа яллиғланишга қарши воситалар;
- Варфарин, гепарин ва қоннинг ивишига тўсқинлик қилувчи бошқа воситалар;
- Литий, у кайфиятнинг айрим бузилишларида ишлатилади;
- Метотрексат, ревматоид артрит ва ракни даволаш учун ишлатилади;
- Гидантоин ва фенитоин, тутқаноқда қўлланадиган;
- Сульфаметоксазол, бактериал инфекцияларни даволаш учун қўлланадиган.
Қуйдаги дори воситаларини Дексалгин® препарати билан бирга эхтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади:
- Юқори артериал босим ва юрак касалликларида қўлланадиган ААФ ингибиторлари, бета-блокаторлар, сийдик хайдовчи воситалар ва ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари;
- Веналарнинг касалликлари билан боғлиқ бўлган сурункали яраларда қўлланадиган пентоксифиллин ва окспентифиллин;
- Вирусли инфекцияларни даволаш учун қўлланадиган зидовудин;
- Бактериал инфекцияларни даволаш учун қўлланадиган аминогликозид-антибиотиклар;
- Қандли диабетда қўлланадиган хлорпропамид ва глибенкламид.
Қуйидаги воситаларни бирга қўллаш яхши асосланган бўлиши керак:
- Бактериал инфекцияларда қўлланадиган хинолон қатори антибиотиклари (масалан, ципрофлоксацин, левофлоксацин);
- Иммун тизимининг касалликлари ва аъзолар трансплантациясида қўлланадиган циклоспорин ва такролимус;
- Стрептокиназа ва бошқа тромболитик ёки фибринолитик дорилар, яъни қон лахталарини парчалаш учун қўлланадиган воситалар;
- Подаграда қўлланадиган пробенецид;
- Сурункали юрак етишмовчилигида қўлланадиган дигоксин;
- Бола ташлаш (ҳомиладорликни тўхтатиш) чақирадиган восита сифатида қўлланадиган мифепристон;
- Серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари тури антидепрессантлар;
- Тромбоцитлар агрегацияси ва қон лахталари ҳосил бўлишини камайтириш учун қўлланадиган антиагрегантлар.
Агар Сизда Дексалгин® препаратини бошқа дори воситалари билан бирга қабул қилиш бўйича саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.
Дексалгин® препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш
Таблеткаларни етарли миқдордаги сув билан қабул қилинг. Таблеткаларни овқатланиш вақтида қабул қилинг, чунки бу меъда ёки ичак томонидан ножўя таъсирлари эҳтимолини пасайтиради. Лекин ўткир оғриқларда таблеткаларни, хеч бўлмаганда, овқатдан 30 минут олдин, оч қоринга қабул қилиш керак, чунки бунда препарат анча тезроқ таъсир қила бошлайди.
Ҳомиладорлик, эмизиш ва бола туғиш фаолияти
Дексалгин® препаратини ҳомиладорликнинг охирги уч ойда ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик вақтида, шунингдек ҳомиладорлик эхтимолида ва уни режалаштиришда бу препаратни қабул қилиш олдидан шифокор ёки дорихона ходимига маслахат учун мурожаат қилинг, чунки Сизга Дексалгин®ни тўғри келмаслигини эҳтимоли бор. Ҳомиладорлик ёки режалаштирилаётган ҳомиладорлик холида Дексалгин® препаратини қўллашдан сақланиш керак. Ҳомиладорликнинг хар қандай босқичида препарат билан даволашни даволовчи шифокорнинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиб ўтказиш керак.
Дексалгин®ни ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга ёки бепуштликка нисбатан текширишлар вақтида буюриш тавсия этилмайди.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири
Дексалгин® препаратини қўллаш фонида бош айланиши ва уйқучанлик ривожланиши мумкинлиги туфайли, у транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига бироз таъсир қилиши мумкин. Бундай таъсирлари пайдо бўлганда, бу симптомлар йўқолиб кетмагунича, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатишдан сақланинг.
- Дексалгин® ПРЕПАРАТИНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК
Бу препаратни доимо даволовчи шифокор ёки дорихона ходимининг кўрсатмаларига қатъий амал қилиб ишлатиш керак. Агар Сизда гумонлар бўлса, даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.
Тавсия этиладиган доза 1 таблетка (25 мг) хар 8 соатдани ташкил қилади, лекин суткада 3 таблеткадан (75 мг) ошмаслиги керак.
Агар 3-4 кун ўтгач сипмтомлар чуқурлашса ёки яхшиланиш юз бермаса, шифокорга мурожаат қилинг. Даволовчи шифокор кунига қанча таблетка ва қанча вақт қабул қилиш кераклигини айтади. Дексалгин® препаратининг Сизга керак бўлган дозаси, оғриқнинг тури, яққоллиги ва давомийлигига боғлиқ.
Агар сиз кекса одам бўлсангиз ёки сизда буйрак ёки жигар касалликлари бўлса, даволашни 2 таблеткадан (50 мг) кўп бўлмаган умумий суткалик дозадан бошлаш керак.
Кекса одамларда Дексалгин®ни яхши ўзлаштирилишида, бошланғич дозани кейинчалик оддий пациентларга тавсия этилган (75 мг) дозагача ошириш мумкин.
Агар Сизда кучли оғриқлар бўлса, ва бу оғриқни тезроқ енгиллаштиришни хохласангиз, препаратни оч қоринга (хеч бўлмаганда овқатдан 30 минут олдин) қабул қилинг, чунки бунда у тезроқ сўрилади (2-бўлим “Дексалгин® препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш” га қаранг).
Болалар ва ўсмирларда қўллаш
Бу препаратни болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача) ишлатиш мумкин эмас.
Дексалгин® препаратининг дозаси ошириб юборилган холда нима қилиш керак.
Препаратнинг дозаси ошириб юборилгаида дархол шифокорга, дорихона ходимига ёки яқиндаги касалхонанинг қабул-бўлимига мурожаат қилинг. Бу препарат ўрамини ёки бу илова-варақани ўзингиз билан олишни унутманг.
Агар Сиз Дексалгин® қабул қилишни унутган бўлсангиз нима қилиш керак
Ўтказиб юборилганининг ўрнини босиш учун иккиланган дозани қабул қилманг. Буюрилган вақтда навбатдаги дозани қабул қилинг (3-бўлим “Дексалгин® препаратини қандай қўллаш керак” га мувофиқ).
Агар Сизда бу препаратни қўллаш бўйича саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
Барча дорилардаги каби, бу препаратда ҳам, гарчи улар хар бирида ривожланмасада, ножўя таъсирлари бор.
Тез-тез пайдо бўлувчи ножўя таъсирлари (10 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин)
Кўнгил айниши ва/ёки қусиш, қорин оғриқлари, ич кетиши, овқат хазм қилиш билан муаммолар (диспепсия).
Баъзида пайдо бўлувчи ножўя таъсирлари (100 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин)
Айланиш хисси (вертиго), бош айланиши, уйқучанлик, уйқунинг бузилиши, асабийлик, бош оғриғи, юрак уриши, қон қуйилиб келиши ҳисси, меъда томонидан бузилишлар, қабзият, оғизнинг қуруши, метеоризм, тери тошмаси, чарчоқлик, оғриқ, иситма ва қалтираш хисси, умумий ўзини хис қилишни ёмонлашиши (лоҳаслик).
Кам ҳолларда пайдо бўлувчи ножўя таъсирлари (1000 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин)
Пептик яра, тешилган яра ёки қон кетиши, у қонли қусиш ёки қора ахлат кўринишида намоён бўлиши мумкин, хушдан кетиш, артериал босимни ошиши, нафас тез-тезлигини пасайиши, суюқликни тутилиши ва периферик шишлар (масалан, тўпиқларнинг шиши), халқумнинг шиши, иштахани йўқолиши (анорексия), ёт хиссиётлар, қичишувчи тошма, акне, кўп терлаш, белда оғриқ, тез-тез сийиш, хайз кўриш циклини бузилиши, простата бези томонидан бузилишлар, жигар кўрсатгичларини оғиши (қон тахлили), жигар хужайраларини шикастланиши (гепатит), ўткир буйрак етишмовчилиги.
Жуда кам ҳолларда пайдо бўлувчи ножўя таъсирлари (10000 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин)
Анафилактик реакциялар (хатто шоккача бўлган юқори сезувчанлик реакциялари), тери, оғиз шиллиқ қавати, кўзлар ва жинсий аъзолардаги битмайдиган жарохатлар (Стивенс-Джонсон ва Лайелл синдроми), юз ёки лаблар ва томоқнинг шиши (ангионевротик шиши), нафас йўлларининг торайиши натижасидаги нафасни қийинлашиши (бронхоспазм), хансираш, юракни тез-тез уриши, артериал босимни пасайиши, меъда ости безининг яллиғланиши, кўришни ёйилиши, қулоқларда жаранглаш (тиннитус), терининг юқори сезувчанлиги, ёруғликка сезувчанлик, қичишиш, буйрак томонидан бузилишлар. Лейкоцитлар миқдорини пасайиши (нейтропения), қонда тромбоцитлар миқдорини пасайиши (тромбоцитопения).
Агар даволашни бошида Сизда меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирлар пайдо бўлса (масалан, меъдада оғриқ, жиғилдон қайнаши ёки қон кетиши), агар Сизда илгари яллиғланишга қарши воситаларни давомли қўллашда шундай симптомлар бўлган бўлса ва, айниқса, агар Сиз кекса одам бўлсангиз, дархол бу хақида шифокорга хабар беринг.
Тери тошмаси, оғиз бўшлиғи ёки гениталий шиллиқ қаватининг хар қандай бошқа шикастланишлари, ёки аллергиянинг бирон-бир белгилари аниқланганида Дексалгин® препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак.
Мавжуд бўлган маълумотлар бўйича, ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш даврида организмда суюқликни тутилиши ва шишларни пайдо бўлиши (айниқса оёқларни), артериал босимни ошиши ва юрак етишмовчилиги кузатилиши мумкин.
Дексалгин® препаратига ўхшаш воситалар, юрак хуружи (миокард инфаркти) ёки инсульт хавфини бироз ошириши мумкин.
Бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари (тизимли қизил югурик ёки бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари) бўлган пациентларда, яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш фонида кам ҳолларда иситма, бош оғриқлари ва бўйинни қотиб қолиши хисси пайдо бўлиши мумкин.
Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари хақида хабар бериш
Хар қандай ножўя таъсирлари пайдо бўлганда бу хақида даволовчи шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг. Бу хар қандай, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. Сиз шунингдек ножўя таъсирлари хақида бевосита “Берлин-Хеми АГ” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига, Тошкент ш., 100015, Афросиёб кўч., 12 (бизнес-центр) манзил бўйича хабар беришингиз мумкин. Ножўя таъсирлари хақида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги бўйича кўпроқ маълумот тўплашга ёрдам беришингиз мумкин.
- Дексалгин® ПРЕПАРАТИНИ САҚЛАШ ШАРОИТИ
Ушбу дори воситаси болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Ушбу препаратни картон қути ва блистерда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатиш мумкин эмас. Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.
ПВХ/алюмин блистерларга жойланган Дексалгин® препаратини қуруқ жойда 30оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлаш керак. Ёруғликдан сақлаш мақсадида блистерларни оригинал ўрамида (ташқи картон қутича) сақлаш керак.
Алюминий/алюминий блистерларга жойланган Дексалгин® препаратини 30оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлаш керак. Ёруғликдан сақлаш мақсадида оригинал ўрамида сақлаш керак.
Хеч қандай дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташламанг. Керак бўлмаган дори препаратини қандай утилизация қилиш бўйича дорихона ходими билан маслахатлашинг. Бу чоралар атроф-мухитни химоя қилишга ёрдам беради.
Яроқлилик муддати
ПВХ/алюминий блистерларга жойланган Дексалгин® препаратининг яроқлилик муддат 2 йилни ташкил қилади.
Алюминий/алюминий блистерларга жойланган Дексалгин® препаратининг яроқлилик муддати 3 йилни ташкил қилади.
- ЎРАМ ИЧИДАГИСИ ВА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР
Дексалгин® препаратининг таркиби
Таъсир этувчи модда – 25 мг декскетопрофенга (ХПН) мувофиқ келувчи декскетопрофен трометамоли (36,90 мг) ҳисобланади.
Бошқа компонентлар: макка жўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, крахмал гликолятининг натрийли тузи, глицерин пальмитостеарати, гипромеллоза, титан диоксиди (Е 171), пропиленгликоль, макрогол 6000.
Дексалгин® препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси
Дексалгин® 25 мг – оқ икки томони қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, икки томони ўйиқчали таблеткалар.
Таблеткалар жойланган:
Блистерлар 1: ПВХ/алюминий: ўрам тиниқ бўлмаган ПВХ/алюминий.
Блистерлар: алюминий/алюминий: ўрам ПА/алюминий/ПВХ/алюминий.
Дексалгин® 10, 30 ва 50 плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалардан ўрамларда чиқарилади.
Сотувда ўрамларнинг барча ўлчамлари бўлмаслиги мумкин.