📜 Инструкция по применению Дексаметазон Эритма (кўз томчилари)
💊 Состав препарата Дексаметазон Эритма (кўз томчилари)
✅ Применение препарата Дексаметазон Эритма (кўз томчилари)
📅 Условия хранения Дексаметазон Эритма (кўз томчилари)
⏳ Срок годности Дексаметазон Эритма (кўз томчилари)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДЕКСАМЕТАЗОН

DEXAMETHASONE

 

Препаратнинг савдо номи: Дексаметазон.

Таъсир этувчи модда (ХПН): Дексаметазон

Дори шакли: Эритма (кўз томчилари).

Таркиби:

Бир тюбик-томчилагич қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Дексаметазон натрий фосфати – 0,1 г.

Ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, натрий тетраборати, додекагидрати, динатрий эдетати, бензалконий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: Тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Глюкокортикоид.

АТХ коди: H02AB02

 

Фармакологик хусусиятлари

Дексаметазон – синтетик фторланган глюкокортикостероид бўлиб, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, иммунодепрессив таъсир кўрсатади, антиэкссудатив ва антифибробластоген хусусиятга эга, деярли минералокортикостероид таъсир кўрсатмайди. Дексаметазон яллиғланиш реакцияларини ривожланишида иштирок этувчи оқсил генлари экспрессиясини ингибиция қилади. Эозинофиллар ва семиз хужайралардан яллиғланиш медиаторларини ажралаб чиқишига тўсқинлик қилади. Гиалуронидаза, коллагеназа ва протеазаларнинг фаоллигини тормозлайди. Фибробластлар фаоллигини ва коллаген ҳосил бўлишини сусайтиради. Капиллярлар ўтказувчанлигини пасайтиради, ҳужайра мембраналарини турғунлаштиради, лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокининларни ажралиб чиқишини сусайтиради.

 

Қўлланилиши

Ўткир ва сурункали аллергик ва яллиғланиш жараёнлари: кўзнинг олдинги соҳасини яллиғланиши (конъюнктивит, кератоконъюнктивит, эпителийни жароҳатисиз чуқур кератит, ирит, иридоциклит, эписклерит, склерит ва турли генезли бошқа увеитлар), кўзнинг орқа қисмини яллиғланиши (хориоидит, хориоретинит, кўрув нервининг неврити), симпатик увеит; жароҳатлар ва кўздаги операциялардан кейин яллиғланиш кўринишларини олдини олиш ва даволаш; кечки даврда кўзни термик ва кимёвий куйишларида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга томчиларни томизиш тез-тезлиги ва даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражаси ва даволашга бўлган жавоб характерига боғлиқ. Оғир даражали яллиғланиш жараёнларида даволашга бўлган қониқарли жавобга эришилгунигача ҳар 30-60 минутда конъюнктива бўшлиғига 1-2 томчи дексаметазон томизиш талаб қилинади. Ўтказилаётган даволашга ижобий реакция бўлганида дозалашни ҳар 4 соатда 1 томчигача қисқартириш тавсия қилинади.

Сурункали ҳолатларда бир неча ҳафта давомида 1-2 томчидан суткада 2 марта томизилади. Препаратни максимал қўллаш давомийлиги 4 ҳафтани ташкил қилади.

Операциядан кейинги ва жароҳатдан кейинги даврларда препаратни ғилайлик, тўр пардани кўчиши, катарактани экстракцияси бўйича операция ва жароҳат пайдо бўлганидан 8 кунидан кейин 2-4 ҳафта давомида 1-2 томчидан суткада 2-4 марта қўлланилади; глаукомага қарши фильтрланувчи операцияда – операция куни ёки ундан кейинги куни қўлланилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга аллергик ва яллиғланиш ҳолатларида 7-10 кун давомида 1 томчидан суткада 2-3 марта томизилади, зарурати бўлганида даволаш давом эттирилади (10 куни шох пардани назорат қилишни амалга оширгандан кейин).

Тюбик-томчилагични қўллаш бўйича тавсиялар: дори воситасини қўллашдан олдин тюбик-томчилагичдан ҳимоя қалпоқчаси ечилади, қайчи билан корпусининг бошчасидаги мембрана резбали қисмини шикастламасдан кесилади. Дори воситали тюбик-томчилагич бошчаси билан пастга қаратилади ва пипетка сифатида ишлатиб, енгил ҳаракат билан тюбик-томчилагичнинг корпуси босилади. Тюбик-томчилагичнинг ичидагисини инфекцияланишидан сақланиш учун тюбикнинг очиқ учлигини кўзга ёки ҳар қандай бошқа юзага теккизиш мумкин эмас. Агар ҳар қандай сабабга кўра дори воситасининг томчиси бевосита томизилгандан кейин конъюнктива бўшлиғидан чиқиб кетса, томизишни қайта амалга ошириш керак. Шифокор тавсиясига кўра ёки дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномасида кўрсатилган дозалари қўлланилганидан кейин тюбик-томчилагични резбали қисмини юқорига қаратиш ва ҳимоя қалпоқчасини беркитиш керак.

Ножўя таъсирлари

Бевосита томизилгандан кейин қисқа муддатли ачишиш ҳисси, кўз ёши оқиши, конъюнктива гиперемияси, таъм сезишни бузилиши бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Кўз томчиларини узоқ муддат (3 ҳафтадан ортиқ) қўлланганда кўз ички босимини ошиши, кўрув нервини шикастланиши билан глаукомани ривожланиши, кўриш ўткирлигини пасайиши ва кўрув майдонини тушиб қолиши, шунингдек орқа субкапсуляр катарактани ривожланиши, шунингдек шох пардани юпқалашиши ва перфорацияси бўлиши мумкин; жуда кам – герпетик ва бактериал инфекцияни тарқалиши. Дексаметазон ёки бензалконий хлоридига (консервант) ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда – аллергик конъюнктивит ва блефарит бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, болалар ёши (6 ёшгача). Кўзларни даволашда (қўшимча): кўзларни вирусли ва замбуруғли касалликлари, кўзларнинг йирингли инфекцияси (йўлдош микробларга қарши даволашсиз), трахома, глаукома, шох парда эпителийсининг бутунлигини бузилиши (шу жумладан, шох пардадан ёт жисмни олиб ташлангандан кейин); кўз туберкулёзида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан. Ҳомиладорлик, лактация даври (7-10 кундан ортиқ бўлмаган даволашга йўл қўйилади).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Йодоксуридин билан узоқ муддат қўлланганда шох пардадаги деструктив жараёнлар кучайиши мумкин. Инфекцион жараён ривожланганида препаратни антибактериал воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллашдан олдин юмшоқ контакт линзаларни ечиш ва камида 15-20 минутдан кейин қайта тақиш керак.

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланилиши: агар самарадорликнинг аҳамияти она ва ҳомила учун ножўя таъсирларни ривожланиш хавфидан юқори бўлса, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида 7-10 кун давомида (ундан ортиқ эмас) қўллашга йўл қўйилади.

Автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: транспорт воситалари ёки механизмларни бевосита бошқаришдан олдин препаратни қўллаш тавсия этилмайди, чунки препарат томизилгандан кейин кўриш ўткирлигини қисқа муддатли бузилиши, кўз ёши оқиши мумкин.

Эҳтиёткорлик чоралари: Узоқ муддат қўлланганда шох парданинг ҳолати ва кўз ички босимини назорат қилиш керак.

Препарат билан даволаш бактериал ва замбуруғли инфекцияларни ниқоблаши мумкин, шунинг учун кўзнинг инфекцион касалликларини даволашда адекват микробларга қарши даволаш билан бирга олиб бориш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: дексаметазонни маҳаллий қўлланганда дозани ошириб юборилишида ножўя таъсири чуқурлашиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволашни буюриш керак. Специфик антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

5 мл флаконларда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатишга йўл қўйилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.