ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДЕКС 40 ПЛЮС
DEX 40 PLUS
Препаратнинг савдо номи: Декс 40 плюс
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): декстран 40, натрий хлориди
Дори шакли: инфузия учун эритма
Таркиби:
Ҳар бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: декстран 40 – 60,0 мг, натрий хлориди – 9,0 мг;
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз, бироз қовушқоқ, баъзида бироз товланувчи суюқлик,.
Фармакотерапевтик гуруҳи: плазмани ўрнини босувчи восита.
АТХ коди: В05АА05
Фармакологик ҳусусиятлари
Плазмани ўрнини босувчи препарат. Қоннинг суспензион ҳусусиятини оширади, унинг қовушқоқлигини камайтиради, майда капиллярларда қон оқимини тиклайди, артериал ва веноз қон оқимини нормаллаштиради, қоннинг шаклли элементларини агрегациясини пасайтиради ва бартараф қилади, дезинтоксикацион таъсир кўрсатади.
Диурезни осмотик механизм бўйича рағбатлантиради (буйрак калаваларида сийдикни фильтрлайди, бирламчи сийдикда юқори онкотик босим ҳосил қилади ва буйрак найчаларида сувни қайта сўрилишига тўсқинлик қилади), шу орқали қондаги заҳарлар, токсинлар, деградацион алмашинув маҳсулотларини организмдан чиқарилишига ёрдам беради (ва тезлаштиради). Яққол ифодаланган волемик самараси гемодинамикага ижобий таъсир қилади ва бир вақтнинг ўзида тўқималардан метаболизм маҳсулотларини чиқарилиши билан кечади, бу ҳолат диурез ошиши билан бирга организмнинг детоксикация жараёнини тезлашишини таъминлайди.
Айланаётган қон ҳажмини тез ва қисқа муддатга оширади, оқибатда юракка қайтиб келадиган қон ҳажми ошади. Қон-томир етишмовчилигида артериал босим, минутлик қон ҳажми ва марказий веноз босим ошади. Ўртача молекуляр массага эга. Эритма тез юборилганида плазма ҳажми юборилган препаратнинг ҳажмига нисбатан 2 марта ошади, чунки декстроза полимерининг ҳар бир грамми 35-45 минг молекуляр массага эга. Препарат 20-25 мл суюқликни тўқималардан қон томир ҳавзасига қайта тақсимланишига ёрдам беради.
Апироген, токсик эмас. Эритроцитлар агрегациясини олдини олади ёки камайтиради, бу микроциркуляцияни яхшилайди. Препарат тромбоцитларнинг адгезивлигини пасайтиради, операция ва жароҳатлардан сўнг тромблар ҳосил бўлишини бартараф қилади, уларнинг эрувчанлигини оширади.
Фармакокинетикаси
Ярим чиқарилиш даври – 6 соат. Организмдан ўзгармаган ҳолда, асосан буйраклар орқали чиқарилади. Чиқарилиши – буйраклар орқали, 6 соат давомида 60%, 24 соат давомида эса – 70% чиқарилади, 30% ретикулоэндотелиал тизими, жигарда тўпланади, у ерда альфа-глюкозидаза ферменти таъсирида глюкозагача парчаланади, бироқ у углеводли озиқлантириш манбаи ҳисобланмайди. Организмда бутунлай элиминацияси 5-7 сутка давомида юз беради. Препарат токсик эмас.
Қўлланилиши
Капилляр қон оқими бузилганида:
- травматик, операцион, куйиш ва токсик шокни олдини олиш ва даволаш учун
- артериал ва веноз қон айланишини бузилиши, шу жумладан тромбозлар, тромбофлебит, облитерацияланувчи эндоартериит, Рейно касаллиги, гангренани ривожланиш ҳавфи, инсультни ўткир босқичини олдини олиш ва даволаш учун
- педиатрияда қон йўқотилганидан плазма ҳажмини тўлдириш учун
- перитонит, панкреатит, ярали-некротик энтероколит, овқат токсикоинфекцияси, юмшоқ тўқималарни йирингли-некротик жараёнларида дезинтоксикация мақсадида
- операциядан олдинги даврда гемодилюция учун
- йўқотилган плазма ҳажмини тўлдириш мақсадида даволовчи плазмаферез ўтказиш учун
- трансплантатларда (юрак клапанлари, қон томир трансплантатлари) тромб ҳосил бўлишини олдини олиш учун; очиқ юракда операция ўтказиш вақтида сунъий қон айлантириш аппаратидаги перфузион эритмага қўшиш учун қўлланади.
Микроциркуляция бузилганида:
- эшитишни травматик ёки идиопатик бузилишида
- тўр парда ва кўрув нервини касалликлари (асоратланган миопатияни юқори даражаси, тўр парда қобиғини дистрофияси, тўр пардани томирли (веноз) паологияси, бошланғич атрофияси), кўзнинг шох пардаси ва томирли пардасини яллиғланиш касалликларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Вена ичига томчилаб юборилади. Препаратнинг дозаси индивидуал равишда белгиланади ва клиник вазият ва беморнинг аҳволига боғлиқ. Анафилактик реакциялар ривожланиши мумкинлиги туфайли, дастлабки 10-20 минут препарат аста-секин юборилади. Препаратнинг суткалик дозаси ва юбориш тезлиги йўқотилган қон миқдори ва гематокритнинг қийматига боғлиқ. Даволаш давомийлиги ва ҳажми гиповолемиянинг давомийлиги ва яққоллигига боғлиқ. Препарат гемодилюция мақсадида қўлланганида одатда кўп кунлик даволаш схемасига мувофиқ таъсир қилади.
Қон ҳажмини тўлдириш мақсадида ўртача суткалик дозаси, одатда, 200-1000 мл ни ташкил этади, 30-60 минут давомида юборилади. Айрим ҳолатлардагина препаратнинг миқдори суткада тана вазнига 20 мл/кг гача оширилиши мумкин.
Болаларда шокнинг турли шаклларида тана вазнига 5-10 мл/кг ҳисобида юборилади, зарурат бўлганида дозаси тана вазнига 15 мл/кг гача оширилиши мумкин.
Юрак-қон томир операцияларида болаларга ёшига қараб қуйидаги дозаларда юборилади:
2-3 ёшгача бўлган болаларга 10 мл/кг дан суткада 1 марта (60 минут давомида),
3 ёшдан 8 ёшгача бўлган болаларга – 7-10 мл/кг дан суткада 1-2 марта,
8 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларга – 5-7 мл/кг дан суткада 1-2 марта,
14 ёшдан ошган болаларга – катталар учун мўлжалланган дозада юборилади.
Гематокритнинг кўрсаткичини 25% дан пасайтириш тавсия этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар (терини қичишиши, тошма, Квинке шиши ва бошқалар), анафилактик шок (артериал босимни пасайиши, коллапс, олигурия), ҳансираш, қизиб кетиш, эт увишиши, кўнгил айниши, иситма бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Декстранга ўта юқори сезувчанлик, тромбоцитопения, фруктоза-1,6-дифосфатаза танқислиги, сурункали буйрак етишмовчилиги (анурия, олигурия), сурункали юрак етишмовчилиги, артериал босимни ошиши, коагуляция ва гемостазни бузилиши, бош мияда босимни ошиши билан кечувчи бош мия жароҳатлари, бош мияга қон қуйилиши ва катта миқдорда суюқлик юбориш мумкин бўлмаган бошқа ҳолатлар, ўпка шиши, гиперкалиемияда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Инфузион эритмалар ҳолида юбориш режалаштирилган дори воситалари билан декстраннинг мутаносибилигини олдиндан текшириш керак.
Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида уларнинг дозасини камайтириш керак.
Декстран 40 препаратини артериал босимнинг даражасини оширадиган препаратлар; сийдик ҳайдовчи препаратлар қабул қилаётган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Махсус кўрсатмалар
Аллергик реакциялар ривожланиши мумкинлиги туфайли дастлабки 10-20 мл инфузия учун эритмани аста-секин, пациентнинг аҳволини кузатган ҳолда юбориш тавсия этилади. Артериал гипертензия ривожланиши мумкинлиги туфайли, интенсив даволаш учун мувофиқ дори воситалари талаб этилиши мумкинлигини инобатга олиш керак.
Декстранлар эритроцитларнинг юзасини ўраб олиш ҳусусиятига эга, бу қон гуруҳини аниқлашга тўсқинлик қилади, шунинг учун ажратиб олинган эритроцитларн ишлатиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина препаратни қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ножўя реакцияларни намоён бўлиши кучайиши мумкин.
Даволаш: препаратни юборишни тўхтатиш ва игнани венадан чиқармасдан, трансфузион реакцияни бартараф қилиш учун кўзда тутилган барча мувофиқ терапевтик чораларни (юрак-қон томир препаратлари, кортикостероидлар, нафас аналептиклари ва бошқалар) ўтказишни бошлаш керак.
Чиқарилиш шакли
Инфузия учун эритма 100 мл, 250 мл ёки 500 мл дан шиша ёки пластик флаконда; бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. Ҳарорат ўзгарувчан жойдан сақланиш керак.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.