ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ
ВИТАКОМ В комплекс, мушак ичига инъекция учун эритма
Мушак ичига инъекция
- Фаол модда: ҳар бир ампула 250 мг В1 витамини, 4 мг В2 витамини, 250 мг В6 витамини ва 1500 мкг В12 витамини сақлайди.
- Ёрдамчи моддалар: ҳар бир ампула бензил спирти, монотиоглицерол, натрий гидрокарбонати, динатрий эдетати, инъекция учун сув сақлайди.
Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин бу илова-варақани тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.
· Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг.У Сизга яна керак бўлиши мумкин. · Агар Сизда қўшимча саволлар юзага келса, даволовчи шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг. · Бу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас. · Агар даволаш вақтида шифокор ёки шифохонага борсангиз, илтимос, препаратни қабул қилишингиз ҳақида шифокорингизга хабар беринг. · Илтимос, йўриқномага аниқ риоя қилинг. Тавсиясиз препаратнинг юқори ёки паст дозаларини қабул қилманг. |
Ушбу илова-варақада қуйидаги маълумотлар мавжуд:
- ВИТАКОМ В комплекс нима ва у қандай ҳолатларда қўлланади
- ВИТАКОМ В комплексни қабул қилишни бошлашдан олдин
- ВИТАКОМ В комплекс қандай қабул қилинади
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
- ВИТАКОМ В комплексни қандай сақлаш керак
- ВИТАКОМ В комплекс нима ва у қандай ҳолатларда қўлланади
ВИТАКОМ В комплекс картон ўрамда 5 ампула кўринишида тақдим этилган В гуруҳи витаминларининг мажмуасидан иборат.
Ҳар бир ампула 250 мг В1 витамини, 4 мг В2 витамини, 250 мг В6 витамини ва 1500 мкг В12 витамини сақлайди.
ВИТАКОМ В комплекс қуйидаги ҳолатларда:
- В1, В2, В6, В12 гипо- ва авитаминози;
- турли генезли нерв тизими касалликларини симптоматик даволаш: периферик невритлар ва полиневритлар, невралгиялар, периферик парез ва фалаж, радикулитлар, люмбаго, плекситлар, қовурғалараро невралгия, уч шохли нерв невралгияси, юз нерви фалажи, ён томонлама амиотрофик склероз, болалар церебрал фалажи, периферик нервлар жароҳати;
- энцефалопатия (диабетик, алкоголли ва бошқалар);
- тери касалликлари (экзема ва невроген характерли дерматозлар, дерматитлар ва нейродермитлар, псориаз);
- Аддисон-Бирмер анемияси, парапернициоз мегалобласт анемия, у гастрэктомиядан кейин ривожланади ва меъда-ичак касалликлари билан боғлиқ, гепатити бўлган пациентлардаги анемия, токсик-инфекцион анемия, дорилар чақирган анемия, апластик анемия, консерватив даволашга, шу жумладан темир қабул қилишга берилмадиган эритробласт ва гипохром анемия;
- бўғим касалликлари: артрит, остеоартроз, ревматизм, ревматоид артрит;
- офтальмологияда (гемералопия, конъюнктивит, кератит, ирит, катаракта, шох парда яраси);
- жадал жисмоний юклама;
- туберкулёзга қарши препаратлар (изониазидлар), антибиотикларни қабул қилганда;
- атеросклероз, юрак-қон томир касалликлари, қон айланишини сурункали етишмовчилиги, гепатит, қандли диабет ва мультилобуляр циррозни мажмуавий даволаганда қўлланади.
- ВИТАКОМ В комплексни қабул қилишни бошлашдан олдин
Қандай ҳолларда ВИТАКОМ В комплексни қабул қилиш мумкин эмас
- агар Сизда ВИТАКОМ В комплекснинг бирон-бир компонентига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса
- эмизиш даврида
- гиперкальциемияда
- гемохроматозда
- агар Сизда темирни тутилиши билан бузилишлар бўлса.
ВИТАКОМ В комплексни қабул қилганда қуйидаги ҳолатларда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилинг:
- агар Сиз Паркинсон касаллигини, туберкулёзни даволаш учун бошқа препаратлар қабул қилаётган бўлсангиз ёки ҳаддан ташқари кўп миқдорда алкоголь истеъмол қилаётган бўлсангиз, агар Сиз тиришишга қарши воситалар, леводопа, юрак гликозидлари, хлорамфеникол, антибиотиклар ёки бошқа витаминлар (фолат кислотаси) ни қабул қилаётган бўлсангиз, эҳтимол, дозага тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Шифокор билан маслаҳатлашинг.
- ҳомиладорлик даврида
- теофиллинни қўллаганда
- меъда мукопротеиди етишмовчилигида
Агар аввал юқорида санаб ўтилганлар кузатилган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
ВИТАКОМ В комплексни овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш
Махсус кўрсатмалар йўқ.
Ҳомиладорлик
Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладор аёлларда ўтказилган қатъий назоратланган тадқиқот юзасидан етарли маълумотлар йўқ. Шундай қилиб, препаратни фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилиш керак.
Агар даволаш вақтида Сизнинг ҳомиладорлигингиз аниқланса, дарҳол шифокорга ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Лактация даври
ВИТАКОМ В комплексни эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.
Препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш
Препаратнинг транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига нохуш таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ.
ВИТАКОМ В комплекс таркибидаги айрим ёрдамчи моддалар ҳақида муҳим маълумот
ВИТАКОМ В комплекснинг ампуладаги ҳар бир дозаси 60 мг бензил спирти сақлайди. ВИТАКОМ В комплексни чала туғилган ва янги туғилган чақалоқларга буюриш мумкин эмас. У чақалоқлар ва 3 ёшгача бўлган болаларда токсик ва аллергик реакциялар чақириши мумкин.
ВИТАКОМ В комплекс ампуласи 1 ммоль (23 мг) дан камроқ миқдорда натрий сақлайди, буни ҳатто ВИТАКОМ В комплекс натрий сақламайди деб ҳисоблаш мумкин.
Бошқа препаратларни қабул қилиш
Агар Сиз Паркинсон касаллиги, туберкулёзни даволаш учун бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз ёки ҳаддан ташқари кўп алкоголь истеъмол қилсангиз ёки тиришишга қарши воситалар, леводопа, юрак гликозидлари, хлорамфеникол, антибиотиклар ёки бошқа витаминлар (фолат кислотаси) ни қабул қилаётган бўлсангиз, эҳтимол дозага тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Шифокор билан маслаҳатлашинг.
Қандай препаратларни қабул қилаётганлигингиз ёки яқинда қабул қилганлигингиз ҳақида ҳар доим шифокорингизга хабар беринг, ҳатто агар бу препаратлар рецептсиз берилса ҳам.
- ВИТАКОМ В комплекс қандай қабул қилинади
Қўллаш усули ва дозалаш/даволаш тез-тезлиги ва давомийлиги
ВИТАКОМ В комплекс мушак ичига юбориш орқали қўлланади. Дозаси препарат терапевтик ёки профилактик мақсадларда қўлланишига қараб белгиланади.
Препарат мушак ичига юборилади. 3 мл инъекция учун эритма (1 ампула) кунига 1 марта мушакка чуқур юборилади.
Агар симптомлар сусайса, шифокор кўрсатмаси бўйича Сиз дозани 3 мл эритма (1 ампула) 2-3 кунда бир мартагача камайтиришингиз мумкин.
Қўллаш усули
ВИТАКОМ В комплекс мушак ичига юборилади.
Педиатрик популяцияга буюрилиши: болалар ва ўсмирларда препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги баҳоланмаган.
Кекса пациентлар: дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Жигар/буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар: жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун махсус огоҳлантиришлар мавжуд эмас.
Агар ВИТАКОМ В комплекснинг таъсири ҳаддан ташқари кучли ёки ҳаддан ташқари кучсиз бўлса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Агар Сиз ВИТАКОМ В комплексни тавсия этилгандан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз
В гуруҳи витаминларини қабул қилганда дозани ошириб юборилиши ҳолатлари жуда кам, чунки улар сувда эрувчан ва уларнинг ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилади. Пиридоксиннинг юқори дозалари узоқ вақт қабул қилиш периферик нерв тизимининг ўткир касалликлари ривожланишига олиб келиши мумкин. ВИТАКОМ В комплекс препаратини дозасини ошириб юборилишининг белгилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: оёқ, қўл ёки тананинг бошқа қисмларида тиришиш ёки ачишиш, увишиш, санчиш, сезувчанликни пасайиши ёки ошиши, мувозанат ва координацияни бузилиши.
В6 витаминининг юқори дозалари (кунига 2-6 грам) бир неча ой давомида кам ҳолларда буюрилишига қарамасдан, бу периферик нерв тизимининг касалликларини чақириши мумкин. Дозани пасайтириб ёки препаратни қўллашни тўхтатиб, ҳолатни тўғрилаш мумкин.
Даволаш
Препаратни кейинчалик сўрилишини минималлаштириш ёки олдини олиш учун қуйидаги чоралар тавсия этилади:
- Қустирувчи воситани қабул қилиш.
- Меъдага тушган дори воситасини чиқариб ташлаш учун меъдани ювиш керак бўлиши мумкин. Буни дезферриоксамин (2 г/л) эритмасини қўллаб амалга ошириш керак. 50-100 мл сувда эритилган 5 г дезферриоксаминни меъда бўшатилгандан кейин юбориш керак. Қусишга қистовларни ўз вақтида аниқлаш учун пациент доимий кузатувда бўлиши керак.
- Зарурати бўлганида аспиратор-сўрғич ва кислороднинг авариявий заҳирасидан фойдаланиш керак.
- Ичакни бўшашини чақириш учун маннитол ёки сорбитол сақловчи ичимлик қабул қилиш керак.
- Оғир заҳарланиш: шок ва/ёки қон зардобида темирни даражаси юқорилиги
(>142 мклмоль/л) билан кечувчи комада шошилинч тутиб турувчи чораларни кўриш плюс вена ичига дезферриоксаминни юбориш керак. Дезферриоксаминнинг тавсия этилган дозаси – соатига 5 мг/кг, максимум суткада 80 мг/кг миқдорда вена ичига секин юбориш йўли орқали. Огоҳлантириш: ҳаддан ташқари тез юборилганда қон босимини ҳаддан ташқари пасайиши мумкин. - Ўртача даражадаги заҳарланиш: 4 г максимал дозада мушак ичига 50 мг/кг дезферриоксамин юбориш керак.
- Қон зардобидаги темир даражаси доимо назорат қилиниши керак.
- Сув ёки электролитлар дисбаланси мувофиқлаштирилиши керак.
Агар Сиз ВИТАКОМ В комплексни керагидан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Агар Сиз ВИТАКОМ В комплексни қабул қилишни унутган бўлсангиз
Унутилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилманг.
Агар Сиз ВИТАКОМ В комплексни қабул қилишни тўхтатаётган бўлсангиз
ВИТАКОМ В комплексни қабул қилиш тўхтатилганда нохуш реакциялар кузатилмайди.
- Бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар
Барча препаратлар каби ВИТАКОМ В комплекс препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган одамларда ножўя реакциялар чақириши мумкин.
Агар Сизда қуйидаги реакциялардан биронтаси юзага келса, ВИТАКОМ В комплексни қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга хабар беринг. Сизга шошилинч тиббий ёрдам талаб этилиши мумкин:
- нафас олишни қийинлашиши, юз, лаб, тил, томоқни шишини чиқарувчи аллергик реакциялар ёки ёқимсиз қичишиш;
- иситма билан кечувчи йўтал ёки ҳансираш ёки нафас олишни тўсатдан қийинлашиши.
Бу жуда жиддий ножўя реакциялар. Агар Сизда улардан биронтаси юзага келса, Сизга шошилинч тиббий ёрдам талаб этилиши мумкин.
Ушбу жиддий ножўя реакциялар жуда кам ҳолларда кузатилади.
Агар Сизда улардан биронтаси юзага келса, бу Сизда ВИТАКОМ В комплексга аллергиянинг оғир шакли мавжудлигидан далолат беради. Сизга шошилинч тиббий ёрдам ёки госпитализация талаб этилиши мумкин.
Юзага келиш тез-тезлиги
Жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 ва < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1,000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10.000 ва <1/1.000), жуда кам ҳолларда (<1/10.000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди).
Суяк-мушак тизими томонидан бузилишлар: санчиқлар (кам ҳолларда).
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши (жуда кам ҳолларда).
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тошма, қичишиш, эшакеми, экзантема, ангионевротик шиш (кам ҳолларда).
Нерв тизими томонидан бузилишлар: бош айланиши, терлаш (кам ҳолларда); пиридоксиннинг юқори дозалари узоқ вақт давомида қабул қилиш ўткир периферик невропатияга олиб келиши мумкин.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактик реакциялар (кам ҳолларда).
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: тахикардия, пульсни камайиши, аритмия (жуда кам ҳолларда).
Бундан ташқари ВИТАКОМ В комплекс сут ажралишини камайтиради.
Агар ножўя самаралар жиддийлашса ёки агар Сиз ушбу илова-варақада санаб ўтилмаган нохуш самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
- ВИТАКОМ В комплексни қандай сақлаш керак
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Илтимос, яроқлилик муддатига эътибор беринг.
Яроқлилик муддати ўтгач ВИТАКОМ В комплекс қўлланилмасин.
Агар Сиз маҳсулотни ёки ўрамни шикастланганлигини сезсангиз, препаратни қўлламанг.