📜 Инструкция по применению Бициклол
💊 Состав препарата Бициклол
✅ Применение препарата Бициклол
📅 Условия хранения Бициклол
⏳ Срок годности Бициклол

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БИЦИКЛОЛ

BICYCLOL

 

Препаратнинг савдо номи: Бициклол

Таъсир этувчи модда (ХПН): бициклол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 25 мг бициклол;

ёрдамчи моддалар: крахмал, сахароза, карбоксиметилкрахмал, магний стеарати, 10% ли крахмал клейстери.

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қабариқ, оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор.

АТХ коди: А05ВА50.

Фармакологик хусусиятлари

Жигар касалликларини даволаш учун қўлланади. Кимёвий тузилиши бўйича бифендатга ўхшаш. Бициклолни қўллаш турли этиологияли гепатитларда, жигарнинг хлороформ, D-галактозамин ва парацетамол билан шикастланишида, жигарни иммун шикастланишида трансаминазаларнинг ошган фаоллигини пасайишига ёрдам беради. Бициклолнинг таъсири остида жигар тўқимасининг тузилишини патоморфологик бузилишлари турли даражада тикланади. Бициклол фаол нейтрофиллар, купфер хужайралари ва макрофаглар томонидан ўсманинг некрози омили (ТИР-а) ни ишлаб чиқарилишини сусайтиради, шунингдек эркин радикалларнинг хужайралардан чиқарилишига ёрдам беради. Шундай қилиб, Бициклол митохондрийларнинг фаолиятини бузилиши чақирган оксидланиш зўриқишни сусайтиради, бу гепатоцитларнинг некрози ва апоптозини олдини олади. Бициклол шунингдек гепатоцитларнинг ядроси ва ДНК сининг TNF-α ва цитоксик Т-хужайралар томонидан рағбатлантирилган шикастланишларини тикланишига олиб келиб, гепатотцитларнинг апоптозини тормозлайди.

In vitro текширишларда Бициклолни 2.2.1.5 хужайра йўналишида HBeAg, HBsAg ва HBV DNA экскрециясини бостириш қобилияти аниқланган.

Токсикологик текширишлар. Генотоксиклик тестлари ўтказилганида: Ames тести, CHL хромосом-аберрант тести ва микронуклеус тести, барча натижалар салбий бўлган.

Репродуктив токсиклик. Бициклол оғиз орқали 250, 500 ва 1000 мг/кг дозаларда эркак каламушларга жуфтлашгунича 60 кун давомида, урғочиларига – жуфтлашгунича 14 кун давомида ва гестациянинг биринчи 15 кунлари буюрилган. Тажрибадаги эркак ва урғочи каламушлар гестациянинг мувофиқ 7-нчи ва 20-нчи кунлари жонсизлантирилган. Олинган натижалар ҳомиладор урғочи каламушларнинг ҳолатида, эмбрионларнинг яшаб қолиш даражасида, жинсий тузилишида, вазнида, скелетининг тузилишида, шунингдек ҳомилаларнинг ички аъзоларини тузилишида ҳеч қандай аҳамиятли ўзгаришларни аниқламаган.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетик параметрлари 25 мг бир марталик дозада Бициклол олган соғлом кўнгиллиларда, бирапаратментли моделга мувофиқ текширилган. Альфа-фазада ярим чиқарилиш даври 0,84 соатни, якуний фазада – 6,26 соатни ташкил қилади, қон плазмасидаги максимал концентрациясига эришиш вақти (tpeak) 1,8 соатни, максимал концентрацияси (Сmax) – 50 нг/мл ни ташкил қилади. Сmax ва AUC препаратнинг дозасига бевосита боғлиқ, бироқ t(1|2) ka, t(1|2)ke, Vd/F ва tpeak каби фармакокинетик параматерлари дозага қараб аҳамиятсиз ўзгаради ва пропорционал фармакокинетикасига мувофиқ келади.

Бир хил суткалик дозада сутка давомида препаратни бир марта қабул қилишдаги фармакокинетикаси кўп марталик билан солиштирилганида, фармакокинетик параметрларида аҳамиятли фарқлар аниқламаган, бу препарат терапевтик дозада кўп марта қабул қилинганида одам организмида кумуляция қилмаслигини кўрсатади. Препарат овқатдан кейин қабул қилинганида қон зардобида максимал концентрациясини ошиши мумкин. Одам организмида Бициклолнинг асосий метаболити – 4, 4’-ОН-бициклол. Оғиз орқали қабул қилинганидан кейин 15 минут ўтгач препарат қонда ўзгармаган ҳолда аниқланади. Бициклолнинг жигардаги максимал концентрациясига, препарат ичга қабул қилинганидан кейин 4 соат ўтгач эришилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши даражаси 78% га етади. Бициклолнинг 30% дан камроғи 24 соат давомида организмдан аҳлат билан чиқарилади. Препаратнинг тахминан 1,3% сийдик билан, 0,03% – сафро билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Трансаминазаларнинг фаоллигини ошиши билан бирга кечувчи турли этиологияли сурункали гепатитлар (вирусли, токсик, алкоголли, алкогол бўлмаган стеатогепатит).

Қўллаш усули ва дозалари

Бициклол ичга қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 25-50 мг дан суткада 3 марта буюрилади.

Сурункали вирусли бўлмаган гепатитларни даволашда суткалик доза 75 мг (25 мг дан 3 марта) ни ташкил қилади; Бициклол 25 мг дозада суткада 3 марта 1-2 ой давомида қабул қилинганида, АлАТ ва АсАТ даражасини аҳамиятли ижобий динамикаси бўлмаганида, доза 50 мг гача суткада 3 мартага оширилиши мумкин.

Сурункали В ва С вирусли гепатитларни даволашда Бициклолнинг суткалик дозаси 3 қабулда 150 мг (50 мг дан 3 марта) ни ташкил қилади. Препаратни бекор қилиш аста-секин амалга оширилади. Бициклолни овқатдан кейин 1 соат ўтгач қабул қилган яхшироқ.

Даволаш давомийлиги камида 6 ой. Зарурати бўлганида даволаш курси 1 ой ўтгач такрорланиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Бициклол одатда яхши ўзлаштирилади, ножўя реакциялари ўткинчи характерга эга, кучсиз ёки ўртача даражада намоён бўлади ва препарат бекор қилинганидан кейин мустақил ёки симптоматик даволаш ёрдамида бартараф қилинади. 1416 пациентларни ўз ичига олган клиник синовларда биронта ҳам жиддий ножўя самараси қайд этилмаган.

0,5% камроқ тез-тезликда аниқланган: бош айланиши, тери тошмалари, қоринни дам бўлиши, уйқуни бузилиши, феррогемоглобин ва лейкоцитлар миқдорини ўзгариши, умумий билирубин даражасини ва трансаминазалар фаоллигини ошиши, тромбоцитлар миқдорини камайиши.

0,1% дан камроқ тез-тезликда аниқланган: бош оғриғи, қусиш, меъдада дискомфорт, қонда глюкоза ва креатинин даражасини транзитор ошиши.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бициклолни бошқа дори препаратлари билан дориларнинг нохуш ўзаро таъсирини ҳоллари аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Даволаш даврида касалликнинг клиник манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини синчиклаб назорат қилиш керак. Бициклолни қабул қилиш тугаганидан кейин пациентларни 6 ой давомида кузатиш керак.

Бициклолни жигар фаолиятининг декомпенсацияси (яққол гипербилирубинемия, гипоальбуминемия, асцит билан жигар циррози, қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши, қизилўнгачнинг варикоз кенгайган веналаридан қон кетиши, жигар энцефалопатияси, гепатитнинг оғир шакллари, гепаторенал синдром) бўлган пациентларга; аутоиммун гепатитда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

12 ёшдан кичик болалар. 12 ёшдан кичик болаларда Бициклолни қўллашга алоҳида кўрсатмалар бор.

Бициклолни 12 ёшдан кичик болаларга буюришнинг зарурати бўлганида суткалик доза мувофиқ камайтирилиши керак.

Бундай ҳолларда даволаш синчков тиббий кузатув остида ўтказилиши керак.

Кекса пациентлар. Гериатрик пациентларда Бициклолни ишлатиш бўйича маълумотларнинг чекланганлиги сабабли оптимал суткалик доза аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Бициклолни қўллаш бўйича систематик маълумотлар йўқ. Шунинг учун препарат ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, фақат агарда кутилаётган даволаш самараси, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфидан устун бўлган ҳолда ишлатилиши мумкин.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳайвонлардаги текширишларда Бициклолни одам учун терапевтик дозаларидан мувофиқ 150 ва 400 марта юқори дозаларда қабул қилинганида, ҳеч қандай ножўя самаралар ва токсик реакциялар қайд қилинмаган.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 25 мг

9 таблеткадан ПВХ-алюмин фольга блистерда, 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 8-25°С ҳароратда.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.